3-тарқатма материал
Касса муомалалари :
Кассадан хизмат сафари учун пул берилди 94000
Кассадан иш хаки берилди 1635000
Кассадаги пул ҳисоб-китоб счётига топширилди 16000
Тўлдирилмаган мемориал ордер шаклини талабаларга биттандан тарқатиб ўқитувчи ўзи битта муомала мазмунини тушунтириб праводкасини ёзиб кўрсатади. Қолган муомалаларга талабалар ўзлари мустақил праводка берадилар. Мемориал ордерни рўйҳатга олиш журналида ёзув киритилади.
3-тарқатма материал ечими
Касса мемориал ордери - 1
2012 йил январ ойи учун
Муомала мазмуни
|
дебет
|
кредит
|
Сумма (сум)
|
Кассадан хизмат сафари учун пул берилди
|
4220
|
5010
|
94000
|
Кассадан иш хаки берилди
|
6710
|
5010
|
1635000
|
Кассадаги пул ҳисоб-китоб счётига топширилди
|
5110
|
5010
|
16000
|
Кредит бўйича жами
|
|
|
1799000
|
Бухгалтер________________
Ижрочи_________________
|
Ўқитувчи талабаларга ҳар бир муомалани мемориал ордерларни рўйҳатга олиш дафатрига ёзиб бориш лозимлигини тушунтиради ва рўйҳатга олиш дафтари намунасини тарқатади. Талабалар содир бўлган муомалаларни санаси кетма-кетлигида рўйҳатга олиш дафатрида акс эттиради.
3-тарқатма материал ечими давоми
Мемориал-ордерларни рўйхатга олиш журнали
м/о №
|
Сана
|
Муомала мазмуни
|
Сумма
|
1
|
08.01.2012
|
Кассадан хизмат сафари учун пул берилди
|
94000
|
2
|
14.01.2012
|
Кассадан иш хаки берилди
|
1635000
|
|
17.01.2012
|
Кассадаги пул ҳисоб-китоб счётига топширилди
|
16000
|
|
|
|
|
|
Ўқитувчи мемориал ордерлар маълумотларини умумлаштирувчи бош китобда акс эттириш тартибини тушунтириб бош китоб шаклидан намуна беради ва мемориал ордердаги маълумотларни кандай кўчириш лозимлиги нималарга эътибор бериш лозимлигини таъкидлайди.
3-тарқатма материал ечими давоми
“Бош китоб” журнали
2012 йил ЯАНВАР ойи учун
м/о №
|
М/О бўйича сумма
|
ҳисобварақ № 5010
|
ҳисобварақ № 5110
|
ҳисобварақ № 1010
|
Жами оборотлар
|
|
|
Дт
|
Кт
|
Дт
|
Кт
|
Дт
|
Кт
|
Дт
|
Кт
|
01.01.2012 йилга сальдо
|
110000
|
|
28500000
|
|
|
|
|
|
1
|
|
1635000
|
1745000
|
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
4321000
|
2635000
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
5
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
6
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
7
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами оборот
|
1635000
|
1745000
|
4321000
|
26350000
|
|
|
|
|
2012 йил 1 феврал ҳолатига сальдо
|
|
|
4536000
|
|
|
|
|
|
|
2.3. “Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусида дарс ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш” методикасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
Талабаларга “Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида даср ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва фойдаланиш” методикаси қўллаш самарадорлигини ошириш учун замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Айниқса, Power Point дастури меҳнатни анча енгиллаштиради ва уларни ниҳоятда турли-туман тарзда тасвирлаш имконини беради. Дастурдан фойдаланилганда ўқувчи-талабалар диққатини мавзуга қаратиш учун турлича дизайндан фойдаланиш мумкин. Слайдларда мавзунинг номи, режаси, ўрганиладиган асосий тушунчалар, уларни тушуниш учун зарур бўлган тасвирлар, жадвал, график, диаграмма ва бошқаларни бериш мумкин. Муҳим афзаллиги уларни ранг тасвирда бериш имконияти катта.
Тарқатма материалларни слайдлар кўринишда тайёрлашда шрифтларга, уларнинг катта-кичиклигига, рангларнинг дидактик функциясига, уларнинг ишлатилишига, матн бериладиган фон, унда қандай тасвирлардан фойдаланишга, уларни ўқувчи-талабалар кайфиятига қандай таъсир қилишига, ишланиш усулларига, мантиқий характерига мослигига ҳам аҳамият бериш зарур.
Тарқатма материаллар: ўтиладиган мавзунинг асосий мазмунини бериш; олинган ахборотни дарс давомида ва дарсдан ташқарида талабалар билан мустақил муҳокама қилиш; таълим олувчилар диққатини мустақил фикрлаш, ижодий изланишга қаратиш; ўқувчи-талабаларни дарсга фаол жалб қилиш; ўқувчи-талабаларнинг олган билимларини назорат қилиш ва синаш. Буларнинг ҳаммаси дарс жараёнида тарқатма материаллардан кенг фойдаланишнинг заруриятини келтириб чиқаради.
Аммо, дарс жараёнида тарқатма материаллардан фойдаланишда ўзига хос камчиликлар ҳам мавжуд ва улар қуйидагилар:
тарқатма материаллар тайёрлаш ўқитувчидан куч, вақт, юксак маҳорат талаб қилади.
бир талабага битта тарқатма материаллар бўлиши қўшимча моддий харажатни талаб қилади.
тарқатма материал асосида ўзаро муҳокама чўзилиб, мавзунинг бошқа қисмларига, саволларига эътибор пасайишига олиб келиши мумкин;
талабалар томонидан шовқин кўтарилиши, яъни дарс назорати бироз пасайиши мумкин;
мавзубўйича режаланган вақт етмаслиги мумкин.
Юқоридаги камчиликларга қарамай ушбу мавзуни ўқитишда “тарқатма материаллар тайёрлаш ва фойдаланиш” методикасини қўллаш профессор-ўқитувчи талабчан, доимо огоҳ турса, талабаларни назорат қилиш усулларидан фойдаланишни яхши билса ушбу методикани қўллаш натижасида дарс ўтиш бўйича ўз олдига қўйган мақсадга эриша олади.
Айрим камчиликларига қарамай, “Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида даср ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва фойдаланиш” методикасини қўллашнинг афзалликлари кўп. Тарқатма материаллардан барча методлар асосида дарс ўтишда кенг фойдаланиш мумкин.
Бизнингча, қуйидагилар “Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида даср ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва фойдаланиш” методикасини қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади:
Бундан ташқари “Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида даср ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва фойдаланиш” методикасини қўллашда аввало профессор—ўвитувчи ушбу методикани асл мазмуни, мақсади, уни қўллашда қандай натижага эришиши мумкинлиги, уни қўллашда қандай салбий оқибатлари борлиги, ушбу методни қайси мавзуларга қўллаш мумкинлигини пухта ўрганиши, айниқса ўзи ўтаётган мавзуни мукаммал билиши ушбу мавзу бўйича даср самарадорлигини оширади.
“Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида дарс ўтишда ҳар бир ҳисоб регистри, ҳисоб шакли нима мақсадда қўлланиши лозимлиги амалий жиҳатддан бир бири билан узвий боғлиқликда, яъни комплкет шаклда тарқатма материал кўринишида талабаларга тақдим этилса ва мустақил тўлдириш бўйича кўрсатмалар компьютер технологияларидан фойдаланиб тушунтирилса ушбу мавзу бўйича тарқатма материаллардан фойдаланиш методикаси самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
“Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида даср ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва фойдаланиш” методикасини қўллаш самарадорлигини ошириш учун профессор-ўқитувчи дарс вақтини тўғри тақимлаши, мавзу бўйича тузилган технологик харитага амал қилиши ва талабалар диққатини жалб қилиши учун бир неча диккатни жамловчи методлардан фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўларди.
Мемориал-ордер шакли хўжалик муомалаларини қайд қилиш учун синтетик ва аналитик ҳисобнинг махсус жамгарув оборот қайдномаларидан, яъни: асосий воситалар, ҳисобланган амортизация ажратмалари; ишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олиш кдйдномаси; ишлаб чиқариш захиралари, тайёр махсулот, шунингдек улар бўйича тўланган КҚСни ҳисобга олиш кайдномаси; пул маблағларини ҳисобга олиш қайдномаси; махсулот сотилишини ҳисобга олиш қайдномаси; мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси; меҳнатга хақ туланишини ҳисобга олиш қайдномаларидан фойдаланилади. Корхона бухгалтериясига келиб тушган бирламчи хужжатлар уларни тулдириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Оборот қайдномалари ва жамлама ҳисоб регистрлари асосида мемориал-ордерлар тузилади. Мемориал ордерлар маълумотлари ҳар ойда “Бош дафтар” журналига ўтказилади. Сўнгра унга қараб оборот сальдо баланси чиқдрилади ва кейин у баланс ҳисоботи шаклига ўтказилади. “Бош китоб” барча ҳисобварақлар дебети бўйича бир ой учун оборотлар суммаси барча ҳисобварақлар кредити бўйича оборотлар суммасига, шунингдек “Суммаси” устуни якунига тенг бўлиши керак.
Журнал-ордерларда бирламчи хужжатларнинг маълумотларини тўғри гурухлаштиришни таъминлаш учун ҳисобварақлар кредити бўйича намунавий корреспонденция ва ойлик чораклик хамда йиллик ҳисоботлар учун зарур бўлган кўрсаткичлар рўйхати назарда тутилган. Жамлама ва тахлилий ҳисоб учун мўлжалланган журнал-ордерларда, бундан ташқари, тахлилий ҳисобнинг зарур моддалари ҳам назарда тутилган.
“Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида даср ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва фойдаланиш” методикасини қўллаш самарадорлигини ошириш бевосита мавзу бўйича дарс ўтаётган профессор-ўқитувчи билим савияси, маҳорати ва тажрибасига боғлиқ. Шундай экан мавзу бўйича дарс ўтишга малакали, айниқса амалиётчи мутахассисларни кўпроқ жалб қилиш, илғор педагогик технологиялар бўйича дарс ўтиш маҳоратини ошириш лозим. Амалиётчи мутахассисларни ўқув жараёнига жалб қилиниши айниқса бухгалтерия ҳисоби фанидан даср ўтишда кўпроқ ижобий натижалар бериб келаётгани сир эмас. “Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида даср ўтишда профессор – ўқитувчи кучли педагогик маҳоратга эга бўлиши мумкин лекин, амалий жиҳатдан тушунчага эга бўлиши учун айнан шу соҳада фаолият юритган, содда қилиб айтганда амалиёт билан танишган ва ўз устида тинмай ишловчи педагокларни жалб килиш самаралироқ ҳисобланади.
“Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида даср ўтишда тарқатма материалларни тайёрлашга фаол талабаларни ҳам жалб қилиш, уларга узвий боғлиқликда мустақил топшириқлар бериб бориш мавзу бўйича дарс самарадорлигини оширишни таминлайди десак муболаға бўлмайди.
Хулоса
“Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида даср ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш” методикаси мавзусида битирув малакавий ишини ёзиш давомида келгусида мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига улкан ҳисса қўшувчи бухгалетрия ҳисоби мутахассисларини тайёрлашда илғор замонавий педагогик технологиялар ва методларни қўллаш нечоғлик мухим эканлигини тушиниб етдим. Талабаларга “Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида дарс ўтишда энг самарали метод бу “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш” методикаси ҳисобланар экан.
“Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзуси бухгалтерия ҳисоби фанинг мухим мавзуларидан бири саналади. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари бухгатерия ҳисоби объектларининг барчаси бўйича ҳисоб ишларини ташкил қилиш ва юритишда қўлланилади. Бу эса ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида тезкор ва ишончли ахборотлар билан таъминлашда мухим маълумот манбаи ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари бухгалтерия ҳисобида содир бўлган муомалалар тўғрисида гувоҳлик берувчи бошланғия хужжатлардан бухгалтерия ҳисоби ҳисоботларигача бўлган оралиқдаги ўтказувчи воситалар ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари муомалаларни мазмунига қараб алоҳида объектлар бўйича жамлашга хизмат қилади.
Талабаларга “Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусини ўқитишда бир қанча методлар ва технологиялардан фойдаланиш мумкин аммо, шундай бир усулни танлаш керак эканки, ўша усул талабаларда бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари тўғрисида кўпроқ тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилсин. Фикримизча, “Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида дарс ўтишда талабаларга амалий кўникма бериш, мавзуга қизиқишини ошириш, мустақил ишлашларига мажбур қилиш, ўзаро фикр алмашиш бир вақтнинг ўзида профессор-ўқитувчининг талабаларни назорат қилиши, талабаларга мавзуни тушинарлироқ етказиш имконини беришда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фодаланиш” методикаси энг самарали ҳисобланади.
Битирув малакавий иши бўйича фикримизни умулаштирар эканмиз 2.3. “Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида даср ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш” методикасини қўллаш самарадорлигини ошириш режасида таъкидлаб ўтилган фикрларни яна бир бор эслаб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Нафақат “Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида даср ўтишда балки, бошқа мавзуларда дарс ўтишда ҳар бир профессор-ўқитувчи ўз ўзига қуйидаги саволларни бериши ва жавоб топиши мухим ҳисобланади:
нимага ўқитаман?
нимани ўқитаман?
қандай ўқитаман?
натижаси қандай бўлади?
Юқоридаги саволларга жавоб топиш учун талабаларга “Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида даср ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш” методикасини қўллаш мақсадга мувофиқ.
Айрим камчиликларига қарамай, “Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари” мавзусида даср ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва фойдаланиш” методикасини қўллашнинг афзалликлари кўп экан. Тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фойдаланишда барча методлар асосида дарс ўтиш, улардан кенг фойдаланиш мумкин экан.
.
Фойдаланилган адабиётлар:
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни. 1996 й. 30 август.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) 2000 й. 26 май. //Солиқлар ва божхона хабарлари, 2000 йил 13 июнь.
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни. 2003 й. 11 декабрь.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БХМС) № 1-24. 2005-2009.
Международные стандарты финансовой отчетности.-М.: Аскери - АССА. 1999.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги “Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида”ги ПҚ–100-сонли Қарори;
ЎзР. Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони. 2005 йил 6 октябр.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги “Маҳсулот (иш ва хизмат)лар таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 54-сонли қарори (2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарор асосидаги ўзгартиришлар билан).
Каримов И.А Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. – Т.:. «Узбекистон», 1995
Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. – Т.: Ўзбекистон, 2010.
Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.- Т.: 2011.
Каримов А., Исломов Ф., Авлокулов А. “Бухгалтерия ҳисоби”.-Т.: Шарқ.-2004
Б.А.Хасанов., А.А.Хошимов. Бошқарув ҳисоби: Олий ўқув юртлари учун дарслик / -Т.: «Шарқ». 2005
Сотволдиев А.С. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. Т.: ИҚТИСОД-МОЛИЯ. 2007
Очилов И.К., Қурбонбоев Ж.Э. “Молиявий ҳисоб”. ТМИ, 2007
Тожибоева Д. Масус фанларни ўқитиш методикаси. Ўқув қўлланма.-Т.: Фан ва технология. 2007.
Пардаев А.Х.,Пардаев Б.Х. Бошқарув ҳисоби. Ўқув қўлланма.-Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2008
Ибрагимов А., Очилов И., Қўзиев И., Ризаев Н. “Молиявий ва бошқарув ҳисоби”. Т.: Иқтисод-молия нашриёти, 2008
Ҳамдамов Б. ва бошқ. “Молиявий ҳисобот”, Тошкент. “Иқтисод-молия”, 2008
«Молиявий ҳисоб». КАРАНА корпорацияси – 2005-2008
Гадоев Э. ва бошқ. Йиллик ҳисобот-2008. Тошкент: NORMA, 2009
Ғуломова Ф.Ғ. “Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма”. Тошкент: NORMA, 2009 йил
Брыкова Н.В. Автоматизация бухгалтерского учета: лабораторный практикум: учебное пособие для начального профессионального образования. Академия. 2009.
Ортиқов Х., Югай Л., Тухсанов Ҳ., Хужабеков Н. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига шарҳлар тўплами. Тошкент “NORMA” 2010.
Папковская П.Я. Теория бухгалтерского учета. Учебник(изд:6) Информпресс. 2010
Солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби. Журнал. 2011-2012 йилги сонлари
Интернет сайтлари:
www.lex.uz
www.norma.uz
www.tfi.uz
www.ziyonet.uz
www.bukh.ru
www.bem.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |