Аҳамонийлар ҳукмронлиги. Александр Македонскийнинг Ўрта Осиёга юриши. Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти.
Аҳамонийлар империяси
Аҳамоний подшоҳларининг тез ва муваффақиятли ҳаракатлари қуйидаги тарихий шароитлар билан боғланади:
- Форсларнинг энг кучли сиёсий рақобатчиларидан бири бўлган Вавилонияда сиёсий вазиятнинг ёмонлашиши, яъни подшоҳлик билан диний ҳукумат(Мардук) ўртасида зиддиятнинг кучайиши;
- Вавилония ҳудудида мажбуран ушлаб турилган ҳар хил халқларга мансуб тутқун аҳолининг аҳамонийларга нисбатан ҳайрихоҳлигининг ошиши;
- Кичик Осиё, Вавилония, Финикия каби савдо-сотиқ ривожланган мамлакатларда савдогарларнинг манфаатига аҳамонийлар ҳукмронлигининг мос келиши. Кенг ҳудудда савдони юритиш, савдо йўлларида хавфсизликнинг ўрнатилиши, ягона тўлов воситаларининг, ёзув масалаларининг умумлашув жараёнлари уларнинг аҳамонийлар империясини қўллаб - қувватлашларига асос бўлган;
- Шоҳлар шоҳи Кирнинг оқилона ташқи ва ички сиёсати. Оссурия ва Вавилония шоҳлари ўзлари босиб олган ерларда талон - тарожлик, ёппасига қирғин, бошқа жойларга мажбуран кўчириш билан шуғулланган бўлса, Кир Вавилонияда аккад тилида чоп этилган «Хартия»сида халққа осойишта ҳаёт ато қилишни ваъда қилади.
- Аҳамонийларнинг мустаҳкам армияси уларнинг ғалабаси гаровларидан бири эди. Аҳамонийлар ҳудудида яшайдиган эркак аҳолининг кўпчилиги ҳарбийларга айлантирилиши, қўлга киритилган ҳудудларда ҳам шу сиёсатнинг олиб борилиши, ўн минг сонли яхши қуролланган «енгилмас» армиянинг ташкил этилиши, ижтимоий жиҳатдан армия таркибининг кескин фарқ қилмаслиги ҳарбий муваффақиятнинг асосларидан бири ҳисобланади.
Аҳамонийлар сулоласи (мил. авв. 530-329)
● Смердис (мил. авв. 530-522)
● Дадаршиш (мил. авв. 522-486)
● Ариамен (мил. авв. 486-480)
● Масист (мил. авв. 480-465)
● Артабон (мил. авв. 465-423)
● Бесс (мил. авв. 335-329)
Милоддан аввалги VI асрнинг ўрталарига келиб, Аҳамонийлар подшоси Кир II Бобил Ўрта Осиё ҳудудидаги давлат ва вилоятларни (Бақтрия, Хоразм, Сўғдиёна, Марғиёна ва бошқалар) ва Мисрни босиб олишга тайёргарлик кўра бошлайди.
Қадимги дунё муаллифи Геродот, Ксенофонт маълумотларига кўра, милоддан аввалги 545-539 йилларда Кир II Шарқий Эрон вилоятлари ва Ўрта Осиёдаги Хоразм, Бақтрия ва сак қабилаларини ўзига бўйсундиради. Лекин шуни таъкидлаш лозимки. Кир II Ўрта Осиёни қай тарзда босиб олганлиги тўғрисида аниқ маълумотлар сақланмаган. Кир II иккинчи юриши маҳаллий аҳолининг қаттиқ қаршилигига учраган ва кўчманчи массагетлар томонидан тор-мор этилган. Массагетларга Тўмарис бошчилик қилган. Жангда Кир II ҳалок бўлган.
Милоддан аввалги 522 йил Доро I аҳамонийлар тахтига ўтирди. У тахтга ўтириши биланоқ босиб олинган кўпгина вилоятларда қўзғолонлар кўтарилади. 522 йил охирида Марғиёнада кўтарилган Фрада қўзғолони Бақтрия сатрапи Додармиш томонидан аёвсиз бостирилди. Мил. авв. 519-518 йиллар саклар Скунха бошчилигида қўзғолон кўтаради. Лекин бу қўзғолон ҳам бостирилади.
Доро I нинг сакларга қарши юриши муваффақиятсиз тугайди. Босиб олинган мамлакатларни итоатда тутмоқ учун аҳамонийлар бутун давлатни алоҳида вилоят - сатрапликларга бўладилар. Бу сўз форсча “хшатра”- “вилоят” сўзидан келиб чиққан.
Вилоят бошлиғи – сатрапга чекланмаган ҳокимият берилган эди. Сатрапларнинг кўпчилиги аҳамонийлар сулоласи вакиллари эдилар. Ҳар бир сатрап ўз вилоятининг лашкарбошиси ҳам эди. У фақат шоҳга бўйсунарди. Барча қўшинларга шоҳ қўмондонлик қилган.
Ўрта Осиёнинг босиб олинган вилоятлари уч сатрапликка бўлинган. Улар бақтрияликлар, эгллар, саклар, каспийлар, парфияликлар, сўғдийлар ва хоразмликларининг ерлари бўлган. Ҳар бир сатраплик йиллик хирож тўлаган. Бундан ташқари қарам халқлар сарой ва ҳарамлар қурилишига ҳам сафарбар этилган. Хирожни кумуш билан, чорвадорлар чорва билан, ҳунармандлар ўз маҳсулоти билан, кийим, тери билан тўлаганлар.
Милоддан аввалги 329 йилда македониялик Александр қўшинлари Амударёдан ўта бошлади. Александрнинг жангчилари бу тўсиқдан ўтиб олдилар. Қўшинлар қаршисида эса Навтака (Қашқадарё воҳасининг шарқий қисми) Мароқанд турар эди.
Милоддан аввалги 329 йилда македониялик Александр қўшинлари Мароқандни эгалладилар. Александр қўшинларнинг бир қисмини қолдириб, ўзи эса Қурушкат (Кирополис) шаҳрини босиб олиш учун асосий кучлар билан Сирдарё қирғоқлари сари кетади. Ривоятга кўра, бу шаҳарга форс шоҳи Кир II асос солган экан.
Суғдиёна халқи босқинчиларга қарши курашга кўтарилди. Тез орада суғдийларга бақтрияликлар, сак ва массагетлар қўшиладилар. Қўзғолонга истеъдодли раҳбар ва қўмондон Спитамен бошчилик қилади.
Анча қўшин тўплаган Спитамен Мароқандни қуршовга олди. Александр қамалда қолганлар учун мингга яқин жангчидан иборат қўшин жўнатади. Қадимда “Политимет” деб ҳам аталган Зарафшон дарёси бўйида македонларга пистирма қўйган Спитамен душман гуруҳини тамомила қириб ташлайди. Шунда Александрнинг ўзи қўзғолонни бостиришга отланади. Юнонларнинг катта кучлари яқинлашиб келаётганидан хабар топган Спитамен қамални тўхтатади, ўз қўшинларини саҳро сари бошлаб кетади. Саклар ва массагетларга қарши кураш учун Александр Сирдарё бўйидаги Хўжанд яқинида бир таянч манзил барпо этиш тўғрисида буйруқ беради. Бу қалъа Александрия Эсхата (Узоқ Александрия) деб аталди. Александр Мароқандда гарнизон- ҳимоя кучларини қолдириб, асосий қўшинлари билан қишлов учун Зариасп (Бақтрия)га жўнади. Ўша йилнинг баҳорида Александр қўзғолонни бостириш чорасини кўради. Ўз лашкарларини уч қисмга бўлиб, Суғдиёнанинг у бошидан бу бошигача кезиб чиқади ва тинч аҳолининг 120 минг нафарини қириб ташлайди.
Милоддан аввалги 328 йил кузида Спитаменнинг Александр билан ҳал қилувчи жанги бўлиб ўтди. Кучлар тенг бўлмаганидан Спитамен енгилиб, тағин чўлга чекинади. Ўша ерда кўчманчи қабилалар бошлиқлари хоинларча уни ўлдиради.
Ўрта Осиё ерларини босиб олиш учун Александр деярли уч йил уринди, бироқ унча катта бўлмаган ҳудудни: Марғиёна, Бақтрия, Суғдиёна ва ҳозирги Бекобод ва Хўжанддан иборат Сирдарё бўйларини бўйсундиришга муваффақ бўлди. Хоразм, Тошкент воҳаси ва Фарғона мустақилликларича қолдилар.
Спитамен қўзғолони бостирилишига қарамай, юнон-македон қўшинлари биринчи бор қатор мағлубиятга учрадилар.
Юнон-македон қўшинларининг босқинчилик юришлари Ўрта Осиё ерларини харобазорга айлантирди, аҳолининг катта қисми қирилиб кетди. Кўплаб шаҳарлар вайрон этилди.
Юнон тарихчиларининг ёзишича, Македониялик Александр Ўрта Осиёда 12 та шаҳар қурдирган. Бу шаҳарлар унинг номи билан Оксдаги Александрия, Александрия Эсхата, Марғиёна Александрияси ва ҳоказо тарзида аталган. Уларнинг баъзилари вайрон этилган Суғдиёна ва Бақтрия шаҳарлари ўрнида, бошқалари эса таянч қалъа сифатида янгидан қурилган. Бу шаҳарларда юнон-македон пиёда, отлиқ аскарлари жойлашди. Милоддан аввалги 324 йилдан бошлаб бу аскарларнинг сийраклашган сафлари Македония тартибида қуроллантирилган Бақтрия ва Суғдиёна ёшлари ҳисобига тўлдирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |