Бўйича 1-курс талабаси



Download 0,75 Mb.
bet9/97
Sana14.05.2022
Hajmi0,75 Mb.
#603471
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   97
Bog'liq
2 5219736169293546527

Қанғ давлатибу давлатга Милоддан аввалги 3 асрларда саклар асос солган. У Хитой манбаларида Қанғюй деб аталган. Унинг пойтахти ҳудудлари ҳозирги Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманига тўғри келиб, Қанғдез номи билан юритилган. Кейинчалик у ўзининг ҳудудларини кенгайтирган. Хитойликлар бу шаҳарни Битян деб аташган. Милоддан аввалги 2 аср охирларида улар энг қудратли давлатга айланади. Аслида Қанғ сўзи уларнинг турмуш тарзидан келиб чиққан бўлиб, “арава” ёки “аравага ортилган юк”, айрим манбаларда эса улар Сирдарё бўйларига яқин яшаганлиги учун “дарё”, “сув” деган маънони билдирувчи иккинчи мазмунга ҳам эга бўлганлиги баён қилинади. Қанғликлар Тошкент вилояти воҳаларида асосан дуккакли ўсимликларни экиш, ундан ташқари савдо ва ҳунармандчилик билан шуғулланганлар. Милоднинг 3 асрига келиб Эфталитлар томонидан парчаланиб кетади.


3-мавзу. V-XIII асрларда ўзбек давлатчилиги. Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёт. Аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси. Мўғуллар истилоси ва зулмига қарши кураш. Жалолиддин Мангуберди.
Режа:

  1. Милодий IV-VI асрлар Турон замини тарихи

  2. Эфталитлар ҳукмронлиги давридаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт

  3. Туркий хоқонлик ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиё

  4. Марказий Осиё араб халифалиги даврида.

  5. Марказий Осиё алломаларининг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссаси.

  6. Мўғуллар истилоси ва зулми ва унга қарши кураш.




  1. Милодий IV-VI асрлар Турон замини тарихи

Бу давр кўчманчи қабилаларнинг кириб келиши, қабилалар иттифоқи (конференция)нинг юзага келиши – янги сиёсий кучларнинг пайдо бўлиши билан изоҳланади. Шундай кучлардан бири Кидорийлар хусусидаги асосий маълумотлар Хитойнинг Бэйши солномасида ҳамда ғарб тарихчиларидан бири Приск Панийский маълумотларида учрайди. Бу маълумотларга кўра, Кидорийларнинг юечжилар ҳукмдори Цидоло ёки тадқиқотлар фикрича Кидор (баъзан “Кидара”) IV асрда ҳукмронлик қилган.


Япониялик тадқиқотчи К.Еноки брахмий ёзувидаги бир қатор “Кидара Кушон ша” деб ёзилган тангаларни тадқиқ қилган. Бу тахминан 390-430 йилларга мансуб бўлиб, ҳинд тадқиқотчиси А.Биварнинг хулосасига кўра бундай тангалар 2 та ҳоким томонидан бир вақтнинг ўзида зарб этилган. Енокининг фикрича Кидорийлар Тоҳаристон ва Гандхарни 412-437 йиллар оралиғида ўз қўлларида бирлаштирганлар.
Кидорийлар масаласи нисбатан кам ўрганилган ва тадқиқотлар давом эттирилиши керак бўлган масаладир. Чунки юқоридаги маълумотларни (жумладан Бэйши) кейинчалик бошқа манбалар тилга олмайди. Ҳиндистонга (456 й.) кетиб Гупта давлатини босиб олганларидан кейинги Кидорийлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам деярли йўқ. Фақатгина улар Ҳиндистонда 75 йил ҳукмронлик қилганлари, 477 йил Гандхардан Хитойга элчилар юборганликлари маълум холос. Баъзи тадқиқотчилар уларни Шарқий Туркистондан кириб келган кушонлар қолдиғи деб ҳам тyшyнтириш беришади. Шунингдек, Кидорийларнинг Ўрта Осиёнинг жанубида Хионийлар билан бирга иттифоқчилиги ҳамда уларнинг Эронга қарши биргаликдаги ҳаракатлари тўғрисида турли тахмин ва фикрлар мавжуд.
IV аср ўрталарида Турон ўлкасига шимолдан кўчманчи Хион қабилаларининг ҳужуми бошланади. Тарихда улар Хионит ёки Хионийлар номи билан танилганлар. Хионийларнинг 353 йил Суғд устига юриш қилганликлари маълум. Хионийлар ҳукмдори ўрта ёшлардаги тадбиркор ва ақлли давлат арбоби Грумбат исмли шахс бўлган. 359 йил Хионийлар ўз иттифоқчилик бурчларига кўра Шопур II билан Суриянинг Амида (Умда) шаҳри учун бўлган жангида қатнашишади. Бу жангда Грумбатнинг ўғли ҳам ҳалок бўлади.
IV асрнинг 60-70 йилларида Эрон билан муносабатлар яна кескинлашиб, Эрон шоҳи Шопур II Хионийлар билан кураш олиб боради ва икки маротаба енгилади. Хионийлар Кидорийлар билан иттифоқчиликда бўлган бўлишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу даврда Сирдарё бўйидан Амударёгача чўзилган ҳудуд Хионийлар таъсири остида бўлган.
Умуман олганда, Хионийлар Кидорийлар билан кўпинча иттифоқда ҳаракат қилган бўлишлари керак. Чунки тадқиқотларда уларнинг номи кўпинча биргаликда учрайди. Уларни баъзида эфталитларнинг бир қисми деб ҳам ҳисобланади. Фикримизча, улардаги ўзаро фарқланиш этник эмас, фақат сулолавий бўлган. Чунки уларнинг хаммаси қон-қардош туркий халқлардан бўлишган.
Эфталиклар тарихи юзасидан маълумотлар Рим, Византия, Сурия ва арман тарихчилари асарларида ҳамда Хитой солномаларида, паҳлавий матнларида, Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асарида ҳам учрайди. Ушбу манбаларнинг маълумот беришича, ўша даврда Эфталитлар билан Эрон сосонийлари ўртасида бир неча марта тўқнашувлар V асрнинг 30-йилларидаёқ содир бўлган эди. Арман тарихчиси Вардапетнинг маълумотига кўра, V асрнинг 50-йилларига келиб эфталитлар конфедерацияси ниҳоятда кучайиб кетади. 456 йилдаёқ эфталитлар ўз элчиларини Хитойга жўнатадилар. Эфталитлар тобора жанубга қараб силжий бошлайдилар ва ўз навбатида уларнинг Эрон билан муносабатлари кескинлаша боради. Сосонийлар билан ҳал қилувчи курашлар даври шоҳ Пероз (Феруз) даврига (459-484 йй.) тўғри келади. Тахминан 457 йили Вахшунвор (Ахшунвор) Эфталон бошчилигидаги эфталитлар Чағониён (Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан шимолдаги ерлар), Тоҳаристон, Бадахшонда ўз ҳокимиятларини ўрнатадилар.
459 йилда Эрон тахтига Пероз чиқади. Манбаларда Перознинг ҳокимиятга келиши эфталитлар билан боғлиқ равишда баён қилинади. Пероз эфталитларнинг кучайиб боришини вақтинчалик деб билиб, улар кучидан Эрон тахтига келиш учун фойдаланган бўлиши керак. Аммо эфталитлар қудрати ошиб тез орада улар сосонийларга ҳам қарши туришларини англаган Пероз эфталитларга қарши жангга киради. Бу тўғрисидаги маълумотлар “Бахман-Яшта”да ҳам, араб тарихчиси ат-Табарийнинг асарларида ҳам учрайди. Пероз (459-484) 3 маротаба эфталитларга қарши юриш қилади.
Биринчи курашдаёқ Пероз мағлубиятга учрайди ва асирга тушади. Византия императори Зенон ўртага тушиб уни озод қилиб олади. Пероз чегарадаги Талқон (Таликон) шаҳрини эфталитларга топшириш ва Варахран V Баҳромгўр белгилаган Тошминордаги чегарадан ўтмаслик мажбуриятини олади. Бу мағлубиятдан хулоса чиқариб олмай, у яна иккинчи маротаба эфталитлар устига юриш бошлайди. Бу курашда ҳам мағлубиятга учрагач Пероз асирга олинади ва 30 хачир кумуш танга тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ хазинадан 20 хачирга етгулик маблағ топилади холос. Перознинг ёш ўғли Кубод эфталитлар қўлида гаровга қолдирилади, шундан кейингина Пероз тутқунликдан халос этилади. У эфталитларга 2 йил мобайнида солиқ тўлаб туриш мажбуриятларини ҳам олади.
Приск Панийскийнинг маълумотича, учинчи урушга баҳона бўлиб Перознинг эфталитларни алдаши хизмат қилган. Пероз ўлпон тўлаб бўлгач, эфталитлар билан муносабатини яхшилашга ҳаракат қилади. У эфталитларга сулҳ тузишни ва ўзининг тинч мақсадларини намоён этиш мақсадида “Хуннлар ҳукмдорига” ўз таклифининг кафолати сифатида синглисини унга турмушга беришини таклиф этади. Синглиси ўрнига эса ўз канизак аёлларидан бирини жўнатиб юборади. Иззат-нафси топталган эфталитлар ва сосонийлар ўртасида 484 йили сўнгги кураш бошланиб кетади. Бу кураш Марв яқинида сосонийларнинг тугал мағлубияти билан якунланади.
Сосонийлар қудратига эфталитлар томонидан шундай қилиб чек қўйилди. Эроннинг ўзида шу вақтга келиб ички сиёсий аҳвол кескинлашиб кетган эди. Оғир иқтисодий аҳвол, қулчиликнинг емирилиши, солиқларнинг ўсиши, қуйи табақаларнинг қашшоқланиши, урушдан кейинги хонавайронликлар натижасида бу ҳудудларда норозилик ҳаракатлари бошланиб кетади. Халқ ғалаёнлари диний тус олиб кенг тарқалади.
Маздак Хамддон (470-529) зардуштийликнинг асл ғояларини ҳаётга татбиқ қилмоқчи бўлиб, ўз ҳаракат мафкурасини яратди. Маздак таълимотича, кишилар бу дунёнинг неъматларидан баробар фойдаланишлари лозим. Унинг фикрича, ижтимоий ҳаётга жамоа ҳуқуқларини тиклаш, ер-сув, мол-мулкка баробар эгалик қилиш ҳамманинг ўзаро тенглигига эришиш лозим эди. Маздак таълимоти асосида уч “3”лик – “зан”, “зар”, “замон” тенглиги ғояси ётар эди. Маздак тарафдорларининг сони Эронда жуда кўпайиб кетади.
Маздакийлар ҳаракати ниҳоятда кучайиб кетгач Кубодшоҳнинг (488-531) ўзи улар билан ҳисоблашишга мажбур бўлди. Кубод Маздак тарафига ўтиб уни Эроннинг бош қоҳини этиб тайинлади. Маздак ҳокимиятни ўз қўлига киритиб олгач, унинг тарафдорлари охир-оқбатда Кубодни 496 йилда тахтдан ағдариб ташлаб зиндонга ташлайдилар. Унинг ўрнига укаси тахтга чиқади. Кубод зиндондан қочиб, эфталитлар даргоҳидан паноҳ топади. У ёшлигиданоқ эфталитлар ҳузурида ўсган ва эфталитлар ҳукмдорининг синглисига уйланган эди. Кубод эфталитлардан етарлича ҳарбий ёрдам олиб 499 йили Эронга юриш қилади. Чеграга етган пайтдаёқ укаси буни эшитиб тахтни ташлаб қочади. Кубодшоҳ I яна тахтга ўтиргандан сўнг аввал махфий, кейинчалик ошкора маздакийликка қарши кураш олиб боради. 529 йилда Маздак қатл эттирилиб, унинг тарафдорларига қарши аёвсиз кураш олиб борилади. Кубоднинг ўғли Хусрав I Анушервон (531-579) даврида кенг миқёсли ислоҳотлар ўтказилиши билан бирга маздакийлар ҳаракатига буткул чек қўйилади.
Эфталитлар эса ўз қўллари остида Тоҳаристон, Бадаҳшон, Суғд, Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиёнинг бошқа баъзи ерларини бирлаштирдилар. Хитой муаллифи тили билан айтганда “Конгюст (Хоразм, Суғд, Шош), Хўтан, Шалэ (Қашқар), Анси (Парфия) ва ўттизга яқин бошқа катта-кичик вилоятлар эфталитлар ҳукмдорига қарам бўлди. V асрнинг иккинчи ярмида Гандҳар, кейинчалик Шимолий Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудларини, Қобул ва Панжоб водийларини ҳам эфталитлар истило қилдилар. Шимолий Ҳиндистонда аввал Тўрамон, сўнгра унинг ўғли Меҳиракула эфталитлар давлатини ташкил этдилар.
Кубодшоҳ эфталитлар билан деярли тинч-тотув яшади. У 502-506 йилларда эфталитлар билан иттифоқчииликда Византияга қарши юришларида иштирок этди. Эфталитлар Ўрта Осиё, Шарқий Туркистон, Шимолий Ҳиндистон, Шарқий Эронни бирлаштирган улкан давлатга асос соладилар. Эфталитлар давлати давридаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар янги ер эгалиги муносабатларининг шаклланиши билан изоҳланиб, бу даврдаги ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаёт ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради.




  1. Download 0,75 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish