Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet168/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Стресс ҳолатлари
Психологик таърифига кўра аффектив ҳолатга яқин турадиган, лекин бошдан кечирилишининг давомлилигига кўра кайфиятларга яқин бўлган ҳис-туйғулар бошдан кечирилишининг алоҳида шакли кучли ҳаяжонланиш (стресс) ҳолатидан, (инглизча - ташқи кўрсатиш, зўриқиш деган сўздан олинган) ёҳуд ҳиссий зўриқишдан иборатдир. Ҳиссий зўриқиш хавф-хатар туғилган, киши хафа бўлган, уялган, тахлика остида қолиб кетган ва шу каби вазиятларда рўй беради. Ҳиссий бўроннинг жадаллигига ҳамиша ҳам эришилавермайди, кишининг кучли ҳаяжонланиш вақтидаги ҳолати ҳатти-ҳаракат ва нуқтнинг бир хил вазиятларда бетартиб тарздаги фаоллиги намоён бўладиган, бошқа бир пайтда эса қатъият билан ҳаракат қилиниши керак бўлган ҳолатларда сусткашликка, фаолиятсизликка эрк бериладиган даражада издан чиқиши билан белгиланади. Шу билан бирга ҳиссий зўриқиш унчалик кучли бўлмаган пайтларда куч-ғайратларнинг сафарбар этилишига, фаолиятнинг кучайтирилишига ёрдам бериши мумкин. Хавф-хатар кишини бамисоли ҳушёр торттиради, уни дадил ва мардона ҳаракат қилишга мажбур этади. Ҳиссий зўриқиш ҳолатида индивиднинг ҳатти-ҳаракати киши нерв тизимининг типига, нерв жараёнларининг кучлилиги ёки ожизлигига жиддий равишда боғлиқдир. Имтиҳондан ўтиш вазияти одатда кишининг қаттиқ ҳаяжонга соладиган (яъни ҳиссий зўриқишга сабабчи бўладиган) таъсирларга нисбатан бардошлигини аниқлайди. Имтиҳон топширувчиларнинг баъзи бирлари ўзини йўқотиб қўяди, «хотирасининг сусайгани»ни намоён қилади, берилган саволнинг мазмунига диққатини жамлай олмайди, бошқалари эса имтиҳонда одатдаги ҳолатлардагига қараганда фикри-хаёлини бир ерга тўплаган ва фаолроқ бўладилар.
Асосий ҳолатлар ва уларнинг ташқи ифодаси
Ҳис-туйғуларнинг ҳиссиёт (эмоция)лар, кайфиятлар, кучли ҳаяжонланиш тарзида бошдан кечирилиши чоғида маълум даражада сезиладиган ташқи белгиларга ҳам эга бўлади. Юзларнинг ифодали ҳаракатлари (мимика), қўл ва гавданинг маъноли ҳаракатлари, турқи-тароват, оҳанг, кўз қорачиғларининг кенгайиши ёки торайиши кабилар шулар жумласига киради. Бу ифодали ҳаракатлар бир хил ҳолатда ўзига-ўзи ҳисоб бермаган тарзда юз берса, бошқа бир ҳолатда онгнинг назорати остида содир бўлади. Кейинги ҳолатда улар оғзаки бўлмаган алоқа воситалари сифатида хизмат қила бориб, муносабат жараёнида атайлаб қўлланилиши мумкин. Киши ўзининг қаҳр-ғазабини теварак-атрофдагиларга қўлларини мушт қилиш, кўзларини чимириб қараш, дўқ-пўписали оҳанг билан намойиш қилади.
Ҳар бир ўзининг психологик таърифлари ва ташқи кўринишларига эга бўлган қуйидагича асосий ҳиссий ҳолатлар (К.Изарднинг фикрига қараганда, «асосий ҳиссиётлар»)ни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.
Қизиқиш (эмоция тарзида) − малака ва кўникмаларнинг ривожланишига, таълим олишга мойиллик туғдирадиган билимларни эгаллашга ёрдам берадиган ижобий ҳиссий ҳолатдир.
Қувонч − ҳалибери қондирилиши мумкин бўлмаган ёки ҳар ҳолда қондирилиши ноаниқ бўлган долзарб эҳтиёжнинг етарли даражада тўла қондирилган бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ ижобий ҳиссий ҳолатдир.
Ҳайратланиш − тўсатдан рўй берган ҳолатлардан ҳиссий жиҳатдан таъсирланишнинг ижобий ёки салбий жиҳатдан аниқ-равшан ифода этилмаган белгисидир. Ҳайратланиш диққат-эътиборни ўзига тортган объектга қаратилган ҳолда барча олдинги ҳиссиётларни тормозлантириб қизиқиш тусини олиши мумкин.
Изтироб чекиш − ҳозирга қадар қондирилиш эҳтимоли озми-кўпми даражада мавжуд деб тасаввур қилиб келинган ҳаётий муҳим эҳтиёжларнинг қондирилиши мумкин эмаслиги ҳақида аниқ ёки шундай туюлган ахборот олиниши билан боғлиқ салбий ҳиссий ҳолатдир. У кўпинча ҳиссий зўриқиш (стресс) шаклида бошдан кечирилади. Изтироб чекиш астеник ҳиссиётлар (кишини бўшаштирадиган) тусида бўлади.
Ғазабланиш − одатда аффект тарзида кечадиган ва субъект учун ғоят муҳим эҳтиёжни қондириш борасида жиддий тўсиқ пайдо бўлгани оқибатида келиб чиқадиган, ифодаланишига кўра салбий тарздаги ҳиссий ҳолатдир. Изтироб чекишдан фарқли ўлароқ, ғазабланиш стеник тусда бўлади (яъни, гарчанд қисқа муддатли бўлса ҳам, ҳаётий куч-ғайратларни ошириб юборади).
Нафратланиш − объектлар (нарсалар, одамлар, ҳолатлар ва бошқалар)га яқинлашиш (жисмонан биргаликда ҳаракат қилиш, муносабат жараёнида алоқа боғлаш ва шу кабилар) субъектнинг мафкуравий, маънавий ёки эстетик принциплари ва йўл-йўриқларига кескин зид келиб қолиши оқибатида рўй берадиган салбий ҳиссий ҳолатдир. Нафратланиш, агар у ғазабланиш билан қўшилиб кетадиган бўлса, шахслараро муносабатларда ҳужум ғазабланишни сабаб қилиб, нафратланишга эса «бирон кишидан ёки бирор нарсадан қутилиш» истагини баҳона қилиб кўрсатиладиган тажовузкор хулқ-атворга сабаб бўлиши мумкин.
Жирканиш − шахслараро муносабатларда рўй берадиган ва субъектнинг ҳаётий нуқтаи назарлари, қарашлари ва хулқ-атворига номутаносиблиги оқибатида ҳосил бўладиган салбий ҳиссий ҳолатдир. Кейингилари субъектнинг назарида ярамас, таомилдаги маънавий қоидаларга ва эстетик мезонларга мос келмайдиган бўлиб туюлади.
Қўрқув − субъект ўзининг хотиржам ҳаёт кечиришига зиён етиши мумкинлиги ҳақида, унга реал тарзда таҳдид солаётган ёки таҳдид солиши мумкин бўлган хавф-хатар ҳақидаги хабарни олиши билан пайдо бўладиган салбий ҳиссий ҳолатдир. Энг муҳим эҳтиёжлари бевосита сиқилиши натижасида рўй берадиган изтироб чекиш ҳиссиётидан фарқли ўлароқ, киши қўрқув ҳиссиётига берилганда муваффақиятсизликка учраши мумкинлигини фақат эҳтимолий тарзда бўлади ва ушбу (кўпинча етарлича ишонарли бўлмаган ёки бўрттириб юборилган) прогнозга биноан ҳаракат қилади. Шу ўринда «Қўрққанга қўша кўринади» деган халқ мақолини эслатиш мумкин. Қўрқув ҳиссиёти стеник тусда ҳам, астеник тусда ҳам бўлиши («Қўрққанидан оёқлари қалтирарди»), ёҳуд ҳиссий зўриқишлар тарзида, ёҳуд руҳан астойдил тушкунликка берилган ва ҳавотирланган тарзда, ёҳуд аффектив ҳолатга тушган тарзда (даҳшатли қўрқув ҳиссиётнинг энг сўнгги туридир) кечиши мумкин.
Уялиш − ўзининг ният мақсадлари, ҳатти-ҳаракатлари ва ташқи қиёфаси фақат теварак-атрофдагилар томонидан кутилганича мос келмаганлигини эмас, балки ўзига лойиқ хулқ-атвор ва ташқи қиёфа ҳақидаги шахсий тасаввурларга ҳам мос келмаётганини англаб етишида ифодаланадиган салбий ҳолатдир.
Асосий ҳиссий ҳолатларнинг юқорида келтирилган турлари (ҳиссиётларнинг луғатларда қайд этиладиган умумий сони жуда кўп) бирон бир таснифлаш схемасига бўйсундирилган эмас. Айтиб ўтилган ҳиссиётларнинг ҳар бири ифодаланиш даражасига кўра тобора кучайиб борадиган ҳолатлар тарзида; хотиржамлик билан қониқиш, шодланиш, завқланиш, шод-ҳуррамлик, ўзини тута олмайдиган даражада завқланиш ва ҳоказо, ёхуд тортинчоқлик, ийманиш, уялиш, ўзини айблаш ва ҳоказо, ёки норозилик, ачиниш, изтироб чекиш, қайғуриш тарзида бўлиши мумкин. Тўққизта асосий ҳиссий ҳолатдан олтитаси салбий хусусиятга эга бўлса, демак ижобий ҳиссий ҳолатлар киши ҳиссиётларнинг умумий рўйхатидаги улуши кам бўлади, деб ҳисоблаш ярамайди. Афтидан салбий ҳиссиётларнинг ғоят даражада ранг-баранглиги хусусиятлар ҳақида салбий ҳиссий ҳолатлар муваффақият билан ва жуда ҳам яхши хабар етказувчи ноқулай вазиятларга мослашувни янада муваффақиятлироқ тарзда амалга ошириш имконини беради. Уларнинг хусусиятлари ҳақида салбий ҳиссий ҳолатлар муваффақият билан ва жуда яхши хабар беради.
Ҳис-туйғу кечинмалари ҳар доим ҳам бир хил тусда бўлавермайди. Ҳиссий ҳолатда, иккита бир-бирига зид ҳис-туйғуларнинг ўзига хос бирикмасини мужассамлаштириш мумкин; масалан ишқ-муҳаббат ва нафрат рашк ҳиссининг кечирилиши жараёнида бирга қўшилиб кетади (ҳис-туйғуларнинг амбивалентлиги ходисаси).

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish