Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусида дарс ўтишда “Тарқатма материаллар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш” методикаси мавзусида ёзилган



Download 387,5 Kb.
bet5/12
Sana03.06.2022
Hajmi387,5 Kb.
#631586
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари

3-жадвал.
Касса мемориал-ордери
2012 йил ойи учун



Муомала мазмуни

дебет

кредит

Сумма (сум)

















































Кредит бўйича жами












Бухгалтер________________
Ижрочи_________________
4-жадвал.
Мемориал-ордерларни рўйхатга олиш журнали

м/о

Сана

Муомала мазмуни

Сумма






































Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли жорий этилгунига кадар мемориал-ордер шакли амал қилган эди. Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида ёзувлар йиғма ва гурухловчи қайдномаларда (журнал-ордерлар), шунингдек ёрдамчи қайдномаларда гурухлаб борилади. Бухгалтерияга келтирилган бошланғич хужжатлар мемориал-ордерларда акс эттирилмасдан бевосита шу журналларнинг ўзида акс эттирилади, чунки бухгалтерия ҳисобининг бу шаклида қўлланиладиган журналлар бир вақтда хўжалик муомалаларини бухгалтерия проводкаси билан расмийлаштирувчи ордерлар ҳисобланиб, мемориал-ордерларни тузиш заруриятини йўқотади. Бу ерда мемориал-ордерларнинг ўрнини аввалдан ҳисобварақларнинг корреспонденцияси тузиб қўйилган махсус ҳисоб регистрлари тузилади. Бу регистрлар йиғма ва гурухловчи қайдномалар, яъни журнал-ордерлардир. Бухгалтерия ҳисоби бу шаклининг журнал-ордер деб номланиши ҳам шу регистрларнинг номидан келиб чиққан. Журнал-ордерларда бирламчи хужжатларнинг маълумотларини тўғри гурухлаштиришни таъминлаш учун ҳисобварақлар кредити бўйича намунавий корреспонденция ва ойлик чораклик хамда йиллик ҳисоботлар учун зарур бўлган кўрсаткичлар рўйхати назарда тутилган. Жамлама ва тахлилий ҳисоб учун мўлжалланган журнал-ордерларда, бундан ташқари, тахлилий ҳисобнинг зарур моддалари ҳам назарда тутилган.
Бухгалтерия ҳисоби журнал-ордер шаклининг асосий хусусиятлари қуйидагилар:

  • журнал-ордерларда муомалаларни рўйхатга олиш тартибида ёзувлар фақат ҳисоб
    варақлар кредити бўйича, дебетланувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияда амалга оширилади;

  • жамлама ва тахлилий ҳисоб ёзувлари ягона тизимдан жой олади;

  • хўжалик ҳисоблари бухгалтерия ҳисобида даврий ва йиллик ҳисоботларни назорат қилиш ва тузиш учун тақазо этиладиган кўрсаткичлар бўйича акс эттирилади;

  • олдиндан кўрсатилган ҳисобварақлар корреспонденцияси, таҳлилий ҳисоб моддлари номенклатураси, даврий ва йиллик ҳисоботларни тузиш учун тақазо этиладиган кўрсаткичлар билан биргаликда регистрлардан фойдаланилади;

  • ойлик журнал-ордерлар қўлланилади.

Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида ҳисоб регистрлари шундай тартибда тузилиши лозимки, бунда бухгалтерия ҳисоботини тузиш учун зарур бўлган маълумотларни тўғридан-тўғри шу регистрларнинг ўзидан олиш мумкин булсин. Бухгалтерия ҳисоботининг ҳамма турларини ва жадвалларини шу ҳисоб регистрларининг маълумотлари асосида қўшимча ишлар бажармасдан бевосита тузиш мумкин.
Тахлилий ҳисоб моддаларидаги маълумотларни бевосита бухгалтерия ҳисоботи жадвалларига ўтказиш мумкин. Демак, бухгалтерия ҳисоби журнал-ордер шаклининг хусусиятларидан бири бухгалтерия ҳисобининг бу шаклидаги ҳисоб регистрларининг бухгалтерия ҳисоботини тузишга мослашганлигидир. Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида хужжатларнинг айланиши тезлашади, мемориал-ордер ва рўйхатга олиш журналлари тузилмайди. Жамлама ва тахлилий ҳисобга ўхшаб кетади ва ҳисоботни қўшимча ишлар бажармасдан тўғридан-тўғри ҳисоб регистрларидан тузиш мумкин ва хоказо. Буларнинг барчаси ҳисоб регистрларидаги ёзувларнинг такрорланишини йўқотади ва иш усулининг қуйидаги ҳолда бўлишини таъминлайди: хужжатларда расмийлаштирилган хўжалик муомалаларини акс эттириш хужжатлардан ҳисоб регистрларига маълумотларни ёзиб олиш ва ҳисобот учун ҳисоб регистрларининг маълумотларини жамлаш каби жараёнларини ўз ичига олади. Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида вақтнинг тежалиши, хато ёзувларнинг бирмунча камайиши ва объектлар хақидаги маълумотларнинг бирмунча кўргазмали бўлиши таъминланади
Бухгалтерия ҳисобининг бош журнал шаклида жамлама ҳисоб регистри бош журнал орқали юритилади. Ушбу шаклда хронологик ва систематик ёзувлар бир ҳисоб регистрида, яъни бош журналда олиб борилади. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу шаклида ҳар бир хўжалик муомаласига бошланғич хужжатлар асосида мемориал-ордер ёзилади ва унга асосланган ёзув бош журналга кўчирилади. Ҳар бир мемориал-ордер ва унга илова килинган бошланғич хужжатлар асосида ҳисобварақларга ёзувлар ёзилади. Ҳисобот ойининг охирида эса ҳисоб-варақлар бўйича оборот қайдномалари тузилади. Ушбу қайднома жами бош журналдаги тегишли ҳисобварақлар обороти билан таққосланади.

Download 387,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish