Бўйича 1-курс талабаси


Ўзбекистон тарихи фанининг методологик илмий-назарий асослари ва усуллари



Download 0,75 Mb.
bet2/97
Sana14.05.2022
Hajmi0,75 Mb.
#603471
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
2 5219736169293546527

2. Ўзбекистон тарихи фанининг методологик илмий-назарий асослари ва усуллари.
Ҳар қандай фан каби Ўзбекистон тарихи фани ҳам ўзининг методологик илмий-назарий асослари ва тамойилларига эга. Булар Ўзбекистон тарихи фанининг асосини ташкил этиб, уни ривожланиши, жамият ва миллат манфаати йўлидаги нуфузини ортиб бориши учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Энг муҳими, илмий-назарий тамойиллар Ўзбекистон тарихининг ҳаққоний ёзилиши, тарихий ҳақиқатни юзага чиқишига хизмат қиладилар. Агар тарих инсоният яшаб ривожланиши учун ижтимоий зарурият ва маънавий-маърифий эҳтиёж бўлса, тарих фани эса, бу эҳтиёжларни рўёбга чиқиши учун масъул бўлган юксак интеллектуал илмий-амалий фаолиятдир.
Бунинг самарали бўлиши яъни, тарих фани ривожланишида методологик илмий ғоя ва назариялар ҳамда усул ва услубий тамойилларнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Чунки, булар тарихнинг мазмун ва моҳияти ҳамда фалсафасини чуқурроқ очиб беришга, шунингдек, тарих фанининг мақсад ва вазифасини тўлароқ рўёбга чиқишига бевосита ёрдам беради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон тарихи фанининг методологик илмий-назарий асослари, ғоя ва таълимотлари нималардан иборат бўлиши ўта муҳим масала ҳисобланади.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов тарихнинг энг муқаддас миллий ва умуминсоний хотира ҳамда қадрият эканлигини таъкидлаб, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ“, “Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади”, “Тарих халқ-маънавиятининг асосидир” деган тарихий ҳақиқатни тўғри англатувчи ўта теран тарих фалсафасига оид фикрларни олға сурди. Бу каби тарих фалсафасига оид юксак хулосаларни ўз вақтида буюк миллатпарвар жадидлар ҳам жуда аниқ англаган ҳолда Ватанни озод этиш, миллатни ижтимоий ғафлат уйқусидан уйғотиб тараққий эттириш учун асосий эътиборни тарихга қаратдилар. Ва «тарихи йўқнинг ўзи йўқ» деган фалсафий тушунчага амал қилиб, тарихда илк бор тарихни ўзлари ташкил этган жадид мактабларида ўқита бошлаши билан, миллатни ўз тарихидан баҳраманд қилишдек ўта буюк маърифат ишига тарихда биринчи бор асос соладилар.
Буюк жадид Абдулла Авлоний сўзи билан айтганда, жадидлар умуман тарбияни шунингдек, тарих таълими тарбиясини миллат учун «ё ҳаёт-ё нажот, ё ҳалокат-ё саодат, ё фалокат масаласидир» деб билдилар. «Қайси миллат яшашни (равнақу тараққиётни) истаса, - дейди Абдурауф Фитрат – тарихини билиши лозим бўлади, зеро, тарих бир кўзгуга ўхшайди». Тарихчи олимлар бутун инсоният, миллат, халқ ва ўрганиш объекти (маълум мавзу) эволюциясини, унинг маъно ва мазмунини тўғри билиши, таҳлил қила олиши керак. Агар тарих фалсафаси тарихий воқеаликлар таҳлилидан келиб чиқадиган ҳақиқат (хулоса) ларнинг сўздаги аниқ ифодаси бўлса, тарих фани методологияси мана шу тарихий ҳақиқатларни рўёбга чиқиши – тарих ҳақиқий ёзилиши учун бирдан-бир тўғри йўл кўрсатувчи дастурамалдир. Энг қисқа ва тушунарлик қилиб айтсак, умуман методология фанларнинг фани яъни дирижёридир.
Дастлабки пайтда ҳозирги мустақил давлатлар ҳамжамияти таркибидаги собиқ «иттифоқдош» мамлакатлар, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам ғоявий-назарий, мафкуравий-фалсафий бўшлиқ пайдо бўлди. Бу эса, ўз-ўзидан бошқа мамлакатларда бўлганидек, бизнинг Ватанимиз – Ўзбекистон тарихи фани услубияти (методолгияси) қайта ишланиши, аниқроғи, бутунлай янгидан яратилишини илмий-ҳаётий заруриятга айлантириб қўйди. Бу ўта муҳим илмий –амалий масалани ишлаб чиқиш, ўз-ўзидан тарихчи ва бошқа олимлар эски, мажбуран, қон ва қатағонлик билан сингдирилган коммунистик ғоя, таълимот ва мафкурадан ҳоли бўлиши учун тарихан ўтиш даврини талаб этиши табиий бир ҳол бўлди.
Мана шунинг учун ҳам истиқлолдан сўнг тарих ва бошқа гуманитар фанлардан ёзилган дастлабки дарсликларда бу фанларнинг методологик илмий –назарий ва ғоявий асослари ҳамда усулларини кўрсатишнинг иложи бўлмади. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва ҳукумат Ватан тарихини қайта ёзиш ҳамда уни асосий тарбия куролига айлантириш учун «янги тарих» ғоясини олға сурди. Ўзбекистон тарихи етакчи фан сифатида мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида илк бор, кенг миқёсда, энг қадимги даврдан бошлаб то ҳозиргача ўрганила бошланди. Буларнинг самараси ўлароқ, кейинги пайтда Ўзбекистон тарихи фани методологиясини яратиш имконияти пайдо бўлди.
Аввало, методология ҳақида тўхталсак, методологиянинг луғавий маъноси грекча «methodos» ва «logos» деган икки сўз бирикмасидан иборат бўлиб, метод яъни усул – тадқиқот олиб бориш усули (йўли), назария, таълимот, логия эса фан деганидир. Демакки, методология яъни услубият илмий тадқиқот олиб бориш ёки бирор бир масалани илмий ўрганишнинг энг қулай усуллари, энг тўғри ва мукаммал ғояси, назарияси ва таълимотлари мажмуидан иборат бир бутун фандир. Бошқа маънода эса, методология илмий билиш ёки маълум бир илмий фаолиятни ташкил этиш ва амалга оширишда қўлланиладиган усуллар ҳақидаги фандир.
Демак, тарих фани методологияси тарихни ўрганувчи ва ўқитувчиларни аниқ мақсад сари тўғри етаклайди, яъни тарих ҳаққоний ёзилиши ва ўрганилишига йўл-йўриқ кўрсатади.
1.Ўзбекистон тарихи фанининг методологик (услубий) илмий назарий, ғоявий-мафкуравий ва фалсафий асосларига қуйидагилар киради:
- Дин билан дунёвийлик ўртасида мўътадил муносабат бўлиши ва дунёвийлик асло даҳрийлик эмаслиги;
- Тарихни миллий, умуминсоний, муқаддас ҳодиса ҳамда қадрият деб тушунмоқ;
- Тарихга ҳозирги замон цивилизацияси нуқтаи назари ва бағрикенглик асосида ёндашиш;
- Тарихий тараққиёт асосини эволюцион – тадрижий йўл ва ислоҳотчилик ташкил этади деб англамоқ;
- Тарих ва жамият тараққиётини марксча – ленинча сохта инқилобий таълимотга боғлаш, мутлоқ хато, ёввойилик, аксилинсоний ҳатти-харакат бўлган деб тушунмоқ;
- Тарих, жамият ва табиат ҳамда инсоният (барча тарихий воқелик ва жараёнлар) диалектика (Гегел) ҳамда синергетика (Пригожин) қонуниятлари асосларида ривожланиши ҳақиқат эканлиги;
- Тарих миллий ва умуминсоний хотира, миллат ва халқларнинг жони, тани ҳамда ғоявий-мафкуравий муҳофаза қуроли эканлиги.

2. Ўзбекистон тарихи фанининг методологик (услубий) илмий-усул ва тамойиллари қуйидагилардан иборат:


- Илмий холислик (объективлик);
- Тарихий – таҳлилийлик;
- Мантиқий – узвийлик;
- Ворислик ва изчиллик;
- Хронологик изчиллик;
- Ғоявийлик ва ватанпарварлик;
- Ҳалол ва холислик;
- Қиёслаш ва кузатиш;
- Кузатиш ва умумийлаштириш;
- Баҳслашиш, мунозара юритиш ва исботлаш;
- Математик ҳисоблаш;
- Шакллаш ва моделлаштириш;
- Айримликдан умумийликка (индукция) ва умумийликдан айрим (жузъий)ликка (дедукция);
- Этнография, археология, антропология, генеология, математика ва бошқа фанларнинг ютуқлари ҳамда усулларидан ҳам кенг фойдаланиш;
Бизнинг тарихимиз ҳам, жаҳон тарихи ҳам дин (аниқроғи динлар) тарихи билан узвий боғлиқ. Ижтимоий ҳаётни диндан, динни ижтимоий ҳаётдан ажратиб бўлмайди. Агар ажратилса, тарихга ҳам, динга ҳам мантиққа ҳам зид бўлади. Маълумки, совет тарих фани тарихни сохталаштирди, дин илмга зид, тарихий тараққиётга тўсқинлик қилади деган даҳрийликка амал қилди. Тарих қандай бўлса, уни шундайлигича ўрганиш устивор бўлмоғи керак. Шунинг учун ҳам у дин билан мўътадил, мутаносиблик асосида ўрганилмоғи ҳозир энг асосий зарурият бўлиб турибди. Бу эса, ёшларни ҳар хил дин ниқобидаги динга алоқаси йўқ террористик гуруҳларга адашиб кириб қолишларининг олдини олади, шунингдек, тарихимизни ҳаққоний ва тўла ёзилишига имкон беради.



Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish