27.2. Қобилиятларнинг сифат ва микдор характеристикаси Қобилиятлар индивидуал-психологик хусусиятлар сифатида, яъни бир одамнинг бошқа бир одамдан фарқ қиладиган белгилари сифатида таърифланади. Тажриба ва ақл-идрок кишиларнинг тенг эмаслигини кўрсатади деганларида, кишилардаги қобилиятларнинг тенг бўлишини ёки жисмоний ва руҳий ҳислатларининг бир хил бўлишини тенглик деб тушунадилар.
Ўз-ўзидан маълумки, бу жиҳатдан кишилар тенг эмас. Ана унинг учун ҳам қобилиятлар ҳақида гап кетганда, бу фарқларни характерлаб ўтмоқ керак. Улар сифатли ва миқдорий бўлишлари мумкин. Педагог учун ўқувчининг қобилиятлари нимага нисбатан намоён бўлишини ва, бинобарин, ўқувчи шахсининг қандай индивидуал-психологик хусусиятлари фаолият жараёнига муваффақиятнинг мажбурий шарти сифатида киритилишини (қобилиятларнинг сифат характеристикаси) ҳамда ўқувчи фаолият томонидан қўйилган талабларни қай даражада бажариш қобилиятига эгалигини, бошқаларга нисбатан малака, кўникма ва билимларни қанчалик тез, осон ва мустаҳкам эгаллай олишини (қобилиятларнинг миқдорий характеристикаси) билиш ҳам муҳимдир.
Қобилиятларнинг сифат характеристикаси Қобилият хусусиятларининг сифат томонидан қаралиши мақсадга турли йўллар билан боришга имкон берадиган «ўзгарувчан миқдор» тўплами каби фаолият муваффақиятини таъминловчи инсон психологик хусусиятларининг мураккаб комплекси сифатида намоён бўлади. Буни ташкилотчилик қобилиятларини намоён бўлишининг конкрет мисолида кўрсатамиз.
Кишининг қобилиятларида мавжуд компенсаторлик имкониятлари масалан, кўриш ва эшитишдан маҳрум бўлган одамларни махсус тарбиялашда ёрқин намоён бўлади.
Бир қатор бошқа мисоллар ҳам худди ана унинг ўзидан далолат беради. В.М.Тепловнинг кўрсатишича, абсолют эшитишдек муҳим мусиқа тинглаш қобилияти йўқлиги профессионал мусиқа қобилиятини ривожлантириш йўлида ғов бўла олмайди. Абсолют эшитишга эга бўлмаган текширувчиларда оҳангларни фарқ қилиш, мусиқа товуши оралиқларини эсда сақлаб қолиш ва шу кабиларни ўз таркибига олган сифатлар комплексини ишлаб чиқишга муваффақ бўлинган, яъни бошқа одамларда товушларнинг паст-баландлигини фарқ қилишни бажарадиган абсолют эшитиш вазифасини ўз зиммасига олган.
Бир қобилиятни бошқа бир қобилиятни ривожлантириш ёрдами билан компенсация қилиш хусусияти ҳар бир одам олдида касб танлаш ва унда такомиллаштириш чегараларини кенгайтирган ҳолда битмас-туганмас имкониятлар очиб беради.