Кушонлар даврида тангалар олтин, кумуш ва мисдан зарб қилинган. Бу давлат ўша даврларнинг энг тараққий этган давлатлари – Рим, Греция, Хитой, Эрон, Ҳиндистонкаби давлатлар билан элчилик муносабатларини йўлга қўйди. Тарихчи олимлар яқинда Скандинавия ярим оролидан Кушонлар салтанатига хос танга пулларни топишгани бу давлатнинг бошқа давлатлар билан савдо ва дипломатик муносабатлари мустаҳкам бўлганлигини англатади. Кушонлар салтанатининг маданий ёдгорликларига – Холчаён, Далварзинтепа, Далварзин, Айритом, Зартепа ва Қоратепаларкиради. Бу давлатда ижтимоий соҳанинг ҳамма турлари – савдо, ҳунармандчилик, заргарлик, меъморчилик (суяк ва ёғоч ўймакорлик), ҳаккоклик(металлга нақш тушириш), чорвачилик, деҳқончилик яхши ривож топган. Бу давлат ривожланган қулдорлик давлати бўлиб, феолизм куртаклари намоён бўла бошлаган эди. Кушонлар салтанати эфталитлар томонидан инқирозга юз тутди.
Ватанимиз ҳудудида милодий 4 асрлардан бошлаб феодал муносабатлар таркиб топа бошлайди. “Феод” ер деган маънони англатиб, бу даврлардан бошлаб ерга эгалик қилишнинг мавқеи ортиб боради. Илгарилари ҳунармандчилик етакчи бўлган бўлса, энди ери бор заминдорлар мулкдор ва бой кишилар ҳисобланган. Бу даврда “деҳқон” деган тушунча “қишлоқ ҳокими” деган маънони англатган.
Ҳудудимизда заифлашиб бораётган Қанғ ва Кушонлар салтанатидан аста–секин илк мустақил феодал давлатлар ажралиб чиқа бошлайди. Бу давлатларга Хоразм, Сўғд, Тохаристон, Чоч ва Элоқ, Фарғона каби ҳокимликлар кирган. Бу давлатлар ҳокимлари Сўғд ва Фарғонада– ихшидлар,Тохаристонда–маликшоҳлар, Хоразмда–хоразмшоҳлар, Чоч ва Элоқда– будун ва деҳқонлар деб аталган.
Кушон подшолиги хақидаги тарихий маълумотлар қуйидагилардан иборат. Кушон подшолигининг асосчиси Кужула Кадфиз 1 (Амударёнинг юқори оқимида яшаган 5 тухор (юечжи) қабилаларидан бири бўлган - кушонлар қабиласининг бошлиғи эди. У қабилани бирлаштириб, Бақтрия, Сўғд, Шарқий Афғонистон ва Хинд дарёсининг юқори территорияларини бўйсундириб, мустақил давлат тузган. Ундан сўнг хокимият тепасига унинг ўғли Вима Кадвиз II, сўнгра Канишка I чиққан.
Вима Кадвиз II мамлакатда пул ислоҳоти ўтказиб, тангаларни олтин ва мисдан зарб қилдириб, подшоликни мустаҳкамлашга қаратилган бирмунча тадбирларни амалга оширган. Кушон давлати территориясида турли тилларда гаплашган, ўзининг турмуши ва маданиятига эга бўлган халқлар яшаган. Кушон подшолигида жамиятнинг асосий қисмини қадимдан деҳқончилик қилиб келган уруғ ёки қишлоқ жамоалари ташкил этган. Ҳар бир жамоа ҳукуматга ўз хўжалигидан солиқ тўплаш билан бирга ҳарбий қўшин учун ҳамда ариқ қазиш, қалъа ва йўл қурилиши учун одам ажратиши лозим бўлган. Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон ҳамда Тожикистон территорияларида олиб борилган археологик қазилмалар натижасида Кушон подшолигида анчагина шаҳарлар бўлганлиги, жуда кўп иншоатлар қурилганлиги, суғориш ва хунармандчилик ишларининг, Хитой ва Шарқий Европа мамлакатлари билан савдо-сотиқнинг тараққий этганлиги аниқланган. Ўрта Осиё халқлари орасида оташпарастлар (маздаизм тарафдорлари) ва юнон динининг таъсири билан бир қатор Ҳиндистондан келгач буддизм таъсири ҳам кўпая бошлаган. Кушон давлати бу динни ўз ҳимоясига олган. Буддизм (янги мазҳаби-махаяна) расмийлаштирилиб, янги ибодатхоналар қурилади.
XIV асрларда Эрон шаҳарларининг ҳарбий юришлари, мустамлака халқларининг озодлик учун курашлари ва бошқа кўпгина сабаблар Кушон подшолигини тушкунликка учратган ва у майда подшоҳликларга бўлиниб кетган.
Қанғ давлати территориясига милоддан аввалги II асрда хозирги Тошкент воҳаси ва Сирдарё оралиғидаги ерларнинг бир қисми кирган. Милоддан аввалги I асрда Қанғ давлатига Хоразм ва бошқа бир қанча мулклар ҳам бўйсунган. Тарихий манбаларда бу давлатнинг номи милоддан аввалги II асрдан бошлаб зикр қилинади. Аҳолиси асосан Сирдарё (илк ўрта асрларда «Қангха дарёси» деб аталган) бўйларидаги кўчманчилардан иборат бўлган. Қанғ давлати қатор ўтроқ деҳқончилик вилоятлари ҳамда кўчманчилик районларини бирлаштирган йирик давлат бўлган. Қанғ давлати Фарғона ва Шарқий Туркистон халқларининг Хитойга қарши қилган курашларида фаол иштирок этган. Тахминан I-III асрларида Хоразм ва Тошкент воҳаси Кушон подшолиги тасарруфига ўтган бўлсада, Орол денгизининг Шимолидан ҳамда Урал дарёси жанубидаги баъзи қабилаларни бўйсундиришга ҳам муваффақ бўлган. IV асрдан кейинги тарихий манбаларда Қанғ давлати ҳақида маълумотлар учрамайди.
Қанғ давлатини вужудга келтирилган қанғлилар-туркий қабилалар уюшмаси бўлиб, буларни Урхун- Енисей ёзувларида “канхарас” деб аталган. Улар ярим ўтроқ ҳолда яшаб, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишган.