Назорат саволлари:
1. Ҳиссиёт тушунчасининг мазмунини изоҳланг?
2. Ҳис-туйғуларнинг вазифалари нималарда кўринади?
3. Ҳиссий ҳолатларнинг физиологик асосларини нима ташкил қилади?
4. Инсоний эмотсиялар ва ҳайвонлардаги эмотсиялар ўртасидаги фарқни изоҳланг?
5. Ҳиссий ҳолатларнинг ифодаланишини қандай изоҳлайсиз?
6. Ҳисларни кечириш шаклларини қандай баҳолайсиз?
XXV- БОБ. ИРОДА
Таянч тушунчалар: ирода, локус назорат, ироданинг физиологик асоси, ирода акти, ироданинг нерв-физиологик асослари, Ирода ва таваккал, иродавий зўр бериш.
25.1. Иродавий ҳаракатлар ҳақида тушунча
Инсонлар теварак-атрофдаги нарсалар ва ҳодисаларни билиб оладилар ҳамда ўзларининг шахсий эҳтиёжларини ва улар мансуб бўлган жамият эҳтиёжларини қондириш жараёнида уни қайта ўзгартиришга қаратилган фаолиятда уларга нисбатан ҳис-туйғуни бошдан кечирадилар.
Олдиндан мўлжаллаб қилинган иродавий ҳаракатлар.
Кишининг фаолияти − хусусий вазифалар ҳал этилаётган бошқа бир амалдан келиб чиқадиган якка ва биргаликда боғланган тизимдир. Ҳаракатлар исталган киши бажараётганига ўхшаш мақсад каби тафаккур этиладиган ёки ифодаланадиган натижани олишга қаратилган бўлади. Жумладан, ёш олма дарахти ўтқазилаётганда муайян чуқурлик ковлаб, ўғит солиб, чуқурнинг ўртасига қозиқ қоқилиб, у ерга ўтказилаётган дарахтнинг илдизларини тўғрилаб ва уни бойлаб қўяётган одам ўз мақсадини амалга ошираётиб, маълум режа бўйича ҳаракат килади. Бу режа иш жараёнида бир қатор тафаккур ва тасаввурлар тарзида кенгаяди ҳамда кучи, тезлиги, кўлами, мувофиқлиги, аниқлиги бўйича белгиланган ҳаракатлар ёрдамида амалга оширилади, ҳаётга тадбиқ этилади. Алоҳида ҳаракатларни ташкил этадиган ҳаракатларни бажариш ва нимани, қандай ва қай тарзда бажариш кераклигини кўрсатадиган фикрий операциялар амалга оширилаётган пайтда предметга ҳам, қуролларга ҳам, меҳнат жараёнининг ўзига ҳам диққат жамланади, кучайтирилади. Шу билан бирга ҳаракат жараёнида у ёки бу ҳис-туйғулар бошдан кечирилади: тўсқинлик ва қийинчиликдан қониқмаслик ва ташвиш тортиш ҳамда сезилаётган камчиликларни муваффақиятли бартараф этишдан қаноат ҳосил қилиш, меҳнат кўтаринкилиги ва чарчаганлиги, шунингдек меҳнатнинг ўзидан қувонч туйғуси.
«Майдон»да бўлган қўзғатувчи билан бевосита белгиланадиган ихтиёрсиз ҳаракатдан фарқли ўлароқ, олдиндан мўлжалланган ҳаракат бунинг учун керакли воситалар (белгилар, норматив баҳолар ва бошқалар) ёрдамида, яъни билвосита амалга оширилади. Ўқувчи чизмани ўқийди, инструкцияларни бажара олади, ишлаб чиқариш таълими устасининг кўрсатмаларини эслайди ва ҳоказо, шундай қилиб фаолият амалга оширилгунга қадар унинг ўз онгида тузилишини таъминлайди ва шундан кейингина ишга киришилади.
Олдиндан мўлжалланган ҳаракат ўз-ўзини бошқариш орқали амалга оширилади. Унинг структураси киши эришишни истаган мақсадни; унга эришиш учун амалга оширилмоқчи бўлган ҳаракатлар ва жараёнлар дастурини; ҳаракатлар муваффақиятлилигининг мезонларини аниқлаш ва ҳаракатларнинг олинган реал натижаларини у билан солиштириб чиқиш; пировардида амални тугаллаган ҳисоблаб, қарор қабул қилиш керак ёки унинг бажарилишига зарур тузатишлар киритиб, уни давом эттириш лозим. Шундай қилиб, олдиндан мўлжалланган ҳаракат ўз-ўзини бошқариш, уни ўринлаштириш ва ижро этиш устидан ихтиёрий назорат қилишни назарда тутади. Онтогенез жараёнида катталар томонидан бошқариш ва назорат функцияси олдинига бола билан биргаликдаги фаолият ва мулоқот жараёнида амалга оширилади, сўнгра эса намуналар интериоризацияси ва ҳаракатларни бажариш схемаси юз бераётганлиги сабабли боланинг ўзи ана шу схема ва намуналарга биноан ҳаракатларни назорат қилишни ўрганиб олади.
Иродавий ҳаракатлар олдиндан мўлжалланган ҳаракатларнинг алоҳида турини ташкил этади. Иродавий ҳаракатлар олдиндан мўлжалланган ҳаракатнинг барча энг муҳим белгиларини сақлаб қолган ҳолда, қийинчиликларни бартараф этишни зарур шарт сифатида ўз ичига олади. У ёки бу атайлаб қилинган ҳаракат қийинчиликни енгишда қатнашдими ёки йўқми эканлигига қараб, иродавий ҳаракатлар бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин.
Иродавий ҳаракатлар мураккаблиги бўйича фарқланиши мумкин. Масалан, ўқувчи жисмоний тарбия дарсида биринчи марта таяниб сакрашга уринаётиб, йиқилиши ва лат ейиши мумкинлиги билан боғлиқ бўлган баъзи бир хавфсирашларни енгиб ўтади. Бундай иродавий ҳаракатлар оддий деб аталади. Мураккаб иродавий ҳаракатлар бир қанча оддий ҳаракатларни ўз ичига олади. Мураккаб ишлаб чиқариш фаолиятини бажариш тўғрисида қарор қабул қиларкан, ёш йигит қатор ички ва ташқи тўсиқлар ва қийинчиликларни бартараф этади ҳамда ўз ниятини амалга оширади. Ўз навбатида, мураккаб ҳаракатлар кишининг онгли равишда қўйилган яқин ва узоқ мақсадларга эришишга қаратилган, уюшган иродавий фаолияти тизимига киради. Унда кишининг у ёки бу иродавий фазилатлари намоён бўлади, иродаси кўринади.
Ирода − бу кишининг олдига қўйилган мақсадларга эришишда қийинчиликларни енгиб ўтишга қаратилган фаолияти ва хулқ-атворини онгли равишда ташкил қилиши ва ўз-ўзини бошқариши демакдир. Ирода − бу шахс фаоллигининг алоҳида шакли, унинг хулқ-атворини ташкил этишнинг у томонидан қўйилган мақсад билан белгиланадиган алоҳида туридир.
Ирода табиат қонунларини эгаллаб оладиган ва шу тариқа уни ўз эҳтиёжларига кўра ўзгартириш имкониятига эга бўладиган кишининг меҳнат фаолиятида пайдо бўлди.
Ирода ўзаро боғлиқ иккита вазифанинг − ундовчи ва тормозлаш (тўхтатувчи) вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди ва уларда ўзини намоён қилади.
Ундовчи вазифаси кишининг фаоллиги билан таъминланади. Ҳаракат олдинги вазият (чақириққа нисбатан киши айланиб қарайди, ўйинда ташланган тўпни қайтаради, қўпол сўздан хафа бўлади ва ҳоказо) билан боғлиқ бўлган пайтдаги реактивликдан фарқли ўлароқ фаоллик ҳаракатнинг айни ўзида намоён бўладиган ички ҳолатига нисбатан субъектнинг ўзига хос хусусиятини кучга киритиш ҳаракатини чиқаради (зарур ахборотни олишга эҳтиёж сезаётган киши ўртоғини чақиради, жаҳли чиққан ҳолатда ёнверидагиларга қўполлик қилишга йўл қўяди ва ҳоказо).
Олдиндан мўлжалланмаганлиги билан фарқ қиладиган табиий хулқ-атвордан фарқли ўлароқ, фаоллик ихтиёрийлиги билан, яъни онгли равишдаги мақсадга мувофиқ ҳаракатнинг шартлилиги билан фарқ қилади. Фаоллик бир дақиқалик вазият талаби билан, унга мослашув, берилган чегараларда ҳаракат қилиш истаги билан юзага келтириш мумкин ва мумкин эмас, у вазиятдан устунлиги билан, яъни асос қилиб олинган маълумотларнинг, кишининг вазият талаблари даражасига кўтарила олиш, асосий вазифага нисбатан зиёд мақсадларни қўя билиш қобилияти (қалтис иш учун таваккал қилиш», ижодий жўшқинлик ва бошқадар) билан юзага келтириш мумкин ва мумкин эмас.
Иродавий жараёнларнинг яна бир хусусиятини, унинг ундовчи функцияси кўринишлари сифатида намоён бўладиган турини ҳам кўрсатиш мумкин. Агар кишида унинг объектив зарурлигини англаган ҳолда ҳаракатни амалга оширишга фаол («бу ўринда ва эндиликда») эҳтиёжи мавжуд бўлмаса, ирода ҳаракатларнинг моҳиятини ўзгартириб юборувчи, уни янада аҳамиятлироқ қилиб қўядиган ва бу билан ҳаракатларнинг ҳаққоний асоратлари билан боғлиқ кечинмаларни вужудга келтирган ҳолда қўшимча майлларни вужудга келтиради.
Ироданинг ундовчи ва тормоз қилувчи функциялари яхлит бирлигидагина шахснинг мақсадга эришиш йўлидаги қийинчиликларни бартараф этишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |