Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Ҳис-туйғуларнинг физиологик асослари



Download 4,06 Mb.
bet165/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

24.2. Ҳис-туйғуларнинг физиологик асослари
Барча психик жараёнлар каби эмоционал ҳолат ҳис-туйғуларнинг кечиниши ҳам мия фаолиятининг натижаси ҳисобланади. Эмоцияларнинг пайдо бўлиши ташқи оламда рўй берадиган ўзгаришлардан бошланади. Бу ўзгаришлар киши ҳаёти ва фаолиятининг жонланишига ёки пасайишига, бир хил эҳтиёжларнинг пайдо бўлишига ёки бошқаларнинг йўқолишига, киши организми ичида юз берадиган жараёнлардаги ўзгаришларга олиб боради, Ҳис-туйғулар кечинишига хос физиологик жараёнлар ҳам мураккаб шартсиз ва шартли рефлекслар билан боғлиқдир. Маълумки, шартли рефлекслар тизими катта ярим шарлар қобиғида туташган ва мустаҳкамланган бўлади, мураккаб шартсиз рефлекслар эса ярим шарларнинг қобиқ ости бўлмалари, мия ўқига тааллуқли кўриш тепаликлари ва нерв қўзғалишини миянинг олий бўлмаларидан вегетатив нерв тизимига етказиб турадиган бошқа марказлар орқали амалга оширилади. Ҳис-туйғуларнинг кечирилиши мия қобиғи ва қобиқ ости марказларининг биргаликдаги фаолияти натижаси ҳисобланади.
Кишининг теварак-атрофида ва унинг ўзида юз бераётган ўзгаришлар киши учун қанчалик катта аҳамиятга эга бўлса, ҳис-туйғу кечинмалари ҳам шу қадар чуқур бўлади. Шунга кўра рўй берадиган муваққат боғланишлар тизимининг жиддий қайта қурилиши катта ярим шарлар қобиғи бўйлаб тарқалган ҳолда қобиқ ости марказларига таъсир қиладиган қўзғалиш жараёнларини юзага келтиради. Миянинг катта ярим шарлар қобиғининг пастроқдаги бўлмаларида организм физиологик фаолиятининг ҳар хил марказлари: нафас олиш, юрак-қон томирлари, овқатни ҳазм қилиш, ички секреция безларини ишлатиш ва бошқа марказлар жойлашгандир. Унинг учун қобиқ ости марказларининг қўзғатилиши бир қанча аъзолар фаолиятининг кучайиб кетишига олиб келади, Шу боисдан ҳам ҳис-туйғуларнинг кечирилиши нафас олиш маромининг (киши ҳаяжонланганидан бир лаҳза нафаси чиқмай қолади, оғир ва ўхтин-ўхтин нафас олади) ва юрак иш фаолиятининг ўзгариши (юрак уришдан тўхтаб қолади ёки тез-тез ура бошлайди) бир вақтда содир бўлади, организмнинг айрим қисмларига қон келиши ўзгариб (уялганидан ранги қизариб, қўрққанидан оқариб кетади), секреция безларининг иши бузилади (ғам-ғусса кўз ёши тўкилишига сабабчи бўлса, ҳаяжонланиб кетганда оғиз қурийди, қўрққанида баданда «совуқ» тер чиқади) ва ҳоказо. Тананинг ички аъзоларида юз берадиган жараёнларнинг қайд қилиниши ва кишининг ўзи томонидан кузатиб борилиши нисбатан осон.
Эмоцияларнинг физиологик асосларига оид барча тадқиқотлар уларнинг бир-бирига қарама-қарши эканлигини аниқ-равшан кўрсатиб берди: мамнуният-азоб, қониқиш-норозилик, лаззатланиш-азобланиш, ёқимли-ёқимсиз ва ҳоказо. Ҳиссий ҳолатларнинг бундай қарама-қаршилигига далил исботи миянинг тузилмалари ихтисослашуви ва физиологик жараёнлар кечишининг қонуниятлари замирида мужассамлашгандир.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish