Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Характернинг хусусиятлари ва шахснинг муносабатлари



Download 4,06 Mb.
bet204/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Характернинг хусусиятлари ва шахснинг муносабатлари
Характер субъектнинг биргаликдаги фаолиятга қай тарзда фаол жалб қилинишига қараб ҳатти-ҳаракатларда ва ишларда намоён бўларкан, ҳам фаолият мазмунига, ҳам қийинчиликларнинг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз бартараф этилишига, ҳам асосий ҳаётни мақсадларга эришишда узоқ ва яқин истиқболларга боғлиқ бўлиб қолади. Бунда характер кишининг ўз муваффақиятсизликлари ва муваффақиятларига, ижтимоий фикрга ва қатор бошқа ҳолатларга қандай муносабатда бўлишига (унинг илгари таркиб топган хусусиятлари асосида) боғлиқ бўлади. Жумладан, мактабнинг ўша битта синфида ўқиётган ёки ўқув-ишлаб чиқариш камбинати шароитларида ўша битта бригадада тенг ҳолатда ишлаётган одамлар ишнинг уддасидан чиқиш ёки чиқмаётгани сабаби билан турли характер хусусиятларига эга бўлади. Ютуқ баъзи бирларини янада яхшироқ ишлаш ёки ўқишга илҳомлантирса ва ундаса, бошқалари “эришилган ютуқдан мағрурланишга” мойил муваффақиятсизлик биров бошқаларда жанговарлик руҳини пайдо қилади. Характернинг таркиб топишида кишининг қандай улғайган муҳитга ва ўз-ўзига бошқа кишига қандай муносабатда бўлиши муҳим момент ҳисобланади. Шу билан бу муносабатлар характернинг энг муҳим хусусиятни таснифлаш учун асос бўлади.
Кишининг характери, биринчидан, у бошқа одамларга: қариндош-уруғларига ва яқинларига, ишдаги ва ўқишдаги ўртоқларига, танишларига ва яхши танимайдиган кишиларга ва бошқаларга қандай муносабат билдираётганлигида намоён бўлади. Барқарор ва беқарор боғланганлик, принципиаллик ва принципсизлик, дилкашлик ва махдудлик, ростгўйлик ва ёлғончилик, одоблилик ва қўполлик кишининг бошқа одамларга муносабатини белгилайди, Кишининг характерини жамоадан ташқарида намоён қилиб ва тушуниб бўлмайди. Жамоада, бошқа одамлар билан жонли мулоқотда характернинг кенглиги ёки бачканалиги, муроса қила олмаслиги ёки кўнгилчанлиги, тинчликсеварлиги ёки жанжални яхши кўриши каби ҳислатлари аниқ-равшан кўринади.
Иккинчидан, кишининг ўзига бўлган муносабати: обрўталаблик ва ўз қадрини ҳис қилиш ёки ўз кучини камайтириб кўрсатиш ва ишонмаслик характер учун хосдир. Бир хил одамларда иззатталаблик ва эгоцентризм (ўзлигини барча воқеалар марказига қўйиш), бошқаларида эса ўз шахсий манфаатларинн жамоат манфаатларига бўйсундириш, умумий иш учун курашда фидокорлик биринчи ўринга чиқади.
Учинчидан, характер кишининг ишга муносабатида намоён бўлади. Жумладан, киши характерининг энг қимматбаҳо белгилари қаторига виждонлилик ва ишчанликни, жиддийликни, ташаббускорликни, топширилган иш учун масъулиятни ва унинг натижалари учун ташвишланишни киритиш мумкин. Лекин, айрим одамларнинг характерида амалпарастлик, енгилтаклик каби ҳислатлар, ишга расман муносабатда бўлиш одатлари ҳали ҳам сақланиб қолгандир.
Тўртинчидан, характер кишининг нарсаларга муносабатида намоён бўлади: фақат ижтимоий мулкка нисбатан эмас, балки ўз буюмларига, кийимлари ва пояфзалига, китобларига ва ўқув қуролларига нисбатан эҳтиёткорлик билан ёки эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш ва ҳоказо. Характер якин кишининг фаолияти, унинг хулқ-атвори энг аввало хулқ ўз олдига қўйган мақсадлари билан белгиланади ва унинг шахсининг йўналганлиги – қизиқишлари, идеаллари ва эътиқодининг мазмуни доимо унинг хулқ-атвори ва фаолиятининг асосий детерминанти бўлиб қолади. Бироқ, шахс йўналишида кўплаб умумийлик бўлган ва мақсадлари бир-бирига тўғри келадиган икки кишида ана шу мақсадларга эришиш учун улар фойдаланаётган усулларда жиддий фарқлар бўлиши мумкин. Ана шу фарқлар ортида шахс характеридаги хусусиятлар туради.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish