Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Мувозанат сезгиси мураккаб вестибуляр аппарати, вестибуляр нервларини ҳамда кўз пўстости қисмларини ўзида бирлаштиради



Download 4,06 Mb.
bet115/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Мувозанат сезгиси мураккаб вестибуляр аппарати, вестибуляр нервларини ҳамда кўз пўстости қисмларини ўзида бирлаштиради. Турли анализаторлар учун умумий ҳисобланган оғриқ сезгилари қўзғатувчиларнинг таъсир кучи ҳаддан ташқари кучли эканлигидан далолат беради. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, инсоннинг тана аъзоларида рецепторларнинг жойлашув даражаси ҳар хилдир, жумладан, бармоқ учларида рецепторлар зич, елка қисмида эса жуда сийрак жойлашгандир. Ҳозирги замонда сезгилар ички ва ташқи турларга қарийб ажратилмайди ва улар ҳарорат, оғриқ, маза, вибрацион, статик, динамик сезгилар деб юритилади.
С.В.Кравков (1893–1951) маълумотларига кўра, бир сезги аъзосининг фаолияти иккинчисининг таъсири туфайли ўзгаради, товуш асосан кўриш сезгисининг ёруғлик сезувчанлигини орттиради. Шунга ўхшаш турли ҳидлар ҳам ёруғлик ва ҳид билишга нисбатан сезгирликни ошириши ёки камайтириши мумкин. Бундай ўзаро таъсир сабабли мия устуни юқори қисми ва кўриш бўртикларигатегишли ўсимталарнинг яқин жойлашганлиги туфайли бошқасига ўтиши осонроқ амалга ошади.
Инглиз неврологи Хед сезгиларни протопатик ва эпокритик номлар билан иккита даражага бўлган. Протопатик содда тузилишига эга дегани учун унда кўпроқ ҳақиқий ҳолат билан эмоционал ҳолатни ажратиб бўлмайди. Мураккаб эпокритик даражаси ақлий босқич таркиблари (элементлари) иштирок этиши мумкин, жумладан, кўриш сезгиси бунга яққол мисолдир. Маълумотларнинг кўрсатишича, биринчи протопатик сезгилар, кейинчалик эса эпокритик сезгилар тикланади.
Сезгиларни объектив йўналиши бўйича Е.Н.Соколов, Виноградовлар текширганлар ва улар пассив жараён эмаслиги, вегетатив элементлар физиологик нафас олиш тизимида ўзгаришга сабаб бўлиши тушунтирилиб берилган. Ушбу вақт рефлектор ўзгаришларни сезгининг объектив кўрсаткичи сифатида ишлашга имконият яратади. Маълумки, сезгини пайдо қилувчи ҳар бир қўзғатувчи, яъни қўзғатгич, рефлектор жиҳатдан юзага келувчи жараёнларни чақиради, чунончи, томирларнинг торайиши, тери-гальваник рефлекторларнинг пайдо бўлиши (тери қаршилигининг ўзгариши), миянинг электр активлигининг ўзгариши, кўзларнинг қўзғатгич томон бурилиши кабилар. Буларнинг ҳаммаси сезги жараёнининг пайдо бўлишидагина ишга тушади, худди шу сабабдан улар сезгиларнинг объектив кўрсаткичлари тариқасида хизмат қила олади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish