Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусида дарс ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш” методикаси мавзусида ёзилган



Download 387,5 Kb.
bet1/12
Sana03.06.2022
Hajmi387,5 Kb.
#631586
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари


Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусида дарс
ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан
фойдаланиш” методикаси мавзусида ёзилган

КИРИШ
Битирув малакавий ишининг долзарблиги. Мустақил Ўзбекистоннинг келажаги кўп жиҳатдан баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялашга боғлиқ. Ана шундай долзарб вазифани амалга ошириш учун ўзбек халқининг таълим-тарбияга оид бой тарихий тажрибасини ўрганиш ва янги замон кишисини шакллантириш ҳамда тарбиялашда ҳаётга амалий татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.
Маълумки республикамиз иқтисодиёти ва таълим сохаларидаги амалга оширилаётган ислоҳотларда иқтисодиётни эркинлаштириш ва бозор муносабатларини ривожлантириш талабларига жавоб бера оладиган амалий кўникмаларга эга бўлган, иқтисодчи кадрларни тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг ягона қонунчилик негизини ташкил этиш, юритиш ва ҳисобот тузиш услубиётини такомиллаштиришда албатта бухгалтерия ҳисоби мутахассис кадрларига эҳтиёж сезилади. Бу борада Президентимиз таъкидлаганларидек “......мамлакатимизда ҳар томонлама муносиб ёшларни, Ватанимиз келажаги учун масьулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган, жисмоний ва маьнавий соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш учун зарур барча шарт-шароитларни яратиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш имконини туғдирди”1.
Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, республикамиз иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотларни амалиётга тадбиқ қилиш борасида бухгалтерия ҳисоби соҳасида юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёж, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таянч таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби фанини талабаларга ўқитиш орқали иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш борасида юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ барча муаммоларнинг ечими ва ушбу соҳанинг ривожланишидаги муҳим қадамларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Таълим сохасида инновацион техологиялардан фойдаланиш замон талабларидан бўлиб, талабаларни фаоллаштириш, мустақил фикрлашга ундаш, назарий ва амалий кўникмалар ҳосил қилиш орқали мустақил фикрга эга замонавий, билимли етук кадр бўлиб етиштиришда мухим восита бўлиб ҳисобланади. Айниқса, бухгалтерия ҳисоби фанини ўқитишда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш талабаларда фанга бўлган қизиқишларини янада оширишга, талабаларни фаоллаштиришга, мустақил фикрлашга ундайди. Бухгалтерия ҳисоби фанини ўқитишда интерактив метод ва технологиялардан фойдаланиш мухим ҳисобланади.
Битирув малакавий ишининг предмети ва объекти. Битирув малакавий ишини предмети этиб бухгалтерия ҳисоби бўйича талабаларга билим бериш жараёнлар тизими олинган. Тадқиқот объекти қилиб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари белгиланган.
Мавзунинг ўрганганлик даражаси. Йирик иқтисодчи олимлар ва педагоклар: Каримов А., Хасанов Б., Ҳамдамов Б., Сотиболдиев А., Раджапов Р., Дўстмуродов, Ғуломова Ф., Ризаев Ч., Ризаев Н., Авлоқулов А., Очилов И., Меҳмонов С., ва Азларов Д.лар илмий ишлари бағишланган бўлиб бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш асослари, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг хусусиятлари, такомиллаштириш масалалари назарий жиҳатдан ёритилган.

Download 387,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish