БОШ МИЯ КАТТА ЯРИМ ШАРЛАРИ ПУСТЛОҒИ
Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи — марказий нерв системасининг кечроқ ривожланган, структураси ва функциялари айниқса мураккаб бўлган олий бўлимидир.
Қатта ярим шарлар ва пўстлоғининг аҳамияти уларни операция қилиб олиб ташлаш, яъни экстирпация қилиш тажрибаларида яққол кўринади.
Қатта ярим шарларни олиб ташлаш ва бунинг оқибатлари
XIX асрнинг биринчи чорагидаёқ Флуранс қушлар бош миясининг катта ярим шарларини биринчи марта олиб ташлаган (экстирпация қилган). Қейинчалик кўпгина тадқиқотчилар сут эмизувчи ҳайвонларнинг катта ярим шарларини ёки уларнинг пўатлоғини олиб ташлашди.
Катта ярим шарларни ёки уларнинг пўстлоғини олиб ташлаш тажрибалари операциядан кейин ҳайвоннинг қайси функциялардан маҳрум бўлишини ва қайси функциялари сақланиб қолишини билиш мақсадида қилинади.
Қуш бош миясининг катта ярим шарлари олиб ташлангач ҳавога улоқтирилганда уча олади, қафасда турганда итарилса юриб кетади. Операция қилинган қушларга таъсир этилмаса, улар кўп соатлаб қимирламай тураверади. Улар эшитув ва кўрув таъсирларига реакция кўрсатиш қобилиятидан тўла маҳрум бўлмай, кескин соя берувчи тўсиқларни четлаб ўта билади. Фазода гавда вазиятининг ўзгаришига жавобан нормал реакция кўрсатади. Қушлар бош миясининг катта ярим шарлари олиб ташлангач рўй берадиган характерли ўзгаришлар шундан иборатки, хулқатворнинг индивидуал турмуш тажрибасида касб этилган мураккаб ҳаракатлари бузилади. Операция қилинган қушлар ўзича овқат топиб ея олмайди; уларни сунъий йўл билан боқишга ва сув бериб туришга тўғри келади. Ҳайвон қўлга ўрганиш қобилиятидан ҳам маҳрум бўлади.
Сут эмизувчилар бош миясининг катта ярим шарлари олиб ташлангач хулқатвор янада баралла бузилади. Бош мия катта ярим шарларининг пўстлоғи олиб ташланган итда операция оқибатлари йўқолиб, жароҳат тузалгач ит ҳаракатлана олади, айни вақтда ётарлича аниқ уйғун ҳаракатлар қила олади. Бунинг сабаби шуки, ҳайвоннинг фазодаги вазияти ва ҳаракатланиши ўрта мия, кўрув дўмбоқлари ва тарғил тана функцияларига боғлиқ, операция вақтида эса миянинг бу бўлаклари авайлаб бешикаст қолдирилади. Бундай ҳайвоннинг юриштуриши кузатилганда фақат ҳаракатлар чаққонлиги, текислиги ва аниқлиги камайганлиги қайд қилинади, холос.
Катта ярим шарлар пўстлоғидан маҳрум қилинган итларда жинсий инстинкт жуда сусаяди. Ўйқу ва тийраклик нормал равишда алмашинади; ит узоқроқ ухлайди.
Сенсор функциялар кескин даражада бузилади. Ит операциядан кейин кўр ва қисман карга ўхшаб қолади. Тўсиқларга келиб урилади, эгасини танимайди, лақабини айтиб чақирилганда индамайди, олдига овқат қўйилса яқин келмайди, ҳиднинг фарқига бормайди; терининг кучсиз таъсирланишига жавобан рўй берадиган реакциялар анча сусаяди. Шу билан бирга, катта ярим шарлар пўстлоғи олиб ташлангач итнинг баъзи кўрув ва эшитув сезгилари сақланиб қолади. Масалан, бошига жуда равшан ёруғлик туширилса, бошини бура олади; қорачиқ рефлекси қайд қилинади. Катта ярим шарлар пўстлоғи олиб ташлангач таъм билиш сезгилари сақланиб туради: овқатга биронта аччиқ нарса қўшилса, ҳайвон овқатни туфлаб ташлаб, тумшуғини буриштиради.
Катта ярим шарлар пўстлоғидан маҳрум қилинган ит умрини чўзиш учун экспериментатор итнинг оғзига овқат солиб ва сув қуйиб, уни сунъий йўл билан боқиб туради. Г. П. Зеленийнинг тажрибаларига қараганда, операция қилинган ит овқат ютганда меъда ширасининг нормал рефлектор секрецияси юзага чиқади.
Ит бошли маймунлар (Масасиз гпе5из)нинг катта ярим шарлар пўстлоғи олиб ташлангач янада кескин ўзгаришлар рўй беради. Бундай маймунлар операцияга чидаш бермай, тез нобуд бўлади. Индивидуал ҳаёт даврида турли таъсирларга жавобан келиб чиққан реакциялар йўқолиб кетади. Операция қилинган маймунда ҳаракат актлари рўйрост бузилади. Унда ихтиёрий ҳаракатлар мутлақо юзага чиқмайди, мимика ва жестикуляция йўқолади. Ташқи таъсирларга жавобан бажариладиган ҳаракатлар суст ва бўш бўлади. Катта ярим шарлар пўстлоғидан маҳрум қилинган маймунга таъсир этилмаса, у қимир этмай тураверади; кўпроқ ухлайди.
Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғидан маҳрум бўлиб туғилган болалар (анэнцефаллар) да хулқатвор чуқур ўзгаради. Анэнцефаллар одатда атиги бир неча кун Ҳайвонларнинг ҳар хил турларида бош мия катта ярим шарлари ёки уларнинг пўстлоғини олиб ташлаш натижалари шундан гувоҳлик берадики, марказий нерв системасининг олий бўлимлари филогенетик тараққиёт процессида тобора кўпроқ аҳамият касб этиб боради. Катта ярим шарлар пўстлоғи бошқа нерв тузилмаларидан анча устун бўлиб, тобора катта аҳамиятга эга бўлади. Бош мия катта ярим шарларини ёки уларнинг пўстлоғини олиб ташлашдан кейин тубан даражадаги ҳайвонларга нисбатан юксак даражадаги ҳайвонларда кескин ва чуқур ўзгаришлар рўй бериши шуни кўрсатади. Бунинг сабаби шуки, мураккаб нерв функциялари марказий нерв системасининг кечроқ ривожланадиган олий бўлими — катта ярим шарлар пўстлоғига кўчиб ўтгаи,' яъни функциялар кортикализацияси рўй берган.
Мураккаброқ нерв функциялари марказий нерв системасининг тарихан ёшроқ бўлимларига кўчиб ўтганлиги шу система тараққиётининг энг муҳим ва характерли фактларидан биридир. Масалан, балиқлар ёки сувда ҳамда қуруқда яшовчилар миясининг катта ярим шарлари олиб ташлангач кўрув сезгилари деярли ўзгармайди, итларда эса катта ярим шарлар пўстлоғининг ўзи олиб ташлангандаёқ мураккаб кўрув сезгилари бутунлай йўқолади. Сўнгра, бақа ёки тошбақа катта ярим шарлари олиб ташлангач шартли рефлекслар ҳосил бўлиши мумкин, бу ҳайвонларда шартли рефлексларни оралиқ мия ва ўрта мия, юзага чиқара олади; итлар ярим шарлар пўстлоғининг ўзи олиб ташланганда эса индивидуал ҳаёт даврида касб этилган эскидан бор ҳамма шартли рефлекслар йўқолади, янги шартли рефлекслар вужудга кела олмайди.
Одамнинг катта ярим шарлар пўстлоғи шикастланганда айниқса катта ўзгаришлар рўй беради. Одамнинг гавдасини тикка тутиши ва меҳнат фаолияти билан боғланган мураккаб ҳаракатларни юзага чиқариши учун нерв процессларининг бош мия катта ярим шарлар пўстлоғига боғлиқ бўлган ғоят мукаммал координацияси . талаб қилинади. Тараққиёт процессида катта ярим шарлар пустлоғи ҳаракат сферасини — кўндалангтарғил мускулларни, шунингдек вегетатив процессларни контроль киладиган бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |