3-Мавзу. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари Режа



Download 128,5 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi128,5 Kb.
#48557
  1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари


3-Мавзу. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари
Режа
1. Давлат тузилмаларининг шаклланиш шарт-шароитлари ва омиллари. Хоразм Бақтрия, Суғдиёна.
2. Ватанимиз халқларининг ажнабий босқинчиларга қарши кураши.Антик даври давлатлари. Эллин маданияти. Довон, Қанғ давлатлари.
3. Кушон подшолиги даврида ижтимоий – иқтисодий ҳаёт. Маданий – маънавий ҳаёт.
4.Ўзбек халқи этногенези. “Ўзбек” атамаси. Буюк ипак йўли ва ҳозирги замон
Таянч сўз ва иборалар: Ўзбек давлатчилиги: шаклланиши,ривожланиши. Қадимги Хоразм. Бақтрия. Сўғдиёна. «Авесто». Тўмарис. Широқ. Спитамен. Эллинизм. Юнон-Бақтрия. Қанға. Даван. Кушонлар. Хионийлар. Буюк ипак йўли.
Theme 3. Formation of Uzbek statehood and stages of initial development
Plan
1. Conditions and factors of the formation of state structures. Khorezm Bactria, Sogdiana.
2. The struggle of the people of our country against the foreign invaders. Ellin's culture. Dovon, Qand's countries.
3. socio-economic life in the Kushan Empire. Cultural - spiritual life.
Ethnogenesis of the Uzbek people. The term "Turkish". Great Silk Road and Modernity
Таянч сўз ва иборалар: Ўзбек давлатчилиги: шаклланиши,ривожланиши. Қадимги Хоразм. Бақтрия. Сўғдиёна. «Авесто». Тўмарис.Широқ. Спитамен. Эллинизм. Юнон-Бақтрия. Қанға. Даван. Кушонлар.Хионийлар. Буюк ипак йўли.
Key words and phrases: Uzbek statehood: formation, development. Ancient Khorezm. Bactria. Sogdiana. Avesto. Tummar. Flash. Spitamen. Hellenism. Greek-Bactrian. To Qang. Davan. Cushions. Chionians. Great Silk Road.
Давлат - инсоният цивилизацияси ривожланишининг маҳсули, элатлар, халқлар ва миллатлар ҳаётининг маълум ҳуқуқ ва қонунга асосланиб ташкил этишнинг сиёсий ошириш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, амалиётда барқарорликни ўрнатиш ва сақлашга мўлжалланган, муайян аҳоли жамоалари томонидан ташкил этилган махсус ваколатли ва қонун-қоида асосида фаолият кўрсатадиган вакиллар гуруҳлари мажмуасидир.
Давлат сиёсий ва маъмурий ташкилот сифатида халқни уйғунлаштиради. Давлат туфайли жамиятнинг бутун тузилиши (иқтисодий, ҳуқуқий нормалари, турмуши, урф-одати, техникаси ва билим даражаси, этикаси, дини, фалсафаси, ижтимоий қарашлари ва бошқалар) тўла куч билан намоён бўлади. Бошқачароқ, айтилганда, давлат бошқарувида қуйидаги иккита муҳим жиҳатлар ҳал этилганлигини сезиш мумкин.

  • биринчидан, давлат пайдо бўлиши билан амалиёт ҳаётини ташкил этиш ва уни бошқаришнинг тарихан долзарб бўлган янги шакллари қарор топди. Ҳокимиятнинг ваколатли шакли юзага келиб, катта-катта ижтимоий вазифаларни бажариш учун кенг халқ оммасини сафарбар этишнинг ташкилий усуллари ва воситалари ишлаб чиқилиб, доимо такомиллаштирилиб борилди. Давлат доирасида аҳолининг ижтимоий жиҳатдан фарқланадиган таркибий тузилиши юз бердики, натижада уруғ, қабилачилик алоқаларидан этник ва синфий умумийликка ўтиш таъминланди. Шунингдек, давлат мавжудлиги туфайли ижтимоий манфаатни шахсий манфаатдан ажратиб, унинг аҳамиятлилиги таъминланди. Ижтимоий интизом қарор топиб, инсоннинг шахс сифатида ижтимоий қиёфаси биринчи ўринга чиқди. Демак, давлатнинг келиб чиқиши нафақат тарихий зарурият, балки ижтимоий тараққиёт омили ҳам бўлди;

  • иккинчидан, давлат ибтидоий жамиятда мавжуд бўлган бошқарувдаги тамойилларга барҳам берди. Оқибатда, бутун жамоанинг жамият ҳаётида бевосита иштироки, бошқарувда жисмоний зўравонлиги эмас, балки жамоа фикри ва обрўси кучининг тан олиниши, иқтисодий мажбурлашнинг йўқлиги ва бошқа кўпгина томойиллар йўқолиб кетди.

Жаҳонда энг қадимги давлатлар милоддан аввалги 4-минг йиллик охири 3-минг йиллик бошида Месопотамия ва Мисрда, бирмунча кейинроқ Ганг дарёси водийсида ва Олд Осиёда, эгей денгизи ҳавзасида ва Хуанхе дарё воҳасида вужудга келган ва ривож топган.
Қадимги Шарқда давлатларнинг юзага келиши жараёни жуда мураккаб кечди ва бир неча юз йилликларни ўз ичига олган узоқ даврга чўзилди. Чунки, бу ерда уруғчилик тузуми қолдиқлари ва унинг органлари тезда ўз ўрнини янги жамиятга бўшатиб бермади.
Маълум бўлишича, дунёнинг барча ҳудудларидаги дастлабки давлат тузилмалари йирик бўлмаган шаҳар-давлатлардан иборат бўлган. Уларнинг давлат аппарати эса емиралаётган уруғчилик тузуми шароитида фаолият кўрсатаётган ҳарбий демократия, оқсоқоллар кенгаши, халқ йиғилиши, ҳарбий бошлиқлар ва уларга яқин бўлган кишилар дружинасидан ташкил топган. Шаҳар-давлатларнинг маҳаллий уруғчилик аристократияси билан устунликни қўлга киритиш учун олиб борилган кескин курашлари натижасида йирикроқ давлат бирлашмалари юзага келган.
Ҳудудимиз халқи давлатчилиги ҳам жуда қадимдан давом этган узлуксиз жараён бўлган. Бронза даврига келиб аҳоли ишлаб чиқаришнинг маълум бир соҳаларига - деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчиликнинг ихтисослашиб бориши, суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши, металнинг ҳаётга жадаллик билан кириб келиши ва ёйилиши, ҳунармандчиликда турли тармоқларнинг ривожланиши, ўзаро айирбошлаш ва савдонинг тараққий этиши натижасида жамият ҳаётида ижтимоий-иқтисодий юксалиш кузатилади. Бу юксалиш илк давлатчиликнинг асосий пойдевори бўлиб хизмат қилган эди.
Ишончли тадқиқотларда бизнинг қадимги давлатларимизнинг Хитой, Ҳиндистон, эрон давлатлари билан тенгдош бўлганлиги эътироф этилмоқда. Бу фикримизни олимларимизнинг ўша давр ижтимоий-иқтисодий аҳволини, яъни йирик суғориш иншоотлари қурилишини, ўтроқ жойлашуви ўлкалари бўлган вилоятларнинг юзага келишини, Марказий Осиёнинг жанубида мустаҳкам деворлар билан ўралган, ичида ҳокимларнинг қароргоҳлари, мудофаа буржалари мавжуд бўлган қалъалар, кўҳна шаҳарлар ва уй-қўрғонлар барпо этилишини, чорвачилик ва ҳунармандчиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқишидан иборат бўлган меҳнатнинг дастлабки тақсимотларини, пул муомаласининг юзага кела бошланганлигини таҳлил қилишликлари, римлик, юнонлик, хитойлик, эронлик ва бошка муаллифлар қолдирган маънавий маълумотлар, маҳаллий ёзма манбалар ("Авесто" китоби, Берунийнинг "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" асари ва б.) тўлалигича тасдиқлайди. Шаҳарларнинг пайдо бўлиши дастлаби давлатчилик шаклланишида асосий омил, бу иккала жараён узвий боғлиқ ҳолда кечган.
Шаҳарларнинг пайдо бўлиши дастлабки давлатчилик шаклланишида асосий омил бўлиб, бу иккала жараён узвий боғлиқ ҳолда кечган. Илк шаҳарлар Ўзбекистонда бронза даврида, яъни миллодан аввалги 2-минг йиллик бошидан пайдо бўлган бўлиб, буни Шеробод туманидаги Жарқўтон ёдгорлигидан билиш мумкин. Бу ёдгорликда қалъа арк, шаҳар қисми ва қабристондан иборат бўлиб, унда шоҳлар саройи, олов ибодатхона, кулоллар маҳалласи, турар жой манзилгоҳлари, қалъа деволари ва икки мингдан ортиқ қабрлар мавжуд эди. Жарқўтонда яшаган аҳолини қуйидаги ижтимоий гуруҳларга бўлиш мумкин: шаҳар-давлат амалдорлари, диндорлар ва оқсоқоллар, ҳарбийлар, савдогарлар, чорвадорлар ва деҳқонлар. Уларнинг барчаси саройда яшаган амалдорлар ва диндорлар томонидан бошқарилган. Жарқўтон аҳолиси ўртасида антагонистик қарама-қаршиликлар бўлмаган, кўпроқ уруғчилик анъанаси сақланган. Ушбу шаҳар-давлатнинг ҳудуди шаҳар қисмдан, деҳқончилик қилинадиган Шеробод дарёси узанидан ва чорвачилик учун зарур бўлган Ķўҳитонг тоғ ёнбағри яйловларидан иборат бўлган. Бу ёдгорликни давлатчиликнинг биринчи босқичи бўлган қадимги Шарқ шаҳар – давлатларининг нусхаси дейиш мумкин. Демак, Жарқўтон ёдгорлиги Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги шаҳар-давлатдир ёки “Авесто” тилидаги “нома” давлатдир.
Милодгача IХ-VI асрлар жамиятининг ижтимоий таркиби тўғрисида маълумот берувчи зардуштийлик динининг муқаддас китоби "Авесто"да кўрсатилишича, Марказий Осиё ва Шаркий эрондаги жамиятнинг асосини катта патриархал оила ташкил этган. Бу “имана” деб аталган. Шундай оилаларнинг бир нечтаси уруғ жамоасини – “вис”ни ташкил этган. Ҳудудий қўшничилик жамоаси "варзана" деб аталган. Бундай жамоалар бирлашиб қабилани - "занту" ни ташкил қилган. Қабилалар ўртасида турли сабабларга кўра келишмовчиликлар ҳам бўлган. Ўз ҳудудларини ҳимоя қилиш мақсадида бир неча қабилалар ягона иттифоққа "дахъю"га бирлашганлар. Уларнинг бошқарув тизими ҳам бўлган: Оқсоқоллар кенгаши-халқ йиғини қабилалар бошлиқлари. Вужудга келаётган давлат тузилишига аҳолининг уруғ-қабилавий эмас, ҳудудий белгилар бўйича бўлиниши асос бўлган. Бу уюшма даставвал ҳарбий-сиёсий бирлашма сифатида пайдо бўлган, ўзи яшаган ҳудудни мудофаа қилган, хўжалик соҳасида эса ерни ишлаш, экинларни суғориш ишларини уюштирган.
Милоддан аввалги 1-минг йиллик бошларида ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг жадал ривожланиши натижасида жамиятда деҳқончилик, хонаки чорвачилик, ҳунармандчилик ва суғориш ишларида машғул ишлаб чиқаручилар ҳамда ишлаб чиқариш билан шуғуланмайдиган оқсоқоллар ва ҳарбий бошлиқлар ажралиб чиқа бошлайди. Ўзбекистон ҳудудида милодгача 1-минг йилликнинг Х-VIII асрларидаги жамиятнинг бундай тузилиши давлатчиликнинг иккинчи босқичида шоҳлик бошқарувига асосланган ҳудудий ва миллий кичик давлат бирлашмалари мавжудлигидан далолат беради.
Давлатчиликнинг бу босқичини "Бақтрия подшолиги" мисолида кузатиш мумкин. Бу жараён Жарқўтон шаҳар-давлати инқирозга юз тутганидан кейин милодгача 1-минг йилликнинг бошларида содир бўлган. Бактриянинг шимолий қисмида (хозирги Сурхондарё вилояти) 3 та кичик давлат: Пазетака, Будакена ва Габаза бўлганлиги археологларимиз томонидан кузатилмокда. Жарқўрғон аҳолиси заминида юзага келган бу митти давлатлар ўрнида "Бақтрия подшолиги" барпо бўлган.
"Бақтрия подшолиги" ҳақидаги маълумотларни Юнонистонлик табиб Ктесий ва солномачи Диодордан ҳам олиш мумкин. Диодор Оссурия ҳукмдори Ниннинг 1910 минг (маълумот бўртирилган) пиёда ва отлиқ ҳарбий қўшин билан Бақтрияга қарши ҳужум уюштирганлигини, маҳаллий подшоҳ Оксиартнинг эса 400 минг кишилик армия билан унинг ҳужумини қайтаришга ҳаракат қилганлигини, натижада барибир Бақтрия пойтахти Балх эгалланиб, унинг бойлиги таланганлигини ёзади. Бироз вақт ўтгач Оссурсия ва Мидия давлатлари ўртасида уруш келиб чиқади. Унда Бақтрия дастлаб Оссурсия томонида, кейинчалик Мидия аслзодалари Бақтрия қўшинлари бошлиғини ўз томонига ағдариб олганидан кейин Мидия билан биргаликда Оссурсияга қарши ҳарбий ҳаракатларни олиб борган. Тарихчи Геродот ҳам подшоҳ Кирнинг Мидия давлати устидан ҳарбий ғалабага эришганидан кейин навбатдаги урушнинг Вавилония ва Бақтрия халқларига, саклар ва мисрликларга қарши давом этишлиги тўғрисида хабарни берган. "Бақтрия подшолиги" ҳарбий-демократик типдаги конфедератсиядан иборат бўлган. Бақтрия давлати ҳозирги Сурхондарё, қисман Қашқадарё вилоятлари, Жанубий Тожикистон ва Шимолий Афғонистон ҳудудларида жойлашган. Суғдиёна ва Марғиёна ҳам унинг таркибида бўлган. Бақтрия Миср ва Бобил давлатлари қаторида эди. У қудрати жиҳатидан ҳам қўшни давлатлардан қолишмаган. Унинг табиий бойликлари Олд Осиёга машҳур бўлган. Хусусан, Бадахшон Ложуварди (лазурити) жуда қадрланган.
Шу даврда яна бир қадимий давлат "Катта Хоразм" ташкил топган. У Амударё қуйи оқимидаги шимолий ерларда Марв ва Хирот атрофида жойлашган улкан давлат бўлган. Унинг марказларидан бири Кўзалиқир шаҳри эди. Шаҳар қалин ва мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган. Унинг деҳқончилик билан шуғулланган аҳолиси турли хил ўй-қўрғонларга ва қишлоқларда яшаган.
"Катта Хоразм" да ҳунармандчилик, бинокорлик ва савдо сотиқ сезиларли даражада ривожланган. Унинг инқирозга учраган вақти тўғрисида аниқ маълумотлар бўлмаса-да, лекин милодгача IХ-VII асрлардаги Мидия давлати ҳукмронлиги даврида "Катта Хоразм"нинг Жанубий қисми ажралиб кетган, унинг яна бир қисмини эса эрон аҳмонийлари босиб олганлиги маълум. Натижада "Катта Хоразм"нинг Амударё қуйи қисмида милодгача IV асрда "Қадимги Хоразм" давлати пайдо бўлган. Унинг подшоси Фарасман македонияликлар Бақтрия ва Суғдиёнани забт этган пайтда катта қўшин ва совға-саломлар билан Искандар Зулқарнайн ҳузурига ташриф буюриб, унга агар соҳибқирон Марказий Осиёнинг шимол қисмига ҳарбий юриш қилса, унга ёрдам беражагини изҳор этган. Шу боис македониялик ҳукмдор Хоразмга ҳарбий юриш қилмади ва у ўзининг давлат мустақиллигини сақлаб колди.
Қисқаси, милодгача IХ-VII асрларда Ўзбекистон ҳудудида илк темир асрига ўтиш бошланган. Милодгача VII-VI асрларда бу ерда қадимги йирик давлатлар фаолият кўрсатган. Бу давлатлар ҳарбий-демократик типдаги қабилалар иттифоқидан ўсиб чиққан, бу даврдаги давлатчилик тараққиёти маҳаллий аҳолининг юқори даражада ривожланган зироатчилигига асосланган эди.
Лекин шуни қайд этиш жоизким, Миср ва Месопотамия шароитидаги тажрибага биноан давлатларнинг юзага келиши ва унинг бошқарилиши учун ёзувнинг бўлиши зарурий шартлардан биридир. Марказий Осиёда эса милодгача VII-VI асрларда ёзув учрамайди. Биздаги қадимги суғд, бақтрия ва хоразм ёзувлари эса милодгача IIV-III асрларда пайдо бўлган. Демак, бу ёзувларнинг пайдо бўлиши аҳмонийлар ҳукмронлиги даври билан боғлиқ. Ўрта Шарқнинг қадимги ёзуви - миххат намуналари эса бу ўлкада учрамайди.
Бироқ, кейинги даврдаги археологик маълумотлар Марказий Осиёдаги Мурғоб воҳаси ва қадимги Бақтрия ёдгорликлари орасида милодгача 2-минг йилликнинг ўрталарига оид ёзувлар борлигидан далолат бермокда. Аммо, ҳали улар мутахассислар томонидан ўқилмаган. Демак, ҳудудимизда 3,5 минг йил илгари ҳам давлат бўлган деган мантиқий хулосани эътибордан четда қолдирмаслигимиз зарур.
Милодгача 545- 540 йилларда эрон аҳмонийлари шоҳи Кир II ҳарбий қисмлари Марказий Осиёга кириб келади. Натижада Хоразм, Парфия, Бақтрия, Марғиёна ва Суғғдиёна халқлари 200 йилдан кўпрок Аҳмонийлар империяси таркибида мустамлакачилик зулмини ўз бошидан ўтказди. Бу даврда Марказий Осиё учта сатрапликларга бўлинди, уларнинг бошлиқлари (сатраплари) этиб форс амалдорлари тайинланди. Сатраплар ҳарбий-маъмурий вилоятларнинг ҳукмдорлари сифатида ўз ҳудудида қўшинлар лашкарбошиси бўлган, маҳаллий аҳолини турли солиқлар тўлашга мажбур этганлар. Солиқлар сифатида қимматбаҳо тошлар, чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотлари бериб турилган. Лекин, улар босиб олинган ҳудудларда маҳаллий халқнинг урф-одатларини, дини, қонун-қоидалари, оғирлик ва узунлик ўлчовлари, ёзуви ва тилини сақлаб қолганлар. Мамлакатда форс тили билан биргаликда оромий тили кенг тарқалган ва у давлатнинг идора тили бўлиб хизмат килган. Умуман, оромий ёзуви шарқда шаклланган қадимий ёзувлардан бири бўлиб, милодгача И-минг йиллик бошларида Финикия ёзуви асосида шимолий-ғарбий сомит (семит) қабилалари бўлмиш оромийлар яратганлар, сўнгра бу ёзув асосида қатор шарқий ёзувлар пайдо бўлган: яҳудий, форсий, суғдий, хоразмий, араб, уйғур, хуросон ва бошқалар. Бу ёзувлар эса Марказий Осиё ҳудудида араблар ёзуви жорий этилганга қадар деярли минг йил мобайнида сақланиб қолди ва қўлланилиб келинди. Яна девон ишларида элом тилидан фойдаланилган.
Бу даврда кўплаб янги шаҳарлар қурилганлигини, ҳунармандчиликнинг кенгайишини,"шоҳ йўли" номи билан халқаро алоқа йўли барпо этилганлигини, савдо-сотиқ, санъат ва мусиқа ишларининг анча жонлантирилганлигини, Марказий Осиё халқларининг биринчи марта зарб этилган танга пуллар билан муомала қилинганликларини ҳам қайд этиш ўринлидир. Умуман аҳмонийлар даври маданияти ва санъатини таҳлил қилар эканмиз, унда Юнонистон, Оссурия, Миср ва бошқа чет эл халқлари ўзаро таъсирини сезиш қийин эмас. Бу ўзгаришлар, шубҳасиз, мавжуд давлатчиликка таъсир ўтказмасдан қолмасди.
Милодгача IV асрга келиб аҳмонийларнинг марказий ҳокимияти ўзининг илгариги мавқеини йўқота бошлагач айрим ўлкалар ўз мустақиллигини қўлга кирита бошладилар. Жумладан, Хоразм милодгача IV асрдаёқ аҳмонийлар тассарруфидан чиққан эди. Бақтрия сатраплиги бошқаруви ҳам маҳаллий аристрократия вакиллари қўлига берилганди. Лекин, бу ерда аҳмонийларга тобелик юнон - македониялик босқинчилар кириб келгунча сақланиб қолганди.
Милодгача 329 йилнинг баҳоридан бошланган Юнон-Македон истилочилари зулмидан қутулиш учун Суғдиёна халқларига 150 йил, Бақтрия халқларига эса 180 йил керак бўлди. Искандарнинг Марказий Осиёни бошқарув сиёсати ҳақида юнон олимлари Геродот, Квинт Куртсий Руф, Арриан, Плутарх, Диодор, Страбон кабилар кўплаб маълумот берганлар. Уларнинг кўрсатишича, Искандар мамлакатни бошқаришда аҳмонийлар жорий қилган сатрапликлар тизимини қолдирсада, уларнинг пул зарб этиш ва ўз ихтиёрларида ёлланма қўшин сақлаш ҳуқуқини бекор қилди. Сатрапликларда македонияликлар назорати эпископлар роли кучайтирилди. Сатрапликлар девонидаги эпископ айни вақтда лашкарбоши ҳам ҳисобланарди. Молия бошқаруви учун эса алоҳида лавозим тайин қилинди. эроний сатраплар ўрнига македонияликлар қуйилди. Кўринадики, мамлакатни бошқаришда Искандар деярли катта ўзгаришлар киритмади.
Юнон-грекларнинг ҳудудимизда маданий соҳадаги таъсирига ҳам ортиқча баҳо бермаслик зарур. Чунки, Искандар аскарларнинг асосий қисми юнонлар маданиятидан деярли хабари бўлмаган ёлланма қуллардан ҳамда асирга тушган кишилардан иборат бўлган. Марказий Осиё аҳолиси эса Искандар истилосигача ҳам юнонлар маданияти билан таниш эдилар.
Милодгача 323 йил 13 июнида Искандар вафот этганидан кейин Шарқий ерлар юнон қўмондонликларидан бўлган Салавка томонидан бошқарилади. У тезда Бақтрия ва Суғдиёнани ўз тасарруфига ўтказиб, Салавкийлар сулоласига асос солди. Салавкийлар ҳукмронлиги милодгача 312-64 йилларда амалга оширилди. Улар сартапликларни анча майда қисмларга-епархияларга, -епархияларни-гипархияларга, гипархияларни-статмосларга бўлди. Давлат мудофааси ва қўшинларини ташкил этиш билан стратег шуғулланди. У содиқ лашкарбошилардан тайинланди.
Салавкийлар даврида Марказий Осиёда мустамлакачиликни мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб юнонлар кўчириб келинди, янги шаҳарлар барпо этилди, Шарқда юнон маданияти ва динини тезроқ тарқатишга ҳаракат қилинди. Бироқ бу ҳол рўй бермади. Айнан Салавка ва унинг ўғли Антиох ҳукмронлиги даврида Марказий Осиёда эллинлаштириш шарқда юнон маданиятини ёйилиши жараёни, аралаш маданиятнинг юнон ва маҳаллий шарқ маданиятининг ташкил топиш жараёни содир бўлди.
Мил. ав. VI аср ўрталарида Ахоманийлар давлати (мил. ав. 558-330 йиллар) қисқа давр ичида қадимги форс подшоҳлари хонадони – ахоманийлар вакили Кир II асос солган. Ҳинд дарёсидан Эгей ва Ўрта денгизгача бўлган оралиқдаги Осиё мамлакатларини, шунингдек Миср, Ливия ва болқон ярим оролининг бир қисмини босиб олади. Кир II Ўрта Осиё ерларига юриш қилишга махсус тайёргарлик кўради. Кирнинг Ўрта Осиёга ҳарбий юришлари мил. ав. 545-539 йилларга тўғри келади. Кир II нинг Ўрта Осиё ҳудудларига иккинчи юриши мил. ав. 539-530 йилларни ўз ичига олади. Ўрта Осиёнинг табиатан эрксевар, юртпарвар халқлари, қавм- қабилалари аҳоманийларга бўйсунмаслик учун ўз она замини, диёрини ҳимоя қилиб мардонавор кураш олиб борганлар. Бу эса Кир II ни қайта- қайта бу ҳудудга катта қўшин билан бостириб келишга мажбур этган. Аҳоманийлар подшосининг юришига доир бир қатор ишончли маълумотлар Юнон ва Рим муаллифларидан Геродот, Юстин, Страбонларнинг ёзувларида кўп учрайди. Кирнинг массагетлар юртига бостириб бориши, Эрон шоҳи билан массагетлар маликаси, мард ва жасур аёл Тўмарис ўртасидаги муносабатлар, уларнинг ўзаро уруши, унинг якунларига оид Геродот маълумотлари алоҳида эътиборга лойиқдир. 200 минглик катта жанговар қўшин тузиб Тўмарис юртига келган Кир II ҳарбий маҳоратда мислсиз бўлган массагет қабилаларини очиқ жангда енгиш қийинлигини ҳис этиб, аввалда турли ҳийла-найранглар ишлатишга уриниб кўради. Шу мақсадда Тўмарис ҳузурига элчилар юбориб, гўё ўзини маликага жазман эканлигини ва шу боис унга уйланмоқчилигини билдиради. Бу найранг натижасиз чиқади. Кир II шундан сўнг яна ҳийла ишлатиб, Тўмариснинг мард, жасур ўғли Спарганисни асирга олади ва оқибатда у ўзини ҳалок этади. Ягона фарзандидан жудо бўлиб ўртанган онанинг душманга бўлган ўтли нафрати ўн чандон ортади. Бунинг устига элу-юрт эрки, озодлигини ҳар нарсадан аъло билган Тўмарис Кир қўшинига қарши ҳаёт-мамот жангига ҳозирлик кўради. Бутун вужудлари ила ғанимларга қарши нафрат олови билан ёнган массагет қўшинлари босқинчиларга қарши жангга ташланишади. Ниҳоят, массагетлар ғалаба қозонадилар. Форс қўшинларининг катта қисми, жумладан Кир ҳам жанг майдонида халок бўлади. Бу милоддан аввалги 530 йилга тўғри келади. Аҳоманийлар шоҳи Камбис II (530-522) ва Доро I (522-486) даврида Ўрта Осиё ҳудудлари босиб олинади. Тарихий маълумотларга қараганда, Доро I 519-518 йиллардаги ҳарбий юришлари давомида сак қабилаларини енгиб, итоатга келтиришга мушарраф бўлади. Лекин бунга осонликча эришган эмаслар. Лоақал бу юртнинг оддий чўпони Широқ сингари мард шунқорларининг ажнабий босқинчилар билан жон бериб, жон олишиб, мардона курашганлиги бунинг ёрқин исботи бўла олади. Эрон аҳоманийларига қарши Ўрта Осиёнинг Парфия, Марғиёна ҳудудларида, Саклар ўлкасида кўплаб халқ қўзғолонлари юз бериб турган. Жумладан, Эрон ҳудудидан топилган Биҳистун ёзувларида айтилишича, мил. ав. 522 йилда Марғиёнада кўтарилган кучли халқ қўзғолонига Фрада деган шахс етакчилик қилган. Доро I қўшини қўзғолончилардан қонли ўч олади. 55 минг қўзғолончилар қатл этилади, 7 мингга яқин киши асир олинади. Фрада ҳам қўлга олиниб қийнаб ўлдирилади. Буларнинг ҳаммаси маҳаллий халқларнинг ажнабий босқинчилар зулмига бўйин эгмай, ўз эрки, озодлиги йўлида тинимсиз кураш олиб борганлигини кўрсатади.
Эрон аҳоманийлари ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиё ҳудудлари тўрт сатрапия (ҳарбий округ)ларга бўлиниб идора этилган. Булар: Каспий бўйларидан яшовчи кўчманчи қабила, элатлар 11-сатрапия Саклар қабилалари 15-сатрапия Бақтрия 12-сатрапия Хоразм, Суғдиёна,Парфия 16-сатрапия Ҳар бир сатраплик мажбурияти Йиллик солиқ тўлови Саройлар ва ибодатхоналар қурилишида меҳнат мажбуриятини ўташ Ўрта Осиё сатрапликлари Эрон давлатига энг кўп миқдорда даромад етказиб берарди.
Мил.ав. VI-IV асрларда ҳам Ўрта Осиёнинг Бақтрия, Суғдиёна, Марғиёна ва Хоразм воҳаси ҳудудларида сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик маданияти тўхтовсиз ривожланишда давом этган. Ўлканинг ўша даврдаги асосий қон томирлари ҳисобланган Самарқанд (Афросиёб), Марв, Бақтра, Ерқўрғон, Қизилтепа, Кўзалиқир сингари шаҳарлари ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ марказлари сифатида қадимги аждодларимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этган. Бу даврда зарб этилиб, муомалага чиқарилган дастлабки танга пуллар ҳам шаҳарлар ҳаётининг ўсганлигидан гувоҳлик беради. Мил.авв. VI-V асрларда юртимиз ҳудудида кечган ижтимоий - иқтисодий жараён Ҳунармандчилик ишлаб чиқариши, Қурилиш устачилиги, Қайта ишланган Маъданлар, Бадиий ҳунармандчилик, Савдо-сотиқ ривожи, Мил. авв. V-IV асрларда Марказий Осиё ҳудудида дастлабки танга пуллар – Дорийлар (ҳажми 6,7 гр бўлган тилло тангалар) ва талантлар (қиммати 34 кг кумушга тенг даромаднинг шартли ҳисоби) Кумуш Олтин Лаъл Зумрад Рангли ва қора металлар қуйиш Ўрта Осиё халқларининг юрт озодлиги ва мустақиллиги йўлида олиб борган курашлари пировард оқибатда ўз самарасини бермай қолмади. Мил. ав. тўртинчи асрга келиб Эрон аҳоманийлари хокимияти кучсизланиб, заифлашиб қолади. Бундай шароитда биринчи бўлиб Хоразм ўз мустақиллигини тиклашга муваффақ бўлади. Уста дипломат, моҳир сиёсатчи Фарасман Хоразм мустақиллигини қўлга киритиб, уни мустаҳкамлай борди. Ўлканинг бошқа ҳудудларида ҳам маҳаллий халқларнинг Эрон аҳоманийларидан юртни озод қилиш борасидаги қатьий кураш ҳаракатлари авж олиб борди. Бироқ, афсуски, ўлкамиз халқларини бу даврда тарихнинг яна оғир синовлари кутмоқда эди.
Антик дунё тарихида македониялик Искандар Зулқарнайн (Александ, Македония подшоси Филип II нинг ўғли) оламга довруғ таратган жаҳонгир ҳукмдорлардандир. Юнонистон, Кичик Осиё, Арабистон ҳудудларини қудратли ҳарбий куч билан эгаллаб, ўша жойларда ўз ҳукмронлигини ўрнатган Искандар мил. ав. 331йил октябрида Гавгамела ёнида (шимоли-шарқий Месопотомия) бўлган жангда Эрон қўшинларини енгади. Эрон подшоҳи Доро III Искандардан узил-кесил енгилиб, мамлакат шарқига, Бақтрияга қочади. У ерда эса Бақтрия сатрапи Бесс томонидан ўлдирилади. Тез орада Искандар қўшини ортиқча қаршиликсиз Бақтрия пойтахти - Бақтра (ҳозирги Балх) шаҳрини ҳамда Аорн, Драпсак сингари мустаҳкам қалъаларни эгаллайди. Кўп ўтмай Бесс қўлга олиниб, қатл этилади. Мил. ав. 328 йилда Хоразм шоҳи Фарасман бақтрадаги Искандар қароргоҳига ташриф буюради ва иттифоқчилик битими имзоланади. Шу боисдан Искандар Хоразмга юриш қилмайди. Мил. ав. 329 йилда Окс (Аму) дарёси соҳилига етиб келган Юнон қўшинлари дарёдан ўтиб Навтака (ҳозирги Қашқадарёнинг Кеш-Шаҳрисабз воҳаси)га кириб боради. Эндиги ҳаракат йўналиши Суғдиёна пайтахти - Мароканда (Самарқанд)га қаратилади. Рим олими Курций Руфнинг маълумот беришича, Искандар армияси Марокандани унча қийналмасдан ва кам талофат билан ишғол этган ва «шаҳарда ўзларининг гарнизонларини қолдириб, яқин атрофдаги қишлоқларни ёндириб ва вайрон этиб», сўнгра эса шимоли-шарққа қараб ҳаракатланганлар.
Бироқ Марокандадан сўнг юнон-македон қўшинларининг юришлари ниҳоятда қийин ва мураккаб кечди. Чунки улар эндиликда маҳаллий халқнинг қудратли қаршилигига дуч келди. Искандар босқинидан, унинг юртга солаётган қирғини-ю, зулм, асоратидан кўзи ғафлат уйқусидан очилган, эрк, озодлик қадрини ҳар нарсадан афзал билган она замин кишилари бир ёқадан бош чиқариб, ажнабий истилочиларга қарши ҳаракатга келади. Мил. ав. 329 йил кузида Суғдиёнада бошланиб, Ўрта Осиё минтақасининг бошқа ҳудудларида кенг акс садо берган халқ қўзғолони юртимиз озодлиги тарихида чинакам янги саҳифа ёзган.
Искандар тажовузи ва зулмига қарши кўтарилган бу оммавий ҳаракатга сўғд халқининг мард ўғлони Спитамен бошчилик қилди. Сўғдиёна ва Бақтрияда маҳаллий халқларнинг чуқур ишончини қозонган, катта ҳарбий салоҳият соҳиби Спитамен халқдан лашкар тузиб, дастлаб Искандарнинг Марокандада қолдириб кетган ҳарбий гарнизонига ҳужум қилиб уни янчиб ташлайди. Бу хабар ерли аҳолига катта руҳий қувват бағишлаб, унинг ажнабийларга қарши фаол курашига туртки беради. Искандар ўз қўшинининг бир қисмини қўзғолончиларга қарши Марокандага йўллайди. Бу даврда Искандарнинг ўзи Яксарт (Сирдарё)нинг чап соҳилидаги шаҳарлар ва аҳоли турар жойларини бўйсундириш учун оғир жанглар олиб бораётган эди. Ажойиб жанг тактикасини қўллаган Спитамен Искандар лашкари Марокандага яқинлашиб келаётганини эшитгач, дарҳол шаҳарни тарк этиб, Политимет (Зарафшон) дарёсининг қуйи оқими томон жанг қилиб чекинади. Сўнгра бу ердаги даштли кўчманчиларнинг отлиқ аскарлари билан қўшилиб кутилмаганда қарши ҳужумга ўтади. Бундан саросимага тушган юнон қўшини катта талофатга учраб, қолган-қутган жангчилари билан шаҳарга чекинади. Спитамен Марокандани қамал қилади. Бундан хабар топган Искандар Сирдарё бўйидаги ҳужум ҳаракатларини вақтинча тўхтатиб, ўзи қўшинга бош бўлиб Спитаменга қарши юриш бошлайди. У Марокандага етиб келганида Спитамен кучлари аллақачон бу жойни тарк этиб, Сўғдиёнанинг чўллик қисмига чекинган эди. Искандар Спитамендан ўч ололмагач, бутун қаҳри-заҳрини Зарафшон аҳолисига қаратади. У Спитамен кучларини таъқибқилиб, Марокандадан чўлли ҳудудлар томон борар экан, йўл-йўлакай мингдан зиёд тинч аҳолини қириб ташлагани тарихий манбаларда учрайди. Бироқ у бари-бир маҳаллий халқларни ўзига узил-кесил бўйсиндира олмайди.
Искандар Доронинг юз минглаб мунтазам лашкарларига қарши жанг олиб боришдан кўра Спитамен бошчилигидаги қўзғолончиларга қарши курашиш қийин эканлигини тушуниб етади. Негаки, ерли аҳоли ўзининг ҳар бир қарич тупроғи, дарё-кўли, қир-адири, қояси учун душман билан жон бериб, жон олишиб курашган. Искандар армиясининг енгилмаслиги тўғрисидаги афсоналар ҳам бизнинг юртимизда барҳам топди. Охири шундай бўлиб чиқдики, Ўрта Осиё ерларини куч, қурол билан енга олмаслигига кўзи етган Искандар ақлу заковат, ҳийла йўли билан иш тутиб, маҳаллий аҳолининг юқори табақаси, зодагонлари билан умумий тилтопишга, ерли халқнинг миллий удумлари, урф-одатлари, маросимларини қабул қилишга мажбур бўлади. Шундай йўл билан Сўғдиёна улуғларидан Оксиарт, Хориен деган маҳаллий аслзодалар унинг томонига ўтади. Искандарнинг Оксиартнинг гўзал қизи Рахшанак (Роксана)га уйланиши эса қариндошлик алоқаларининг кучайишига хизмат қилади. У халқ қахрамони Спитаменни қўлга тушириб, уни жисмонан йўқ қилишда ҳам маҳаллий зодагонлар хизматидан фойдаланади.
Спитаменнинг тез орада ўлдирилиб, унинг боши Юнон подшоҳига тортиқ қилинганлиги факти ҳам қўзғолончи кучлар ўртасида бирликнинг бўлмаганлиги аломатидир. Шунга қарамай ажнабий босқинчиларга қарши халқ ғалаёнлари 327 йил бошларига қадар давом этди. Гарчанд Спитамен бошчилигидаги кенг оммавий халқ ҳаракати охир-оқибатда мағлубиятга учраган бўлсада, у улуғ аждодларимизнинг мардлик жасоратини, элу-юрт ҳурлиги, озодлиги йўлидаги фидойилигини ёрқин намоён этди. Шундай қилиб, муттасил уч йил давом этган шиддатли жанггу жадаллардан сўнг Искандар Бақтрия, Суғдиёна ва Уструшонанинг фақат бир қисминигина итоат эттириб, бу ҳудудларга ўз ишончли одамларини, ўзига содиқ суғдлик Оропийни Суғдиёна ҳокими этиб тайинлаб, ўзи мил. ав. 327 йилда Ҳиндистон томон қўшин тортади. Юнон-Македон қўшинлари Ўрта Осиё ерларида шу қадар ҳолдан тойиб, ўзининг жанговорлик қобилиятини йўқотдики, бунинг оқибатида улар шимолий Ҳинд ерларига аранг кириб бордилар. Бу ҳолатни тан олган Искандар тез орада Ҳиндистондаги уруш мавсумини тугатиб, ортга, икки дарё оралиғидаги Бобил шаҳрига қайтиб кетишга буйруқ беради. Антик дунё олимларининг якдил таъкидлашича, Юнонлар подшосининг бу буйруғи руҳан чўккан унинг бутун қўшинида катта қониқиш билан қарши олинган экан.
Шундай қилиб, бутун ер юзини эгаллаб, дунё ҳукмдори бўлишга даъво қилган Искандарнинг шарқий юришлари охир - оқибатда кўзланган юксак натижаларсиз тугади. Унинг ўзи мил. ав. 323 йилда Бобилда ҳаётдан кўз юмади. Айниқса унинг кўп сонли лашкарларининг Ватанимиз сарҳадларида мислсиз халқ қаршилигига дуч келиб, сон-саноқсиз қурбонлар бериши пировардида унинг жаҳонгирлик даъвосини пучга чиқарди. Ўзгалар юртини зўрлик билан эгаллаш эвазига қудратли салтанат қуриш, бошқаларга ўз иродасини мажбурлаш ёхуд зулм-асоратни кучайтириш пировард натижада қандай хунук оқибатларга олиб келишини Искандар Зулқарнайн тимсоли яққол исбот этади. Тарихнинг бу аччиқ сабоғини ҳеч маҳал унутмаслик керак бўлади.
Искандар вафотидан кейин (323 йил) мил. ав. IV аср охирларидан (312 й) то мил. ав. III аср ўрталаригача Туронзамин ҳудудлари алоҳида сатрапликлар (бекликлар) сифатида салавкийлар сулоласи томонидан идора этилади. Искандарнинг истеъдодли саркардаларидан бўлган Салавк ва унинг ворислари икки дарё оралиғи (Тигр ва Ефрат)дан тортиб то Ўрта Осиё, Хитойнинг ғарбий чегаралари, шимолий Ҳиндистонга қадар бўлган катта ҳудудларда ўз ҳукмронлигини амалга оширган. Юнонларнинг бу ҳудудларни бошқариши, уларнинг халқларини итоатда тутиши ғоятда мураккаб шароитларда кечган. Негаки, табиатан эрксевар Ватанимиз халқлари юнонлар зулми ва асоратига қарши тўхтовсиз кураш олиб борганлар. Бунинг оқибатида Салавкийлар давлати тобора заифлашиб, ичдан емирила боради. Мил. ав. III аср ўрталарига келиб Туронзамин халқлари салавкийлар хукмронлиги таъсиридан халос бўлишга ва ўз мустақил давлат тузилмаларини вужудга келтиришга муваффақ бўлади. Шу билан бирликда юнонларнинг шарқий ҳудудларда хийла узоқ давом этган ҳукмронлиги давомида юнон маданияти бу ҳудудларга ёйилиб ва айни пайтда Шарқ халқлари маданияти билан ўзаро сингишиб, бир-бирини бойитиб бордики, бу ҳол эллинизм номи билан машҳур бўлди. Эллинизм маданияти турли халқлар маданиятини ўзида мужассам этган илғор тарихий ҳодиса сифатида ўз даврида муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Ватанимиз халқларининг салавкийларга қарши озодлик кураши муваффақиятли якун топгач, Бақтрия салавкийлар салтанатидан ажралиб чиқади ва мил.ав. 250 йилда унинг давлат мустақиллиги қайта тикланади. Унинг таркибига Бақтрия (ҳозирги Қашқадарё, Сурхондарё, Тожикистон жануби), Суғдиёна (Зарафшон воҳаси), ҳозирги Афғонистоннинг шимолий, Турманистоннинг шарқий ерлари – Марғиёна ҳам кирган. Бу давлатнинг Юнон-Бақтрия деб аталишининг боиси шундаки, унинг маркази Бақтрия ҳудудлари эди, ҳукмдорлари эса асосан юнон аслзодалари бўлган. Мустақил Юнон-Бақтрия давлати унга асос солган, ўзини шоҳ деб эълон қилган Диадот I, унинг ўғли Диодот II даврларида бир мунча юксалади. Бу жараён Евтидем I ва у бошлаб берган евтидимийлар сулоласи бошқаруви даврида янада кучаяди. Бақтрия давлати сарҳади кейинчалик Шарқий Туркистон, Шарқий Эрон, шимолий-ғарбий Ҳиндистон, Синд ўлкаси ҳудудларигача кенгайган. Унинг хўжалик, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти ҳам анча юксак даражага кўтарилганлигидан гувоҳлик беради. Шимолий Афғонистоннинг Ойхонум, Тожикистоннинг Кўҳнақалъа, Қайқободшоҳ, Сурхондарё вилоятининг Далварзинтепа, Зартепа ва бошқа жойларида олиб борилган археологик тадқиқотлар қадимда бу шаҳар - қалъаларда тўлақонли ҳаёт тарзи ҳукм сурганлигидан, уларда савдо-сотиқ, ҳунармандчилик ва бошқа касб турлари равнақ топганлигидан далолат беради. Шу боисдан ҳам Юнон олими Юстин Юнон-Бақтрияни минг шаҳарли давлат деб бежиз таърифламаган. Бу давлатнинг пойтахти Бақтра номи билан аталган. Бу шаҳар халқаро карвон савдоси - Буюк Ипак йўлининг муҳим чорраҳасида жойлашганлигидан,унда савдо-ҳунармандчилик соҳалари бир мунча ривож топган.Мамлакатнинг Эрон, Хитой, Ҳиндистон, сингари ўша даврнинг ривожланган давлатлари билан олиб борган савдо-тижорат муносбатлари асосан мана шу шаҳар орқали ўтган. Шунингдек, эски Термиз, Марв, Кайкободшоҳ, Қўҳнақалъа, Мароканда (Самарқанд) сингари шаҳарларнинг ҳам савдо-сотиқнинг йирик марказлари сифатидаги мавқеи юксак бўлган. Юнон-Бақтрия давлати ўзининг пул бирлигига эга бўлган. Олтин, кумуш ва мисдан танга пуллар зарб этилиб муомалага чиқарилган. Бундан ташқари бу мамлакатда турли хил дон экинлари, серунум ерларида узумзор боғлар кўп бўлган, шарбатли мевалар етиштирилган. Бу ҳол унда деҳқончилик маданияти ўсганлигидан, сунъий-суғориш иншоотлари тизими кенг тармоқ отганлигидан яққол далолатдир. Гарчанд Юнон- Бақтрия давлатида қулдорлик муносабатлари мавжуд бўлса-да, бироқ унда эркин деҳқон жамоалари меҳнати салмоқли роль ўйнаган. Бу эса ишлаб чиқариш жараёнларининг нисбатан тез ўсишига, шаҳарлар ҳаётининг ривожланишига муҳим туртки берган.
Милоддан аввалги II аср ўрталарига келиб бир қатор ички ва ташқи вазият тақозоси билан юз берган кескин ўзгаришлар оқибатида Юнон - Бақтрия давлати тушкунликка юз тутди. Бунинг муҳим сабабларидан бири- қўшни Парфия давлатининг кучайиб кетиши ва ўз ҳудудларини Юнон-Бақтрия ҳисобига кенгайтиришга интилиши бўлди. Бу ҳол Юнон - Бақтрия давлатини мушкул аҳволга солиб қўйди. Тез орада Ҳинд ерлари ҳамда Суғдиёна унинг таркибидан ажралиб кетди. Мамлакатнинг шимолий ва шарқий ҳудудларига эса шарқдан келган кўп сонли катта юэчжи қабилаларининг ҳужуми кучайиб, улар аста-секин Фарғона, Сурхондарё ҳудудлари сари силжий боради. Бунинг натижасида 120 йилча мустақил давлат сифатида мавжуд бўлган Юнон-Бақтрия давлати ҳалокатга учради.
Ўрта Осиёда салавкийлар ҳукмронлигининг инқирози натижасида мил. ав. III аср ўрталарида вужудга келган мустақил давлатлардан яна бири Парфиядир. Бу давлатга парн Гиркания (Каспий) денгизининг жанубий - шарқида яшаган қабиласининг йўлбошчиси Аршак асос солган. Аршакийлар сулоласининг узоқ ҳукмронлиги унинг номи билан боғлиқ. Бу давлатнинг илк пойтахти ҳозирги Асхабод шаҳри яқинидаги қадимги Нисодир. Бу шаҳар харобаларидан топилган жуда кўплаб ноёб топилмалар, асори атиқалар қадимги Парфиянинг ўз даврида анча тараққий этган, моддий ва маънавий маданияти юксалган давлатлардан бири бўлганлигидан давлолат беради. Моҳир саркарда, уста дипломат Аршак Парфияни довруғли давлатга айлантириш билан бирга унинг ҳудудларини кенгайтиришга ҳам салмоқли ҳисса қўшган.
Аршак авлодларидан Митрадат I даврида (мил. ав. 170-138 й) бу давлат салавкийлар ва Бақтриянинг катта ҳудудларини ўзига қўшиб олади. 155 йилда Мидия подшолиги босиб олинади. Мил. ав. 147 йилда эса машҳур Бобил шаҳри ҳам эгалланади. Митрадат II даврига келиб (мил.ав. 123-88) Парфия давлати қудрати бениҳоя кучайиб, у Рим империясининг Шарқдаги асосий рақобатчисига айланади. Давлат ҳудудлари ғарбга томон кенгайиб борганлигидан, унинг пойтахти ҳам Ктезафон шаҳрига кўчирилган. Мил. ав. 40 - йилларда Кичик Осиё, Сурия ва Фаластин ерлари ҳам Парфия қўл остига ўтган. Бироқ тез орада Рим империяси бу ҳудудларда ўз таъсирини қайта тиклашга муваффақ бўлган. Бунинг сабаби Парфия давлати ичида вужудга келиб кучая борган маҳалий бошбошдоқлик, сулолавий низолар, сўнгра кўчманчи аланларнинг хужумлари - булар пировард оқибатда унинг ички заифлашувига, сиёсий беқарорлигининг кучайишига сабаб бўлди. Боз устига тўхтовсиз давом этган ташқи ва ички урушлар мамлакатни ҳолдан тойдириб, уни ҳалокатга дучор этди. Милоднинг 207-222 йилларида Парфия ҳукмдори бўлган Вологес V даврида салтанат иккига, яъни Месопотомия ва Мидия давлатларига ажралади. Худди шу даврда Форс ҳудудларида янгидан вужудга келиб қудрати ошиб бораётган Эрон сосонийлари давлати тез орада Парфияга ҳал қилувчи зарбалар бериб, унинг ерларини ўз таркибига киритади. Бу милоднинг III асри 20 йилларида содир бўлади. Ўрта Осиё юнон-македон истилоси ва салавкийлар сулоласи ҳукмронлигидан кейин мил. авв. III аср бошида ҳозирги Тошкент воҳасида ва Сирдарёнинг ўрта ва шимолий оқими ҳудудларида Қанғ давлати вужудга келган. Бу давлатнинг этник таркибини турли қабила, элатлар ташкил этган. Унда етакчи қанғарлардан ташқари катарлар, камарлар, тоҳарлар, апасшаклар, асийлар ва бошқа қабила, уруғлар ҳам ёнма-ён истиқомат қилганлар.
Мил. авв. II-I асрлар Қанғ давлатининг энг кучайган даври эди. Шу даврларда Қанғ бир қатор вилоятларни ўз тобелигига бўйсундирган эди. Хитой солномаларида бу вилоятларнинг 5 та номи тилга олинади. Булар – Сусйе (Кеш-Шаҳрисабз), Фуму (Зарафшон водийси), Юни (Тошкент вилояти), Ги (Бухоро воҳаси), Юегян (Урганч шаҳри ва вилояти). Мил. авв. II-I асрларда Орол денгизининг шимолий шарқидаги Янцай (Ҳозирги Қизил Ўрда) ва Янь ерлари ҳам қанғарлар тобелигида бўлган. Шундай қилиб, ўз даврида Қанғ давлати Ўрта Осиёда йирик давлатга айланган эди.
Бу давлатнинг йирик шаҳарлари сирасига Арис дарёси соҳилидаги Ўтрор ва ҳозирги Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳудудида жойлашган Қанқа (Қанғиз) шаҳарлари киради. Бу шаҳарлар ўша давр шаҳарсозлигининг юксак намуналарини ўзида мужассамлаштирган. Қанғ давлатини бошқаришда подшоҳнинг роли ва ўрни катта бўлган. Шу билан бирликда давлат ва жамият ҳаётига оид кўплаб муҳим масалаларни ҳал этишда уруғ ва қабила оқсоқолларидан иборат Олий Маслаҳат кенгашининг мавқеи ҳам алоҳида ўрин тутган. Бинобарин, подшоҳ ўз ички ва ташқи сиёсатини юритишда кенгаш билан маслаҳатлашган. Вилоят бошлиқлари туркий мақомда жобу ёки ёбғулар деб аталганлар. Улар ўз ҳудудларини бошқаришда бир мунча мустақилликка эга бўлиб, марказий ҳокимиятга бож тўлаб турганлар. Қанғ ҳукмдорлари минтақадаги сиёсий вазиятга ҳам фаол аралашиб, ундаги мувозанатни сақлаш бобида изчил сиёсат олиб борганлар. Айниқса улар Хитойга нисбатан мустақил сиёсат юритганлар. Шунинг учун ҳам Қанғ давлати ўз қўшнилари - Даван, Қашғар, Ёркент сингари мустақил ҳудудларга нисбатан Хитойнинг даъвоси ва истилочилик юришларига кескин қарши чиққан ва лозим бўлганда ўз ҳарбий кучлари билан уларга ёрдамга келган. Мамлакат аҳолисининг асосий таркибини туркий этнослар ташкил этган. Уларнинг анча қисми ўтроқ ҳаёт кечирганлар. Аҳолининг маълум қисми кўчманчилик билан шуғулланган. Дарё ва сойларга туташ воҳаларда деҳқончилик маданияти ривожланган. Шаҳарларда савдо-сотиқ, ҳунарманчилик ривож топган. Маҳалий ҳунармандлар тайёрлаган уруш қуроллари (қилич, ханжар, ойболта, ўткир учли найзалар ва б.), хўжалик асбоб-ускуналарига талаб - эхтиёж катта бўлган. Қорамозор, Қурама ва Чотқол тоғларида темирчилик, мискарлик ҳунарини ривожлантириш учун керак миқдордаги мис, темир, сингари маъданлар қазиб олинган. Тошкент атрофидаги Оқтепа 1, Оқтепа 2, Чоштепа, Қовунчитепа, шунингдек Ўтрор, Сирдарё ҳавзасида топилган кўплаб ноёб далиллар Қанғ давлатида юксак моддий ва маданий ҳаёт тарзи мавжуд бўлганлигидан далолат беради. Буни «Қовунчитепа маданияти» номи билан тарихга кирган қадимги маданият намуналари ҳам исбот этади. Қанғаликлар чорвачилиги ва йилқичилиги тўғрисида ҳам алоҳида фикр айтиш мумкин. Хитойликларни мафтун этган зотдор, тулпор отлар худди мана шу ҳудудда ва қўшни Даван яйловларида боқилган. Хитой солномачилари Қанғда чорва молларининг мўл-кўллигини, сут-қатиқларнинг ғоятда мазали ва тўйимлилигини таъриф этганлар. Қанға давлатининг халқаро карвон савдосидаги мавқеи ҳам баланд бўлган. Бунда Буюк ипак йўли алоҳида ўрин тутган.
III аср ўрталарида Қанғ давлати заифлаша бошлади. Қанғ давлатидан биринчи бўлиб хоразм ажралиб чиқди. Хоразм давлатининг пойтахти дастлаб ҳозирги Тупроққалъа шаҳар ҳаробаларининг ўрнида бўлган. Хоразмшоҳ Африғ Кат шаҳрини қайта тиклаб, мустаҳкам қаср ва бинолар қурдириб, 305 йилда пойтахтни Катга кўчиради. Кумуш тангалар зарб эттириб, давлатни ҳар жиҳатдан мустаҳкам бошқаради. Даван номи билан машҳур бўлган давлат Ватанимиз ҳудудидаги қадимги давлатлардан саналса-да, бироқ унинг ҳаққоний тарихи хусусида ҳозиргача тўла маълумотлар топилмаган. Хитойлик элчи Чжан Цян ёзма манбаларида Фарғона водийсидаги давлатни Даван (Да-юань) деб атаган. Ваҳоланки, Фарғона водийси ҳам аждодларимизнинг маданий, ўтроқ ҳаёти кечган, ўз давлатчилигига эга мустақил ҳудуд сифатида Юнон-Бақтрия, Қанға сингари қадимги давлатлар билан тенглаша олишига ҳеч бир шубҳа йўқ. Буни мил. ав. II аср охирларида (128 йилда) бу ўлкага ташриф буюрган Хитой элчиси Чжан Цян ёзиб қолдирган эсдаликлар ҳам исбот этади. Манбаларда айтилишича, бу даврда Фарғонада 300 минг нафар аҳоли яшаган. Унинг 70дан зиёд катта-кичик шаҳарлари бўлиб, уларда савдо- сотиқ, ҳунармандчилик юксак даражада ривожланган. Мамлакат пойтахти Эрши (ҳозирги Андижон вилоятнинг Марҳамат туманида жойлашган) ўз даврининг обод, кўркам ва аҳолиси гавжум шаҳарларидан саналган. Қадимги Ўзган, Косон ҳам Даваннинг энг машҳур шаҳарлари сирасига кирган. Даван ҳудудида 10 дан ортиқ йирик деҳқончилик манзилгоҳлари мавжуд бўлиб, уларда ерли миришкор аҳоли шоли, буғдой ва бошқа деҳқончилик экинлари етиштириш билан шуғулланган. Буларга Аравонсай, Оқбўра, Султонобод, Қўрғонтепа, Андижонсой, Мойлисой, Улуғнор, Йилғинсой, Шаҳрихонсой каби деҳқончилик маконларини нисбат бериш мумкин. Хитой сайёҳи водийда узумчилик ниҳоятда ривожланганига, шу билан бирга ундан ноёб шарбат ва узоқ муддат сақланадиган, қуввати ўткир мусалласлар тайёрлаш юксак даражада йўлга қўйилганлигига алоҳида урғу беради. Давандаги ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг яна бир муҳим жиҳати – бу аёлларнинг жамиятда тутган мавқеининг алоҳидалигидир. Чжан Цяннинг эътирофича, бу ернинг эркаклари аёлларга алоҳида ҳурмат кўрсатганлар. Бошқача қилиб айтганда, хотин-қизларнинг ҳар қандай топшириғи эрлар томонидан бажарилиши шарт ҳисобланган. Давлат ҳукмдори мамлакат ҳаётига оид ҳар қандай ички ва ташқи масалаларни ҳал этишда Оқсоқоллар кенгашига, унинг маслаҳатлари ва йўл-йўриқларига суянган. Айниқса уруш ва тинчлик, элчилик алоқалари масаласида Оқсоқоллардан иборат Олий кенгаш алоҳида ваколатларга эга бўлган. Ҳукмдор буни эътироф этишга мажбур бўлган.
Хитой Фарғона давлатининг бой-бадавлат турмушига, унинг бойликларига кўз олайтириб, унга қарши бир неча бор катта қўшин тортиб бостириб келган. Чунончи, мил. ав. II аср охирларида (104 йилда) ва милодий 1 асрнинг 80-йилларида хитойликлар Даван давлатини ўзларига бўйсундириш учун у билан шиддатли урушлар олиб борганлар. Даванликлар ўз қўшнилари-Қанға ва Кушонларининг ҳарбий ёрдами билан юрт мустақиллигини сақлаб қолишга муваффақ бўладилар. Ўрта Осиё ҳудудларини куч билан эгаллаш мумкин эмаслигини тушунган Хитой томони шундан сўнг Даван давлати билан шартнома тузади. Бунга кўра иккала давлат ўртасида дипломатик ва савдо-сотиқ муносабатларини йўлга қўйиш, жумладан, Фарғонанинг учқур арғумоқларини Хитойга сотишга келишиб олинади. Фарғона ҳудуди Ўрта Осиё ижтимоий сиёсий ҳаётида содир этилган кейинги муҳим ўзгаришлар жараёнида ҳам ўзининг нисбий мустақиллигини бир мунча сақлаб қолишга муваффақ бўлган.
Мил.ав. II асрнинг иккинчи ярмида, хитой манбаларида таъкидланишича, Шарқий Туркистон ҳудудларида яшовчи юечжи қабилалари ўз қўшниси - хунлар тазйиқига учраб, уларнинг сиқувига бардош беролмай ғарбга томон силжийдилар. Юечжилар Иссиқкўл атрофида сак қабилалари билан тўқнашиб уларни жанубий-ғарб томонга сурадилар. Бироқ юечжилар усун қабилалари зарбасига учраб жанубга силжиб мил. ав. 130 йилларда Суғдиёна ҳудудига кириб келадилар. Юечжилар, Хитой тарихчиси Чжан Цян таъкидлашича, Суғдиёнадан Бақтрияга юрадилар ва Бақтриядаги юнонлар ҳукмронлигини ағдарадилар.
Хитой манбаларида таъкидланганидек, юечжилар бешта сиёсий хонадонга мансуб эдилар: Гуйшуан (Кушон), Хюми, Шуанми, Хисе, Думи. Уларнинг ҳар бири қарийб 100 йилча алоҳида-алоҳида сиёсий куч, ҳокимлик бўлиб, ягона ҳукмдорга бўйсунмаган ҳолда фаолият юритадилар. Юнон манбаларида эса бу қабилалар тохарлар деб қайд этилади. Милоднинг I асрида Кушонлар хонадони бошлиғи Кужула Кадфиз (Киоцзюкю) барча юечжи (тохар) қабилаларини бирлаштиради ва кушон подшолиги (Тохаристон) га асос солади. Кужула Кадфиз қўшни ҳудудларга юриш уюштириб Суғдиёна, Марғиёна, Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмини забт этади. Шу тариқа, йирик давлат - Кушонлар салтанати ташкил топади. Кужула Кадфиз кейинчалик Қобул ва Қандаҳор ҳудудларини эгаллайди. Бу даврда мамлакат пойтахти Далварзинтепа (Сурхондарёнинг Шўрчи туманида) шаҳри бўлган. Кадфиз 1 даврида зарб этилган тангаларда «Кужула Кадфиз Ябғу» деган ёзувлар учрайди. Унинг ўғли Вима Кадфиз подшолиги даври ҳам муҳим ўзгаришлар билан боғлиқ. Бу даврга келиб шимолий Ҳиндистонинг бир қатор муҳим ҳудудлари эгалланади. Вима Кадфиз мамлакатда пул ислоҳоти ўтказиб, вазни 8 гр оғирликдаги олтин тангаларни зарб қилдириб муомалага чиқартиради. Бу эса халқаро савдода Кушонлар давлати обрўсининг кўтарилишига сабаб бўлади. Худди шу вақтда Рим империяси билан савдо-сотиқ алоқалари кучаяди. Кушонлар салтанатининг энг кучайиши Канишка (78-123 йй.) даврига тўғри келади. Бу пайтга келиб Ҳиндистоннинг Пешовор, Панжоб, Кашмир ва бошқа марказий ҳудудлари, шунингдек, Фарғона, Шарқий Туркистоннинг анча қисми унинг давлати таркибига кирган эди. Бу даврда мамлакат пойтахти ҳам Пешоворга кўчирилган. Канишка мамлакат ички ҳаётида муҳим ижтимоий-сиёсий ва маънавий ўзгаришларни амалга ошириш баробарида ташқи сиёсатда ҳам ғоятда уддабуролик билан фаолият юритади. Унинг дин соҳасида ўтказган ислоҳоти муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унинг даврида диний тенглик ва бағрикенгликка алоҳида эътибор берилган. Гарчанд бу вақтда маъбудалар ичида худо Нана алоҳида улуғланса-да, бироқ мамлакатнинг турли ҳудудларида маҳаллий аҳоли олдиндан эътиқод қилиб келган бошқа динлар эркинлиги ва даҳлсизлиги сақланиб қолди. Ҳатто зарб этилган олтин ва кумуш танга пулларда Будда худоси билан бир қаторда маҳаллий халқлар эътиқод қўйиб келган худолар - Анахита, Митра, Веретрагна, Вахш ва бошқаларнинг ҳам тасвирлари туширилганлиги бунга ёрқин далилдир. Бу даврда зарб этилган тангалар аввалгидек юнон тилида эмас, балки маҳаллий кушон - бақтрий тилида чиқарилганли алоҳида эътиборга лойиқдир. Бундай узоқни кўзлаб оқилона юритилган сиёсат Кушонлар давлатида турли аҳоли қавмлари, ижтимоий гуруҳлари ўртасида тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилган. Бироқ Канишкадан сўнг ҳокимиятга келган Васишка, Хувишка, Васудевалар даврига келиб Кушонлар давлати бир қатор объектив ва суъектив сабаблар орқасида аста-секин инқирозга учрай бошлаган. Айниқса III аср ўрталарига келиб қўшни давлат - Парфия ўрнида янгидан вужудга келиб, тобора кучая борган Эрон сосонийлари ҳукмдорларининг тўхтовсиз олиб борган уруш ҳаракатлари натижасида Кушон давлати зифлашиб, ҳудудлари кичрайиб борди.
Айни пайтда, 353 йилда Суғдиёнага Еттисув ва Шарқий Туркистондан ўз ҳукмдори Грумбат бошчилигида хионийлар номли кўчманчи қабилалар бостириб кирадилар. Хионийлар Кушонларга зарба бериб, Сирдарёдан то Амударё ҳавзасигача бўлган ҳудудларда ўз ҳукмронлигини ўрнатадилар. Шу тариқа, жанубий-ғарбдан сосонийлар, шимолий-шарқдан хионийлар зарбасига учраган Кушонлар салтанати охир-оқибатда ҳалокатга учради.
Кушонлар сулоласи ҳукмронлиги даври кўҳна тарихимизда катта из колдирган экан, буни унинг таркибига кирган ҳар бир ҳудуд ёхуд элатлар ҳаёти мисолида яққол кўрса бўлади. Унинг дастлабки пойтахти Далварзинтепа (Сурхондарё), унга туташ Халчаён (Денов), Зартепа, Фаёзтепа, Қоратепа, Айритом (Термиз атрофлари) ва бошқалар Кушонларнинг энг ривож топган савдо-сотиқ, ҳунармандчилик соҳалари ўсган гавжум шаҳарлари ҳисобланган. Ўлкамизда сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик маданияти ниҳоятда тараққий этган, кўплаб суғориш иншоотлари барпо этилган. Сурхондарё воҳасида Эски Ангор, Занг, Сўғддаги Дарғом каналлари шулар жумласидандир. Ватанимиз ҳудудида шаҳарсозлик, меъморчилик, ҳайкалторошлик, кулолчилик сингари ҳунармандчилик турлари юксак даражада тараққий этган. Буни кўҳна Тупроққалъа, Айритом, Термиз, Ахсикент шаҳарлари ўрнида олиб борилган тарихий тадқиқотлар ҳам тасдиқлайди. Айни чоғда Кушонлар даврида моддий ва маънавий маданият ёнма-ён тарзда ривожланиб борган, деб хулоса чиқаришга тўла асослар бор. Кушонлар даври маданиятининг муҳим, катта ютукларидан бири шундаки, бунда турли қутб ва минтақада яшаган халқларнинг маданиятлари ўзаро яқинлашиб, бир-бирларини тўлдириб, бойитиб борган. Бу эса уларнинг бир бирлари билан турли-туман соҳаларда яқиндан ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик қилишларига кенг йўл очган, умумий юксалишига туртки берган. Масалан, Ҳиндистондан Ўрта Осиё ҳудудига Будда динининг кириб келиши ва ёйилиши, ўлканинг турли жойларида ҳашаматли Будда ибодатхоналарининг барпо этилиши, будда ҳайкаллари ва ҳайкалчаларининг яратилиши - булар улуғ аждодларимиз маънавий ҳаётидаги жиддий ўзгаришлардандир. Уларнинг тимсолида Ҳинд ва Ўрта Осиё халқларини бир-бирларига маънан яқинлаштирган муҳим омилни кўриш мумкин. Термиз, Айритом ва бошқа жойлардан топилган буддизмга оид ашёи далиллар, будда ибодатхоналари намуналари, ҳайкаллар, уларнинг юксак маҳорат билан яратилганлиги - булар Кушонлар даврида Ватанимиз ҳудудида моддий ва маънавий маданият ривож топганлигининг яққол ифодасидир.
Миллий истиқлолга эришганимиздан кейин ўзбек халқининг этнологияси, этник тарихини ўрганиш, ҳаққоний ёритиш тарих фанининг муҳим ва долзарб асалаларидан бирига айланди. Негаки, мустақиллик шарофати билан халқимизнинг ўз юрти, тили, маданияти, қадриятлари тарихини билишга, ўзлигини англашга қизиқиши ўсди. Фарзандларимиз тарих ижодкори бўлган ўз аждодлари кимлар бўлганлигини, ўзбек халқи қачон ва қандай шаклланганлигини чуқур англашни, билишни хоҳлайди
Кўплаб ишончли тарихий маълумотлар, манбалар, ашёи далиллар барча халқларнинг этник шаклланиши узоқ даврлар давомида, мураккаб тарихий шарт-шароитлар ва омиллар таъсирида содир бўлганлигини тасдиқлайди. Ўзбек халқининг шаклланиши ҳам узоқ тарихий жараён маҳсули бўлиб, унинг ўқ томирлари шу юрт заминида азал-азалдан яшаб, уни ўзига макон тутиб, чуқур илдиз отиб, муттасил моддий ва маънавий маданият намуналарини яратиб келган қадимий уруғ, қабила ва элатларга бориб қадалади. Шу ўринда уруғ, қабила, халқ тушунчалари тўғрисида ҳам бир қадар тўхталиб ўтмоқлик жоиз бўлади. Негаки, улар ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш, назаримизда, этник жараёнлар ўзгаришининг мазмун-моҳиятини тўғри тушунишда ғоятда муҳимдир. Қадимдан қон-қариндошлик ришталари билан боғланган, бир томирга бориб тақаладиган, турмуш тарзи, яшаш шароити бир хил бир неча оилалар бирикувидан уруғлар ҳосил бўлган. Уруғ жамоасининг ўз етакчиси - оқсоқоли бўлган. Уруғ жамоаси ҳамма нарсада, ҳар бир масалаю саъй- ҳаракатларда оқсоқолнинг измида бўлган.
Қадимшунос олимларимиз томонидан археологик тадқиқотлар йўли билан ўрганилиб, исботланган қанчалаб далили ашёлар бу ҳудудда яшаган улуғ ўтмишдошларимиз милоддан аввалги минг йилликлар мобайнида ибтидоий-жамоа тузумининг барча асосий босқичларини бошдан кечириб, истиқомат қилиб,ўзига хос ҳаёт тарзини яратиб келганлигидан далолат беради. Буни Хоразм, Сурхон, Зарафшон воҳалларида, Фарғона водийси ҳудудида олиб борилган қидирув ишлари, Марказий Осиё ҳудудида жойлашган 270 дан ортиқ тарихий ёдгорликлар таҳлили ҳамда бошқа кўплаб мўътабар далиллар ҳам тўла тасдиқ этади. Шуларга асосланадиган бўлсак, милоддан аввалги минг йилликлар давомида бу заминнинг яшашга қулай, табиий шароитлари ўнғай бўлган жойларида яшаган ҳар хил маҳаллий уруғ, қабилалар деҳқончилик, чорвачилик, йилқичилик, овчилик, балиқчилик, ҳунармандчилик билан шуғулланиб келганлар. Масалан, дарё, кўллар атрофларида яшаган аҳоли асосан деҳқончилик ёхуд балиқчилик билан машғул бўлган бўлса, чўлли, адрли жойларнинг одамлари эса кўпроқ чорва, йилқи боқиш билан банд бўлганлар. Қадимий манбаларда айтилишича, ҳозирги Ўрта Осиё худудларида массагетлар, саклар, суғдийлар номи билан аталган қабилалар яшаганлар. Таниқли этнограф олим К.Шониёзовнинг таъқидлашича, «Ўзбек халқи мазкур ҳудудда яшаган туб ерли этнослардан томир олган; иккинчи илдизи эса қадимги туркий халқлардан бошланган. Ҳар иккала илдизларнинг бирикиши - ўзаро синтез ўзбек элатини ва кейинчалик ўзбек халқини ташкил этган. Ҳар қандай халқ алоҳида этник бирлик (элат) бўлиб маълум бир ҳудудда, маълум тарихий даврда шаклланади. Ўзбек халқи аждодлари ҳам элат бўлиб, Мовароуннаҳр ва Хоразм ҳудудида ҳамда уларга туташ минтақаларда шаклланган». Муқаддас «Авесто» китобида ҳам ватанимиз ҳудудида яшаган қавм, элатлар ҳақида кўплаб ишончли маълумотлар бор. Жумладан, унда Хоразм, Суғд, Бақтрия сингари юртларнинг иқтисодий ва маданий-маънавий тараққиётда юксак даражада бўлганлиги қайд этилади. Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида ва бошқа мўътабар манбаларда туркий этнослар Ўрта Осиёда яшовчи азалий қавм эканлиги таъкидланади. Шу боисдан бу ўлка қадимдан Турон деб аталиб келинди. Туронзаминдаги қўшни қардош элатлар ўзаро ҳамжиҳатликда яшаб, чуқур илдиз отиб бориш баробарида табиий зарурият тақозаси ўлароқ бир-бирлари билан қўшилишиб, бирикишиб ўзаро этник жараёнларни бошдан кечирганлар. Бу эса аста-секин бу ҳудудда туркий ва суғдийда сўзлашувчи икки тилли халқнинг шаклланиб боришида ўз ифодасини топган. Ўрта Осиё аҳолиси тўғрисидаги маълумотларни юнон-рим тарихчилари асарларида ҳам учратамиз. Улар Қора денгизнинг шарқий ҳудудларида яшовчи қабилаларни умумий ном билан «скифлар» деб атаганлар. Геродот «бу халқлар қадимийликда мисрликлардан қолишмайди», деб қайд этади. Ёзма манбаларда скифларнинг иккита йирик қабиласи – массагетлар ва саклар хусусида кўпроқ эслатилади. Айниқса она юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, уни ажнабий кучлар тажовузи ва босқинидан ҳимоя қилиш зарурияти турли қардош ва қондош уруғ, қабилалар, элатларни бир-бирлари билан яқинлаштирган, дўстлаштирган, бир ёқадан бош чиқариб фаол ҳаракатларга чорлаган. Шу тарзда давом этган ўзаро яқинлик, биродарлик, оға-инилик туйғуси бу қавм, элатларни маънан, руҳан ва жисмонан бир жону бир тан бўлиб ўзаро интенсив этник жараёнларга киришиб боришларига боис бўлган.
Ўзбек элатининг алоҳида этник бирлик (элат) бўлиб шаклланишида ушбу элатнинг илк аждодлари бўлган туб ерли этник бирликлар, яъни икки тил (туркий ва эрон) туркумидаги қавмларнинг аралашуви алоҳида ўрин тутади. Икки тил гуруҳидаги этносларнинг аралашув жараёни сак-массагетлардан, улар яшаган ҳудудларга қиёсан айтганда хоразмийлар, бақтрийлар, суғдиёналиклардан бошланган. Антрополог олим Т.Қ.Хўжаевнинг тадқиқот хулосаларига кўра, юртимизда ҳозирги ўзбекларга хос антропологик қиёфа мил. авв. III-II асрларда шаклланиб бўлган. Кейинчалик шимолий-шарқий ҳудудлардан Ўрта Осиёга кўплаб туркий этник гуруҳларнинг кириб келиши ва маҳаллий аҳоли билан аралашув жараёни кучайиб боради.
Мил. авв. II асрнинг иккинчи ярмида Шарқий Туркистон ҳудудларида яшовчи туркий этник гуруҳларнинг Суғдиёна, Бақтрия, Фарғона воҳаларига кириб келиши содир бўлади. Улар Хитой манбаларида юечжилар деб аталади. Юечжилар маҳаллий ҳукмдорлар устидан ғолиб келиб, ҳокимиятни эгаллайдилар ва милодий IV асргача давлат ҳокимиятини бошқарадилар. Бир неча асрлик бу тарихий жараён давомида юечжилар деб номланган туркий этник гуруҳлар маҳаллий аҳоли билан аралашиб, қўшилиб кетадилар. Милодий IV-V асрларда Ўрта Осиё ҳудудига хионийлар, кидарийлар, эфталийлар номли туркий этник гуруҳлар кириб келадилар. Кушонлар сулоласи ағдарилиб, ҳокимият аввал кидарийлар, кейинроқ эфталийлар қўлига ўтади. Бу суронли тарихий жараёнда Ўрта Осиёда яна этник аралашув юз беради.Ташқаридан кириб келган бу туркий этник гуруҳлар маҳаллий аҳоли таркибига қўшилиб кетадилар.
Милодий VI аср ўрталаридан бошлаб Ўрта Осиё ерларининг Турк хоқонлиги тасарруфига ўтиши билан боғлиқ ҳолда бу ҳудудда шарқдан турли туркий уруғ, қабилаларнинг келиб жойлашиши ва ўтроқлашиши жараёни янада кучаяди. Айни пайтда бу ерларда ўрнашган туркий этник гуруҳлар ўзларига хос кўплаб миллий анъаналар, удумлар ва маросимларни ҳам олиб келганлар. Бу эса, бир томондан, бу ҳудудда аҳолининг аралашиш-қўшилиш жараёнига сезиларли тасир кўрсатган, бу ерда азалдан яшаб келган аҳолининг туркий қатлами салмоғининг кўпайиб боришига боис бўлган. Иккинчи томондан, ўлка ҳаётида кечган бу тарздаги этник ўзгаришлар, шу ҳудудда яшаган халқларнинг бир-бирлари билан яқинлашиб, маданий-маънавий алоқаларининг ўзаро бойиб, тараққий этишига ижобий таъсир кўрсатиб борган.
Турк хоқонлиги ҳукм сурган VI-VIII асрларда юртимизнинг шарқий, ҳусусан Фарғона, Шош худудларига туркий этносга мансуб уруғ, қабилаларнинг кириб келиши кучаяди. Уларнинг кўпчилигини қарлуқлар ташкил этарди. VII аср ўрталарига келиб Фарғона водийсининг шарқий ва марказий ерларида қарлуқлар мустаҳкам ўрнашиб оладилар. Шунингдек, Тошкент воҳасининг тоғли ва тоғ олди туманлари аҳолиси таркибининг анча қисмини ҳам қарлуқлар ташкил этган.Уларнинг кўпчилиги ўтроқ ҳаёт кечириб, турли хил хўжалик юритиш тизимини яратиб борганлар. Улар яшаган жойлар ўз орасталиги, ободонлиги, гавжумлиги билан ажралиб турган.
Еттисув кенгликларида, Чу водийси, Иссиқкўл томонларда ҳам қарлуқларнинг катта қисми яшаган. Чу водийси атрофларида уларнинг нисбатан ривожланган шаҳар ва қишлоқлари мавжуд бўлиб, уларда иқтисодий ва маданий ҳаёт даражаси бир мунча юқори бўлган. Аҳолининг анча қисми деҳқончилик, ҳунармандчик савдо сотиқ сингари касблар билан шуғулланган. 200 йил давом этган Турк ҳоқонлиги даврида Евроосиё кенглигида яшовчи бир қанча туркий қабилаларнинг бирлашиб бориши натижасида йирик қабила иттифоқлари, катта-кичик давлатлар вужудга келди. Хоқонликнинг барча ҳудуд аҳолисига тушунарли ёзув ва тил шаклланади. Хоқонлик даврида ташкил топган ўғиз, уйғур, қипчоқ, қирғиз ва бошқа этник уюшмалар ўрта асрлар давомида вужудга келган бир қанча элатларнинг шаклланишига асос солади. Ҳозирги кунда Евроосиёда мавжуд бўлган туркий халқларнинг, жумладан, ўзбек халқининг этногенези хоқонлик давридаги туркий дунё билан бевосита боғлиқ ва шунинг учун бу элатлар қондош халқлар ҳисобланади.
X аср ўрталарида шарқий Туркистон, Еттисув кенгликларида яшаган қарлуқ, чигил, яғмо ва бошқа туркий қабилаларнинг Абдулкарим Сотиқ Буғрахон бошчилигида Қораҳонийлар номи билан аталган марказлашган йирик туркий давлатга бирлашуви туркий элатлар тарихий тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. X асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Қорахонийлар давлати ҳудудининг Туронзамин томон кенгайиб бориши ва бунинг натижасида Сомонийлар сулоласининг инқирозга юз тутиб, бутун Мовароуннаҳр бўйлаб Қорахонийлар ҳукумронлигининг ўрнатилиши жараёнида бу заминга шарқдан кўплаб туркий уруғ ва қабилаларнинг келиб жойлашиши содир бўлди
􀂾 Қарлуқлар
􀂾 Чигиллар
􀂾 Яғмолар
􀂾 Арғулар
􀂾 Тургешлар
􀂾 Уйғурлар
􀂾 Қирғизлар

Download 128,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish