Фаолиятда ҳаракатчан ва суст типлар. Аслида ҳаракатчанликнинг бўш ифодалиги (қарама-қарши жараёнларнинг секин алмашинуви) лабилликнинг бўш ифодаланиши (қўзғалиш ва тормозланишнинг содир бўлиш ва сўниш тезлигининг секинлиги), яъни нерв жараёнларининг сустлиги ҳам салбий, ҳам ижобий аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Сустликнинг салбийлик томони нерв жараёнларининг секин кечишида ифодаланса, ижобийлиги эса психик жараёнларнинг узоқ сақланиши, барқарорлигидир. Тегишли психологик тафовутлар фаолиятнинг самарадорлигини эмас, аксинча, энг аввало фаолиятнинг давом этиш хусусиятлари билан боғлиқдир.
Ҳаракатчан ва анча суст темпераментли ўқувчилар (VII синфда) ўртасида бошланғич меҳнат кўникмаларини ўзлаштиришдаги фарқларни ўрганишда аниқланган фактлар бу жиҳатдан характерлидир. Маълум бўлишича, агар турли топшириқларни бажаришнинг тез суръати ҳаракатчан темпераментли ўқувчиларнинг қимматли сифати бўлса, салбий сифати эса баъзи бир ишончсизликдир (топшириқни бажаришнинг ортиқча тезкорлиги сабабли унинг элементлари тушириб қолдирилади). Секин ҳаракатларни талаб қиладиган топшириқлар суст ўқувчилар томонидан анча муваффақиятли, бир меъёрда ва силлиққина бажарилди. Тўғри, уларда топшириқларни бажаришда нохуш тўхтаб қолишлар юз бериб турар, лекин топшириқни бажаришдаги аниқлик уларнинг фаолияти эди. Уларнинг анчагина қисми ўзларининг нисбатан чекланган тезкорлик имкониятлари ўрнини педагогнинг изоҳларига ва чизмаларига катта эътибор бериш билан тўлдирди.
Фаолиятнинг индивидуал услуби. Темпераментнинг хусусияти фаолиятнинг самарадорлигида эмас, балки аввало усулларнинг ўзига хослигида намоён бўлади. Шу маънода кўп дастгоҳчи ўқувчиларнинг ишини кузатиш натижалари диққатга сазовордир (Е.А.Климов тадқиқоти). Маълум бўлдики, бир неча дастгоҳда ишлашда нерв тизими ҳаракатчан типдаги ҳам, ҳаракатсиз типдаги ходимлар ҳам юксак ишлаб чиқариш муваффақиятларига эришиши аниқланди (уларнинг нерв жараёнларининг хусусиятлари лаборатория экспериментларида аниқланди). Темпераментни ҳаракатчанлигига кўра қарама-қарши хусустиятли кишилар бир хил меҳнат вазиятида турлича ҳаракат тактикасига мурожаат қилишлари аниқланди. Чунончи, ҳаракатчанлари шошилинч жараёнлар (масалан, ишнинг барҳам бериш)ни тезроқ бажаради (бунга фақат зарурат туғилган), темпераментнинг суст типидаги кишилар эса ишончсизлик ҳаракатларнинг зарурлигини билдирадиган тайёрлов ишларига янада зўр зьтибор бериши билаи ажралиб туради. Иш усуллари, услуби уларнинг индивидуал хусусиятларига тўғри келадиган ходималарда юксак ишлаб чиқариш муваффақиятларига эришилади. Шундай қилиб, темперамепт фаолиятнинг индивидуал услубини белгилайди.
Фаолиятнинг индивидуал услубини ҳар томонлама ўрганган психологлар (В.С.Мерлин, Е.А.Климов) унинг кишида дарров пайдо бўлмаслиги ва фақат стихияли тарзда пайдо бўлишини кўрсатишди. Агар киши ўз темпераментига мувофиқ ўзининг яхши натижаларга эришишига ёрдам берадиган йўллари ва усулларини фаол изланса, индивидуал услублари ишлаб чиқилади ва такомиллашади. Фаолиятининг индивидуал услуби ишлаб чиқариш илғорларида, уста спортчиларда, энг яхши ўқувчиларда анча аниқроқ намоён бўлади.
Қизиқ, одамларнинг биргаликдаги фаолияти шароитларида (агар улар биргаликда, масалан, иккита бўлиб ишлаётган бўлса), улар темпераментининг динамик фазилатлари улар фаолиятининг пировард натижасига ҳар бири индивидуал ишлаган ҳоллардагига қараганда анча жиддий таъсир кўрсатар экан. Бунда мазкур фаолиятни бажариш учун анча қулай ва камроқ қулай бўлган темпераментнинг ҳар хил типларининг бирга қўшилиб келиши аниқ бўлди. Чунончи, холерик темпераментли кишининг фаолияти сангвиник ёки холерик темпераментли киши билан шерик бўлиб ишлаганга қараганда флегматик ёки меланхолик билан биргаликда ишлаган холларда анча самарали бўлади (В. М. Русаловнинг тадқиқотлари). Бундай фактлар шуни кўрсатадики, темпераментнинг у ёки бу хусусиятлари аҳамиятини кўпгина фаолият турларининг биргаликдаги характерини ҳисобга олмасдан баҳолаб бўлмайди.
Ўз темпераментининг хусусиятларини эгаллаш ва уларнинг ўрнини тўлдириш, фаолиятнинг индивидуал услубини шакллантириш болалик йилларида бошланади, таълим ва тарбия остида рўй беради.
Темпераментнинг ёшга оид хусусиятлари мавжудлигини ҳисобга олиш керак: ҳар бир болалик ёшида фаолликнинг, эмоционаллик ва моториканинг ўзига хос хусусияти бор. Жумладан, кичик мактаб ёши учун фаолликнинг характерли белгилари - қизиқиш уйғотишнинг осонлиги, ҳар қандай ташқи қўзғатувчига эътибор беришга тайёрлик ва диққат-эътибор беришнинг етарлича узоқ давом этмаслиги, болалар нерв тизимининг нисбатан сустлиги, сезгирлиги билан боғлиқдир. Ҳаётнинг ана шу давридаги эмоционаллик ва моторика, албатта, айтайлик, ўсмирлик, айниқса ўспиринлик давридагидан бошқачароқ бўлади. Болада темпераментнинг у ёки бу типининг белгилари унинг ёшидан ажратилган ҳолда қараб чиқилиши мумкин эмас, улар ҳамиша тегишли “ёш давр фонида” намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |