иқтисодий концентрация — хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устунлигига олиб келадиган, товар ёки молия бозоридаги рақобатнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган битимлар тузиш ва (ёки) бошқа ҳаракатларни содир этиш;
иқтисодий концентрация учга бўлинади горизантал битимлар — битта товар ёки молия бозорида рақобатчилар, шу жумладан потенциал рақобатчилар ҳисобланадиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги келишиб олинган ҳаракатлар ва битимлар; вертикал-- улардан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган, иккинчиси эса сотувчи ёки сотиб олувчи ҳисобланадиган рақобатлашмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги келишиб олинган ҳаракатлар ва битимлар;
конгломерат ҳақида ёритиб кетилган.
иқтисодий концентрация ниг объекти бўлиш мумкин товар ёки молия бозорида акция ёки эгалик ҳуқуқи яъни қанақадир мулкка эгалик қилади.
Davlat tomonidan qaysi tovarlar va xizmatlarga narxlarning belgilab berilishi va buning sabablarini tushuntiring.
Tabiiy monopoliyaning mohiyatini va uning iqtisodiyotga taʼsirini tushuntirib bering.
Табий монополия субъекти сифатида тан олиниши учун қуйидаги икки ҳолат мавжуд бўлиши керак:
1)технология хусусиятлар туфайли соҳада рақобат муҳитини яратиш иложи йўқлиги;
2)соҳада битта хўжалик субъектидан кўп субъект фаолият олиб бориши иқтисодий жиҳатдан самарасизлиги1 Табиий монополиялар фаолиятини давлат тартибга солади, назорат қилади ва улар мавжуд бўладиган тармоқларни белгилаб беради.
Давлат табиий монополиялар субъектлари фаолиятида муаммолар юзага келганда бевосита кўмаклашади, уларга ҳомийлик қилади. Уларнинг бошқа рақобатчиси юқдир. Чунки табиий монополия бажарадиган вазифани уддалай оладиган хусусий сектор йўқ деб қаралади.
Табиий монополиялар Ўзбекистонда нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда транспортировка қилиш;
темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда темир йўлларда ташиш;умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари;
сув қувурлари ва канализация хизмати;
аэронавигациялар, портлар ва аэропортлар хизматлари киради.
Бунга сабаб собиқ иттифоқ давридан бери мерос бўлиб қолганлиги, ўша даврда хусусий секторнинг мавжуд эмаслиги, ҳамма соҳаларни давлат тартибга солиши бўлганлигидир.
Табиий монополияни босқичма-босқич хусусий секторга бериш вақти келгандир. Чунки чекка вилоятларимизда газ, электер энергияси, сув ресурсларининг оқсоқ даражада келиб қолганлигини кўришимиз мумкин. Табиий монополиядан воз кечиб, босқичма- босқич хусусий секторга бериш вақти келгандир.
Ў
Insofsiz raqobat tushunchasiga taʼrif bering va uning tadbirkorlik faoliyatiga taʼsirini izohlang.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ёки шахслар гуруҳининг иқтисодий фаолиятни амалга оширишда афзалликларга эга бўлишга қаратилган, қонунчиликка, иш муомиласи одатларига зид бўлган ҳамда бошқа хўжалик юрутувчи субъектларга етказадиган ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракат ёки ҳаркатсизликдир.
Инсофсиз рақобат натижасида ҳам моддий ҳам номоддий зарар етказилади. Товар ёки молия бозорида инсофсиз рақобат туфайли моддий зарар етказилса, но моддийда эса рақобатчилар олдида камситилишига олиб келади.
Рақобат тўғрисидаги 13-модда бн ҳам инсофсиз рақобат ҳақида келтирсак бўлади.
Insofsiz raqobat shakllarini tavsiflang va misollar keltiring.
Рақобат тўғрисидаги 13-моддасида келтириб ўтилган ушбу ҳолатлар
1-Нотўғри таққослаш яъни қиёсий реклама
2-интеллектуал фаолият натижаларидан ноқонуний фойдаланиш
3-истеъмолчиларни чалғитиш
4-индивуаллаштириш воситаларини такрорлаш
5-нусха кўчириш орқали қалбакилаштириш
6-тижорат сиридан эгасининг розилигисиз фойдаланиш
7- бозорга ноқонуний тўсқинлик ва бошқалар.
Tabiiy monopoliya sohalari haqida maʼlumot bering.
Ustun mavqe eʼtirof etilmaydigan holatlarni tavsiflab bering, misollar keltiring.
Ҳозиги даврда рақобат қонунчилигида 50% ва ундан юқори кўрсаткични ташкил этадиган хўжалик юрутувчи субъект мавқеи устун мавқе ҳисобланади. Бироқ хужалик юритувчи субъект бозор улуши 50% ва ундан юқори бўлгани билан устун мавқе бўлмаслиги ҳам мумкин. Чунки, хўжалик юритувчи субъект рақобатга салбий таъсир кўрсатмаслиги лозимдир.
Бозор улуши 35% дан 50% гача бўлгани хўжалик юрутувчи субъект мавқеи устун мавқе ҳисобланиши мумкин. Аммо унинг шартлари мавжуддир. Ушбу ҳолатда хўжалик юрутувчи субъектнинг бозордаги улуши камида бир йил мобайнида барқарор бўлиши, мазкур бозорга янги рақобатчиларнинг кира олишига тўсиқлар йўқ бўлиши керак. Рақобат тўғ. Қонун 6-моддасида ҳам бор.
Tabiiy monopoliya subyektlarining faoliyatini davlta tomonidan tartibga solish usullarini tushuntirib bering.
Табиий монополиялар тўғрисидаги қонуннинг 4-моддасида келтириб ўтилган
Табиий монополиялар Ўзбекистонда нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда транспортировка қилиш;
темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда темир йўлларда ташиш; умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари;
сув қувурлари ва канализация хизмати;
аэронавигациялар, портлар ва аэропортлар хизматлари киради.
Qaysi holatlarda davlat hokimiyati organlariga raqobatni cheklashga ruxsat berilishini tushuntirib bering.
Рақобат тўғрисдаги қонуннинг 12-моддаси 2-қисмида рақобатини чеклашга рухсат этилган ҳолатлар мавжуддир.
Унга кўра: табиий офатлар, ҳалокатларнинг оқибатларини тугатиш ҳамда эпидемияларнинг олдини олиш мақсадида чекланади
Tabiiy monopoliya sohalarida raqobatni shakllantirish xususiyatlari haqida mulohazalaringizni bayon eting.
Табиий монополия соҳаларида рақобатни босқичма-босқич шакллантириш лозимдир. Табиий монополия бошқа ривожланган давлатларда хусусий секторга берилганлигини кўришимиз мумкин.
Бизда эса табиий монополия соҳалари давлат орқали шакллантирилган ва тартиб солинган. Бунга давлат жавобгардир. Бунга сабаб собиқ иттифоқ давридан бери мерос бўлиб қолганлиги, ўша даврда хусусий секторнинг мавжуд эмаслиги, ҳамма соҳаларни давлат тартибга солиши бўлганлигидир.
Табиий монополияни босқичма-босқич хусусий секторга бериш вақти келгандир. Чунки чекка вилоятларимизда газ, электер энергияси, сув ресурсларининг оқсоқ даражада келиб қолганлигини кўришимиз мумкин. Табиий монополиядан воз кечиб, босқичма- босқич хусусий секторга бериш вақти келгандир
Tabiiy monopoliya deb eʼtirof etish mezonlarini tavsiflab bering.
Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning kelishib olingan harakatlari nima sababdan raqobatga salbiy taʼsir koʻrsatishi mumkin deb hisoblanishiga oʻz munosabatingizni bildiring.
Жамиятдаги фуқароларнинг эхтиёжларини тўлиқ қондириш учун хўжалик юритувчи субъект ҳалол рақобатни чеклайди. Истеъмолчилар манфаатларини бузишга, ноқонуний битимлар тузиш ва адолатсиз равишда фойда олмоқчи бўлиб рақобатга салбий таъсир кўрсатади. Ушбу келишиб олинган ҳаракатлар манфаатли товарларнинг йўқлигига, товарларни танлаш имконияти яъни ассортиментнинг камлигиги олиб келади. Ушбу ҳолатлар эса ўз навбатида тадбиркорлик субъектларининг ривожланишига, инновацион самарадорлигни оширишга ундайдиган мотивацияни йўқ қилади.
Бозор принциплари рақобатга катта таъсир кўрсатади. Рақобат бўлса нархларнинг пасайиши албатта кузатилади.
Davlat organlari tomonidan raqobatni cheklashga olib keladigan harakatlarga tavsif berib misollar keltiring.
Давлат органлари томонидан рақобатни чеклашга олиб келадиган ҳаркатлар-янги хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этишга чекловлар жорий этиши, шунингдек фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишни ёки муайян товарлар ишлаб чиқаришни ман этиши, шартномалар тузишда устунлик бериш, сотиб олувчиларнинг муайян доирасига товарларни биринчи навбатда реализация қилиш, молиявий маблағларнинг манбаларини танлаш ва улардан фойдаланиш йўналишларининг афзаллиги тўғрисида хўжалик юритувчи субъектга кўрсатмалар бериши, айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятига оқибатда рақобат чекланиши мумкин бўлган тарзда аралашиши ва бошқалар. Рақобат тўғ. Қонун 12
Yashirin reklamaning xususiyatlarini tavsiflab bering.
Реклама тўғрисида 4-модда
Monopoliyaga qarshi organning raqobat muhitini taʼminlashdagi ishtirokini tavsiflab bering.
товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товар ёки молия бозорида устун мавқеи мавжудлигини аниқлайди;
Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритади
рақобат тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан, шу жумладан танлов (тендер) ва биржа савдоларини ўтказишда қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ҳақидаги иш юзасидан, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектлардан рақобатга қарши ҳаракатлар натижасида асоссиз равишда олинган даромадни (фойдани) олиб қўйиш ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда қарор қабул қилади;
қонунчиликда белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга, давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолларини бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради
рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларни, давлат бошқаруви органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, уларнинг мансабдор шахсларини ва бошқа жисмоний шахсларни тегишли жавобгарликка тортади;
рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ жиноят аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун материалларни тегишли органларга юборади; ва бошқалар.
Монополия органининг рақобатни таъминлашда иштироки муҳимдир.
Nima sababdan monopoliyalarning bir turi “tabiiy monopoliyalar” deb ataladi?
Tenderlarning mohiyati va raqobatning tenderlardagi ahamiyatini tushuntiring.
Tanlov (tender) savdolarini o‘tkazishda raqobatni cheklashga olib keladigan yoki olib kelishi mumkin bo‘lgan harakatlar, shu jumladan quyidagilar taqiqlanadi:
savdolar o‘tkazishning qonunchilikda belgilangan tartibini buzish;
savdolarning tashkilotchilari va (yoki) buyurtmachilari tomonidan savdolar ishtirokchilarining faoliyatini muvofiqlashtirish;
xo‘jalik yurituvchi subyektlardan savdolarda qatnashish uchun hujjatlarni qabul qilishni asossiz ravishda rad etish;
savdolar ishtirokchilarini asossiz ravishda chetlashtirish;
savdolarning bitta yoki bir nechta ishtirokchisiga savdolarda qatnashish uchun imtiyozli shart-sharoitlar yaratib berish, shu jumladan axborotdan foydalanish orqali imtiyozli shart-sharoitlar yaratib berish, bundan qonunchilikda nazarda tutilgan hollar mustasno;
lotlar tarkibiga savdolarning predmetiga texnologik va funksional jihatdan bog‘liq bo‘lmagan qo‘shimcha tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) kiritish;
tovarning aniq ishlab chiqaruvchisini ko‘rsatish, bundan tovarlarning mos kelmasligi va qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa hollar mustasno.
Raqobat qonunchiligida kamsituvchi shartlar (sharoitlar) deganda nima tushuniladi?
Bu xolat Raqobat munosabatlarida shaxs (yoki shaxslar guruhi)ning insofsiz raqobatga olib kelishi mumkin boʻlgan xatti-harakati hisoblanadi.
Kamsituvchi shartlar (sharoitlar) — tovar yoki moliya bozoriga kirish, tovarni ishlab chiqarish, iste’mol qilish, olish, realizatsiya qilish, oʻzgacha tarzda boshqa shaxsga oʻtkazish shartlari (sharoitlari) boʻlib, ular boshqa teng shartlarda (sharoitlarda) bitta yoki bir nechta xoʻjalik yurituvchi subyektni oʻzga xoʻjalik yurituvchi subyekt (raqobatchi) bilan taqqoslaganda teng boʻlmagan holatga solib qoʻyadi.
Ustun mavega ega boʻlmagan xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan kontragentga nisbatan kamsituvchi shartlar (sharoitlar) belgilashining oqibatlarini tushuntirib bering.
«Raqobat to‘g‘risida»gi qonunning 11-moddasi xo‘jalik yurituvchi sub'yektlarning umumiy bozor ulushi 35 foizdan oshmasa, raqobatni chetga surib qo‘yib, bemalol narxlarni o‘zaro kelishgan holda asossiz ko‘tarish, bozorlar hududlarini o‘zaro bo‘lib olish kabi kartel kelishuvlarini tuzishga ruxsat beradi. Shuningdek, davlat-xususiy sherikchiligi asosida tashkil qilingan korxonalar ham bozor ulushidan qat'i nazar, kartel kelishuvlarini tuzishlari mumkin, deyilgan.
Hozirgi paytda bozordagi tovari (ish, xizmati)ning ulushi 50% va undan koʻpni tashkil etadigan xoʻjalik yurituvchi subyektning mavqeyi ustun deb hisoblanadi. Biroq xoʻjalik yurituvchi subyektning bozordagi ulushi 50% va undan ortiq boʻlgani bilan uning mavqeyi ustun deb e’tirof etilmasligi ham mumkin. Buning uchun xoʻjalik yurituvchi subyekt raqobatga salbiy ta’sir koʻrsatmayotganligini asoslab berishi lozim.
Bozordagi ulushi 35% dan 50% gacha boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt ustun mavqega ega boʻlmaydi.
Bu vaziyatda Ustun mavega ega boʻlmagan xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan kontragentga nisbatan kamsituvchi shartlar (sharoitlar) belgilash raqabotni cheklavchi harakat hisoblanmaydi. Chunki Raqobat to’g’irisidagi qonunning 2- bobida raqobatga qarshi harakatlar keltirilgan bo’lib unga ko’ra: kontragentga nisbatan kamsituvchi shartlar (sharoitlar) belgilashni raqobatga qarshi harakat deb baholash uchun bu harakatni tovar yoki moliya bozorida ustun mavqeyga ega bo’lgan xo‘jalik yurituvchi subektlar tomonidan amalga oshirilishi kerak.
Notoʻgʻri taqqoslash (reklama) mohiyati va uning oqibatlari haqida mulohaza bildiring.
Insofsiz raqobat tushunchasi “Raqobat toʻgʻrisida”gi Qonunning 13-moddasida belgilangan boʻlib, unga koʻra quyidagilar insofsiz raqobat hisoblanadi:
notoʻgʻri taqqoslash, ya’ni qiyosiy reklama talablarini buzish (“comparative advertising”).
boshqa xo‘jalik yurituvchi subyektga zarar keltirishi yoki uning ishchanlik obro‘siga putur yetkazishi mumkin bo‘lgan noto‘g‘ri taqqoslashlar. Bunda xo‘jalik yurituvchi subyektning tovarini xolisona tasdiqqa ega bo‘lgan tavsiflarni yoki taqqoslash parametrlarini ko‘rsatmagan holda tovarning ustunligi haqida taassurot hosil qiluvchi so‘zlardan yoki belgilardan foydalanish orqali boshqa xo‘jalik yurituvchi subyektning (raqobatchining) o‘zga tovari bilan taqqoslash yoxud ko‘rsatilgan so‘zlarni yoki belgilarni o‘z ichiga olgan tasdiqlar yolg‘on, noaniq bo‘lgan yoki buzib ko‘rsatilgan hollar noto‘g‘ri taqqoslashdir;
Nima uchun kartel kelishuvlarni adabiyotda shuningdek “maxfiy monopoliya”deb ham atalishini tushuntiring.
Kartel kelishuvlar bozor iqtisodiyoti tizimini buzadigan eng xavfli qonunbuzarlik hisoblanadi. Kartellarni «maxfiy monopoliya» deb ham atashadi, chunki bunda tadbirkorlar raqobatchidek ko‘rinsa-da, aslida raqobat qilmasdan o‘zaro kelishgan holda bir butun monopoliya kabi harakat qilishadi. Ya'ni, deyarli monopoliya kabi narxlarni xohlagan paytda o‘zaro kelishib, baravariga ko‘tarib qo‘yishga qodir bo‘lishadi.
Shuning uchun bunday istisnolar kartellarga qarshi kurashni samarasiz qiladi. Istisno qilinishi mumkin bo‘lgan kartel turlari sifatida eksport kartellariga ruxsat berilsa bo‘ladi, ammo bunda ham bir shart bilan — kartel kelishuvlari eksportni maqsad qilgan raqobatchi korxonalarning mamlakatdagi ichki raqobatiga ta'sir etmasligi lozim.
“Raqobat toʻgʻrisida”gi Qonunning 11-moddasida belgilangan.
Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning raqobatni cheklaydigan kelishib olingan harakatlari va bitimlari bevosita 2012-yil yangi tahrirda qabul qilingan “Raqobat toʻgʻrisida”gi Qonunda ham oʻz aksini topgan boʻlib, ushbu qonunning asosiy maqsadi tovar va moliya bozorlaridagi raqobatga doir munosabatlarni tartibga solishdan iborat. Chunki mazkur qonunning mazmun-mohiyati shu bilan izohlanadiki, unda tovar va moliya bozorlaridagi xoʻjalik yurituvchi subyektlarning raqobatga qarshi harakatlarini, insofsiz raqobatni cheklashga hamda davlat boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlarining gʻayriqonuniy harakatlariga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan raqobatga doir davlat siyosatini amalga oshiruvchi vakolatli organ belgilangan. Qonunda raqobatga qarshi harakatlarni taqiqlashning huquqiy normalari belgilangan boʻlib, bunda xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ustun mavqeyini suiiste’mol qilish, raqobatni cheklaydigan kelishib olingan harakatlari va bitimlarini tuzish, shuningdek davlat boshqaruvi organlari va mahalliy davlat hokimiyati organlarining hujjatlari (harakatlari) hamda insofsiz raqobat taqiqlangan. Bundan tashqari tanlov (tender) va birja savdolariga doir monopoliyaga qarshi talablar, xoʻjalik yurituvchi subyektlarni tashkil etish, qoʻshib yuborish va birlashtirishga doir hamda aksiyalarni (ulushlarni) va boshqa mulkiy huquqlarni olishdagi monopoliyaga qarshi talablar kiritilib, ushbu harakatlarni amalga oshirishda monopoliyaga qarshi davlat organining oldindan roziligini olish tartibi belgilangan.
Ushbu Qonunning 11-moddasi bevosita xoʻjalik yurituvchi subyektlarning raqobatni cheklaydigan kelishib olingan harakatlari va bitimlarini taqiqlashga bagʻishlangan boʻlib, unga koʻra:
– tovar yoki moliya bozorida oʻzaro raqobatlashayotgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar, shu jumladan potensial raqobatchilar boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar oʻrtasidagi kelishib olingan harakatlar va bitimlar, agar bunday kelishib olingan harakatlar va bitimlar:
– sun’iy ravishda narxlar, tariflar, chegirmalar, ustamalar, qoʻshimcha toʻlovlarni yoki ustama narxlarni belgilashga yoki saqlab turishga;
– narxlarni sun’iy ravishda oshirgan yoki pasaytirgan holda erkin bozor narxlarining qaror topishiga toʻsqinlik qilishga;
– ishlab chiqarish ustidan mahsulot sotish bozorlari va kapital qoʻyilmalar ustidan nazorat oʻrnatishga;
– taklif hajmini sun’iy ravishda oʻzgartirish maqsadida ishlab chiqarish hajmlarini kelishib olishga;
– shartnoma predmetiga taalluqli boʻlmagan shartlarni, shu jumladan moliyaviy mablagʻlarni, boshqa mol-mulkni, mulkiy huquqlarni oʻzga shaxsga oʻtkazishga doir asossiz talablarni, shuningdek raqobatni cheklovchi boshqa harakatlarni sodir etish talablarini majburan qabul qildirishga;
– auksionlarda, birjalarda va boshqa savdolarda narxlarni oshirishga, pasaytirishga yoki saqlab turishga;
– shartnomaga kamsituvchi shartlarni kiritishga;
– tegishli bozorni hududiy prinsip boʻyicha, realizatsiya qilish yoki xaridlar hajmi boʻyicha, tovarlarning xillari boʻyicha yoxud tovarlarni sotuvchilar yoki sotib oluvchilar, tovar buyurtmachilari doirasi boʻyicha boʻlib olishga;
– boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarning tegishli tovarlarni sotuvchilar yoki sotib oluvchilar, tovar buyurtmachilari sifatida bozorga kirishini cheklashga yoki ularni bozordan chetlashtirishga yoxud xoʻjalik yurituvchi subyektlarni muayyan tovarlar bozoriga qoʻymaslikka olib kelsa yoki olib kelishi mumkin boʻlsa, taqiqlanadi.
41.
Tanlov (tender) savdolariga doir monopoliyaga qarshi talablarning mazmunini tushuntirib bering.
Qonunning 14-moddada tanlov (tender) savdolarini oʻtkazishda raqobatni cheklashga olib keladigan yoki olib kelishi mumkin boʻlgan harakatlar, shu jumladan quyidagilar taqiqlanadi:
savdolar o‘tkazishning qonunchilikda belgilangan tartibini buzish;
savdolarning tashkilotchilari va (yoki) buyurtmachilari tomonidan savdolar ishtirokchilarining faoliyatini muvofiqlashtirish;
xo‘jalik yurituvchi subyektlardan savdolarda qatnashish uchun hujjatlarni qabul qilishni asossiz ravishda rad etish;
savdolar ishtirokchilarini asossiz ravishda chetlashtirish;
savdolarning bitta yoki bir nechta ishtirokchisiga savdolarda qatnashish uchun imtiyozli shart-sharoitlar yaratib berish, shu jumladan axborotdan foydalanish orqali imtiyozli shart-sharoitlar yaratib berish, bundan qonunchilikda nazarda tutilgan hollar mustasno;
lotlar tarkibiga savdolarning predmetiga texnologik va funksional jihatdan bog‘liq bo‘lmagan qo‘shimcha tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) kiritish;
tovarning aniq ishlab chiqaruvchisini ko‘rsatish, bundan tovarlarning mos kelmasligi va qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa hollar mustasno.
Ushbu belgilangan monopoliyaga qarshi talablarning buzilishi tanlov (tender) savdolarining qarorlarini va shu savdolar natijalari boʻyicha tuzilgan shartnomalarni haqiqiy emas deb topish uchun asos boʻladi.
42.
Birja savdolariga doir monopoliyaga qarshi talablarning mazmunini tushuntirib bering.
Qonunning 15-moddasiga aososan birja savdolarini oʻtkazishda raqobatni cheklashga olib keladigan yoki olib kelishi mumkin boʻlgan harakatlar, shu jumladan:
birja savdolarini o‘tkazish jarayoniga ta’sir ko‘rsatadigan harakatlar, bundan qonunchilikda nazarda tutilgan hollar mustasno;
birja savdolari ishtirokchilarining kelishib olingan harakatlari natijasida joriy birja narxlarining keskin ko‘tarilishiga yoki qat’iy belgilanishiga olib keladigan harakatlar;
birja savdolarida talabning o‘zgarishiga sabab bo‘lishi mumkin bo‘lgan yolg‘on ma’lumotlarni tarqatish bilan bog‘liq harakatlar taqiqlanadi.
Ushbu belgilangan monopoliyaga qarshi talablarning buzilishi birja savdolari natijalari boʻyicha tuzilgan bitimlarni haqiqiy emas deb topish uchun asos boʻladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 18-apreldagi PF–5016-son Farmoniga asosan Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasiga aylantirildi. Ushbu qoʻmita oldingi qoʻmitaning huquqiy vorisi sifatida xoʻjalik yurituvchi subyektlarning raqobatni cheklaydigan kelishib olingan harakatlari va bitimlarini nazorat qilib borish va monopoliyaga qarshi samarali tartibotlar oʻrnatish hamda tovar va moliya bozorlarida raqobat cheklanishiga yoʻl qoʻymaslik chora-tadbirlarini amalga oshirish, monopolistik faoliyatni cheklash va tabiiy monopoliyalar toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga rioya etilishini nazorat qilib borish vazifalarini bajaradi.