Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet196/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Висцеротония

Соматотония

Церебротония

1

ҳаракат ва гавдани тутишда шалвираган



ҳаракат ва гавдани тутишда ўзига ишонч

ҳаракат ва унинг услубларида сиполик, гавдани эркин тутмаслик

2

маиший қулайликни яхши кўриш

жисмоний машқлар ва саргузаштларни яхши кўриш

ҳаддан ташқари физиологик реактивлик, ташқи таъсирга ҳозиржавоблик

3

реакциянинг сусайганлиги, секинлашганлиги

серғайратлик



реакция тезлигининг ортганлиги

4

овқатни яхши кўриш



ҳаракатга эҳтиёж ва ундан лаззатланиш

интимлиликка мойиллик

5

овқатланиш эҳтиёжининг ижтимоийлашганлиги



ҳукмронликка интилиш, ҳокимиятга чанқоқлик

ҳаддан ташқари ақлий зўриқиш, диққат кучининг ортганлиги, хавотир

6

овқат ҳазм қилишдан лаззатланиш

таваккалчиликка мойиллик

ҳиссиётни яшириш, эмоционал сиполик

7

мулойим муомалани яхши кўриш



ҳаракат услубининг қатъийлиги

кўз ва юз ҳаракатларининг нотинчлиги

8

социофилия - кўпчилик билан бўлишга интилиш

жангда жасурлик



социофобия - ёлғизликни ёқтириш

9

ҳамма билан хушмуомалалик



мусобақада агрессивлик



ижтимоий муносабатлар ўрнатишда қийналиш

10

мақтов ва маъқуллашга чанқоқлик



психологик ҳис-туйғусизлик, эмоционал бағритошлик

янги одатларга ўрганиш қийинчилиги, кучсиз автоматизм

11

одамларга интилиш



клаустрофобия - торликдан қўрқиш



бировларнинг эътиборини йўқотишдан қўрқиш - агорафобия

12

ҳиссиётлар намоён бўлишининг барқарорлиги

раҳм-шафқасизлик ва одобсизлик



бошқа одамларнинг ўзига муносабатини олдиндан кўра олмаслик

13

сабр-тоқатлилик



баланд овоз



паст овоз, шовқин уйғотишдан қўрқиш

14

беташвиш, лаззатланиш



оғриққа спартанча бепарволик

оғриққа ҳаддан ташқари сезгирлик

15

чуқур уйқу



умумий тўполончилик, бақироқлик

кам уйқу, сурункали толиқиш



16

иродаси сустлик



ташқи кўринишнинг қаримсиклиги



ташқи қиёфа ва ҳаракат услубларининг ўспиринларча жонлилиги

17

мулоқот ва ҳиссиётни намоён қилишда енгилтаклик, висцеротонча экстроверсия

муомалада экстроверсия, эмоция ва ҳиссиётларни яшириш, соматотоник экстроверсия

церебротоник интроверсия



18

мастлик ҳолатида дилкашлик ва юмшоқлик

мастлик ҳолатида агрессивлик, қаттиқ туриш

алкогол таъсирига чидамлилик



19

оғир дамларда одамларга эҳтиёж

оғир дамларда ҳаракатга интилиш

оғир дамларда ёлғизликка интилиш

20

болаликка ва ўзаро оилавий муносабатларга интилиш

ўспиринлик мақсадлари ва вазифаларига йўналиш

ҳаётнинг кечроқ даврларига йўналиш

Темпераментнинг энергетик назарияси асаб тизимининг ишлаш қуввати билан боғлиқ бўлиб, бу назариясига кўра темперамент хусусиятлари асаб тизимининг ишлаш қувватига қиёсланади. Ҳар бир темперамент ўзининг эмоционал ва қувватни сарфлашига кўра ҳар хил жадалликка эга. Бу юзасидан типологияни В.Вундт амалга оширган. Унинг фикрига кўра эмоция учун темперамент – сезги учун қўзғалувчанлик муҳимдир. Фаол темпераментга нисбатан эмоциянинг кечиши кучли ва аниқ юз беради. В.Вундт темпераментнинг 2 хусусиятига хос 2 фактни ажратиб кўрсатди: кучли – кучсиз, лабиллик – стабиллик (тезлик – секин).

  • сангвиник ва флегматик - юзаки кучсиз эмоционал реакция;

  • холерик ва меланхолик – кучли кечинмали (аффектив, чуқур);

  • эмоционал беқарорлик – холерик ва сангвиник;

  • эмоционал барқарорлик - флегматик ва меланхолик темпераментига хос бўлган хусусиятдир.

Конституционал назарияда темпераментнинг тана тузилиши билан психика белгиларини ўзаро боғлиқлиги таъкидланади. Ушбу назария намоёндаларидан бири Хлод Сиго инсон тана тузилишининг қуйидаги хусусиятларига алоҳида эътибор қаратган:

  • Респиратор (Нафас олувчи) тип – тос суяги тор (a);

  • Дигестив (Овқат ҳазм қилиш) тип-катта жонли, жағлари катта (б);

  • Мускулли тип –тос қисми ўртача (в);

  • Церебрал тип - танаси қисқа (г).


a .......... b .................. c ... ...... d

Темпераментнинг физиологик асосларига улкан ўз ҳиссасини қўшган олимлардан бири рус физиологи И.П.Павлов (1849-1936) ҳисобланади. И.П.Павлов темперамент ҳам шартли рефлектор фаолиятининг индивидуал хусусиятларини келтириб чиқарувчи омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин, деган хулоса чиқаради. И.П.Павлов таълимоти бўйича, шартли рефлекслар пайдо бўлишининг индивидуал хусусиятлари рўёбга чиқишининг сабаблари нерв тизимини хусусиятлари моҳиятидандир. Унга кўра қуйидаги 3 та хусусиятни ажратиб кўрсатади:
1) қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг кучи;
2) қўзғалиш кучи билан тормозланиш кучи ўртасидаги мувозанатлилик даражаси;
3) қўзғалишнинг тормозланиш билан алмашиниш тезлиги ёки нерв жараёнларининг ҳаракатчанлиги.
И.П.Павлов шартли рефлектор фаолиятининг индивидуал хусусиятлари билан темпераментга алоқадор нерв тизими хусусиятларининг ўзаро қўшилувини нерв тизимининг типи деб номлайди ва уни тўртта типга ажратади. Улар қуйидагилардан иборат.
1. Кучли, мувозанатли, эпчил;
2. Кучли, мувозанатсиз, эпчил;
3. Кучли, мувозанатли, суст;
4. Кучли, мувозанатсиз суст.
Йирик рус психологларидан бири Б.М.Теплов (1896 - 1965) ва унинг шогирдлари, маслакдошлари И.П.Павловнинг тадқиқотларини давом эттириб, инсон нерв жараёнлари хусусиятларининг ўзига хос томонларини очишга муваффақ бўлдилар. Улар нерв-физиологик жараёнларнинг нозик ҳирраларини ўрганишга махсус мосламалар ёрдами билан ўзгаришларни қайд қилиш ҳамда олинган натижаларни (омилларни) математик статистика методлари орқали ҳисоблашни татбиқ этдилар. Шунингдек, Б.М.Теплов илмий мактабининг намоёндалари томонидан ижобий ва тормозловчи шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиш тезлигини тавсифловчи индивидуал хусусиятлар туркуми ҳам таърифлаб берилгандир. Ушбу индивидуал хусусиятлар моҳиятида ифодаланувчи нерв тизимининг нотаниш хусусияти динамиклик деб номланган ҳам тавсифланган.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish