Бошланғич синф ўҚувчиларининг ўҚув-билув фаолияти мухутида тахлилий фикрлашга ўргатиш мундарижа



Download 250 Kb.
bet6/7
Sana16.12.2022
Hajmi250 Kb.
#887897
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЎҚУВ-БИЛУВ ФАОЛИЯТИ МУХУТИДА ТАХЛИЛИЙ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШ

Масалан, ҳавонинг совуқлигини, темирнинг қаттиқлигини, қорнинг юмшоқлиги ва бошқаларни сезамиз.
Сезги идрок билан боғлиқ бўлади, лекин нарса ва ҳодисани идрок қилишдан олдин уни сезиш лозим, шу боис сезгилар материянинг сезги аъзоларимизга таъсири натижасидир. Сезги ахборотларини қабул қилиб, танлаб, тўплаб, ҳар бир секундда ахборотлар оқимини қабул қилиб ва қайта ишлаб мияга этказиб беради. Натижада теварак - атрофдаги ташқи оламни ва организм ўз ички ҳолатини адекват ―мос‖ акс эттириши ҳосил бўлади. Сезги аъзолари ташқи оламнинг инсон онгига олиб кирадиган йўлларидан биридир.
Таълим жараёнида кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ихтиёрий, барқарор, мустаҳкам, кучли, фаол онгли диққатни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратилиши лозим. Билиш жараёнида мустақил ақлий фаолият кўрсатиш, мисоллар, масалалар эчиш, дидактик машқлар бажариш, такрорлаш ёрдамида ихтиёрий, онгли диққат таркиб топади. 7-8 ёшли болаларда диққатни ихтиёрий тарзда бир нуқтага жамлаш, тақсимлаш, онгли равишда бошқариш кўникмалари шаклланади.
Бошланғич синф ўқувчилари маълум даражада ўз фаолиятларини мустақил ривожлантира оладилар. Улар ўз режалари, ҳаракатларининг изчиллигини сўз орқали тасвирлаб берадилар. Режалаштириш ёрдамида ўқувчиларнинг ихтиёрий диққатлари таркиб топиб ривожланади. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни билиш фаолиятига жалб этиш турли ақлий фаолият усулларини тақозо қилади. Ўқувчиларнинг билим захиралари моддий олам ҳақидаги тасаввурлари ёрдамида бойиб бориб билиш фаолиятининг шаклланишида ўқув жараёни муҳим ўрин эгаллайди.
Мисол учун, болада мантиқий уйлаш этилмай туриб уни мантиқий фикр юритишга ўргатиш фойдасиз. 3-7 ёшли даврдаги болаларнинг асосий фаолияти қуйидагича:
• Предметли ўрганиш;
• Индивидуал ва предметли ўйинлар, жамоавий сюжетли ролли ўйинлар;
• Индивидуал ва гуруҳларда ижод;
• Мусобақа ўйинлари;
• Муносабат ўйинлари;
• Рўзғор меҳнати.;
Болаларнинг билиш жараёнларида ушбу ўйинларнинг аҳамияти каттадир. Мутахассислар шахснинг ривожланиши моддий олам билан боғлиқ бўлиб инсон турмуш
тарзи унинг онгини белгилайди, деб ҳисоблайдилар. Инсоннинг болаликдаги ривожланишида ўқув-билув фаолияти муҳим ўрин тутади. Ўқувчилар билиш фаолиятининг кенгайиши, биринчи навбатда, уларнинг илмий ҳодисалар, фикрлар, ғоялар, далиллар ва халқнинг ижтимоий тажрибасини ўзлаштиришлари натижасида амалга ошади. Педагогика фанида ривожланиш ва ўқитишнинг ўзаро алоқадорлиги ўзига хос тарихий тараққиёт йўлига эга. Дастлаб, педагоглар ўқувчиларнинг ривожланиши ўз-ўзидан амалга ошади, деган фикрни илгари сурганлар. Таълимнинг ривожланиш таъсирини аниқлаганларидан сўнг,
улар бу таъсирнинг беихтиёр характерга эга эканини таъкидлаганлар. Шу билан бир қаторда, ўқувчиларни ўқитиш ва ақлий ривожлантириш муаммоси бўйича шахсий нуқтаи назарлар вужудга келди.
Мазкур нуқтаи назарнинг асосий моҳияти яхши ташкил этилган ўқув жараёни ўқувчи ривожланишини жадаллаштиради. Таълим нафақат якунланган туркумларда қурилади.
Ушбу ёндашув асосида педагогика фанида таълимда фаолиятли, индивидуал, табақалашган ёндашув назарияси вужудга келди. Шахснинг ривожланиш жараёнида бир хиллик мавжуд эмас.
Бошланғич синф ўқувчилари учун бу вақт образли тафаккур қилиш асосида интеллеcтуал ривожланиш давридир. Бу асосан ўқув-билув жараёнида амалга ошади. Ўқув билув жараёнида шахснинг бошқа жиҳатлари ривожланмайди. Биз ўқувчилар учун этакчи бўлган ривожланиш йўналишини асослашга ҳаракат қиламиз. Интеллектуал ривожланишда ўз-ўзини ҳурмат қилишнинг асосини ўқувчиларнинг шахсий ижобий тажрибаси ташкил қилади. Бу ўқув-билув жараёнида намоён бўлади.
Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ўқувчиларда бундай тажриба мавжуд эмас. Ўз фаолияти натижасидан қониқмаслик ўқувчилар ўз-ўзларини ҳурмат қилишларининг асосини ташкил эта олмайди. Бу йўналишда муҳим ўрин эгаллайдиган қонуниятлардан бири ўқувчиларда муайян ўқув вазиятларида билиш фаолиятининг кенгайиши, шахсий тенглик ҳамда ўз-ўзларини ҳурмат қилишдан иборат.
Бу ўқувчилар фаолиятлари орқали намоён бўлиб билиш жараёнида йўл қўйилган хатолар ўқувчининг кайфияти ва ривожланишига муайян таъсир кўрсатади. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш жараёнида ўқитувчи ўз олдига бу фаолиятни қандай кенгайтириш керак, деган саволни қўйиши лозим. Мавжуд илмий манбаларнинг таҳлили ва амалга оширилган кузатишлар натижасида ўқувчилардаги билиш фаолияти қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:
– билиш қизиқишлари;
– ўқув мақсадлари;
– ҳиссиётлар: шахсий безовталик ва ҳиссий барқарорлик;
– ютуқларни қўлга киритиш ва мулоқот қилишга бўлган эҳтиёж;
– интеллектуал лаёқатлилик ва мулоқотга киришувчанлик;
– шахсий тажрибалар ҳамда кўникмалар.
Рус физиологияси ва илмий психологиясининг атокди намоёндаси И. М. Сеченовнинг (1829—1905) «Бош мия рсфлекслари» деган машхур асари 1863 йилда босилиб чикди. «Инсондаги психик ва физиологик жараёнлар—деган эди Сеченов—бу бир хил тартибдаги ҳодисалар, бир-бирига яқин реал дунёга хос бўлган ҳодисалардир».
Сеченов психик жараёнларнинг асоси бош мия рефлексларидир, деган таълимотни илгари сурди. Сеченов давомчиси И. П. Павлов олий нерв фаолияти физиологиясига доир машҳур асарларида психик моддий субстрат фаолиятидаги асосий конуниятларни ва айрим жараёнларнинг нерв-физиологик механизмларини очиб берди. Изланишларимизнинг асосини муайян ўқув вазиятларида ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини кенгайтиришнинг самарали йўлларини ташкил қилади. Ўз-ўзини ҳурмат қилиш ҳар бир шахснинг таҳлилий сифатидир. Бунинг таркибини таҳлил қилиш орқали ўқувчининг майллари, қадриятлари, таянадиган қоидаларини аниқлашга муваффақ бўлинди.
Ўқув-билув жараёнида билиш фаоллигини ривожлантиришга бағишланган тадқиқотларда ўқувчиларнинг мустақиллигидан келиб чиққан ҳолда улар фаоллигини таъминлаш уч йўналишга ажратилган.
– намунага асосланган тақлидий;
– изланувчиликка асосланган ижрочилик;
– ижодий билиш фаолияти.
Тақлидий фаолият ҳаракатнинг тайёр намуналари асосида ҳосил бўлади. Идеал тарзда бўлгани сингари, предметлилик асосида ҳам ўқувчиларни тиришқоқ бўлишга ундайди. Изланувчиликка асосланган ижрочилик фаолияти тадқиқотчилик фаолияти билан қиёсий тарзда ўқитувчи томонидан таклиф этилган муаммоли вазиятларни эчиш йўлларини мустақил тарзда излашдан иборат. Ижодий фаолият эса билиш фаолияти ҳосил бўлишининг юқори шакли сифатида муаммоларни эчишнинг янги, ўзига хос усулларини излаш, ўз хаттиҳаракатларини мустақил бошқаришнинг юқори кўрсаткичларини намоён қилиш ҳамда мазкур даражани шахсий фаоллик билан қиёслаш мумкин.
Анъанавий таълим шароитида билиш фаолияти ўқитувчининг ўқувчиларга тайёр
билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган ҳаракати сифатида тушунилади. Мутахассислар босқичма-босқич билиш фаолиятининг янги даражаларига ўтиш зарурлигини тушуна бошладилар. Дастлаб билимларнинг муайян қисми, кейинчалик эса барча ахборотлар ўқувчиларга тайёр тарзда узатилмаслиги лозимлигини мутахассислар назарий жиҳатдан асослашга муваффақ бўлдилар. Ўқитувчи ўқувчиларга мулоқот асосида тақдим этадиган ахборотларнинг муайян қисми мустақил изланиш учун асос бўлишига эришиш назарда тутилмоқда.
Ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий ёндашувлар иккита асосий йўналишни ўз ичига қамраб олади:
1.Дидактик ёндашувлар. Бунда асосий эътибор ўқитувчилар фаолияти, ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини ривожлантиришга қаратилган методик воситаларнинг ўрнини ўрганишга қаратилган.
2.Психологик ёндашув. Ўқувчилар ўзларининг психологик-педагогик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда билиш фаолиятидан фойдаланадилар. Билиш жараёнининг барча даражаларини таҳлил қилишдан кўзда тутилган мақсад – унинг турларини аниқлашдан иборатдир. Чунки билиш турлари таълим жараёнида ўқувчиларнинг ўзлаштириш усули сифатида намоён бўлиши лозим. Шу боис, билиш фаолиятини ўзлаштиришнинг турларини аниқлашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Ўқувчининг билиш фаолияти муайян кўринишлар, шакллар, воситалар, усуллар, йўллар, методлар ёрдамида амалга оширилади. Шунга кўра, қуйидагиларни таъкидлаш мумкин:
1.Табиий шароитдаги мактаб амалиётида билиш фаолиятини турли-туман кўринишларда вужудга келтириш.
2.Ўқувчи билиш фаолиятининг ҳосил бўлиш турлари, кўринишлари, усуллари, шакллари, методларига эга бўлиши.
3.Ўқитувчилар билиш фаолияти турларининг ягона таснифи мавжуд эмас.
Билиш фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув жараёнлари лойиҳалаштирилганда умумлашган билиш кўникмалари ўз-ўзидан вужудга келмайди. Чунки мазкур жараёнда мақсадга йўналтирилган махсус ўқув вазиятлари амалга ошади. Шу билан бир қаторда, ўқувчиларни умумлашган кўникмаларни эгаллашга тайёрлашнинг муҳим таркибий қисми уларда хусусий характердаги ўқув-билув кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Ўқувчининг билиш фаолиятини ривожлантиришда ўқув вазиятлари ўзига хос дидактик аҳамият касб этади. Ўқув фаолияти шундай воситаки, унинг ёрдамида ўқувчи ўқув предмети мазмунини ўзлаштиришга интилади. Ўқувчи фаолияти ўқув предмети мазмунини ўзлаштиришга йўналтирилади. Маълумки, ўқитувчи ўқувчи фаолиятини бошқариш ҳолатини вужудга келтиради. Бу жараён ўқувчи ўз фаолиятини мустақил бошқариш имкониятига эга бўлгунга қадар узлуксиз тарзда давом этади. Бу жараёнда ўқитувчининг вазифаси ўқувчининг майлларини ҳисобга олиш, режалаштириш, унинг фаолиятини назорат қилиш ва тузатишдир.
Ўрганиш ўқувчида ўз хатти-ҳаракатига ишонч туғдиради. Мазкур ишончни эгаллаш бошланғич таълим жараёнида амалга оширилади. Бунга ўқувчининг билиш фаолиятини ривожлантириш орқали эришилади.
Бугунги кунга келиб аксарият ўқувчилар ўз билим заҳираларини кенгайтиришга
интилмаётганига гувоҳ бўлиши мумкин. Улар дарсларда фаол иштирок этмайдилар, ўқув жараёнидан ташқаридаги эркин фаолиятига кўпроқ қизиқадилар. Бунинг сабабларини излаш ва бартараф этиш педагогиканинг устувор масалаларидандир. Ўқувчилар мактабга борар эканлар, ўқитувчилар ва синфдошларининг меҳр-муҳаббати, эътиборини қозонишига ҳаракат қиладилар.
Муаммонинг эчими узлуксиз таълимнинг ўта муҳим масалаларидан биридир. Бугунги кунда ―ўқувчи нима учун синфдан-синфга ўтган сари ўқишга бўлган қизиқишни йўқотади?‖, ―Бунга ким айбдор, ўқитувчими ёки ўқитиш методларими?‖, ―Ўқувчининг билиш жараёнига бўлган қизиқишини уйғотишда ўқитувчи қандай ўрин эгаллайди?‖, ―Ўқитувчи қандай қилиб, нима ёрдамида ўқувчиларда ўқув-билув жараёнига бўлган қизиқишни ошира олади, бунда қандай воситалардан фойдаланиш керак?‖ каби саволлар ўз эчимини кутмоқда.
Педагогларнинг эътироф этишларича, ўқувчининг муваффақиятлари унинг ўқув-билув фаолиятига бўлган қизиқишини оширади. Ўқишга бўлган қизиқиш ўқувчиларда билимларни муваффақиятли ўзлаштиршдан руҳлангандагина вужудга келади. Ўқувчи меҳнати жараёнида қувончини ҳис қилса, қийинчиликларни бартараф этганлигидан фахрланса, ўқув жараёнига алоҳида қизиқиш билан қарай бошлайди. Шунинг учун ҳам ўқитувчи ўқувчиларга ўқув меҳнатидан қувониш вазиятини яратиши керак. Ўқувчилар қалбида ғурур ва ўз муваффақиятларига лойиқлик ҳиссини таркиб топтириш лозим. Муваффақият ҳар бир ўқувчи эриша олиши учун қулай бўлган ўқув вазиятини вужудга келтириш орқали таъминланади. Мутахассислар ўқув вазиятида ўқувчининг билиш эҳтиёжларини қондириш унинг ривожланишида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаб келмоқдалар. Агар ўқувчига ўқув вазиятида муваффақият қозониш имконияти берилса, у ҳаётда ҳам тўғри йўл танлай олади.
Хулоса қилиб айтганда, ўқув вазиятини вужудга келтириш ўқувчининг билиш
фаолиятини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратишини ҳар томонлама асослашга ҳаракат қилмоқдалар. Агар ўқувчи билишга интилса, билим олишга эҳтиёж сезса, уларда соғлом майллар ва қизиқишлар ҳосил бўлади ва улар билиш жараёнида муваффақият қозонадилар.
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш келажакда ёш авлодни юқори касбий маданият, ижодий ва ижтимоий фаоллик, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил қатнаша олиш, эркин фикр юритиш қобилиятларини шакллантиришга йўналтирилган. Ўқувчиларнинг дарсга нисбатан қизиқишларини орттиришга, мустақиллиги ва фаоллигини ривожлантиришга, мантиқий тафаккурини ўстиришга қаратилган интерфаол таълим олишларига кўмак берувчи инноватсион усуллардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, инноватсион технологиялар мантиқий фикрлашни ривожлантирувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Улар таълим жараёнида маълум ўзгаришларга, таълим мазмуни, сифати бойишига ва самарали ташкил этилишига сабаб бўладиган турли ташаббус ва янгиликларнинг яхлит тизимида намоён бўлади. Илм, фан ва техниканинг жадал ривожланиши, янги техника ва технологияларнинг жамиятнинг барча қатламларига кириб бориши, ахборот технологияси воситаларининг барча давлат ва нодавлат муассасаларида қўлланилиши ўқитувчилардан узлуксиз билим олишни талаб қилмоқда. Ўқитувчиларнинг фаолияти кўп қиррали бўлиб, улар бошқарувчи, мулоқот қилувчи, йўналтирувчи, ташкил этувчи ва баҳоловчи ролларини амалга оширишлари керак бўлади.
Интерфаол метод - таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўртасидаги фаолликни ошириш орқали уларнинг ўзаро ҳаракати таъсири остида билимларни ўзлаштиришни кафолатлаш, шахсий сифатларни ривожланишига хизмат қилади. Ушбу усулларни қўллаш дарс сифати васамарадорлигини оширишга ёрдам беради. Унинг асосий мезонлари - норасмий баҳс -мунозаралар ўтказиш, ўқув материалини эркин баён этиш, мустақил ўқиш, ўрганиш, семинарлар ўтказиш, ўқувчиларни ташаббус кўрсатишларига имкониятлар яратилиши, кичик гуруҳ, катта гуруҳ, синф жамоаси бўлиб ишлаш учун топшириқ, вазифалар бериш, ёзма ишлар бажариш ва бошқаларда иборат.
Интерфаоллик, бу – ўзаро икки киши фаоллиги, яъни, бундан ўқув- билув жараёни ўзаро суҳбат тариқасида диалог шаклида ёки ўқитувчи – ўқувчиларнинг о `заро мулоқотлари асосида кечади. Интерфаоллик – ўзаро фаоллик, ҳаракат, таъсирчанлик, ўқувчи – ўқитувчи, ўқувчи – ўқувчи суҳбатларида содир бўлади. Интерфаол методларнинг бош мақсади -ўқув жараёни учун энг қулай муҳит ва вазият яратиш орқали ўқувчининг фаол, эркин, ижодий фикр юритиши, уни эҳтиёжи, қизиқишлари, ички имкониятларни ишга солишга муҳит яратишдир. Бундай дарслар шундай кечадики, бу жараёнда бирорта ҳам ўқувчи четда қолмай, эшитган, ўқиган, кўрган билган фикр мулоҳазаларини очиқ ойдин билдириш имкониятларига эга бўладилар. Болаларда билим олишга ҳавас, қизиқиш ортади, ўзаро дўстона муносабатлар шаклланади.
Бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, саводхонлик даражалари, шахсий фазилатларига кўра дидактик ўйинлар орқали эвристик суҳбатлар лойиҳалаштириш асосидаги методлар кенг қўлланилмоқда. Агар ўқитиш жараёнида ҳар бир ўқувчи ўзининг ўзлаштириш имконияти даражасида топшириқлар олиб ишлаганида у юқори сифат ва самарадорликни таъминлаган бўлар эди.
Интерфаол ўйинли методлар ўқувчи фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган. Улар ўқувчи шахсидаги ижодий имкониятларини рўёбга чиқариш ва ривожлантиришнинг амалий ечимларини аниқлаш ва амалга оширишда катта аҳамиятга эга. Интерфаол ўйинларнинг асосий турлари: интеллекуал (ақлли) ва ҳаракатли ҳамда аралаш ўйинлардан иборат. Булар ўқувчиларда ақлий, жисмоний, ахлоқий, маънавий, маърифий, психологик, эстетик, бадиий, тадбиркорлик, бунёдкорлик, меҳнат, касбий кўникмаларни ривожланишига ордам беради .
Бу метод ўқувчини ички имкониятларини ишга тушишига, ўйлашга, эркин фикр юритишга, мулоқотга, ижодкорликга етаклайди. Айниқса, унда атроф –муҳит, ҳаётни билишгақизиқиш ортади, учраган қийинчилик, тўсиқларни қандай енгиш ва танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиради .
Таълим – тарбия жараёнида асосан ўқувчиларда таълим олиш мотивларини, уларни турли йўналишлардаги қобилият ва қизиқишларини оширадиган, бирор касбга мойилликларини кўрсатадиган, дидактик ўйинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Интерфаол ўйинлар назарий, амалий, жисмоний, ролли, ишчанлик ва бошқа йўналишдаги турларга ажратилади. Улар ўқувчиларда таҳлил қилиш, ҳисоблаш, ўлчаш, ясаш, синаш, кузатиш, солиштириш, хулоса чиқариш, мустақил қарор қабул қилиш, гуруҳ ёки мустақил жамоа таркибида ишлаш, нутқ ўстириш, тил ўргатиш янги билимлар олиш фаолиятларини ривожлантиради.
Умумий ўйинлар назариясига кўра, мавжуд барча ўйин турларини таснифлашга уларни функсионал, мавзули, конструктив, дидактик, спорт ва ҳарбий ўйинларга ажратилади.
Интерфаол ўйин турларини танлашда қуйидаги мезонларга риоя қилиш яхши натижалар
беради:
иштирокчилар таркиби бўйича, яъни ўғил болалар, қиз болалар ёки аралаш гуруҳлар учун ўйинлар :
иштирокчиларнинг сони бўйича –якка, жуфтликда, кичик гуруҳ, катта гуруҳ, синф жамоаси, синфлараро ва оммавий тарздаги ўйинлар :
ўйин жараёни бўйича фикрлаш, ўйлаш, топағонлик, ҳаракатларга асосланган мусобақа ва бошқаларга йўналтирилган;
вақт меъёри бўйича - дарс, машғулот вақтининг режа бўйича ажратилган қисми, ўйин мақсадига эришгунча, ғолиблар аниқлангунча давом этадиган ўйинлар. Интерфаол усулларнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Ўқувчиларни мустақил, ижодий, танқидий, мантиқий фикрлашга ўргатиш;
2. Муаммоли вазиятни амалий ва ҳаётий топшириқлар асосида ечиш;
3. Ўз-ўзини фикрлашга мажбур этиш;
4. Фаоллаштириш;
5. Ўқувчиларни ташкилотчилик ва йўналтирувчанликка ундаш:
6. Дўстона муносабатларни шакллантириш;
Интерфаол методларда ўқитишнинг моҳияти қуйидагича:
ўргатувчи ҳам ўрганувчи ҳам маълумотлар билан фаол ишлаши;
ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундаши ва ўргатиши;
ўқитувчига “ўқувчиларни фикрлашга ўргатиш учун” хизмат қилса,
ўқувчиларга эса “фикрлашни ўрганишлари учун” хизмат қилиши; Интерфаол методларни қўллашда фойдаланиладиган воситалар: 1. Дарсликлар, қўшимча ўқув адабиётлар.
2. Техника воситалари.
3. Тарқатма материаллар.
5. Слайдлар.
6. Кўргазмали қуроллар.
7. Дидактик ўйинлар.
Ўқувчи шахсига қаратилган таълим, ўқувчининг фаоллигини ошириш, мустақил, ижодий
фикрлашга ўргатиш, мустақиллигини, эркинлигини таъмин этиш, қизиқишлари асосида (мотиватсия) иш юритиш, ички имкониятларни ишга солиш, ўз қизиқишлари орқали қўшимча таълим олишга йўллаш, ўз - ўзини ривожлантиришни ўз ичига олади.
Айрим дидактик ўйинли дарс шакллари:

Download 250 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish