Битирув ишида Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаларининг касбий фаолиятини ҳисобга олган ҳолда "Ўзбекистон тарихи" фанидан маъруза ва семинар машғулотларни касбга боғлаган холда ташкил этиш масаласи ёритилган



Download 0,63 Mb.
bet8/18
Sana13.07.2022
Hajmi0,63 Mb.
#791038
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
БЛИ Самарканд

Ўқитиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий шакллари (дарслик, маъруза матни) билан бир қаторда - компьютер ва ахборот технологиялари.
Коммуникасия усуллари: тингловчилар билан оператив тескари алоқага асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.
Тескари алоқа усуллари ва воситалари: кузатиш, блиц-сўров, оралиқ ва жорий ва якунловчи назорат натижаларини тахлили асосида ўқитиш диагностикаси.
Бошқариш усуллари ва воситалари: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берувчи технологик карта кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қуйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил ишларнинг назорати.
Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулотида ҳам бутун курс давомида ҳам ўқитишнинг натижаларини режали тарзда кузатиб бориш. Курс охирида тест топшириқлари ёки ёзма иш вариантлари ёрдамида тингловчиларнинг билимлари баҳоланади.
Анъанавий таълимда ўқув мақсадлари педагоглар фаолияти орқали ифодаланади. Улар билим беришга йўналтирилган бўлиб, модулли ўқитишда талаба-ўқувчилар фаолияти орқали ифодаланади ва касбий фаолиятга йўналтирилган бўлади.
Модул - фаннинг ўзаро боғлиқ фундаментал тушунчаларини ўрганишга йўналтирилган, дидактик тамойиллар асосида тузилган, ўқув материалининг бирлигидир.
Модулли ўқитиш - ўқитишнинг истиқболли тизимларидан бири ҳисобланади, чунки у ўқувчиларнинг билиш имкониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш тизимига жуда яхши мослашади.
Модулли ўқитиш, касбий таълимнинг қуйидаги замонавий масалаларини ҳар томонлама эчиш имкониятини яратади.
-​ Модул – фаолиятлилик асосида ўқитиш мазмунини оптималлаш ва тизимлаш дастурларини ўзгарувчанлиги, мослашувчанлигини таъминлайди;
-​ ўқитишни индивидуаллаштириш;
-​ амалий фаолиятга ўргатиш ва кузатиладиган характерларни баҳолаш даражасида ўқитиш самарадорлигини назорат қилиш;
-​ касбий мотивация (қизиқтириш) асосида, фаоллаштириш, мустақиллик ва ўқитиш имкониятларини тўла рўёбга чиқариш.
Модулли ўқитишда, ўқув дастурларини тўла, қисқартирилган ва чуқурлаштирилган кўринишдаги табақалаш орқали, босқичма-босқич ўқитиш, яъни ўқитишни индивидуаллаштириш имконияти яратилади. Модулли технология асосида ўқитишга ўтишда қуйидаги мақсадлар назарда тутилади:
- ўқитишнинг узлуксизлигини таъминлаш;
-​ ўқитишни индивидуаллаштириш;
-​ ўқув материалини мустақил ўзлаштириш учун етарли шароит яратиш;
-​ ўқитиш жараёнини жадаллаштириш;
-​ фанни самарали ўзлаштиришга эришиш.
Бизнинг назаримизда, фанлардан модулли технология асосида ўқув адабиётларининг яратилиши ва таълим жараёнига жорий этилишида модулли ўқитиш тизими тўлиқ амалга оширилади. Биринчи навбатда, махсус фаннинг модулли ўқув дастури ишлаб чиқилади ва шу дастур асосида тегишли дарслик ёки ўқув қўлланмалар яратилади.
Модулли ўқув дастурида махсус фанга тегишли битта фаолият турига тегишли бир-бирига боғлиқ мавзулар гуруҳланади.
Махсус фан таркибидаги ҳар бир модул ўзида бир ёки бир нечта фундаментал тушунчаларни ва фаолият турини ўрганишга қаратилган назарий билимлар ва шу назарий билимларни эгаллашга кўмаклашиши билан амалий машғулотлар, ҳамда билим ва кўникмаларни баҳолаш тизимини қамраб олади.
Модулли технология асосида ўқув адабиётларини яратишда ҳар бир модул таълим олувчиларда мустақил тафаккур юритиш, мустақил режалаштириш ва муаммоларни ечиш йўлларини таклиф қилиши, ҳамда билимларни касбий фаолиятга қўллаш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган бўлиши керак.
Ҳар бир модулда ўқув дастурига мос равишдаги қоидалар ўз аксини топиши, таълим мазмунини барча ташкил этувчилари қамраб олиниши, ўзлаштиришни ташкил қилиш аппарати бўлиши ва мазмуннинг аниқ тузилмавий тизими сақланиши керак. Демак, модулда маълум бир фаолият турининг мазмуни ва усуллари умумлаштирилган бўлиши, ҳамда сифатли ишлаб чиқилган услубий аппарат иштирок этиши керак.
Дарсликдаги ҳар бир модул ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини фаоллаштириш ва қизиқтириш, мустақил ўрганиш, ўқув материалини тўлиқ ўзлаштириш ва индивидуал ишлаш имкониятини яратиш каби масалаларни ечиши керак.
Ҳар бир модул бўйича таянч ибораларни алоҳида кўрсатиш лозим. Ҳар бир таянч иборани, ўрганилиш чуқурлигини ўрнатиш зарур бўлади. Яъни ўқувчи қайсидир таянч иборани билиш даражасида, бошқасини қўллаш, айрим таянч ибораларни баҳолаш даражасида ўзлаштириши керак бўлади.
Назарий ўқув материалида модулга тегишли фаолият тури назарий жиҳатдан ёритилиши керак. Амалий ўқув материалларида модулни ўзлаштиришда ва мустақил тарзда билимлар олишда талаба бажарадиган амалий фаолият усуллари, тажриба ва экспериментларни ўтказиш методлари баён қилиниши ҳамда кўрсатмалар, тавсиялар берилиши керак. Шунингдек, талабаларда касбий кўникма ва маҳоратларни шакллантириш учун ҳақиқий объектлар билан ўзаро ҳаракат усуллари ва ҳаётий тажрибалар батафсил баён этилади. Талабаларнинг бевосита амалий ишларни бажаришлари учун шундай услубий тавсиялар берилиши керакки, ундан талабалар маълум кўникма ва маҳоратларни эгаллашлари учун ўзларининг билимларини амалиётга қўллашни ўрганишлари керак.
Назарий ва амалий матнларда модул мазмуни аниқ акс эттирилиши, талабаларга кейинги модулга ўтишда қизиқишни уйғотиши, ва таассурот қолдирадиган бўлиши керак. Матннинг тили тушунарли бўлиши керак
Модулда изоҳлар, луғатлар берилиши ўқув материалини ўзлаштиришни осонлаштиради.
Изоҳлар, талабаларнинг модулни мустақил ўрганишлари учун, шароитлар яратиб бериши керак. Изоҳлар маълумотлар кўринишида расмийлаштирилади. Бироқ шуни ҳам инобатга олиш керакки, изоҳларнинг ҳажми катталиги ва даврий такрорланиши талабаларга фикрларини бир жойга жамлашни қийинлаштиради, материални тўлиқлигича қабул қилишларини қийинлаштиради, асосий матнга диққатни жалб қилишга халақит қилади.
Модулни ўзлаштиришда атамашунослик, таржимали ва бошқа луғатларнинг берилиши матндаги янги атамалар, атамаларни тушунишга ёрдам беради.
Саволлар, тестлар, топшириқлар ва машқлар. Ҳар бир модулда талабаларнинг ўз-ўзини текшириш ва билимларини мустаҳкамлаш учун саволлар, тестлар, мустақил ишлаш учун амалий топшириқлар ёки машқлар ва уларни бажариш учун услубий кўрсатма тавсиялар бўлиши керак. Саволлар талабаларни билим олишга қизиқишларини, мустақил фикрлаш фаолиятини ривожлантиришга, таққослаш, синтез, таҳлил қилиш усулларидан фойдалана олиш маҳоратларини шакллантиришга йўналтирилган бўлиши керак.
Замонавий педагогик ва ахборот технологиялари бир-бири билан уйғунлашган ва мослашган ҳолда бир-бирини тўлдириш керак. Мана шундай уйғунлик таълим амародорлигини ошириш учун кенг имконият яратади.
Бундан ташқари, ўқитувчи олдида ўқувчиларни ахборот олиш ва қайта ишлаш маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш вазифалари туради. Бу жараённинг муваффақиятли кечишида ўқитувчининг ўзи маслаҳатчи, йўл-йўриқ кўрсатувчи, ўқув жараёнининг бошқарувчисига айланиб боради.
Бунда бош масала билимлар оламига кириш, бу оламнинг ресурсларидан фойдаланиш ва ўзлаштиришга боғланиб қолади. Ўқувчи ахборот уммонида янгича қоидаларни ўрганиши, барча ўқув фанлар кесимида ахборот олиши ва уни қайта ишлай олиши бевосита машғулотларнинг ташкил этилишига боғлиқ. Бериладиган маълумотларни янада мазмунга бой, эсда қоладиган ва кўргазмали бўлиши учун кўпроқ мултимедиа технологияларидан фойдаланилади.
Мултимедиали технологиянинг энг муҳим хусусияти интерфаолик – ахборот муҳити ишлашида фойдаланувчига таъсир ўтказа олишга қодирлиги ҳисобланади. Сўнгги йиллар давомида кўплаб мултимедиали дастурий маҳсулотлар яратилди ва яратилмоқда: энциклопедиялар, ўргатувчи дастурлар, компютер тақдимотлари ва бошқалар.
Глобал Интернет тизимининг ривожланиши жаҳон таълим тизимида эволюцион такомиллаштиришнинг янги истиқболларини очиб берди. Бугунги кунда анъанавий таълим услублари Интернет, электрон-компьютер сетлари ва телекоммуникация муҳитига асосланган янги ўқитиш услублари билан тўлдирилмоқда. Интернет технологияга асосланган телеўқитиш ва масофавий таълим бир қатор янги функцияларни бажариш билан бир қаторда, ўзаро тақсимланган ҳамкорлик принсипи, интегратция, халқаро Интернет тармоғига кириш каби аниқ принсипларни амалда қўллашни талаб этади.
Ҳозирги давр инсондан умрбод таълим олишни, яъни ўз ҳаётий фаолияти давомида мунтазам касбий билим ва кўникмларини ошириб боришни тақоза этмоқдаки, албатта бу электрон-компьютер тармоқни ривожланиши ҳамда Интернет технологиялар асосида амалга оширилади.
Ҳозирги замон таълим жараёнига анъанавий тушунчалар қаторида янги-янги қуйидаги тушунчалар ҳам кириб келмоқда: Ўқитиш - бу маълум бир мақсадга йўналтирилган тизимли билим ва кўникмалар билан қуролланган жараёндир. Таълим - бу ўқитиш натижаси бўлиб, шахсни тарбиялаш ва ривожлантиришдир.
Компьютер тақдимотлари, маъруза ёки бошқа чиқишларда одатда кўргазмали намойиш этиш воситаси сифатида плакатлар, қўлланма, лаборатория тажрибаларидан фойдаланилади. Бу мақсадда диапроекторлар, кодоскоплар, график тасвирларни экранда намойиш этувчи слайдлардан фойдаланилади. Компьютер ва мултимедиали проекторнинг пайдо бўлиши эса маърузачи нутқини товуш, видео ва анимация жўрлигида сифатли ташкил этишнинг барча зарурий жиҳатларини ўзида мужассам қилган кўргазмали материалларни тақдимот сифатида тайёрлаш ва намойиш этишга имкон берди.
Мултимедиа воситалари таълим беришнинг самарали ва истиқболли қуроли (инструментлари) бўлиб, у ўқитувчига анъанавий маълумотлар манбаидан кўра кенг кўламдаги маълумотлар массивини тақдим этиш; кўргазмали ва уйғунлашган ҳолда нафақат матн, графиклар, схемалар балки овоз, анимациялар, видео ва бошқалардан фойдаланиш; ахборот турларини таълим олувчининг қабул қилиш (идрок этиш) даражаси ва мантиқий ўрганишига мос равишда тайёрланиши лозим.
Таълим жараёнида ўқувчиларнинг мустақил билим олишларини йўлга қўйиш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш, эркин фикрлаш, ўзаро мулоқотларда фаол иштирок этишга ўргатиш, қизиқиш ва интилишларини ошириш – илғор педагогик технологиялар асосидир.
Илғор педагогик технологияни таъминловчи муҳим дидактик тамойиллари: таълим услубиятини ҳамда мазмунини такомиллаштириш; ўқувчиларнинг абстракт тафаккурини ривожлантириш; мустақил билим олиш билан боғлиқ бўлган малака ва кўникмаларни шакллантириш; олган билимларини амалиётга тадбиқ этиш қобилиятларини шаклантириш лозим.
Бугунги кунда ўқитиш тизимидаги интерфаол ўқитиш методлари ва техникаларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
Интерфаол усулларини чизмали ташкил этиш шакиллари
Интерфаол усуллар ва ахборотни чизмали ташкил этиш усуллари, уларнинг моҳияти ва мазмуни.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish