Синов саволлари 1. Ўрта Осиё шароитида илк давлат тузилмаларининг юзага келиши жараёни қандай тарихий шароитларда кечди?
2. Қадимги Хоразмнинг илк давлатчилик мақоми тўғрисида нималар дея оласиз?
3. Қадимги Бақтрия давлати, унинг ўзига хос ҳаёти хусусида гапириб беринг.
4. Аҳамонийларнинг юртимизга босқини қачон ва қанақа мақсадларни кўзлаб амалга оширилган?
5. «Тўмарис» ва «Широқ» жасоратлари ҳақида сўзлаб беринг.
6. Фрада қўзғолони ҳақида нималарни биласиз?
7. Македониялик Искандарнинг Ўрта Осиёга истилочилик юришларини уюштиришдан кўзлаган мақсадлари нима эди?
8. Спитамен бошчилигидаги халқ қўзғолони тўғрисида тушунча беринг.
9. Эллинизм маданияти нима ва сиз уни қандай талқин этасиз?
10. Юнон-Бақтрия давлати қачон вужудга келган?
11. Юнон-Бақтрия давлатини ҳалокатга олиб келган сабабларни гапириб беринг.
12. Парфия давлати ҳақида тушунчангиз?
13. Қанғ давлати қачон ва қайси ҳудудларда вужудга келган?
14. Қанғ давлатида бошқарув тизими қандай бўлган?
15. Даван (Фарғона) давлати ҳақида тушунча беринг.
16. Кушонлар давлатининг вужудга келишига оид қандай маълумотларни биласиз?
17. Кушонлар даврида Ўрта Осиё ижтимоий-иқтисодий ҳаётида қандай муҳим ўзгаришлар юз берган?
18. Кушонлар даври маданий ҳаётига оид қандай лавҳа, мисолларни айта оласиз?
19. Буюк ипак йўли Ватанимиз халқлари ҳаётида қандай ўрин тутган?
20. Амир Темур ва Темурийлар даврида Буюк ипак йўли шуҳрати нима сабабдан ортиб кетган?
21. Нима сабабдан ҳозирги даврда Буюк ипак йўли анъаналарини тиклашга Ўзбекистонда ва бутун дунёда алоҳида эътибор бериляпди
Адабиётлар рўйхати: 1. Муртазаева Р.Х. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Дарслик. – Т.: Янги аср авлоди, 2005 (лотин алифбосида).
2. Муртазаева Р.Х. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Ўқув қўлланма.–Т.:Академия, 2010.
3. Эшов Б.Ж.Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. Дарслик, -Т.: Янги аср авлоди, 2012.
4. Эшов Б., Одилов А.Ўзбекистон тарихи. I жилд. Энг қадимги даврдан IX аср ўрталаригача. Дарслик. – II жилд. Муаллифлар жамоаси. – Т.:Янги аср авлоди, 2015.
1. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т.:Шарқ, 1998,
2. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.:Маънавият, 2008.
4. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ. Т.: “Ўзбекистон” 2016.
8. Абу Райхон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асарлар. I жилд. – Т.: Фан, 1968.
9.“Халқ сўзи” газетаси – www info XS. Uz/
10.“Туркистон” газетаси – www turkiston sarkor. uz.
11.“Маърифат” журнали – www ma`rifat – inform.
12.“Жамият ва бошқарув” журнали – www rzult academy freenet uz.