1-чизма. “Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусини ўқитишда талабаларни бошқариш усуллари
“Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусини ўқитишда профессор-ўқитувчи талабаларни бошқаришнинг барча усулларидан бир вақтнинг ўзида оқилона фойдалана олиши лозим. Негаки, талабаларни бир хил тизимда ўқитиш, улар фикри билан қизиқмаслик, фақат тартибни сақлаш тўғрисида қайта-қайта гапириш талабалар зерикишига ва фандан безишига олиб келиши мумкин. Фақат либерал бошқариш усулидан фойдаланиш орқали фан бўйича талабалар аниқ бир фикрга эга бўлмаслиги ва аудиторияда тартибсизлик келиб чиқиши мумкин. Фақат демократик бошқариш усулидан фойдаланиш орқали аудиторияда тартибсизлик келиб чиқиши мумкин. Демак, профессор-ўқитувчи “Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусини талабаларга ўқитишда барча бошқарув усулларидан оқилона фойдалана олиши, талабаларга билим беришда бошқариш усулларидан фойдаланишда бошқариш усулига мос интерактив методларни танлай олиши мақсадга мувофиқ.
“Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусини ўқитишда инновацион технологияларнинг қуйидаги методлари ва технологияларидан фойдаланилмоқда:
“Танишув” технологияси;
“Тушунчалар таҳлили” услуби;
“Резюме” технологияси;
“Муаммо” технологияси;
“Блиц-сўров” усули;
“Мулоқот” технологияси;
“Баҳслашув” технологияси;
“КБИ (кузатиш, баҳслашиш, ишонтириш)” технологияси;
“Муносабат” технологияси;
“Тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш”;
“Кластер” усули;
“Ассисмент” техникаси.
“Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусини ёритишда “Танишув” технологияси, “Мулоқот” технологияси ва “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш” усулидан фойдаланиш орқали талабаларнинг мавзу бўйича дастлабки тушунчалар билан танишиш, талабаларни мавзуга қизиқтириш ва фаоллаштириш, талабалар бир бири балан мавзу бўйича фикр алмашиниш имкониятини беради.
“Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусини талабаларга ўқитишда мавзунинг асосий мазмунини тушунтиришда янада мавзу мазмунлироқ бўлиши учун талабалар фаолигини ошириши лозим. Бунинг учун профессор-ўқитувчи Тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш”, “КБИ (кузатиш, баҳслашиш, ишонтириш)” технологияси, “Кластер” усули, “Мулоқот” технологиясидан фойдаланиши мумкин. Мавзунинг мазмунини тушунтиришда талабаларнинг барча жиҳатлари эътиборга олиниши лозим. Талабаларнинг рухий ҳолатидан келиб чиқиб бир технология ичида бир неча методлардан ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Мавзу якунида талабалар ўзлаштириш даражасини билиш учун “Тушунчалар таҳлили” услуби, “Муносабат” технологияси, “Кластер” усулидан фойдаланиш мумкин.
“Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусида дарс ўтишда талабаларга ахборот етказиш, уларни дарсни пухта ўзлаштиришлари ва фаол қатнашишларини таъминлашда тарқатма материалларнинг аҳамияти катта.
Бухгалтерия ҳисоби дарсларида тарқатма материаллардан фойдаланиш тобора кенг қўлланилмоқда. Тарқатиладиган материалнинг муҳим ижобий томони шундаки, у бевосита талабанинг қўлида бўлиб, узоқдан кўрсатиладиган кўргазмали қуролларга хос камчиликлардан ҳоли.
Тарқатма материаллар - таълим олувчилар учун ўрганилаётган мавзуга оид асосий маълумотларни ўз ичига олган, ҳажми унча катта бўлмаган ёзма ўқув материали ҳисобланади.
Тарқатма материалларни мақсади, мазмуни жиҳатдан: а) ахборот берувчи, б) топшириқ берувчи, в) билимни назорат қилувчи гуруҳларга ажратиш мумкин.
Ахборот кўлами катта бўлгани сабабли қисқа вақт ичида барча ахборотни талабаларга тўлиқ етказиб бериш қийин. Бундай пайтда ахборотни тарқатма материал сифатида етказиб бериш муҳим рол ўйнайди. Бунда гаплар қисқача ёзилган матнлар бўлиб, дарсга тайёргарлик кўришда, дарс давомида ёки билимларни мустаҳкамлашда фойдаланиш учун таълим олувчиларга тақдим этилади.
Тарқатма материаллардан кўргазмали қурол сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Айниқса, бухгалтерия ҳисобини ўрганишда турли жадвал, график, чизмалардан жуда кўп фойдаланилади. Уларни плакат сифатида тайёрлаш талабалар учун анчагина ноқулай. Бу жиҳатдан кўргазмали қуролдан намойиш қилинувчи ҳамда тарқатма материал сифатида фойдаланиш қатор афзалликларга эга.
Ўқитувчи рақамларда, график, формулаларда ифодаланган ахборотни намойиш қилинаётган материалга қараб тушунтиради. Талабалар эса ҳам намойиш қилинаётган материалга ҳам, қўлларидаги тарқатма материалга қарашади. Маълумотлар талабалар қўлида бўлиши, уларни кўриб туриши, тушуниши, англашини осонлаштиради.
Тарқатма материаллар талабаларга топшириқларни ҳамкорликда ишлаш имкониятини ҳам беради. Айниқса, бунинг учун ишчи варақалар тайёрланиши ва улар асосида дарс жараёнида жуфт бўлиб ёки индивидуал тарзда ишлашни ташкил қилиш, шубҳасиз талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлайди. Улар масала, машқ, турли жадвалларни тўлдириш ва ҳоказолар тарзидаги турли топшириқлар бўлиши мумкин.
Тарқатма материаллар таълим олувчиларни билимини текшириш назорат қилишда хам кенг қўлланилади. Бунда назорат варақалари тарзида тайёрланган тест саволлари, масала ва машқлар бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |