Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet172/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

25.2. Ирода борасидаги назариялар
Ироданинг тадқиқоти узоқ тарихга эга бўлиб, у инсон онгининг моҳиятини кашф қилишдан бошланиб, муайян билимлар тўпланиши туфайли шахснинг иродаси табиатини тушунишга илмий ёндашув вужудга келган давргача бўлган тарихий йўлни босиб ўтган.
Арасту ўз даврида иродани жон ҳақидаги фаннинг муҳим тушунчаси деб эътироф этган. Унинг фикрича, ирода инсон хулқ-атворини ўзгартиришини бошқариш имкониятига эга бўлган омил ҳисобланади.
Гуманитар йўналиш, яъни инсон муаммоларига эътиборнинг ортиши билан ўз-ўзидан иродани ўрганиш ҳам долзарб масалага айланиб бормоқда. ХVIII-ХIХ асрларда бу муаммо энг марказий психологик тадқиқот масалаларидан бири эди. Бироқ психология фанида ХХ аср бошларида рўй берган инқироз туфайли у иккинчи режага ўтиб қолди, уни мутлақо инкор этиш мумкин эмас.
ХVII асрдаёқ Гоббс ва Спинозалар таъкидлаб ўтганларидек, фаоллик манбаини бемаҳсул соҳанинг пайдо бўлиши, деб тушунтириш мумкин эмас, чунки унинг шахсий куч-қувватини ҳиссий интилиш билан узвийликда қараш лозим. Спинозанинг фикрича, ирода билан ақл айнан бир нарсадир. Унга бундай ёндашиш ироданинг илмий нуқтаи назардан тушунтиришни шакллантирган бўлса, иккинчи бир томондан у мустақил субстансия сифатида тан олинди. В.Вундтнинг мулоҳазасича, ироданинг негизида апперцепция актининг субъекти томонидан ички фаоллик уники эканлигини ҳис этиш ётади. Унинг бу концепцияси эмоционал ёки аффектив ном билан психология фанига кириб келди. У.Джеймснинг тан олишича, иродавий ҳаракатлар бошқа руҳий жараёнларга қориштириб бўлмайдиган бирламчи хусусиятга эгадирлар. Ҳар қандай ғоя дастлаб динамик тенденцияга эга бўлганлиги туфайли иродавий актнинг вазифаси диққат ёрдами билан бир ғоянинг бошқаси устидан устуворлигини таъминлашдан иборатдир.
Етарли даражада қатъий фикр қарор топганлиги, ирода − бу инсоннинг қўйилган мақсадларига эришиш учун қилган фаоллигидир. Ирода тушунчаси моҳиятига инсон томонидан мақсад қўя олиш каби шахсий гавдасини ва хулқини идора қилиш ҳам киритилади. И.В.Селиванов иродани тадқиқ этиш негизидан келиб чиққан ҳолда айрим хулосаларни чиқаради:
а) ирода бу шахснинг ўз фаолиятини ва оламдаги ўзини-ўзи бошқариш шаклларини англашнинг тавсифидир;
б) ирода инсон яхлит онгининг бир томони ҳисобланиб, у онгнинг барча шакл ва босқичларига тааллуқлидир;
в) ирода бу амалий онг, ўзгарувчи ва қайта қурилувчи олам, шахснинг ўзини онгли идора қилишликдир;
г) ирода бу шахснинг ҳиссиёти ва ақл-заковати билан боғлиқ бўлган хусусиятидир, аммо қайсидир ҳаракатининг мотиви, турткиси ҳисобланади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish