Бошланғич синф ўҚувчиларининг ўҚув-билув фаолияти мухутида тахлилий фикрлашга ўргатиш мундарижа



Download 250 Kb.
bet4/7
Sana16.12.2022
Hajmi250 Kb.
#887897
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЎҚУВ-БИЛУВ ФАОЛИЯТИ МУХУТИДА ТАХЛИЛИЙ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШ

Ўқув элементи – ўрганиш мақсадида танланган барча фан объектлари ёки ўқув предметларининг мазмунини акс эттирувчи компоннентлари. [4]
Ўқув элементи қанчалик бой бўлса билув эламенти ҳам шунчалик кўпдир. Бошлангʻич синф ўқувчиси ўқув фаолиятида ўқувчилар, одамлар ҳақидаги тушунчалар, тасвирлар шаклланиб боради. Ҳайвонат –ўсимлик, макон ва замон бир сўз билан айтганда борлиқни англай боради, ёшига нисбатан етарлич атушунчалар олади. Шу сабабли, кичик синфларада фанлар қисқа, тушунарли, ўйин шалкда, оддий, амалий, табиий, таълим-тарбиявий шакларда берилади. Агарда фанлар мураккаб, назарий ва қаттий режа асосида бўлганида боланинг ўқув- билув фаолиятига катта тасир кўрсатади. Бу ўз навбатида ўрта синфлардаги дарсларг бўлган қизиқишни сўндириши рейтинг даражасига ҳам ўз тасирини кўрсатмай қолмайди.
Ўқув фаолияти жараёнида ёш авлод инсоният тамонидан каш этилган назарий ва амалий билимларни такрорлайди, тўплаган билим ва кўникмаларини идеал шаклида ўрганади. Бунда ўрганилган билимлар ва лойиҳалар қайта такрорланиши мумкин, йўқ бу шунчаки такрорланиш эмас аксинча тўпланган билимларнинг сайқалланган вариантида кўриб чиқиш амалиётидир. Бу ёш авлоднинг онги шурини ошириши билан бир қаторда фикрлаш доирасин ошириб болаларнинг репродуктив фаолиятининг самарасини кўрсатади. Ўқув-билув фаолияти давомида ўзи ўрганганиганларини амалда қўллай олиши анашу кашф этилган ва идиал шаклда етиб келган билим ва кўникма, малакаларга богʻлидир, шу сабабли ўқув самарси ошиши ёки натиажнинг пасаийишга олиб келади.

Тузилиш – бу тизимнинг таркибий қисмларга бўлинишида намоён бўладиган, унинг яхлитлиги, фаолият юритиши, ҳаракатни таъминловчи ўзаро белгиланган жойлашиши ва улар орасидаги алоқасининг қурилиши, ташкил қилинишидир.


Мақсад – интилиш предмети олдиндан мўлжалланган якуний ғоя, тизим ҳаракатининг кутилган натижаси, тизим нима учун фаолият юритаётганлигини белгилайди.
Халқимиз маданиятининг ривожланиш тарихида педагогик фикрлар тараққиёти, жумладан ўқув воситаларининг мазмунан ва шаклан такомиллашуви муҳим аҳамият касб этиб, усиз таълим-тарбия соҳасидаги маданий-маърифий ривожланишни аниқ тасаввур қилиб бўлмайди.
Ҳар бир таълим турининг мақсад ва вазифаларини қамраб олган, билим олувчиларнинг ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ўз дарсликлари бўлади. Одатда, дарслик ўқув фанининг номи билан юритилади. Дарсликда назарий маълумотлардан ташқари, амалий-тажриба ва синов машқлари бўйича зарур кўрсатмалар берилади” .
Таълимнинг муҳим ўқув воситаси сифатида дарсликларнинг аҳамияти беқиёсдир. Унинг ривожланиш тарихини ўрганиш, эрамиздан олдинги иккинчи минг йилликда дарсликларнинг дастлабки нусхалари яратила бошланганлигини кўрсатади. Археологик қазилмалар натижасида, Шарқда, хусусан Фурот ва Дажла дарёлари оралиғида яшаган қадимги халқлар сопол тахтачаларга битган матн қолдиқлари топилган. Шу топилмалар қадимда «қўлланма» ва «дарслик» вазифасини ўтаган. Кейинчалик бошқа Шарқ халқларида папирус ёки пергаментларга битилган қўлёзма ўқув китоблари вужудга кела бошлаган. Улар маълум бир соҳа, касбга ўргатиш учун асосий манба вазифасини ўтаган .
Юқоридагиларга асосланиб таъкидлаш жоизки, Форобий ўз асарларида билимларни интеграстиялаш йўлидан борган ҳамда, ўз навбатида, бундай интеграстия таълим олувчиларга қулайлик туғдиришини англаб этган. Абу Наср Форобийнинг «Бахт-саодатга эришув йўллари ҳақида рисола», «Фозил шаҳар аҳолисининг маслаги», «Ақл маънолари ҳақида» каби илмий-педагогик асарлари орқали таълим-тарбия муаммоларини ёритишга ҳаракат қилган ҳамда Ўрта Осиё халқлари маданияти, педагогикаси, дарсликлар яратиш тажрибасига улкан ҳисса қўшган. Форобий арифметика, геометрия, астрономия ва мусиқани тарбиявий фанлар туркумига киритади. Қайд этилган фанларнинг тарбиявий аҳамиятини уқтириб: «Бу тўрт фан тарбиявий фан деб аталади, чунки улар туфайли ўқувчилар тарбияланади, улар ўқувчиларни янада назокатлироқ қилади ва ўқувчиларнинг шундан кейин келадиган билимларни ўрганиши ва ўқиб олиши учун тўғри йўл кўрсатади» дея таъкидлайди.Марказий Осиёда асосан мутафаккирлар, донишмандлар томонидан яратилган илмий ҳамда бадиий асарлардан мактаб ва мадрасаларда дарслик сифатида фойдаланилган ва мазкур манбаларда турли соҳалардаги билимлар асосан интеграстиялаштирилган ҳолда баён этилган.
2. Мактаб ва мадрасаларда муайян таълим тизими ва дарсликларнинг мавжуд бўлмаганлиги, мутолаа усулининг устуворлиги ўқувчи ҳамда талабалар ёзма саводхонлигининг секин ривожланиши, улар ўрганадиган билимларнинг даврлар ўтиши билан эскиришига олиб келган. Уларнинг барчаси таълим тизимида муайян таълим мазмуни ва барқарор дарсликларга бўлган эҳтиёжни кучайтирган.
3. Жадид мактабларида амал қилган, миллат зиёлилари томонидан яратилган дарслик, ўқув қўлланмалари ёшларда миллатпарварлик, маданий-маърифий меросни ардоқлаш, миллий урф-одат ва анъанага риоя этиш, ўзбек тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш каби фазилатларни таркиб топтиришга хизмат қилган.
4. Ҳозирги кунда таълим жараёнида фойдаланилган ўқув-дидактик материалларнинг мазмуни, хусусиятлари ҳамда фойдаланиш имкониятларига кўра 2 гуруҳга ажратдик.
2.1. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билув фаолияти негизида тахлилий фикрлашга ўргатиш методикаси
Бошланғич таълим жараёнида фойдаланиладиган дидактик материалларни яратиш маълум тамойилларга мувофиқ амалга оширилади. Дидактик материалларни яратишда дидактик ва хусусий-методик тамойиллар таълим-тарбия жараёнининг мувофиқлиги, изчиллиги, узлуксизлигини таъминлашга ёрдам беради.

Download 250 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish