Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Юклар ташиш ишларини бошқаришда техник ва тижорий фойдаланиш



Download 3,14 Mb.
bet5/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

1.5. Юклар ташиш ишларини бошқаришда техник ва тижорий фойдаланиш

Ташиш жараёнида темир йўлдан техник ва тижорий фойдаланиш фарқланади. Техник фойдаланиш–бу темир йўл ишчиларининг юк жўнатувчи, олувчи ва йўловчилар иштирокисиз ички фаолиятини белгилайди. Техник фойдаланиш доирасига поездлар ҳаракати графиги ва хавфсизлиги, вагонлар оқимини ташкил этиш, техник меъёрлаш, локомотив, вагон ва бошқалардан фойдаланиш киради.


Тижорий фойдаланиш-темир йўл транспортининг ундан фойдаланувчи халқ хўжалигининг бошқа тармоклари, ташкилот ва жисмоний шахслар билан бўлган ташки алоқасини белгилайди. Тижорий фойдаланишнинг хизмат кўламига ташишни режалаштириш, юк жўнатувчилардан юкни ташишга қабул қилиш ва олувчиларга топшириш, ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш, юкларни сақлаш, ортиш, тушириш ва ортиш-тушириш ишларини механизациялаш, ташиш қоида ва шартларини ишлаб чиқиш, контейнер ва пакетли ташишларни ташкил қилиш, ташишлар учун ҳисоб-китоб ва тарифлар, ташилаётган юкларнинг хавфсизлигини таъминлаш, транспорт–экспедиторлик хизмати, хўжалик ва шартнома ишлари, тармоқ темир йўли билан алоқа ва назорат ишларини олиб боришлар киради.
Йўловчи ва багаж ташишни ташкил этиш ҳам тижорий фойдаланишга киради.
Тижорий фойдаланишнинг ҳуқуқий асоси–темир йўл Низомидир.
Юкларни йўқотишларсиз ишлаб чиқариш пунктидан истеъмол пунктига етказаш халқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тижорий фойдаланишнинг асосий масалаларидан бири ҳисобланади.



  1. Юк ва тижорат ишларини бошқариш тизими



Ўзбекистонда темир йўл транспортини ташкил қилиш ва бошқариш асослари. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, мамлакат ҳукумати томонидан темир йўл транспортининг ривожланишига катта аҳамият берилла бошланди. 1994-йил 7-ноябрда Республика ҳудудларида жойлашган Ўрта Осиё темир йўллари базасида «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат–акционерлик темир йўл компанияси (ДАТК) ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК бошқарув ташкилотини такомиллаштириш ҳақидаги» қарорига биноан 2001-йил 1-январидан Компанияда янги тузилма бўйича бошқарув ташкилоти фаолият юрита бошлади.
Ҳозирда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК бошқарувининг ташкилий тузилиши Компания кенгаши–Бошқармалари–Компаниянинг марказий аппаратидан иборат бўлиб, Компания бошқарувида «Йўл хўжалиги ва ташиш жараёнига хизмат кўрсатиш», «Юкларни ташишни ташкил қилувчи ва экспедицион корхоналар», «Таъмирловчи–фойдаланувчи корхоналар», «Таъмирлаш-қурилиш ва ишлаб чиқариш инфраструктураси» ва «Социал инфраструктура» бошқармалари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз йўналиши бўйича хўжаликлар фаолиятини бошқаради.
Ўзбекистондаги барча темир йўл тармоқлари 5 минтақавий темир йўл узелларига (МТУ) бирлашган бўлиб, улар Тошкент, Қўқон, Бухоро, Қўнғирот ва Қарши–Термез МТУларидан иборат.
Компания бошқаруви темир йўл тармоқ фаолиятини такомиллаштириш ва уни ривожлантириш йўлида катта ишлар олиб боради. Бошқарма томонидан темир йўл тармоқларининг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгиланган:
-ягона темир йўл транспорти тармоғини яратиш;
-темир йўлларнинг асосий участкаларини электрлаштиришни давом эттириш;
-темир йўл транспорти инфраструктурасини ривожлантириш, шу жумладан темир йўлларни модернизация қилиш, ҳамда оптик-толали телекоммуникация тизимига ўтиш;
-ҳаракатдаги таркибни таъмирлаш базасини яратиш;
-жаҳон бозорига чиқиш ва Республика экспорт салоҳиятини оширишни таъминлайдиган муқобил транспорт йўлакларини излаш;
-Республика ҳудуди бўйлаб ташиш учун қўшимча транзит юкларни жалб қилиш;
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти халқ хўжалигининг юклар ва йўловчиларни ташиш эҳтиёжларини қоплаш йўлида катта имкониятларга эга.
Темир йўл транспортини бошқаришда бошқарув марказлашган, лекин тармоқ органлари катта ҳуқуқ ва мустақил қарор қабул қилиш имкониятига эгалар.
Ўзбекистонда темир йўл ишининг умумий бошқарувини “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акционерлик темир йўл компанияси бошқаруви раиси олиб боради.
ДАТК таркибига бошқарма хизматлари, бўлинмалари ва тармоқ органлари киради.
МТУ бошлиғи узел таркибига кирувчи тармоқ корхоналарининг (станциялар, локомотив ва вагон депоси, ПЧ, ШЧ ва бошқалар) хўжалик, ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини бошқаради.

Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish