Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet118/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Идрокнинг константлиги. Қуршаб турган объектларнинг идрок қилаётган субъектга нисбатан мавқенинг эркинлиги даражаларнинг кўплиги ва уларнинг юзага чиқиши шарт-шароитлари беқиёс ранг-баранглиги оқибатида бу объектлар ўз қиёфасини тўхтовсиз равишда ўзгартириб, идрок қилаётган кишига турли жиҳатлари билан ўгирилиб намоён бўладилар. Шу билан баробар перцептив жараёнлар ҳам ўзгариб боради. Лекин перцептив тизимнинг (перцептив тизим – муайян идрок этиш жараёнини содир этадиган анализаторлар йиғиндисидир) бу ўзгаришларни қоплашга лаёқатлилигини таркиб топтирадиган константлик хусусиятига эга эканлиги сабабли биз ўзимизни қуршаб турган нарсаларни шаклига, ўлчамига, тусига ва хоказоларга кўра нисбатан ўзгармайдиган тарзда идрок этамиз.
Идрокнинг бу хусусиятини катталик константлиги мисолида баён қиламиз. Маълумки, нарсаларнинг тасвири (шу жумладан, унинг кўз тўрпардасидаги тасвири ҳам) унга қадар бўлган масофа қисқарган пайтда йириклашади ва аксинча. Лекин масофаси ўзгарган пайтда объектнинг кўз тўрпардаларидаги тасвирининг катталиги гарчи ўзгарса ҳам, унинг идрок этиладиган катталиги қарийб ўзгармасдан қолади. Театрдаги томошабинларга бир разм солинг: узоқроқдаги одамларнинг юзлари тасвири яқинроқда ўтирганларникига қараганда анча кичик бўлиб кўринса ҳам, ҳаммасининг ҳажми баб-баравардек туюлади. Ўз қўлингизнинг бармоқларига бир қаранг: бир хиллари қўлингизни узатиб турганингиз каби масофадан, бошқалари эса яқинроқдан кўринаётгандай бўлади: узоқроқ чўзилган қўлингиз бармоқлари тасвири кўз тўрпардаларида яқинроқдаги қўл бармоқлари тасвирининг ярмига тенг бўлган бир пайтда бармоқларнинг ҳажми бир хил бўлиб туюлади.
Идрокнинг константлиги нималарга асосан ҳосил бўлади? Бу, эҳтимол туғма механизмдир?
Текшириш учун қалин ўрмонзорда муқим яшаб келаётган одамларнинг идроки тадқиқ қилиб кўрилди. Бундай одамларнинг идроки улар илгари узоқ масофадаги нарсаларни кўрмайдиган бўлганликлари учун қизиқиш туғдиради. Бу одамларга анчагина узоқда жойлашган объектлар кўрсатилганида улар бу объектларни ўзларидан узоқда жойлашган объект сифатида эмас, балки кичик объект сифатида идрок этишган эди. Идрок константлигининг бу хилдаги бузилиши текис ерда яшовчилар баландликда туриб пастга қараганларида ҳам кузатилади. Кўп қаватли уйнинг юқори қаватидаги деразасидан қараганда ҳам объектлар (одамлар, автомобиллар) жуда кичик бўлиб кўринади. Шундай бўлса ҳам ҳавозаларда ишлаётган қурувчилар пастда жойлашган объектларни ҳажми кичраймаган ҳолда кўраётганликларини айтишди.
Ниҳоят, идрокнинг константлиги туғма тарздалиги ҳақидаги фикрга зид бўлган яна бир мисол. Болалигида кўр бўлиб, ёши улғайгандан кейин жарроҳлик йўли билан кўзлари кўрадиган бўлиб қолган одам кузатувдан ўтди. Операциядан кейин кўп ўтмай бемор шифохонанинг ердан 10-12 метр баландликдаги деразасидан ўзига ҳеч қанақа зиён етмайдиган қилиб сакрай олиши мумкин деб ўйлади. Эҳтимол, пастда жойлашган объектлар узоқда жойлашган бўлиб эмас, балки кичик бўлиб кўрингандир ва бу баландликни аниқлашда хатога олиб келгандир.
Перцептив тизимнинг фаол таъсир кўрсатиши идрок константлигининг ҳақиқий манбаидир. Субъект рецептор аппаратлари ҳаракатларининг ва жавоб сезгиларнинг: ранг-баранг ва ўзгарувчан оқимидан идрок этиладиган объектнинг нисбатан ўзгармас, инвариантли тузилишини алоҳида ажратиб курсатади. Айнан бир хилдаги объектларни ҳар хил шароитларда қайта-қайта идрок этавериш ана шу ўзгарувчан шарт-шароитларга нисбатан перцептив образнинг инвариантлилигини ва шунингдек, рецептор аппаратининг ўз ҳаракатларини таъмин этади, демак ана шу образнинг константлигига сабаб бўлади. Бунда идрокнинг шарт-шароитлари ўзгариши ва кузатувчининг сезги аъзолари фаол ҳаракат қилиш натижасида ҳосил бўладиган янги кўринишлар ўзича бирон-бир даражада сезилмайди; бор-йўғи қандайдир нисбий инвариантлик, масалан, қандайдир нарсанинг шакли, унинг ўлчамлари ва ҳоказолар тарзида идрок этилади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish