27.6. Инсон қобилиятинининг биологик асослари Қобилиятларнинг туғмалигини инкор қилиш абсолют характерга эга эмас. Психология қобилиятнинг туғма эканлигини тан олмас экан, бу билан миянинг тузилишига боғлиқ бўлган дифференциал хусусиятлари туғмалигини инкор қилмайди. Бу хусусиятлар қандайдир фаолиятни муваффақиятли бажаришнинг шарт-шароити (кўпинча бир гуруҳда, бир қанча касблар, ихтисослар, меҳнат фаоллиги кўринишлари ва бошқаларда) бўлиши мумкин. Бу қобилият ривожланишининг дастлабки табиий шарт-шароитлари сифатида намоён бўладиган мия тузилашининг, сезги органлари ва ҳаракатларининг морфологик ва функционал хусусиятлари бўлиб, улар истеъдод нишоналари деб аталади.
Қобилиятлар ва истеъдод нишоналар ўртасидаги нисбатни конкрет мисолда кўриб чиқайлик. Жумладан, туғма нишоналар жумласига ҳаддан ташқари нозик ҳид билиш − анализаторининг одатдан ташқари юксак сезгирлиги мансубдир, У бирон-бир қобилият ҳисобланадими? Йўқ, ахир ҳар қандай қобилият − у нимагадир, қандайдир конкрет инсоният фаолиятга ёки бир қатор фаолиятларга қаратилгак бўлади. Акс ҳолда «қобилият» сўзининг ўзи маъносиз бўлиб қолади. Унинг учун ҳам киши нерв-психик тузилишининг бундай хусусияти номсиз жумбоққа яқин бўлиб қолади. Кишилик жамиятида нозик ҳид билиш сезгилари тарихан қандай касблар ва ихтисослар билан боғлиқ бўлиши миянинг тузилиши билан назарга олинмаган. Киши ўзи учун фаолиятнинг қайси соҳасини танлаб олиши ва ана шу фаолият шароитида ўз истеъдод нишоналарини ривожлантириш учун имкониятга эга бўлиши ҳам ҳисобга олинмаган. Бироқ, агар жамиятда худди шундай алоҳида нозик ҳид билиш сезгилари билан боғлиқ бўлган касбларга эҳтиёж пайдо бўлгани тақдирда ва агар ушбу конкрет киши тегишли табиий истеъдод нишоналарига эга бўлса, у ҳолда у ўзида бошқаларга нисбатан тегишли қобилиятларни ривожлантириши осонроқ бўлур эди. Масалан, «хушбўй ҳидлар комиозитори» деб аталиши мумкин бўлган атторлардек нодир ва қимматбаҳо касб ҳам бор. Мамлакатда улар кўп эмас, ҳаммаси бўлиб ўттизтага яқин. Уларнинг асосий вазифаси бир қанча серияли янги атирлар тайёрлаб, оригинал ҳидлар яратишдан иборатдир. Ўз-ўзидан равшанки, атторларнинг профессионал қобилияти улардаги истеъдод нишоналарининг ривожланиш натижасини намойиш қилади. Бу ҳид билиш анализаторининг тузилиши ҳамда функционал хусусиятларидан иборатдир. Аммо бу касб намояндаларидан бири ҳақида гапирганда, мажозан айтсак, уни «У туғма аттор», деб ифодалаш мумкин, чунки унинг мияси олдиндан белгиланган ҳаёт йўлига, олдиндан белгиланган касбга, қобилиятларга эга эмас.
Истеъдод нишоналари кўпқирралидир. Фаолият томонидан қўйилган талабларнинг характерига боғлиқ равишда айнан бир хил истеъдод нишоналар асосида ҳар хил қобилиятлар ривожланиши мумкин.
Истеъдод нишоналарининг табиати ва моҳиятини ўрганиш соҳасида фан дастлабки қадамларни ташламоқда. Тилга олинган муаммога тааллуқли салбий материал ҳозирча ижобий материалга қараганда ортиқроқдир − истеъдод нишоналарининг маҳсулдор кўринишлари структурасидан кўра нуқсонлар ҳақидаги илмий маълумотлар анча кўпдир. Масалан, бир қатор оғир туғма ёки илк ёшлик пайтида орттирилган наслий мия нуқсонлари (олигофрения) қобилиятларнинг ривожлаиишига тўғаноқ бўладиган, тузатиб бўлмайдиган нуқсонлар сифатида намоён бўлади.
Ҳозирги пайтда қобилият тараққиётидаги табиий шарт-шароитларнинг моҳияти ҳақидаги гипотезанинг озми ёки кўпми маҳсулдорлиги ҳақида гапириш мумкин. Ф.Галлнинг илгари сурган миянинг айрим анатомик хусусиятлари билан айрим қобилиятлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик борлиги ҳақидаги гипотезаси тасдиқланмай қолди. Гарчи Ф.Галлнинг ақл, истеъдод ва қобилият сифатлари ҳақидаги фикри мия катта ярим шарларида қатъий локаллаштирилганлиги ҳақидаги фикрини фан аллақачон инкор этган ва у тарих мулкига айланган бўлса ҳам ҳозирга қадар миянинг катталиги билан кишининг қобилияти ўртасида одатда мавжуд бўладиган қонуний алоқа тўғрисидаги тасаввур сақланиб қолган. Шахслараро идрок этиш шароитларида пешонаси катта индивидни ақлли деб ҳисоблашиб, ундан оқилона хулосалар ва ечимларни кутишади. Агар кутилган нарса чиқмаса, ҳаддан зиёд афсусланишга сабаб бўлади.