Катта ярим шарлар пўстлоғига таъсир этишнинг баъзи турларида электроэнцефалограмма ритмларининг ўзгаришлари Юзага чиқарилган потенциаллар. Тажрибада ҳар қандай рецептив майдоннинг рецепторларига таъсир этилганда ёки эфферент нерв толалари бевосита таъсирланганда электроэнцефалограммада характерли юзага чиқарилган потенциаллар бирламчи ёки иккиламчи жавоблар шаклида пайдо бўлади (225расм, А). Катта ярим шарлар пўстлоғининг турли бўлимларидан ажратиб олишда қайд қилинадиган бирламчи жавобларни анализ қилиш шундай хулосага олиб келди: биринчи — мусбат тебраниш ярим шарлар пўстлоғининг I—IV қаватларидаги пирамидал ҳужайраларнинг қўзғолишига боғлиқ; иккинчи — манфий тебраниш ярим шарлар пўстлоғидаги1—II қаватларнинг қўзғалишини акс эттиради, бу, эҳтимол, I—II қаватлардаги апикал (уч томондаги) дендритларнинг синхрон деполяризациясига боғлиқ бўлса керак.
Юзага чиқарилган потенциалларни қайд қилиш методикаси анализаторларнинг мия пўстлоғидаги вакиллик карталарини тузишда, миянинг турли бўлимлари ўртасидаги боғланишни аниқлашда, .ҳар хил •системаларнинг ўзаро таъсирини ўрганишда ва фармакологик препаратларнинг таъсирини текширишда кенг қўлланилади.
Наркоз. Наркозда электроэнцефалограмма характерли равишда ўзгаради. Бу ўзгаришлар бериладиган наркотик модданинг турига қараб фарқ қилади. Эфир буғлари нафасга олинганда ярим шарлар пўстлоғидаги ритмлар анча тезлашади — бета ритм пайдо бўлади. Ҳаракат ва нутқнинг қўзғалиши нар
кознинг шу фазасига тўғри келади. Наркоз чуқурлашган сайин бетаритм тета
ритм билан алмашинади.Тетатўлқинлар тез орада дельтатўлқинлар билан алмашинади, сўнгра «сукут» даврлари келиб чиқади, яьни электр тебранишлари
қисқа вақт йўқолиб туради. Пировард натижада, эфир буғлари таъсир этаверганда
электр активлиги батамом сусаяди (245расм). Наркоздан чиқиш даврида электро энцефалограмма тескари тартибда ўзгаради. Барбитуратлар билан юзага чиқариладиган хам
245расм. Эфир наркозида электроэнцефало козда ҳа М1 авВал бетаритм грамманинг ўзгариши (Е. Б. Бабский билан типидаги тез тебранишлар С. Н. Ефунидан). кузатилади. Нарқоз чуқур А — наркоздан илгари; Б — наркознинг бошланғич сталашган СЭЙИН тез тебранИШ дияси —электр активлигининг кучайиш даври; В — чу чягтотаеи камаяли бу қурроқ наркоз — тетатўлқинлар кўпроқ бўлади; камаиди, қур наркоз — юқори амплитудали бетатўлқинлар ста тебранишларнинг ЭМПЛИ диси; Д — наркознинг янада чуқурлашуви — сукут тудаси Ва Синхронлиги ЭСа даврларининг майдонга келиши; Е — наркознинг агонал Гркунлигя стадияси — электр активлигининг батамом сусайиши. ишпи чиради. Сиупдша 14—16 частотали, юксак амплитудали (150 — мкв гача) ритмик тебранишлар авжга чиқади. Булар барбитурат дуглари деб аталади. Наркоз янада чуқурлашганда барбитурат дуглари йўқолиб, ўрнига тетатўлқинлар, сўнгра эса дельтатўлқинлар вужудга келади; тўлқинлар оралиғида ярим шарлар пўстлоғининг сукут интерваллари ошади.
Наркозда катта ярим шарлар пўстлоғининг ҳолатини электроэнцефалография методи билан контроль қилиш хирургия клиникасида катта амалий аҳамиятга эга бўлиб, наркотик модда беришни бошқаришга ва наркозни зарур даражада чуқур сақлашга имкон беради.
Гипоксия. Нафас олишнинг тўхташи ёки соф азотни нафасга олиш сабабли келиб чиқадиган гипоксияда ҳам электроэнцефилограмма характерли равишда ўзгаради. Гипоксиянинг дастлабки даврида альфаритм ўрнига секундига 15—40 тебранишлар частотасига эга бўлган бетаритм пайдо бўлади. Бетаритм сўнгра дельтатўлқинлар билан алмашинади. Одамда дельтатўлқинларнинг пайдо бўлиши эсхушнинг йўқолиши билан бир вақтга тўғри келади. Гипоксия давом этаверса, ярим шарлар лўстлоғидаги электр активлигининг қайд қилиниши тўхтаб қолади. Бордию, шу пайт яна кислород берилса, электроэнцефалограмма тескари тартибда ўзгаради.