Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Фазо, вақт ва ҳаракатнинг идрок қилиниши



Download 4,06 Mb.
bet123/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

19.5. Фазо, вақт ва ҳаракатнинг идрок қилиниши
Фазони идрок қилиш. Фазонинг идрок қилиниши кишининг ўзини қуршаб турган муҳитни чамалашининг муқаррар шартларидан бўлиб, унинг ушбу муҳит билан ўзаро биргаликдаги ҳаракатида катта рол ўйнайди. У объектив равишда мавжуд бўлган фазонинг аксини ифода этади ва объектларнинг шакли, ҳажми ва ўзаро биргаликда жойлашуви, улар сатҳи, олислиги ва иўналишларининг идрок этилишини ўз ичига олади.
Кишининг муҳит билан ўзаро биргаликдаги ҳаракати унинг учун хос бўлган координатор тизими билан биргаликда киши гавдасининг ўзини ҳам қамраб олади. Сезувчан одамнинг ўзи фазода муайян ўрин эгаллайдиган ва маълум бир фазовий белгилари (ўлчами, шакли, гавданинг учала ўлчови, ҳаракатларнинг фазодаги йўналиши) мавжуд бўлган моддий гавда ҳам демакдир.
Нарсаларнинг шаклини, ўлчамини, бир-бирларига нисбатан эгаллаган ўрнини, у ёқдан бу ёққа кўчишини англаш ва айни пайтда хусусий гавданинг теварак-атрофдаги нарсаларга нисбатан ҳолатини таҳлил қилиш организмнинг ҳаракатланувчи фаолияти жараёнида юз беради ва фазодаги таҳлил деб аталувчи аналитик-синтетик фаолиятнинг алоҳида юксак даражада намоён бўлишидан иборатдир. Шу нарса аниқландики, фазодаги таҳлилнинг турли хилдаги шакллари анализаторлар комплекс фаолиятининг негизида вужудга келади, уларнинг бирортаси ҳам муҳитнинг фазовий омилларини таҳлил қилишда асосий рол ўйнамайди.
Фазони чамалашда ҳаракат анализатори алоҳида роль ўйнайди. Турли хилдаги анализаторлар ана шу анализатор воситасида ўзаро биргаликда ҳаракат қила бошлайди. Фазони чамалашнинг махсус қуроллари қаторига анализаторлар фаолиятида ҳар иккала ярим шарлар ўртасидаги нерв боғланишларини: бинокуляр кўришни, бинауралъ эшитишни, терининг бимануаль туюшини, дириник ҳид билишни ва шу кабилари» киритиш лозим. Нарсаларнинг мантиқий хусусиятларини акс эттиришда функционал симметрия муҳим роль ўйнайди. У барча жуфт анализаторларга хос бўлган хусусиятдир. Функциоал асимметрия шундан иборатки, анализаторнинг томонларидан бири маълум бир жиҳатдан етакчилик қилади, устун бўлади. Анализаторларнинг томонлари ўртасидаги муносабатлар уларнинг устунлик қилиши жиҳатидан олганда ҳаракатчан ва бир хил эмаслиги аниқланди. Жумладан, ўткирлигига кўра устунлик қиладиган кўз кўриш майдони ўлчами жиҳатидан етакчи бўла олмаслиги мумкин ва хоказо.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish