Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet119/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Апперцепция. Идрок фақат қўзғалишга эмас, балки идрок этаётган субъектнинг ўзига ҳам боғлиқдир. Алоҳида ҳолида кўз ҳам, қулоқ ҳам идрок этмайди, балки конкрет тирик киши идрок этади ва идрокда ҳамиша идрок этувчи киши шахсининг ҳислатлари, унинг идрок этилаётган нарсаларга муносабати, кишининг эҳтиёжлари, қизиқишлари, интилишлари, истаклари ва ҳис-туйғулари у ёки бу тарзда акс этади. Идрокнинг киши психик ҳаёти мазмунига, унинг шахсига хос хусусиятларга боғлиқлиги апперцепция номи билан юритилади.
Кўп сонли маълумотлар шуни кўрсатадики, субъект томонидан идрок этиладиган манзара бир лаҳзалик сезгиларнинг шунчаки оддий йиғиндиси эмас; у кўпинча муайян пайтда ҳатто кўзнинг тўрпардаларида йўқ бўлган, лекин киши гўё олдинги тажриба асосида кўриб тургандек туюладиган қисмларни ҳам ўзида мужассамлаштирган бўлади.
Идрок ахборотни гипотезаларни илгари суриш ва текшириб кўриш учун ишлатиладиган фаол жараён ҳисобланади. Бу гипотезаларнинг хусусияти эса шахснинг олдинги тажрибаси мазмуни билан белгиланади. Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, синалувчиларга тўғри ва эгри чизиқларнинг ихтиёрий бирикмасидан иборат нотаниш қадди-қомат кўрсатилганда идрок этишнинг биринчи босқичидаёқ идрок қилинаётган объектни солиштириб кўриш мумкин бўлган андазалар қидирила бошланади. Идрок этиш жараёнида объектнинг у ёки бу категорияга мансублиги ҳакидаги гипотезалар илгари сурилади ва текширилади.
Шундай қилиб, бирон нарсани идрок этаётганда бундан олдинги идрокнинг излари ҳам фаоллашади. Унинг учун айнан бир нарсанинг ҳар хил одамлар томонидан турлича идрок этилиши ва тасвирлаб берилиши табиийдир.
Идрокнинг нарсалар билан қилинадиган фаолият жараёнида шаклланадиган константлиги – киши ҳаёти ва фаолиятининг зарур шартидир. Бусиз инсон чексиз ранг-баранг ва ўзгарувчан оламда мўлжал ола билмасди. Константлик хусусияти нарсанинг ва унинг яшаш шароитининг бирлигини акс эттираркан, теварак-атрофдаги оламнинг нисбатан барқарорлигини таъминлайди.
19.2. Идрокнинг англанган бўлиши
Гарчанд идрок қўзғатувчининг рецепторларга бевосита таъсири натижасида ҳосил бўлса ҳам, перцептив образлар ҳамиша муайян маъноли аҳамиятга эга бўлади. Кишининг идроки унинг тафаккури билан, нарсанинг моҳиятини тушуниб етиши билан чамбарчас боғлиқдир. Нарсани онгли идрок этиш – унга фикран ном бериш, яъни идрок этилган нарсани нарсаларнинг муайян гуруҳига, синфга киритиш, уни сўз воситасида умумлаштириш демакдир. Ҳатто ўзимизга нотаниш нарсани кўрганимизда ҳам унинг бизга таниш объектлар билан ўхшашлик жиҳатларини пайқаб олишга, уни қандайдир тоифага киритишга уринамиз. Идрок шунчаки сезги аъзоларига таъсир қиладиган қўзғатувчиларнинг оддий йиғиндиси билан белгиланмайди, балки мавжуд маълумотларни яхшилаб талқин қилиш, изоҳлаб бериш йўлларини жадал излаш бўлиб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан олганда гоҳ шакл, гоҳ фон (икки қиёфа ва вазн) навбатма-навбат идрок этиладиган, «икки мазмунли» деб аталмиш расмлар диққатга сазовордир, Бу расмларда идрок қилинган объектнинг алоҳида кўрсатилиши унинг англаб етилиши ва номланиши билан боғлиқдир.
Фикримизга якун ясарканмиз, идрок фаол жараён эканлиги ҳақида хулоса чиқаришимиз мумкин. Идрок этиш жараёнида киши нарсанинг айнан ўзига ўхшаш образини яратиш учун кўплаб перцептив ҳаракатлар қилади.
.
Идрокнинг фаоллиги энг аввало идрок этиш жараёнида (пайпаслаб сезиш пайтида қўлларнинг ҳаракати, кўз билан кўриш орқали идрок этишда кўзларнинг ҳаракати ва бошқаларда) анализаторларнинг эффектор (ҳаракатлантирувчи қисмлари) иштирок қилишидан иборатдир. Бундан ташқари кўз билан кўриш мумкин бўлган тик ҳолатда кўринади, яъни шам тепага қараб алангаланиб ёниб турган ҳолда идрок қилинади.
Америкалик психолог А.Эймснинг «қийшайган хона» билан боғлиқ тажрибалари ҳам қизиқарлидир. Бу хона шу тарзда қурилганки, перспектива қоидаларини қўлланиши туфайли у кўз тўрпардасида худди одатдаги тўғри бурчакли хона каби образ ҳосил қилади. Қийшайган хона»га аллақандай нарсалар жойлаштирилган тақдирда кузатувчи уларни нотўғри хажмда идрок килади (масалан, катта ёшдаги киши кичкина боладан ҳам кичик бўлиб туюлади). Афтидан, одамлар меъёридаги тўғри бурчакли хоналарга шу қадар ўрганиб кетишганки, қийшайган хонанинг ўзидан кўра кўпроқ унда жойлашган объектлар қийшайган тарзда идрок этилади, Лекин шуниси ажабланарлики, бундай хонада аёллар ўз эрларини ўзгармаган ҳолда кўришади; уларни одатдаги тарзда идрок этишади, хонани эса қийшайган ҳолда кўришади. Шу хилдаги вазиятда перцептив тизим қарама-қарши ахборот мавжуд бўлган бир пайтда бир тўхтамга келиши керак. Тўхтамнинг натижаси субъектнинг бундан олдинги тажрибаси билан белгиланади: яхши таниш бўлган нарсаларни хона бузиб кўрсатмайди. Хонани пайпаслаб танишиб чиқиш бошқа нарсалар сохталашувининг таъсир кучи секин-аста камайишига олиб боради ва пировардида хонанинг ўзи тўғри, яъни қийшайган тарзда идрок этила бошлайди.
Шундай қилиб, идрок субъектнинг бундан олдинги тажрибасига боғлиқ бўлади. Кишининг тажрибаси қанчалик бой бўлса. Унинг билимлари қанчалик кўп бўлса, унинг идроки ҳам шунчалик бой бўлади, буюмда у шунчалик кўп нарсаларни кўра олади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish