Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Психологияда мотивлар ва уларни гуруҳларга ажратиш



Download 4,06 Mb.
bet183/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

26.4. Психологияда мотивлар ва уларни гуруҳларга ажратиш
Психология фанида мотив ва мотивация категориялари шахс тузилишининг негизи бўлиб ҳисобланади. Собиқ Иттифоқ психологиясида уларни фаолиятга боғлаб (А.Н.Леонтьев, С.Л.Рубинштейн, В.Д.Щадриков, К.А.Абульханова-Славская), шахс муаммоси билан уйғунлаштириб (Л.И.Анциферова, В.Г.Асеев, Л.И.Божович, А.Г.Ковалёв, Е.С.Кузьмин, С.Л.Рубинштейн) ва установка билан алоқадорлиги (Д.И.Узнадзе, Ш.Н.Чхартишвили) бўйича тадқиқ қилинган. Худди шу муносабатларга биноан уларга берилган таърифлар ҳам ранг-барангдир. Биз таърифларни таҳлил қилиш ушбу қўлланма предметига кирмаганлиги туфайли уларга тўхташни ортиқчадир, деб ҳисоблаймиз.
Мазкур муаммони атрофлича ўрганиб, мотивга қуйидагича таъриф беришни мақсадга мувофиқ деб топдик: “ҳатти-ҳаракатга ва фаолиятга ундовчи шахснинг англашилган хусусияти ҳисобланувчи, эҳтиёжни акс эттиришнинг юксак шакли сифатида пайдо бўлувчи ички туртки мотив деб аталади”. Бу ўринда ундовчи туртки эҳтиёжни қондиришга интилиш сифатида талқин этилади. Бизнингча, муомала, ҳатти-ҳаракат ва фаолият мотивларининг мажмуаси мотивация дейилади. “Мотивация доираси” тушунчаси шахснинг муҳим бўлаги, унинг негизи сифатида муайян тартибдаги мотивлар тизимини ифодаловчи элемент тариқасида таҳлил қилинади. “Мотивация доираси” тушунчаси мотивацияни тизимлик иерархик тушунишни акс эттирувчи шахс мотивлари эканлигининг маъновий тузилишини тавсифлашда қўлланилади, холос.
Мотивлар эҳтиёж негизида вужудга келади, ривожланади ва такомиллашади. Бироқ, эҳтиёж пайдо бўлиши билан бир даврда уни шаклланиш босқичларига ўхшаш даражаларни босиб ўтиш орқали мотив вужудга келади. Мотив мазкур негизда вужудга келиб, барқарорлашиб, эҳтиёжнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради ва ўз навбатида эҳтиёжларнинг барқарорлашуви мотивациянинг самарали шаклланишини таъминлашга хизмат қилади. Одатда инсон фаолияти ва ҳаракатига таъсир ўтказувчи жараёнда ўзаро боғлиқ ҳолда эҳтиёж томонидан мотив ва мақсад аниқланади (белгиланади). Ҳаракат фаолиятнинг таркиби бўлганлиги сабабли фаолият мақсади ва мотиви билан бошқарилади. Лекин психологияда “Мотив-фаолият”, “Мақсад-ҳаракат”, “Шароит-операция” муносабатлари ўртасида қатъий алоқа (уйғунлик) ҳукм сурмайди.



Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish