Ташкилий тайёргарлик.
Ташкилий тайёргарлик-транспорт тизимида шундай тайёргарлик бўлиши керакки ундаги бор ишлаб чиқариш ресурслари самарали ишлаши шарт.
Юк ташиш жараёнида ишчиларни фақатгина иш жараёнига жалб қилибгина чекланмай, уларга маданий дам олиш учун ҳам шарт-шароит яратиш лозим. Уларнинг билим даражасини кўтариш ва ишлаш шароитини яхшилашга ҳам эътибор қаратиш лозим.
Юк ташиш жараёнини ташкилаштиришда, ҳар бир юкнинг жўнатилиши ва манзилига етиб бориши таъминланиши шарт. Агарда бирон бир юк-ташиш жараёнида тўсқинликка дуч келса, у иктисодий кўрсаткичларнинг ёмонлашишига олиб келади. Юк ташиш жараёнида юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, атроф мухитнинг мухофазасига ҳам эътибор қаратиш лозим.
1.4. Юк ва тижорат ишларини бошқариш ва уларнинг тузилмаси
Ташиш жараёни ҳақида умумий маълумотлар. Ҳар қандай маҳсулот ишлаб чиқарилганда, уни тайёрланган жойидан унга эҳтиёж бўлган жойга етказилгандагина, тугатилган деб ҳисоблаш мумкин.
Барча ишлаб чиқариш ва қазилма маҳсулотлар, транспортга келиб тушганда, юк деб номланади.
Юкларни ташишга берадиган корхона, ташкилот, муассаса ёки жисмоний шахслар–юк жўнатувчилар, уларни олувчилар эса–юк олувчилар деб аталади.
Ташиш жараёни–бу юклар билан жўнатиш пункти, йўл давоми ва бориш манзилларида бажариладиган жараёнлар мажмуидир. Ташиш жараёни юк жўнатувчи омборида бошланиб, юк олувчи омборида тугайди. Унга қуйидаги элементлар киради: юкни, юк жўнатувчи омборида йиғиш ва уни жўнатишга тайёрлаш; юкни станцияга етказиш билан боғлиқ жараёнлар; юкни жўнатишга қабул қилиш ва уни станцияда вагонларга юклагунга қадар йиғиш ва сақлаш; вагонларга ортиш ва манёвр жараёнлари; поездларни тузиш ва жўнатишга тайёрлаш; поездларнинг белгиланган станция томон ҳаракати; йўл давомида поездларнинг қайта тузилиши; аралаш ташишларда бир турдаги транспортдан бошқасига қайта юклаш; белгиланган манзилда поездларни тарқатиш; вагонларни юк тушириш жойларига бериш учун манёвр ишлари; юкни тушириш ва олувчиларга топшириш; юкни станциядан олувчи омборига етказиш.
Агар юк жўнатувчи ва юк олувчилар омборига темир йўл шахобчаси келган бўлса, юклар автотраспорт иштирокисиз жўнатувчи омборидан олувчи омборига етказилади.
Ташиш жараёнининг бетўхтов ва узлуксизлигини таъминлаш учун барча транспорт турлари ва тизимлари аниқ ва бир маромда ишлаши керак. Транспорт жараёнлари ташкилининг асосига 2 муҳим принцип қўйилган: бошқарувни марказлаштириш ва режалаштириш.
Режа бўйича ишлаш темир йўл техник воситаларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш имконини беради, унинг бир меъёрда ишлаш имкониятларини яратади, ташиш жараёни билан боғлиқ бўлинма ва ишчиларнинг кучини ташиш жараёнларини таъминлашга йўналтириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |