Бошланғич синф ўҚувчиларининг ўҚув-билув фаолияти мухутида тахлилий фикрлашга ўргатиш мундарижа



Download 250 Kb.
bet2/7
Sana16.12.2022
Hajmi250 Kb.
#887897
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЎҚУВ-БИЛУВ ФАОЛИЯТИ МУХУТИДА ТАХЛИЛИЙ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШ

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР...........................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ...............................................
Бошланғич таълимнинг самарадорлигини таъминлашда ўқитувчининг шахсий сифатлари ва педагогик касб маҳорати ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бошланғиш синф ўқитувшиси барсҳа педагогик-психологик воситаларни қўллаган ҳолда кисҳик мактаб ёшидаги ўқувшиларда яхлит тарздаги ўқув-билув фаолиятини шакллантира олиши кераклиги бугунги кунда барчага аён. Бу ўқув-билув фаолияти ўқиб ўрганиш, тушиниш, амалда қўллай олиш тушуншалар устида ишлашда шаклланса, ўқувшиларнинг оғзаки ва ёзма нутқидаги нуқсонлар йўқола боради.
Ўқувчилар илк бор мактабга қабул қилинганларидан бошлаб уларнинг қизиқиш ва қобилиятига эътибор кучайтирилади. Дастлабки синфлардан бошлаб ўқувсҳиларнинг изоҳ бериши устида ишлаш, уларга фикрларнинг аниқлигини ўргатиб бориш, алифбодаги ҳар бир ҳарфни аниқ билиш ва шу билан ҳар бир гапни аниқ ифода этиб беришга ўргатиш бошланғиш синф ўқитувчисидан жуда катта масъулиятни талаб қилади.
Бугун биз тарихий бир даврда халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кесҳираётган, авваламбор ўз кусҳ ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз.
Жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари орасида ўзининг мустаҳкам ўрни ва мавқеига эга бўлиб бораётган Ўзбекистон Республикаси тараққиёти кўп жиҳатдан ёш авлодни юксак маънавият ва интеллектуал салоҳият эгаси этиб тарбиялашга боғлиқ. Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг ижтимоий ҳаётнинг барча йўналишлари, шу жумладан, таълим соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, малакали кадрларни тайёрлаш борасида ўзига хос самарали моделни мужассамлаштирган “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг қабул қилиниши ва амалиётга жорий этилиши янги таҳрирдаги ўқув дастурлари, модернизастия қилинган ДТС, дарсликларнинг янги авлодини яратиш заруриятини келтириб чиқарди.
Таълим соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган амалий ҳаракатлар сирасида ўқув дарсликларининг янги авлодини яратиш йўлида олиб борилаётган фаолиятни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириб бориш этакчи ўрин тутади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон 2022 — 2026-йıлларга мўлжалланган янгı ўзбекıстоннıнг тараққıёт стратегıясı тўғрıсıда, Ўзбекистон республикаси президентининг фармойиши, 03.02.2022 йилдаги ф-22-сон халқ таълıмı тıзıмıнı ıслоҳ қıлıш бўйıча қўшıмча чора-тадбıрлар тўғрıсıда. Маълумки, дарсликлар таълим жараёнининг самарадорлигини кафолатловчи манба ва воситалардан бири сифатида эътироф этилган. Мазкур ёндашув таълимнинг глобаллашув шароитида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмади. Аксинча, ижтимоий талабларга мувофиқ яратилган сифатли дарсликларга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш констепстияси мувофиқ “дарслик- бу давлат таълим стандарти, ўқув дастури, услубияти ва дидактик талаблари асосида белгиланган, миллий истиқлол ғояси сингдирилган, муайян ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган, тегишли фан асосларин мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган ҳамда турдош таълим йўналишларида фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинган нашр” саналади. Умумий ўрта таълим мазмунини, шу жумладан, бошланғич таълим ўқув фанлари бўйича дарслик ва қўлланмаларнинг мазмунини тубдан янгилашни давр тақозо этмоқда. Айниқса, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг иккинчи босқичида кўзда тутилган таълим жараёнини “юқори сифатли ўқув адабиётлари ва дарсликлар билан таъминлаш” масаласи бошланғич таълим туркумига кирадиган дарсликларнинг ҳам мазмун ва таркибий тузилиши жиҳатдан таҳлил қилиш, такомиллаштириш, педагогик технологиялар асосида лойиҳалашни талаб этади.
Дарҳақиқат, сўнгги йилларда умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликларнинг янги авлоди яратилди ва амалиётга жорий этилди. Хусусан, “Она тили ва ўқиш саводхонлиги” бу дарслик орқали ўқувчилар интерфаол методларни ва интегратсия ҳамда фикрлаш қобиляти ҳақида тушунчалар қабул қилади. Маълумки, яратилган дарсликларда ўқув материаллари лойиҳалаш сифатини такомиллаштириш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурига мувофиқлиги; дарслик ўқувчиларнинг ёш, психологик ва физиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда тузилиши; мантиқий ва таркибий тузилмасига кўра дидактик талабларга мувофиқ келиши; ижтимоий ғоя, назария ва амалиёт бирлиги, турдош фанлар ва ишлаб чиқариш билан интеграстиялашув, шунингдек, замонавий илм, фан, техника ва технология ютуқларини акс эттира олиши ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларига эга бўлиши каби мезонларга таянилади. Ушбу вазифаларни амалга ошириш, ўз навбатида, бошланғич таълим дарсликлари ўқув материалларини таҳлил қилиш, мавжуд камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга оид илмий-методик жиќатдан асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш заруриятини келтириб чиқаради. Шунингдек, бошланғич таълим дарсликларида ўқув материаллари ўқувчиларнинг меъёрий асосланган даражада мужассамлашган билимларни мустаҳкамлаш, тизимга солиш, кўникма ва малака ҳосил қилишларида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Бошланғич таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини таъминлаш, шунингдек, ёш авлоднинг миллий ғояни англайдиган баркамол шахс сифатида шаклланиши кўп жиҳатдан яратиладиган дарсликлар савиясига боғлиқ. Зеро, дарсликларда бериладиган ўқув материаллари воситасида ўқувчиларнинг онги, илмий дунёқараши, шахсий сифатлари, мустақил фикрлаш фаолияти, ижодий тафаккури, фараз қилиш қобилияти, миллий руҳи шаклланади. Бугунги кунда бошланғич таълим дарсликларида ўқувчилар мустақил фикрлаш фаолиятини ривожлантиришга оид ўқув материалларининг шакл ва мазмунини белгилаш, боланинг ақлини чархлашга оид усуллар ва методлар билан ўқув-методик мажмуалар мазмунини бойитиш каби вазифалар ўз эчимини кутмоқда. Ушбу вазифаларнинг ижобий эчимини таъминлаш учун, албатта, дарсликлар ўқув материалларини лойиҳалашда тарихий тажриба ҳамда педагогика фанининг энг сўнгги ютуқларига таяниш зарур.
Бошланғич синф ўқувчиларнинг ўқув билув фаолиятдаги фикрлаш қобилятига доир машқлар тўплами ишлаб чиқиш;
Бошланғич синфлар ўқув-билув фаолоилятини такомилаштириш учун дидактик материалларни такомиллаштириш муаммоси алоҳида тадқиқот обекти сифатида ўрганилмаган.
Бошланғич синф ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолиятини шакллантиришда интерфаол методлар ва дидактик ўйинларни ҳамда фикрлаш қобилятини ривожлантирувчи жараёнларни ишлаб чиқишдан иборат..
Бошланғич синф ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолитатини ривожлантириш жараёни.
Бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолиятини ривожлантиришда жорий этиш лозим бўлқан услубий қўлланмалар.
изланишлар давомида таълим мазмунини такомиллаштириш, ҳамда ўқувчилар тафаккурини ўстиришга қаратилиб ўқув –билув фаолият жараёнини такаомилаштришдан иборат.
кириш, икки боб, хулоса, фоядаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Мамлакатимиз инноватсион тараққиёт йўлида шиддат билан ривожланиб ораётган бир даврда келажагимиз давомчилари бўлган ёшларнинг ижодий гʻоялари ва ижодкорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу йўлда халқаро тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир.[1]

Download 250 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish