Бошланғич синф ўҚувчиларининг ўҚув-билув фаолияти мухутида тахлилий фикрлашга ўргатиш мундарижа



Download 250 Kb.
bet5/7
Sana16.12.2022
Hajmi250 Kb.
#887897
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЎҚУВ-БИЛУВ ФАОЛИЯТИ МУХУТИДА ТАХЛИЛИЙ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШ

Фан ва техника бугунги тараққиёти ўқув материаллари мазмуни, унинг ҳажми ва ифодаланишини маълум даражада ўзгариб боришига ўз таъсирини кўрсатади. Шу боис муаллифлар биология дарсликлари ўқув материалларини лойиҳалашда таълимнинг илмийлик тамойилини тушунарлилик ва қизиқарлилик тамойили билан уйғун ҳолда амалга оширишлари лозим. Яъни, маълумотларнинг тушунарлилиги ва қизиқарлилигини таъминлаш дарслик материалининг мазмуни, ҳажми, унда ўз ифодасини топган


Фикрий моделлар ўз навбатида образли (иконик), белгили (символик) ва махсус образли-белгили каби турларга бўлинади.
Махсус образли-белгили моделлар сирасига схема, график, (топографик ва географик хариталар), кимёвий формула ҳамда чизмалар киради.
Бугунги кунда ҳодисалар моҳиятини тавсифли математик символлар ёрдамида ифодаловчи “белгили” моделлардан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Бирор ҳодиса ва қонуният моҳиятини ифодаловчи график, тасвир, чизма, сўз, жадвал, формула ҳамда символлар шулар жумласидандир.
Белгили моделларда махсус белги (символ)лар ёрдамида нарса ёки ҳодисаларнинг ўзгариш жараёни ифодаланади. Белгили моделларда маълумотларни аслига кўчириш схематик қоидалар ёрдамида амалга оширилади.
Муайян объектнинг барча мураккабликлари билан ҳеч қандай соддалаштиришсиз ўрганишга уриниш анча мураккаб вазифа. Ўрганилаётган объектнинг мавжуд бўлмаган хусусиятларини ўрганишдан воз кечиш бу ҳар қандай объектни тадқиқ қилиш ва янги муносабатларни аниқлашга йўналтирилган моделлаштиришнинг зарурий шартларидан биридир. Энг асосийси модел муайян биологик объект иштирокида юзага келувчи муносабатларни ўқувчининг кўзи олдида гавдалантиради. Ана шу ҳолат аниқ объектнинг (модел) ёрдамчи асосида ифодаланишини оқлайди. Назария ҳам маълум даражада модел сифатида қаралади, аммо билиш ва тафаккур қилиш чексиздир. Ўқув материалларини лойиҳалашда моделлаштириш тамойилидан фойдаланиш ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини ривожлантиради. Натижада бутун синф, ҳатто лоқайд ўқувчилар ҳам ўқув материалини қизиқиш ва ўз ихтиёрлари билан ўрганишга киришадилар. Ўқувчининг тасаввур этиши қийин бўлган кенг қамровли табиий ҳодиса ва жараёнлар моҳиятини англаб олиши натижасида мавҳум тасаввурлари аниқлашади.
Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билув фаолияти негизида тахлилий фикрлашга ўргатиш технологияси
Алгоритмик характердаги даража. У ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни амалиётга тадбиқ эта олиш маҳорати, шунингдек, бир турдаги масалаларни эчиш, ёзиб олиш ва эслаб қолиш фаолиятини ташкил этиш малакасини ифодалайди. Ушбу даражада ўқув материалининг тизимлилиги, унинг мазмунини осондан қийинга томон мураккаблашиб мавзу ва фанлараро алоқаларнинг таъминланиши, такрорлашлар ҳамда кўргазмалилик алоҳида аҳамиятга эга.
3) Ижодий характердаги даража. Ушбу даража ўқув материали, шунингдек, илгари ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни турли ҳолатларда тадбиқ эта олиш, маҳоратини ифодалайди. Бунда ўқув материалларини ўзлаштиришда изланишга ундаш, муаммоли вазиятларни вужудга келтириш, ижодий қобилиятларини ривожлантириб боришга эътибор бериш ва билимларни амалиётда қўллаш имкониятларини кенгайтириш муҳим ўрин тутади.
4) эвристик характердаги даража. У тақдим этилган ўқув масалаларининг эчимларини излаш ҳамда уларни эчиш учун янги ахборотларни мустақил тарзда излаб топиш кўникмасига эга бўлиш билан тавсифланади. Ушбу даражада ўқувчиларнинг мустақил фаолиятларини ташкил этиш, ўз-ўзини назорат қилиб боришга йўналтириш ҳамда истеъдодни рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга.

  1. Бошланғич таълим жараёнида фойдаланиладиган ўқув-дидактик материалларни яратиш жараёни умумдидактик ва хусусий тамойиллар асосида тайёрланиши лозим бўлиб, ушбу тамойиллар асосида тайёрланган дидактик материаллар ўқувчилар тафаккурини ўстиришга хизмат қилади.

  1. Дидактик материаллар асосида ўқув материалларни лойиҳалашга янги педагогик технологиялар асосида ёндашув таълим жараёнида ўқувчилар фаоллигини таъминлаш билан бирга фан асосларини ўзлаштириш сифатини ҳам кафолатлайди.

  2. Педагогик технология доирасида янги ўқув материалини ўзлаштиришнинг бошланғич, алгоритмик, ижодий ва эвристик характердаги даражалари белгиланади.

ТСИ ларига қамраб олинган тажриба ва назорат гуруҳларининг оралиқ натижалари барча босқичларда ҳам мунтазам равишда таҳлил қилиниб борилди ва уларни ўзаро таққослаб, таҳлил қилиниб тегишли хулосалар чиқарилиб борилди. Шунингдек, ТСИ нинг боришидаги режадан четланишларга керакли тузатишлар киритилиб борилди.
ТСИ мазкур инноватсион технология бўйича “Бошланғич таълим педагогикаси, инноватсия, интегратсия” фанини ўқитишда амалга оширилди. Бу ўқув режадаги ихтисослик фанлари блоки ичидан энг муҳими деб ҳисобланиб, айнан шу фан мисолида ТСИ ўтказилди. Бу фанни ўқитиш тизимий ёндашув тадқиқот методини қўллашнинг педагогик асослар, яъни мазкур тадқиқот ишидаги (2 бобдаги, илмий-назарий ишланмалар асосий эътиборимизда бўлди.)
ТСИ давомида амалиётга қўллаган инноватсион технология, яъни тизимий ёндашув тадқиқот негизида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш технологияси анъанавий технологияга нисбатан самарадор эканлиги аниқланди. Мазкур технология ёрдамида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашни оптималлаштириш мумкин эканлиги таъминланади.
Мамлакатимизда жорий этилган узлуксиз таълим тизимида олиб борилаётган ижобий
ишлар йўналиши Ўзбекистон Республикаси ―Таълим тўғрисида‖ги Қонунда, ―Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури‖ да этарлича қайд этилган. Белгиланган йўналишлар узлуксиз таълимнинг барча бўғинлари олдига юксак вазифалар қўймоқда.
Келажагимиз ворислари бўлган ёшларни комил инсон сифатида шаклланишлари учун умуминсоний ва миллий маданий қадриятлардан унумли фойдаланиш, уларни янги техника ва технология билан қуроллантириш лозим эканлиги қайд этилмоқда. Таълим муассасалари, ўқитувчилар, тарбиячилар ва ота-оналар зиммасига юклатилган мураккаб вазифалар давлат аҳамиятига эга бўлиб, уларни амалиётга жорий этиш орқали таълим ва тарбия технологиясини такомиллаштиришни, таълим олиш узлуксизлигини пухта ва ихчам тизим сифатида ишлашини таъминлаш мумкин.
Бунда айниқса, таълим тизими тарбияланувчиларининг жисмоний, ахлоқий ва ақлий этуклигини таъминлаш воситаларига алоҳида эътибор бериш зарур.
Шунинг учун билим олиш, касбий тайёргарлик таълимнинг ҳам обекти, ҳам субекти ҳисобланмиш ўқувчидан мустақил тафаккурни ва ақлий фаолликни талаб қилади. Ҳар қандай ўқув-тарбиявий жараён ота-оналар, ўқитувчи ҳамда ўқувчилар муносабатини ифодаловчи мураккаб педагогик тизим ҳисобланади.
Психологияда билиш фаолиятини кенгайишида таълим жараёнларининг ўрни
ҳақида Франсиялик олим Ж.Годфруанинг ―Что такое психология‖ номли 2-жилддан иборат китобида антик дунёдан бошлаб инсон психикаси, унинг қалби, ҳислари, хулқи масалалари диққат марказда бўлган эканлиги, психологиянинг фан сифатида ривожланишида файласуфларнинг қарашлари, табиий фанлар ривожи, 17-асрдан бошлаб фалсафа фанидан турли фанларнинг ажралиб чиқиши, 18 ва 19-асрларда Кондиляк, Локк, Юм ёндашувлари асослаб берилган. Психологиянинг билиш жараёнларининг ривожланишида немис психологи ва физиологи Вилгелм Вундт (1832-1920)нинг хизмати, унинг томонидан махсус тажрибавий синов лабораторияларининг ташкил этилиши ва моҳияти очиб берилгандир. Россиялик психолог олим Р.С.Немов уч жилддан иборат ―Психология‖ китобида психология атамаси 16-асрда биринчи марта қўлланилганлигини, онг ва ўзини кузатиш туфайли инсон ўзидаги психик холатларни ўргана борганлигини, кейинчалик инсоннинг фаолияти соҳасида шу психик жараёнларни ўрганиш зарурати этилганлигини изоҳлаб берган.
Мазкур ҳолатларда ўқувчилар ўзаро билиш муносабатлари, мулоқотга киришадилар. Болаларнинг билиш фаолиятлари ҳиссий идрок, назарий тафаккур ва амалий фаолият бирлигидир. У таълимнинг ҳар бир босқичида вужудга келади ва мунтазам равишда ривожланиб боради. Билиш фаолияти ўқувчиларнинг ижтимоий алоқалари ва ўқув фаолиятларининг барча турларида мустаҳкамланади. Шу билан бир қаторда, ўқувчилар билиш фаолиятининг кенгайишида ўқув жараёнларида муайян топшириқларни бажаришлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Педагогик атамалар луғатида билишга қўйидагича таъриф берилади:
1) таълим жараёнида ўқувчи ва талабаларга тақдим этилган ўқув материалининг ўзлаштирилганлик даражаси;
2) борлиқ ва унинг обектив қонуниятларини ўрганиш, ўзлаштириш, эгаллаш жараёнидир.
Демак, билиш фаолияти жараёнида ўқувчи тақдим этилган билимларни ўзлаштиради ва теварак атрофдаги воқеликни англаб этади.
Маълумки, бизни ўраб турган ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг жуда кўп белги ва хусусиятлари мавжуд. Масалан, нарсаларнинг ранги, таъми, ҳиди, қаттиқ ёки юмшоқлиги, ғадир-будур ёки текислиги, ҳарорат ва бошқалар. Ана шу нарса ва ҳодисаларнинг турли хил белги, хусусиятларини биз ҳам турлича сезги аъзоларимиз орқали онгимизда акс эттирамиз.
Теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг турли хил белги ҳамда хусусиятлари ҳар доим ҳам бизнинг сезги аъзоларимизга таъсир этиб туради. Натижада бизда турли сезгилар ҳосил бўлади. Чунончи, нурларнинг кўзимизга таъсир қилиши натижасида кўриш сезгиси, ҳар хил тезлик ва кучланишдаги ҳаво тўлқинларининг қулоғимизга таъсир этиши натижасида эшитиш сезгиси, нафас олиш пайтида ҳаво билан бирга бурун бўшлиғига кирган ҳар турли модда заррачаларининг таъсири натижасида ҳид сезгиси, бирор нарсани қўлимиз ёки баданимизга тегиб таъсир этиш натижасида тери (тактил – бирор нарсанинг теримизга тегиши) ёки босим сезгиси ва шу каби сезгилар ҳар доим ҳосил бўлади.
Демак, сезги деб, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг айрим белги ва хусусиятларини миямизда акс эттирилишини айтамиз.
Сезги билиш жараёнлари ичида оддий психологик жараён бўлиб, ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларни акс эттиради. Ташқи оламдан келаётган қўзғатувчиларнинг муайян рестепторларга бевосита таъсир этиш орқали айрим белги ва хусусиятларни ва организм ички ҳолатини акс эттиради. Маълумки, инсондан сезишнинг дастлабки босқичи ҳиссий билишдан бошланиб, кейинчалик у мантиқий билишга ўтади. Сезги ҳам оддий психологик жараён бўлгани билан унинг юзага келиши ўз-ўзидан ҳосил бўлмайди. Улар жумласига қуйидагилар киради:
1. Сезги аъзоларига таъсир этадиган нарса ва ҳодисанинг бўлиши.
2. Сезувчи аппарат, яъни анализаторнинг мавжуд бўлиши.

Download 250 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish