Битирув малакавий ишининг мақсади. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари бўйича талабаларга замонавий таълим усулларидан фойдаланган ҳолда мукаммал билим бериш йўлларини ўрганиш.
Битирув малакавий ишининг вазифалари.
талабаларга “Бухгалтерия ҳисоби” фанини давлат таълим стандартларига асосланган ҳолда ўқитишни назарий жиҳатдан асослаш;
“Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда талабаларга билим беришнинг афзаллигини асослаш;
фанни ўқитишда педагогик меъёрий талабларга асосан дарс ўтишнинг мухимлилигини ёритиш;
“Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусини ўқитишда инннавацион таълим технологияларидан фойдаланишнинг ўзига хос ижобий томонларини асослаш.
Битирув малакавий ишининг тадқиқот методлари. Қабул қилинаётган меъёрий хуқуқий хужжатлар, “Бухгалтерия ҳисоби” фанига оид мутахассислар ва педагокларнинг асарларида илгари сурилган илмий ғоялар ва фикрлари битирув малакавий ишининг тадқиқот методи сифатида қўлланилди.
Хулоса ва таклифлар қисмида мавзуни ўрганиш натижасида келиб чиққан холда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилди.
I-Боб. Бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳисоб регистрлари ва ҳисоб шаклларидан фойдаланиш
Бухгалетрия ҳисобини ташкил қилиш ва юритишнинг зарурлиги
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган бир шароитда корхонада бухгалтерия ҳисоби ишларини тўғри ташкил килиш ғоят мухим ахамиятга эга ҳисобланади. Корхона ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби содир булаётган хўжалик жараёни ҳамда муомалаларини кузатиб ва қайд этиб қолмасдан, ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширб бориб, режалаштириш, назорат килиш ва иқтисодиётни бошқариш ишида асосий вазифаларни бажаради. Шу боисдан хам ҳисоб ишларини ташкил килиш масалаларига катта эътибор каратилади. Хозирги кунда бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил килишга қўйилган энг асосий талаб - бу унинг кам ҳаражатли ва содда бўлишлигидир. Корхонада ҳисоб ишлари ана шундай ташкил этилгандагина, бухгалтерия ҳисоби юқори самарага ҳамда яхши натижаларга эришиши мумкин. Бунинг учун эса, энг аввало, ҳар бир корхонанинг ўзига хос тармоқ хусусиятларини ва бошка жиҳатларини чукур ўрганиш лозим.
Ҳар бир корхонада ташкил этилган бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолияти жараёнида содир булаётган хўжалик муомалаларини узлуксиз кузатиш, кузатиш натижаларини сон кўрсаткичларида ифодалаш, кейин уларни ёппасига махсус хужжатларда акс эттиришни таъминлаши лозим. Шу билан биргаликда корхона бизнесрежасини ва келгусидаги стратегик дастурларини тузишда керакли маълумотлар билан таъминлаши ва уларнинг бажарилиши устидан амалий равишда назорат олиб бориши керак.
Мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби бўйича умумий раҳбарлик килиш вазифаси Узбекистан Республикаси Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудити услубияти бошкармаси зиммасига юклатилган. Бу бошқарма дастлабки ҳисоб масалалари бўйича халқ хужалиги тармоқларига умумий раҳбарлик қилиб, бухгалтерия ҳисоби бўйича кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича иш олиб боради ҳамда дастлабки ҳисобнинг типик шаклларини ишлаб чиқиб, нашр қилдиради, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий бўлган хисоб ва ҳисобот масалалари бўйича йўриқнома, услубий кўрсатмалар ишлаб чиқади. Бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил қилиш бўйича методологик раҳбарлик хам Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудити услубияти бошқармаси томонидан олиб борилади. Узбекистан Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг типик шаклларини, улардан фойдаланишга оид йўриқномаларни тасдиқлайди, бухгалтерия ҳисобини яхшилаш ва такомиллаштиришга доир таклифларни жорий килади.
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни хўжалик юритувчи субъект раҳбари амалга оширади ҳамда қуйидаги хуқуқларга эга:
бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил килиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
бухгалтерия ҳисоби ишларини юритишни шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига ёки таркибига бухгалтерия субъекти ҳам кирадиган хўжалик бирлашмасининг марказлаштирилган ҳисобга олиш бўлимига юклаш;
бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.
Шу билан биргаликда корхона раҳбари ички ҳисоб ва ҳисобот тизимининг ишлаб чиқилиши, хўжалик муомалаларини назорат килиш жараёни, бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ ва аниқ юритилиши, ҳисоб-китоб хужжатларининг сакланиши, ташқи фойдаланувчилар учун молиявий ҳисобот тайёрланиши, солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий хужжатлар тайёрланиши, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаши шарт. Раҳбар бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши учун барча зарур шароитларни яратиши, корхонанинг барча бўлимлари ва хизматлари, ҳисоб-китобга алоқаси бўлган барча ходимлари томонидан бош бухгалтернинг хужжатлар ва малумотларни расмийлаштириш ҳамда ҳисоб учун тақдим этиш хусусидаги талабларини оғишмай бажралишини таьминлаши шарт.
Бош бухгалтер корхона, муассасада амалга ошириладиган барча хўжалик операцияларини назорат килишни ва бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс эттиришини, тезкор ахборот такдим этилишини, белгиланган муддатларда бухгалтерия ҳисоботи тузишни, ички хўжалик резервларини аниқлаш ва сафарбар килиш максадида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари бўйича корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти учун иқтисодий тахлилни амалга оширишни таъминлайди.
Корхона бош бухгалтери раҳбар билан биргаликда товармоддий бойликлар ва пул маблағларини қабул килиш ҳамда бериш учун асос буладиган хужжатларга, шунингдек ҳисоб-китоб, кредит ва молиявий мажбуриятлар ҳамда хўжалик шартномаларига имзо чекади. Ушбу хужжатларда бош бухгалтернинг имзоси булмаса, у хақиқий деб топилмайди. Корхонада моддий жавобгар шахсларни (кассир, омбор мудири ва боиқаларни) ишга тайинлаш, вазифасини ўзгартириш ва ишдан бўшатиш бош бухгалтер билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |