Умумий ва махсус қобилиятлар
Ҳар турли қобилиятларнинг конкрет психологик характеристикасини ўрганар эканмиз, биз бу қобилиятларда биргина эмас, балки жуда кўп турдаги фаолият талабларига жавоб берадиган умумийроқ фазилатларни ва бундан ташқари ушбу фаолиятнинг бир мунча торроқ доиралари талабларига жавоб берадиган махсус фазилатларни ажратишимиз мумкин. Айрим индивидлар қобилиятларининг тузилишида бу умумий фазилатлар ғоят ёрқин ифодаланган бўлиши мумкин, бу эса ҳар томонлама қобилиятлар борлиги тўғрисида, турли хил фаолиятлар, касблар ва машғулотларнинг кенг соҳаларига доир умумий қобилиятлар борлиги тўғрисида гапириш имконини беради. Айрим психологлар томонидан фақат ақлий истеъдод тестларини қўллаш натижасида очиладиган хаёлий омил сифатидагн қандайдир, яъни умуман истеъдод, улар ажратганлари каби бу умумий қобилиятлар ва фазилатлар махсус қобилиятлар ёки сифатларги зид қилиб қўйилмаслиги керак. Қобилиятлар ва шахснинг умумий қобилиятлари ёки умумий одамларнинг фазилатлари уларнинг тўлақонли конкрет психотипологияси логик кўринишлари бўлиб, уларни тадқиқ қилишга психологлар аллақачон киришган. Конкрет фаолият шароитларида қобилият сифатида намоён бўладиган шахснинг бундай умумий фазилатлари жумласига одамларнинг уч типидан биттасига мансублигини кўрсатадиган индивидуал-психологик фазилатлар киради. И.П.Павлов асарларида улар «бадиий», «фикрловчи» ва «ўрта» типлар деб қайд қилинган эди. Мазкур типология кишининг олий нерв фаолияти унда иккита сигнал тизими борлиги билан белгиланишига мувофиқ таълимот билан боғлангандир: биринчи сигналлар тизими образли, эмоционал ва иккинчиси ана шу образлар ҳақида сўзлар орқали сигнал бериш билан боғлиқ, яъни сигналларнинг сигнали билан боғлиқ.
Киши психик фаолиятида биринчи сигналлар тизими сигналларининг нисбатан устунлиги унинг бадиий типга, сигналлар сигналининг нисбатан устунлиги фикрловчи типга, сигналлар ваколатининг тенглиги одамларнинг ўрта типга мансублигини белгилайди.
Бадиий тип учун бевосита таъсирот, жонли тасаввур, эмоциялар натижасида ҳосил бўладиган образлар ёрқинлиги хосдир. Фикрловчи тип учун мавҳумлик, мантиқий тузилмалар, назарий мулоҳазалар устунлиги хосдир. Кишининг бадиий типга мансублиги хеч маҳал унинг азалдан санъаткорлик фаолиятига мансублигидан далолат бера олмайди. Бу ўринда бошқа бир нарса равшан: бу тип вакили учун таъсирланувчанлик, ходиса-ларга эмоционал муносабатда бўлиш, фантазияда образлилик, тетиклик талаб қиладиган фаолиятни бошқаларга нисбатан осонроқ ўзлаштириш хосдир.
Умуман кишида иккинчи сигналлар тизими биринчи сигналлар тизимидан устунлик қилади ва бу устунлик абсолют характерга эгадир. Чунки одамларнинг меҳнат фаолиятида тил ва тафаккурнинг роли ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва кишининг оламни акс эттириш жараёни унинг сўзлар билан ифодаланган фикрлари воситасида амалга оширилади.
Бинобарин, биринчи сигналлар тизими абсолют устунлигига худди ҳеч қандай тафаккур ёрдамида тартибга солиб бўлмайдиган ва бошқариб ҳам бўлмайдиган тушларимизда уларнинг жўшқин эмоционаллиги ва батартиб ифодалилиги билан учрашамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |