XXVI-БОБ. ШАХС ЙЎНАЛГАНЛИГИ ВА ФАОЛИЯТ МОТИВИ
Таянч тушунчалар: Мотив, мотивация, мотивлар кураши, эҳтиёж, мотивация назариялари.
26.1. Мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни
Энг кенг тарқалган таърифларга кўра, мотив − бу кишини фаолиятга ундовчи куч, сабаб ёки эҳтиёжлар йиғиндисидан иборатдир.
Мотив тушунчасига олимлар томонидан қуйидагича таъриф берилади:
А.Маслоунинг фикрича, мотив бу эҳтиёжлар йиғиндисидир.
С.Л.Рубинштейннинг таъкидлашича, мотив бу эҳтиёжнинг ҳис қилиниши ва қондирилиши.
С.Л Рубинштейн. “Мотивация − бу психика орқали амалга ошувчи детерминасиядир”.
А.Н.Леонтьев − мотивни инсон фаолиятига йўналган аниқ эҳтиёжлар ва уни қўзғатадиган воқелик деб ҳисоблайди.
Мотив − маълум эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ фаолиятга ундовчи сабаб.
Мотивация кенг маънода инсон ҳаётининг (унинг хулқ-атвори, фаолиятининг) мураккаб кўп қиррали бошқарувчиси деб қаралади.
Мотивация − инсонни фаолиятга ундашнинг мураккаб, кўп даражали тизими бўлиб, у ўзида эҳтиёжларни, мотивларни, қизиқишларни, идеалларни, интилишларни, установкаларни, эмотсияларни, нормаларни, қадриятларни мужассамлаштиради.
Мотивация − мураккаб тузилма, фаолиятни ҳаракатлантирувчи кучлар мажмуаси бўлиб, у ўзини майллар, мақсадлар, идеаллар кўринишида намоён қилади ва инсон фаолиятини бевосита аниқлаб, бошқариб туради.
Мотивация − одамни фаол фаолиятга ундовчи сабаблар мажмуидир.
Мотив ва мотивация муаммоси жаҳон психологиясида турли-туман нуқтаи назардан ёндашиш орқали тадқиқ қилиб келинмоқда. Узоқ ва яқин чет элларда ўзига хос психологик мактаблар вужудга келган бўлиб, уларнинг негизида илмий позициялар ва концепциялар моҳияти жиҳатдан фаркданувчи ғоялар ва йўналишлар мужассамлашди. Шунга мувофиқ адабиётларда психологлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида мотив ва мотивация тушунчаси турлича талқин қилинган.
Мотив кенг маънода хулқ-атвор детерминацияси белгиланишига қарамай, кўпгина чет эл тадқиқотчилари шахс мотивларини жуда тор маънода талқин қилиб, уни илмий жиҳатдан текширадилар, ҳаттоки улар шартсиз рефлектор актларининг миқдорини, аффектив, стресс ва экспрессив реакцияларни мотив тизимига киритмайдилар. Бир қатор психологлар мотивни энергетик, маъновий ва маънавий томонларини ўзаро солиштирадилар, улар мотивни соф маънодаги энергетик биоқувват фаоллигининг манбаи сифатида талқин қилиб, унинг маъновий ва маънавий жабҳаларини ҳисобга олмай туриб, ўзига хос равишда тушунтиришга интиладилар. Жумладан, З.Фрейд (856-1939) мотивнинг қонун-қоидаларини фақат динамик энергетик ҳолат тариқасида талқин қилади. Бир гуруҳ чет эл психологларининг фикрига қараганда, мотив − бу тажриба ва реакцияларнинг энергетик жабҳасидан иборатдир16.
Do'stlaringiz bilan baham: |