Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet157/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Масала ечишда тафаккур жараёни. Тафаккур ва масала ечиш ўзаро бир-бири билан маҳкам боғлангандир. Лекин тафаккурни масала ечиш воситасига айлантириб, уларни бир-бирига тенглаштириш мумкин эмас. Масалани ечиш фақат тафаккур ёрдами билан амалга оширилади, бошқача йўли йўқ. Лекин тафаккур фақат масала ечишдагина намоён бўлмайди. Юқорида қайд этилганидек, фикрлаш фаолияти ҳозирдаёқ илгари сурилган, таркиб топган, (масалан, мактаб масаласи типидаги) вазифаларни ҳал қилиш учунгина зарур эмас. У вазифанинг йўйилиши учун ҳам, янги муаммоларни намоён қилиш ва англаш учун ҳам зарурдир. Муаммони топиш ва қўя билиш кўпинча унинг бундан кейинги хал қилинишига қараганда катта ақлий зўр беришни талаб қилади. Тафаккур масала ечиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда эмас, балки унинг билан бирга билимларни ўзлаштириш, ўқиш жараёнида текстни тушуниш ва бошқа кўп ҳолларда ҳам керакдир.
Гарчи тафаккур масала (муаммо) ечиш воситасига айлантирилмаса ҳам, лекин уни айнан масала ечиш давомида, яъни ўқувчининг ўзи ўз кучига яраша муаммо ва саволларга ёндашиб, уларни ифодалаб ечиш давомида таркиб топтириш ҳаммадан кўра яхшироқдир. Сўнгги йилларда муаммоли вазиятни ва масала ечишни психологик тадқиқот қилиш асосида ўқувчиларга бериладиган муаммоли таълимнинг методлари ишланмоқда. Бундай таълим методлари ўқувчиларни ўзлари ҳал қила оладиган айрим муаммоларни биринчи очувчилар, тадқиқотчилар қилиб қўйишга қаратилгандир. Масалан, ўкувчи бир қатор масалаларни ечади ва бунинг натижасида мана шу барча масалалар ечимининг асосида ётган ўзи учун янги теоремани (албатта, инсоният учун эмас) очади. Мана шундай шароитларда боланинг тафаккурини, ҳар доим қандайдир янгилик очувчи, қийинчиликларни енгишга қобил ҳақиқий, мустақил тафаккурни тарбиялаш жуда яхшидир. Психология фани ўкувчининг йўлидаги ҳамма қийинчиликларни бартараф этиш керак эмас, деган хулосага келмоқда. Ўқувчи ана шу қийинчиликларни бартараф қилиш жараёнидагина ўзининг ақлий қобилиятини ривожлантира олади.
22.8. Тафаккур турлари
Психологияда тафаккур турларининг қуйидаги бирмунча шартли классификацияси тарқалгандир: 1) кўргазмали ҳаракат; 2) кўргазмали образли ва 3) мавҳум (назарий) тафаккур.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish