Тутқаноқ тутиши. Тириштирувчи моддаларнинг таъсир этиши ёки ярим шарлар пўстлоғида ёхуд пўстлоқ остидаги тузилмаларда патологик очаг, масалан, ямоқ, ўсма ва шунга ўхшашлар мавжудлиги сабабли тутқаноқ (эпилепсия) тутганда электроэнцефалограмма типик равишда ўзгаради. Бунда электроэнцефалограмманинг характерли ўзгаришлари шундан иборатки, пича вақт давом этадиган юксак амплитудали чўққи ва ундан кейин кичик амплитудали ва узоқ давом этадиган суст тўлқиндан иборат комплекслар пайдо бўлади. Юксак амплитудалй якка тебранишлар — тутқаноқ чўққилари камроқ кузатилади (243расм, Уга қаралсин). Тутқаноқ чўққилари кўпинча скелет мускулларининг тириштируви билан давом этади.
Катта ярим шарлар пўстлоғининг сенсор зоналари
Катта ярим шарлар пўстлоғига организмнинг барча рецепторларидан афферент импульслар келиб туради. Бу импульсларни ярим шарлар пўстлоғига бевосита узатадиган станция таламус ядролари ва унга тақалиб турган тузилмалардир (ҳидлов рецепторларидан келувчи импульслар бундан мустасно). Афферент йўлларнинг учинчи нейронлари (541 бет) шу станцияда ётади. Ярим шарлар пўстлоғининг асосан афферент импульслар келадиган қисмларини И. П. Павлов анализаторларнинг марказий бўлимлари деб атади. Кўпгина анализаторларнинг, масалан, тери, бўғиммускул (кинестетик), висцерал анализаторларнинг марказий бўлимлари, бошқача айтганда, мия пўстлоғидаги вакиллиги фазода бир-бирига мос келади ва қисман бир-бирини қоплайди. Анализаторларнинг марказий бўлимлари жойлашган пўстлоқ соҳаларини катта ярим шарлар пўстлоғининг сенсор зоналари деб аташ расм бўлган (246расм). Бу зоналар периферик рецептор майдонларнинг ярим шарлар пўстлоғидаги проекциясидан иборат.
246расм. Одам катта ярим шарлари пўстлоғидаги баъзи сенсор ва мотор зоналарнинг жойлашуви (схемалаштирилган).
Соматик ва висцерал сезувчанликнинг ярим шарлардаги вакиллиги.
Ҳар бир ярим шарда соматик (тери ва бўғиммускул) ва висцерал сезувчанлик вакиллигининг икки зонаси бор, бу зоналар шартли равишда ярим шарлар пўстлоғининг I ва II соматосенсор зоналари деб аталади. Ярим шарлар пўстлоғининг биринчи соматосенсор зонаси орқадаги марказий пуштада бўлиб, иккинчи зонага қараганда каттароқ. Гавданинг қарама-қарши томонидаги тери (тактил ва температура), бўғиммускул ва висцерал рецепторлар оладиган ахборотни етказиб берувчи таламуснинг орқадаги вентрал ядросидан афферент импульслар биринчи соматосенсор зонага киради.
Одам гавдаси турли қисмларининг проекциялари шу зонада қандай жойлашганлиги 247расмда кўрсатилган. Қўл панжаси рецепторлари, овоз аппарати ва юзнинг мия пўстлоғидаги вакиллиги каттароқ майдонни, тана, сон ва болдирнинг вакиллиги эса кичикроқ майдонни эгаллаши расмдан кўриниб турибди.Мия пўстлоғидаги проекция майдонй бирон рецептор майдондантаъсиротларни қабул қилишда қатнашувчи пўстлоқ нерв ҳужайраларининг сонига боғлиқ. Пўстлоқда нерв ҳужайралари қанча кўп бўлса, периферик таъсиротлар анализи ўшанча кўпроқ дифференциалланади. Висцерал афферент системалар (ҳазм йўли, чиқариш аппарати, юрактомир
лар системаси) рецепторларининг мия пўстлоғидаги проекциялари гавданинг тегишли қисмларидаги тери рецепторларининг вакиллиги соҳасида жойлашган.
Иккинчи соматосенсор зона Роланд эгатининг остида бўлиб,, Сильвий эгатининг юқори чеккасига ёйилади; бу зонага ҳам афферент импульслар таламуснинг орқадаги вентрал ядросидан келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |