Электроэнцефалограмма ритмлари. Электр тебранишларининг частотаси, амплитудаси ва физиологик характеристикалари жиҳатидан электроэнцефалограммада тўртта асосий тип тафовут қилинади (243расм).
Альфаритм потенциалнинг деярли синусоидал шаклдаги, секундига 8—13 частотали, 50 мкв гача амплитудали ритмик тебранишларидан иборат. Текширилаётган киши жисмоний ва ақлий тинчлик шароитида — ётиб ёки қулай креслода ўтириб, мускулларни бўшаштирган ва кўзларини юмган ҳолда ташқаридан таъсир олмаётган бўлса, альфаритм рўйрост сезилади. Аксари тадқиқотчиларнинг фикрича, ярим шарлар пўстлоғининг альфаритм кўпроқ доимийлиги билан таърифланадиган ва амплитудаси каттароқ бўладиган иккита соҳаси бор: шулардан бири энса бўлагида, иккинчиси тепа бўлакда. Энса бўлагидаги альфаритм ярим шарлар пўстлоғининг кўрув зонасида вужудга келади; қоида ўлароқ, кўрларда бўлмайди ёки суст билинади. Тепа бўлакдаги альфа
ритм Роланд ритми деб аталади, чунки у проприорецептив (ҳаракат) анализаторнинг (557бет) мия пўстлоғидаги учини ўз ичига олган Роланд соҳасининг активлигига боғлиқ.
Одамдаги альфаритмга ўхшайдиган тебранишлар шунга ўхшаш шароитда лаборатория ҳайвонларида ҳам кайд қилинади ва альфасимон ритмлар деб аталади.
243расм. Электроэнцефалограмманинг асосий ритмлари схемалаштирилган).
/ — бетаритм; //— альфаритм; /// — тетаритм; / V — дельтаритм; V — тутқаноқ разрядлари.
Бетаритм секундига 13 дан ортиқ тебранишли ва 20—25 мкв гача амплитудали частоталар билан таърифланади. Бу ритм ярим шарлар пўстлоғининг пешана бўлимларида кўпроқ ва тепа бўлимларида бирмунча камроқ сезилади. Ҳар хил таъсиротлар берилганда, айниқса ёруғлик туширилганда, ақлий ишда, масалан, арифметик масала ечилганда, эмоционал қўзғалишда ва шунга ўхшаш ҳолларда ярим шарлар пўстлоғининг энса соҳасида альфаритм тезда бетаритм билан алмашинади. Ақлий фаолиятда диққатэътиборга қанча кўпроқ зўр берилса ёки рецепторлар қанча кучлироқ таъсирланса, альфаритм шунча тезроқ бетаритм билан алмашинади. Турли таъсиротлар берилганда Роланд ритми ҳам бетаритм билан алмашинади, лекин қўлоёқ ҳаракатланганда вужудга келадиган проприорецептив таъсиротлар бу ритмга айниқса кучли таъсир кўрсатади.Тетаритм потенциалларнинг секундига 4—8 частотали, 100— 150 мкв амплитудали тебранишларидан иборат. Уйқу вақтида ва турли патологик шароитда: гипоксияда ва ўртача чуқур наркозда шундай ритм кузатилади.
Дельтаритм потенциалларнинг секундига 0,5—3,5 частотали, 250— 300 мкв амплитудали секин тебранишлари билан таърифланади. Чуқур уйқу вақтида, чуқур наркозда, гипоксияда ва катта ярим шарлар пўстлоғидаги турли патологик процессларда дельтатўлқинлар қайд қилинади.
Электроэнцефалограмма тўлқинларининг келиб чиқиш масаласи ҳали тўла ҳал этилгани йўқ. Марказий нерв системасининг бошқа бўлимларидаги ҳужайралар каби, ярим шарлар пўстлоғининг нейронлари ҳам таъсирланганда ёки уларга бошқа нерв ҳужайраларидан импульслар келганда ҳаракат потенциалларини вужудга келтира олиши ҳужайра ичига киритиладиган ёки ҳужайра сиртйга қўйиладиган микроэлектродлар ёрдамида текшириб аниқланди. Катта ярим шарлар пўстлоғидаги кўпгина синапсларда, бундан ташқари, ҳаракат потенциалларидан олдин постсинаптик (қўзғатувчи ва тормозловчи) потенциаллар пайдо бўлади ва улар анча секинроқ ўтади.
Электроэнцефалограмманинг суст тўлқинлари асинхрон ишлаётган якка нейронлардан кўпчилигидаги ҳаракат потенциалларининг алгебраик йиғиндисидан иборат, деб фараз қилинарди. Аммо Э. Эдриан илгари сурган бу фикр ҳозир эътироф этилмай қўйди, чунки якка нейронларнинг импульс активлиги билан электроэнцефалограмма тўлқинлари ўртасида қандайдир боғланиш йўқлиги исбот этилди (244расм). Баъзи бир таъсиротларда электр активлигининг бу икки тури бутунлай тарқалиб кетиши мумкин. Масалан, эфир наркозида ярим шарлар пўстлоғининг ҳужайралари ҳаракат потенциалларини вужудга келтира олмайдиган бўлиб қолади, айни вақтда электроэнцефалограмма потенциалларининг суст тебранишлари қайд қилинаверади ва кучайиб қолади.
Аксари тадқиқотчиларнинг фикрича, электроэнцефалограмма тўлқинларининг келиб чиқиши постсинаптик потенциалларнинг алгебраик йиғиндисига боғлиқ. Қатта ярим шарлар пўстлоғига марказий нерв системасининг бошқа бўлимларидан импульслар келишига қараб, постсинаптик потенциалларнинг йиғинди натижалари ҳар хил бўлади.
Катта ярим шарлар пўстлоғидаги ва ҳужайраларининг катта группаси синхрон қўзғалганда постсинаптик потенциалларнинг қўшилиши (йиғилиши) натижасида ажратиб олувчи электродларда электрознцефалограмманинг юксак амплитудали, суст, альфасимон ёки дельтасимон тўлқинлари қайд қилинади. Катта ярим шарлар пўстлоғига афферент импульслар камроқ келганда (одам кўзини юмганда, тинч ва қоронғилатилган бинода турганда), шунингдек уйқу ва наркоз вақтида шундай ҳолат кузатилади. Ярим шарлар пўстлоғига афферент импульслар келиб турса, электрод остидаги турли ҳужайраларда постсинаптик потенциаллар бир вақтда вужудга келмай, электроэнцефалограммада потенциалларнинг бетаритм типидаги паст амплитудали тезтез тебранишлари қайд қилинади. Уйқудан уйғониш вақтида ва тийракликда электроэнцефалограмма шундай ўзгаради. Мия стволининг ретикуляр формациясига таъсир этилганда электроэнцефалограммада суст ритмлар тез ритмларга айланади. Бу ҳодиса десинхронизация ёки активация реакцияси деб аталади (Г. Жаспер). Одам кўзини очганда альфаритмнинг бетаритм билан алмашиниши активация реакциясининг вужудга келиш мисолларидан биридир (244расм, А).
Ярим шарлар пўстлоғини тилиш тажрибалари электроэнцефалограмма ритмларининг вужудга келиши ва давом этишида афферентимпульсациянинг етакчи роль ўйнашидан гувоҳлик беради. Ярим шарлар пўстлоғининг кичик бир қисмига пўстлоқ остидаги ядролардан келувчи барча нерв толалари қирқиб қўйилсаю, шу қисмнинг томирлар билан боғланиши сақлаб қолинса (ярим шарлар пўстлоғининг яккалан
244расм. Мушук мия пўстлоғидаги айрим нейроннинг импульс активлиги (микроэлектрод билан ажратиб олишда) (1) ва мия пўстлоғинииг ичкарисидан (2) ҳамда юзасидан (3) ажратиб олинган электроэнцефалограмманинг бпр йўла ёзуви
(В. Б. Головчинскийдан),
ган «хошияси» препарати), шу қисмдаги электр активлиги'батамом тўхтайди. Аммо шу қисмга электр токи билан бевосита таъсир этилса, унда потенциалларнинг секинаста сўнувчи тебранишлари серияси яна пайдо бўлади.
244расм А. Кўз очилганда (юкррига қараган стрелка) мия пўстлоғи
энса соҳасидан олинган электроэнцефалограмманинт ўзгаришлари альфа
ритмдан бетаритмга ўтишни кўрсатади. Қўз юмилганда альфаритмнинг
тикланиши (пастга қараган стрелка).
Do'stlaringiz bilan baham: |