Бош мия катта ярим шарлари пустлоғИ


Катта ярим шарлар пўстлоғининг ҳужайра



Download 0,86 Mb.
bet2/18
Sana22.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#100276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
yarim

Катта ярим шарлар пўстлоғининг ҳужайра структураси (цитоархитектоника)
Катта ярим шарлар пўстлоғининг структура элементлари нерв ҳужайраларь ва улардан чиққан ўсиқлар — аксонлар ва дендритлар ҳамда нейроглия ҳужайралари (403бет) дан иборат.
Қатта ярим шарларнинг бутун юзаси пўстлоқ билан қопланган; пўстлоқнинг қалинлиги 1,5 мм дан 3 мм гача боради. Вояга етган одамда иккала ярим шар пўстлоғининг умумий юзаси 1450 дан 1700 см2 гача. Катта ярим шарлар пўстлоғида 12 миллиарддан 18 миллиардгача нейрон бор.
Катта ярим шарлар пўстлоғининг тузилиш хусусияти шуки, нерв ҳужайралари устмауст бир неча қават бўлиб ётади (241расм). Бу қаватлар қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади.
Молекуляр қават деган I қ а в а т нерв ҳужайралари кам бўлиб, асосан нерв толаларининг чигалидан таркиб топган.II қават микроскопик препаратларда юмалоқ, учбурчак ва кўп бурчак доналар.
шаклидаги майда (диаметри 4—8 мк) ҳужайралар қалин жойлашганидан ташқи дона
дор қават деб аталади.
III қават дастлабки икки қаватга нисбатан қалинроқ бўлиб, унда каттакичик
пирамидал ҳужайралар бор.
IV қа в а т ички донадор қават деб аталади. Иккинчи қават каби, бу қават ҳам
майда ҳужайралардан тузилган. Вояга етган организм катта ярим шарлар пўстлоғининг баъзи қисмларида бу қават бўлмаслиги мумкин; масалан, явим шаолар пўстлогининг мотор зонасида бу қават йўқ. V қ а в а т Бецнинг катта пирамидал ҳужайраларидан иборат. Бу ҳужайраларнинг юқори қисмидан йўгон ўсиқ — дендрит чиқиб пўстлоқнинг юза қаватларида кўп марта шох
лайди. Иккинчи узун ўсиқ — аксон катта пирамидал ҳужайралардан оқ модда ичига кириб, пўстлоқ остидаги ядроларга ёки орқа мияга йўл олади.VI қават мультиформ қават бўлиб, учбурчак ва дугсимон ҳужайралардан иборат.
К атта ярим шарлар пўстлоғининг нейронларики функционал жиҳатдан учта асосий группага ажратса бўлади. Специфик афферент йўлларнинг учинчи нейронларидан чиқадиган аксонлар қайси ҳужайраларда тугаса, ўша ҳужайраларбиринчи группага киради. Бу ҳужайралар кўрув дўмбоқларининг ядроларидан катта ярим шарлар пўстлоғига келувчи афферент импульсларни қабул қилгани учун сенсор ҳужайралар деб аталса бўлади. Асосан юлдузсимон нейронлар шундай функцияни ўтайди, бундай нейронлар пўстлоқ сенсор соҳаларининг III ва IV қаватларида (557бет) айниқса кўп.
Миянинг пастроқдаги бўлимларига — пўстлоқ остидаги ядроларга, мия стволига ва орқа мияга импульс юборувчи ҳужайралар иккинчи группага киради. Бу катта пирамидал нейронлар бўлиб, уларни биринчи марта В. А. Бец 1874 йилда тас
вир этган. Улар ярим шарлар пўстлоғидаги мотор
241расм. Катта ярим шар зонанинг асосан V қаватида тўпланган (566бет).
лар пўстлоғида нейронлар ва Бу нейронларни мотор ёки эффектор ҳужайралар
нерв толаларининг жойлашуви. деб ҳисоблашади. Катта ярим шарлар пўстлоғининг эффектор функциясини юзага чиқаришда Чапдаги рақамлар пўстлок каватларннинг тартиб рақамларини кўр баъзи Дугсимон ҳужаиралар ҳам қатнашади. Ярим шарлар пўстлоғининг бир ёки турли зоналаридаги ҳар хил нейронларни ўзаро боғлайдиган ҳужайралар учинчи группага киради. Улар контакт ёки оралиқ нейронлар, деб аталади. Майда ва ўртача пирамидал нейронлар билан дугсимон ҳужайралар шу жумладандир.
Катта ярим шарлар пўстлоғи олти қават ҳужайралардан тузилиши билан бирга нерв толаларининг структураси ҳам мураккаб. Ярим шарлар пўстлоғида унинг турли қисмларини бирлаштирувчи горизонтал толалар ва кул ранг моддани оқ моддага боғловчи радиал толалар бор. Нерв толалари ҳам 6 қават бўлиб ётади. Уларнинг структураси ва ўзаро муносабатлари ҳужайра қаватларининг структурасидан ҳам мураккаброқ ва ўзгарувчандир.
Ярим шарлар пўстлоғи ҳужайра структурасининг юқорида келтирилган тасвири бир қадар схематик тасвирдир, чунки пўстлоқнинг турли соҳаларида қаватларнинг ривожланиш даражаси анчагина тафовут қилади.
Катта ярим шарлар пўстлоғи ҳужайралар таркиби ва тузилиш хусусиятларига қараб, пўстлоқ майдончалари деган бир қанча участкаларга бўлинади. Одамда 52 ҳужайра майдончасини тасвир этган Бродманнинг цитоархитектоник картаси халқаро миқёсда кенг эътироф этилади '(242расм). Ҳужайра майдончаларининг батафсилроқ классификациясини СССР Медицина фанлари академиясининг Мия институти таклиф зтган.






Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish