23.2. Нутқ механизмлари (Н.И.Жинкин)
Бирон фикрни нутқ воситаси ёрдами билан баён қилишдан олдин, махсус код орқали бу фикрнинг асосини тузамиз − у дастурлаштириш механизмидир.
Ундан кейин режалаштиришдан гапнинг грамматик тузилишига ўтиш билан бир гуруҳ механизмлар келади.
Эсда олиб қолишни сўзларнинг грамматик хусусиятларини амалда қўллашни таъминловчи механизм.
Бир хил типдаги тузилишдан бошқа типдаги тузилишга ўтиш механизми.
Дастур элементларини фамматик тузилишга ёйиш механизми.
Сўзни маъносига қараб қидиришни таъминловчи механизмлар.
Синтагмаларни ҳаракат жиҳатидан дастурлаштирувчи механизмлар.
Нутқ товушларини танлаш ва ҳаракат дастуридан товушларни тўлдиришига ўтиш механизмлари.
Нутқни амалга оширишни таъминловчи механизм. Тадқиқодчи А.Р.Лурия нутқнинг афазиясини текшириб, улар қуйидаги турлардан иборат эканлигини баён қилади:
динамик афазия − гаплар ёрдами билан сўзлаш қобилиятининг бузилиши;
эфферент мотор афазияси − гапнинг фамматик тузилиши бузилиши;
афферент мотор афазияси − нутқ артикуляциясининг бузилиши;
семантик афазия − гаплар ўртасидаги боғлиқпикнинг бузилиши;
сенсор афазия − сўзларни идрок қилишнинг бузилиши.
Нутқ ривожланиши даврлари:
1-давр − 2 ойдан 11 ойгача, 2-давр − 11 ойдан 19 ойгача, 3-давр − 19 ойдан 3 ёшгача.
Нутқ ривожланиши қуйидаги хусусиятларга эга:
а) гугулаш;
б) ғудурланиш (сохта сўзлар);
в) парадигматик фонетика (1,3-1,5 ёшгача) - буви, бува, ўтир, ўтирди, ўтиради;
г) нутқнинг вазиятбоблиги (Ж.Пиаже - ситуатив нутқ);
д) нутқ эгоцентризми (Ж.Пиаже - эгоцентрик нутқ).
23.3. Нутқ турлари
Психология фанида нутққа ва нутқ фаолиятига бағишланган бир талай илмий тадқиқот натижалари мавжуд бўлсада, лекин бу борада умумийлик, таърифлар бирлиги, унинг эволюцион ва ижтимоий-тарихий тараққиётига оид қарашларда моҳият ҳамда шакл жиҳатдан ўхшашлик йўқ. Нутқнинг нейропсихологик асослари, механизмлари, артикуляцион ва фонетик аппаратлари, психолингвистик тузилиши (фонема, флексия) тўғрисида илмий-амалий хусусиятли умумлашмалар ҳамда умумлашмалар умумлашмаси ишлаб чиқилмаган. Худди шу боисдан нутқнинг генезиси, унинг филогенетик ва онтогенетик хусусиятлари, пайдо бўлиши, ўсиши, ўзига хос тавсифланиши, босқичлари, фазалари, патологияси бўйича хилма-хил ёндашувлар мавжуддир. Психологлар томонидан нутқ психологик муаммо сифатида ўрганилиши ҳам ўзига хослик, унинг қирралари, шаклий тузилиши, мантиқан изчиллиги, таснифланиши мавжуд бўлиб, илмий талқинининг туб моҳияти, баёнийлиги билан ўзаро тафовутланади. Ёндашувлар таҳлилига тўхталишдан олдин нутқнинг психологик тавсифлари юзасидан мулоҳаза юритиш, унинг тадбиқий жиҳати қийматини оширишга хизмат қилади.
Бизнингча, нутқнинг муайян асосларга суянган ҳолда ноанъанавий таснифини бериш унинг қийматини янада оширади, инсон−техника муносабатини амалий жиҳатдан намойиш қилган бўлади (одатда, оғзаки ва ёзма туркумга ажратилар эди): вербал ва новербал.
Генетик келиб чиқиш жиҳатидан новербал нутқ бирламчи ҳисобланади, чунки инсоннинг ижтимоий-тарихий тараққиёти даврида даставвал товушсиз, сўзсиз нутқ турларини пайдо бўлган бўлиб, у ўз ичига шахс камолотининг йирик санасини қамраб олгандир. Инсониятда нутқнинг ҳозирги замон авлодига хос артикуляцион аппарати пайдо бўлгунга қадар имо-ишора негизига қурилган. Маълумки, қадимги аждодларимизнинг нутқи ва нутқ фаолияти ҳозирги замон кишиларида қандай функцияни бажараётган бўлса, ўша даврда ҳам худди шундай вазифани ижро этган. У даврларда ахборотлар, маълумотлар кўлами тор бўлганлиги туфайли инсонлар новербал нутқдан кўп даврлар муваффақиятли фойдаланиб келганлар. Авлодлар тарбияси маълумотлар узатиш новербал нутқ орқали амалга оширилган, ижтимоий ва хусусий (шахсий) фикр узатиш ҳамда қабул қилиш ана шу тариқа намоён бўлган, тобора такомиллашиб борган.
Новербал нутқ турини шартли равишда қуйидаги кўринишларга ажратиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |