5-жадвал.
“Бош дафтар” журнали
2012 йил ойи учун
м/о №
|
М/О бўйича сумма
|
ҳисобварақ №
|
ҳисобварақ №
|
ҳисобварақ №
|
Жами оборотлар
|
|
|
Дт
|
Кт
|
Дт
|
Кт
|
Дт
|
Кт
|
Дт
|
Кт
|
01.01.2012 йилга сальдо
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
5
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
6
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
7
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами оборот
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2012 йил_________га сальдо
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Кичик корхоналарда бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шаклида ҳисоб регистрларининг қуйидаги икки туридан фойдаланиш мумукин:
1. Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари;
2. Тегишли ҳисоб объектларини ҳисобга олиш қайдномалари.
Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари таҳлилий ва жамлама ҳисоблар регистри бўлиб, унинг асосида кичик корхонада муайян санада маблағлар мавжудлиги ва уларнинг манбаларни белгилаш ва бухгалтерия ҳисобини тузиш мумкин. Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари комбинациялашган регистр ҳам бўлиб, кичик корхона томонидан қўлланиладиган барча бухгалтерия ҳисобварақларини ўз ичига олади, уларнинг ҳар бири хўжалик муомалаларининг ҳисобини юритиш имконини беради. Бунда у баланснинг тегишли моддалари мазмунини асослаш учун батафсилроқ бўлиши лозим.
Кичик корхона дафтарни қайднома кўринишида юритиб, уни ҳар ой учун ёки муомалалар ҳисоби бутун ҳисобот йили учун юритиладиган дафтар шаклида очиши мумкин, бу ҳолда охирги саҳифасига дафтардаги мавжуд саҳифалар сони ёзилади, у раҳбар ва бош бухгалтернинг имзолари, шунингдек, кичик корхона муҳрининг изи билан тасдиқланади.
Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари йил бошида (корхона фаолияти бошида) активлар ва пассивларнинг ҳар бир тури бўйича мавжуд бўлган қолдиқлар суммалари қайди билан очилади. Сўнгра «Муомала мазмуни» устунида ой қайд қилинади ва хронологик тартибда позицияли усул билан ҳар бир бирламчи ҳужжат асосида ойнинг барча хўжалик муомалалари акс эттирилади. Бунда Дафтарда «суммаси» устуни бўйича қайд этилган ҳар бир муомалага доир суммалар бир вақтнинг ўзида тегишли воситалар турлари ва манбаларини ҳисобга олиш ҳисобварақларининг «Дебет» ва «Кредит» устунлари бўйича икки ёқлама ёзув билан акс эттирилади.
Воситалар ва уларнинг манбалари дебет ва кредит оборотларининг бир ой учун якунлари ҳисобланганидан сўнг уларнинг ҳар бири бўйича кейинги ойнинг 1-кунига сальдоси чиқарилади.
Барча ҳисобварақлар дебет оборотларининг умумий якуни кредит оборотларининг умумий якуни ва «Назорат суммаси» якунига тенг бўлиши керак.
Соддалаштирилган шакл бўйича ҳисобни ташкил этиш учун кичик корхоналар ҳисобварақлар режаси асосида хўжалик муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари иш режасини тузишлари зарур, у кичик корхонага асосий воситалар ва улар манбаларининг ҳисобини асосий бош ҳисобварақлардаги бухгалтерия ҳисоби регистрларида юритиш ва бу билан умуман бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг тўғрилиги устидан назоратни таъминлаш имконини беради.
II-Боб. “Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусида дарс ўтишда самарали методлар ва улардан фойдаланиш зарурияти
2.1. “Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусида дарс ўтишда самарали методлар ва уларни танлашнинг хусусиятлари
“Бухгалтерия ҳисоби” фани Олий таълимнинг 300000 – “Ижтимоий фанлар, иқтисод ва ҳуқуқ” билим соҳаси, 340000 – “Иқтисод ва бизнес” таълим соҳаси йўналишларида ўқитиладиган фан ҳисобланиб. Ҳозирги кунда иқтисодиётга энг зарур бўлган бухгалтерия ҳисоби хақида кенг қамровли тушунчага эга мутахассис кадрларни етиштириб берувчи фан ҳисобланади. Бошқа фанлар каби бухгалтерия ҳисоби фанини ўқитишда замонавий таълим технологиялари ва методларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. “Бухгалтерия ҳисоби” фанини талабаларга ўқитишда фаннинг ўзига хос хусусяитларидан келиб чиққан ҳолда таълим технологиялари ишлаб чиқилган бўлиб, таълим технолгиялари фаннинг мохиятини янада кенгроқ ёритишга ёрдам бермоқда. Бухгалтерия ҳисоби курсининг таълим технологияларини лойиҳалаштиришда қуйидаги асосий концептуал ёндашувларга эътибор бериш керак:
Таълимнинг шахсга йўналтирилганлиги. Ўз моҳиятига кўра бу йўналиш таълим жараёнидаги барча иштирокчиларнинг тўлақонли ривожланишини кўзда тутади. Бу эса Давлат таълим стандарти талабларига риоя қилган ҳолда ўқувчининг интеллектуал ривожланиши даражасига йўналтирилиб қолмай, унинг руҳий-касбий ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олишни ҳам англатади.
• Тизимли ёндашув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам қилиши зарур: жараённинг мантиқийлиги, ундаги қисмларнинг ўзаро алоқадорлиги, яхлитлиги.
• Амалий ёндашув. Шахсда иш юритиш хусусиятларини шакллантиришга таълим
жараёнини йўналтириш; ўқувчи фаолиятини фаоллаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жараёнида унинг барча лаёқати ва имкониятларини, синчковлиги ва ташаббускорлигини ишга солишни шарт қилиб қўяди.
• Диалогик ёндашув. Таълим жараёнидаги иштирокчи субъектларнинг психологик бирлиги ва ўзаро ҳамкорлигини яратиш заруратини белгилайди. Натижада эса, шахснинг ижодий фаоллиги ва тақдимот кучаяди.
• Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократия, тенглик, субъектлар муносабатида ўқитувчи ва ўқувчининг тенглиги, мақсадини ва фаолият мазмунини биргаликда аниқлашни кўзда тутади.
• Муаммоли ёндашув. Таълим жараёнини муаммоли ҳолатлар орқали намойиш қилиш
асосида ўқувчи билан биргаликдаги ҳамкорликни фаоллаштириш усулларидан биридир. Бу жараёнда илмий билишнинг объектив зиддиятларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг диалектик тафаккурни ривожлантириш ва уларни амалий фаолиятда ижодий равишда қўллаш таъминланади.
• Ахборот беришнинг энг янги восита ва усулларидан фойдаланиш, яъни ўқув жараёнига компьютер ва ахборот технологияларини жалб қилиш. Юқоридаги концептуал ёндашув ва «Бухгалтерия ҳисоби» фанининг таркиби, мазмуни, ўқув ахборот ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ўқитишнинг қуйидаги усул ва воситалари танлаб олинди:
• Ўқитиш усуллари ва техникаси. мулоқот, кейс стади, муаммоли усул, ўргатувчи ўйинлар, “ақлий ҳужум”, инсерт, “Биргаликда ўрганамиз”, мустақил масалалар ишлаш, маъруза (кириш маърузаси, визуал маъруза, тематик, маъруза-конференция, аниқ ҳолатларни ечиш, аввалдан режалаштирилган хатоли, шарҳловчи, якуний).
• Ўқитишни ташкил қилиш шакллари. фронтал, коллектив, гуруҳий, диалог, полилог ва ўзаро ҳамкорликка асосланган.
• Ўқитиш воситалари: одатдаги ўқитиш воситалари (дарслик, маъруза матни, масалалар тўплами, таянч конспекти, кодоскоп)дан ташқари компьютер ва ахборот технологиялари.
• Бошқаришнинг усули ва воситалари. Ўқув машғулотини технологик харирта кўринишида режалаштириш ўқув машғулотининг босқичларини белгилаб, қўйилган мақсадга эришишда ўқувчи ва ўқитувчининг ҳамкорликдаги фаолиятини талабаларнинг аудиториядан ташқари мустақил ишларини аниқлаб беради.
• Мониторинг ва баҳолаш. Ўқув машғулоти ва бутун курс давомида ўқитиш натижаларини кузатиб бориш, ўқувчи фаолиятини ҳар бир машғулот ва йил давомида рейтинг асосида баҳолаш.
“Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзуси алохида хусусиятга эга бўлиб, фан дастурига кўра узвий кетма-кетликда ўрганилиши лозим. “Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусини ўқитишда ушбу мавзу учун танланган интерактив метод бошқа бир мавзуни ўқитишда ижобий натижа бермаслиги ҳам мумкин. Бундан ташқари “Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусини ўқитишда ҳар бир профессор-ўқитувчи дарсга пухта тайёргарлик кўрган бўлиши, ўз мавзуни чуқур билиши ҳам лозим. Мавзуни ўқитишда интерактив методлардан фойдаланишни яхши тушунгани ва методларнинг мохиятини яхши билгани билан мавзунинг ўзини яхши билмаса, талабаларга билим бера олиши мумкин эмас. Аудиторияга кираётган профессор-ўқитувчи талабалар психологияси, ёши, жинси ва рухий холатидан келиб чиқиб ҳам интерактив методлардан қандай фойдаланишни ўйлаб кўриши зарурдир. Негаки, фанни ўқитишда методларни қўллаш орқали ўтиладиган дарсни ўйинга айлантириб юбормаслик ҳам лозим. “Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари” мавзусини ўқитишда талабаларни бошқаришнинг 3 хил усули бор (1-чизма).
Do'stlaringiz bilan baham: |