Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet155/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

22.6. Тафаккур мотивацияси
Анализ ва синтез, умуман тафаккур фаолияти бошқа ҳар қандай фаолият каби ҳамма вақт шахснинг қандайдир эҳтиёжларига асосланади. Агар эҳтиёжлар бўлмаса, ҳеч қандай фаолият ҳам бўлмайди.
Бошқа ҳамма психик жараёнлардаги каби, тафаккурни тадқиқот қилишда психология фани мазкур кишини билиш фаолиятига киришишга қандай эҳтиёжлар ва мотивлар мажбур қилганлигини ҳамда қандай конкрет шароитларда анализ, синтез ва шу кабиларга эҳтиёж туғилганлигини ҳисобга олади ва маълум даражада махсус текшириб кўради. (Психологияга қарама-қарши формал логика тафаккур билан ҳиссий билиш ўртасидаги ўзаро муносабатдан эмас, балки фикр юритиш фаолиятининг эҳтиёжлар, мотивлар, ҳиссиётлар ва шу кабилар билан бўлган ўзаро алоқаларидан ҳам мавҳумлашади.) «Соф» тафаккурнинг ўзи, фикр юритиш жараёни ўз-ўзича фикр юритмайди, ўйламайди, балки маълум қобилият, ҳис-туйғу ва эҳтиёжларга эга бўлган киши, индивид, шахс фикр юритади. Фикр юритиш фаолиятининг эҳтиёжлар билан чамбарчас боғлиқлигида шундай муҳим бир факт намоён бўладики, ҳар қандай тафаккур ҳар доим шахснинг табиат, жамият ва бошқа одамлар билан бўлган ўзаро муносабатларини ҳар томонлама тўла акс эттирувчи тафаккуридир.
Психологияда тадқиқ қилинаётган тафаккур мотивлари икки турли бўлади. 1) ўзига хос билиш мотивлари ва 2) ўзига хос бўлмаган мотивлар. Биринчи ҳолда тафаккур фаолиятига ундовчи ва уни ҳаракатга келтирувчи кучлар билиш эҳтиёжларини намоён бўладиган қизиқиш ва мотивлар (қизиқувчанлик ва шу кабилар). Иккинчи ҳолда тафаккур соф билиш билан боғлиқ бўлган қизиқишлар таъсирида эмас, балки озми кўпми ташқи сабаблар таъсирида бошланади. Масалан, мактаб ўқувчиси ўзи учун бирон янгилик очиш ёки бирор нарсани билиб олиш иштиёқида эмас, балки катталарнинг талабларни бажариш мажбурияти орқасида ёки ўртоқларидан орқада қолиб кетишдан қўрққани учун дарс тайёрлай бошлайди ва ҳоказо. Бироқ даставвал қандай мотивда бўлмасин, тафаккур жараёни давомида хусусий билиш мотивлари таъсир қила бошлайди. Кўпинча шундай бўлади: ўқувчи катталарнинг мажбур қилиш натижасида дарс тайёрлашга ўтиради, лекин ўқув ишлари жараёнида бажараётган, ўқиётган, ҳал қилаётган нарсаларини яхши билиш билан боғлиқ бўлган қизиқишлар юзага келади.
Шундай қилиб, киши у ёки бу эҳтиёжлар таъсири билан фикр юрита бошлайди ва унинг фикр юритиш фаолияти давомида тобора чуқур ҳақида кучли билиш эҳтиёжлари пайдо бўлади ва тараққий этади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish