Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари



Download 4,06 Mb.
bet159/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

22.9. Тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари
Ҳар хил одамларда тафаккурнинг индивидуал энг аввало уларда фикрлаш фаол хусусият фаолиятининг ҳар хил ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи турлари ҳамда шакллари турлича (кўргазмали-қиёфали, кўргазмали-таъсирчан ва мавҳум тафаккур) нисбатда таркиб топгани учун юзага келади. Тафаккурнинг индивидуал хусусиятларига билиш фаолиятининг мустақиллик, эпчиллик, фикрнинг тезлиги каби бошқа сифатлари ҳам киради.
Тафаккурнинг мустақиллиги даставвал янги масала, янги муаммони кўра билиш ва қўя билишда, ундан сўнг эса уларни ўз кучи билан еча билишда намоён бўлади. Тафаккурнинг ижодий характери худди мана шундай мустақилликда ёрқин ифодаланади.
Тафаккурнинг ўзгарувчанлиги шундан иборатки, масалани ечишнинг бошда белгиланган йўли (ўрини) аста-секин юзага чиқадиган ва аввалдан ҳисобга олиб бўлмаган муаммо шартларини қаноатлантирмаса, ана шу йўлни ўзгартира олишдан иборатдир.
Фикрнинг тезлиги хусусан шундай ҳолларда керак бўладики, баъзан (масалан, жанг пайтида, авария пайтида) кишидан бирор қарорни жуда қисқа муддат ичида қабул қилиш талаб қилинади. Фикрнинг тезлиги мактаб ўқувчиларига ҳам керакдир. Масалан, айрим яхши ўқувчиларни, ҳатто юқори синф ўқувчиларини доскага чақириб, улардан янги масалани ечиш талаб қилинганда, ҳаяжонланиб, бутун синф олдида ўзларини йўқотиб қўядилар. Бу салбий эмоциялар гўё уларнинг тафаккурини тормозлаб қўяди. Фикр жуда секин ва тез-тез муваффақиятсиз ишлай бошлайди. Гарчи ўзлари учун тинч шароитда (досканинг олдида эмас, уйда ёки партада ўтирганда), ўша ўқувчилар, ўша масаланинг ўзини ҳатто ундан қийинроқ масалаларни ҳам тез ва яхши ечадилар. Фикрнинг тормозлаштирувчи ҳис ва туйғулар таъсирида жиддий секинлашуви кўпинча имтиҳонларда ҳам намоён бўлади. Бошқа бир ўқувчилар, аксинча, имтиҳон пайтида ҳаяжонлансалар, уларнинг тафаккури секинлашмайди, балки тезлашади. Яна шундай шароитда улар одатдагидек тинч шароитдагига қараганда анча юксакроқ натижаларга эришадилар.
Айрим ўқувчиларнинг ана шу индивидуал хусусиятларини, уларнинг ақлий қобилиятларини тўғри баҳолаш билан махсус ҳисобга олиш зарурдир.
Тафаккурнинг юқорида кўрсатилган барча ва бошқа жуда кўп сифатлари унинг асосий сифати ёки белгиси билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳар қандай тафаккурнинг энг муҳим белгиси, унинг айрим индивидуал хусусиятларидан қатъий назар, муҳим томонларни ажратиб, мустақил равишда тобора янги умумлаштиришларга кела билишдан иборатдир. Киши ўйлаётган пайтда, бу ўйнинг ҳатто жуда ёрқин, кизиқ, янги ва фавқулодда бўлишига қарамай, бирор нарса ёки ҳодисаларни шарҳлаш билан чекланмайди. Тафаккур мазкур ҳодисанинг моҳиятига чуқур кирган ва ташқи жиҳатдан бир-биридан қанчалик фарқ қилишидан қатъий назар, озми ёки кўпми бир хил ҳодисаларни барчасининг умумий тараққиёт қонунини кашф этган ҳолда зарур равишда олдинга қараб боради.



Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish