Графикли органайзерлар (ташкил этувчи) – фикрий жараёнларни кўргазмали тақдим этиш воситаси бўлиб, уларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин.
Маълумотларни таркиблаштириш ва таркибий бўлиб чиқиш, ўрганилаётган тушунчалар (воқеа ва ҳодисалар, мавзулар) ўртасидаги алока ва узаро боғлиқликни ўрнатиш усул ва воситалари: Кластер, БББ ва Вендиаграммаси усуллари
Маълумотларни тахлил қилиш, солиштириш ва таққослаш усул ва воситалари: БББ ва Вендиаграммаси усуллари
Муаммони аниқлаш, уни ҳал этиш, таҳлил қилиш ва режалаштириш усуллари ва воситалари: «Нима учун?», Балиқ скелети», «Пирамида», «Нилуфар гули» ва бошқалар.
1.3. 1-боб юзасидан хулоса ва таклифлар
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларини амалга ошириш ҳамда ёш авлодни юқори савияда тарбиялашни таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон тарихи” фани бўйича электрон ўқув-услубий мажмуалар яратиш ҳам давлат аҳамиятига эга бўлган масалалар қаторига қиради. Шу нуқтаи-назардан бугунги кунда республикамиз олий таълим муассасаларини ўқитишда модулли ёндошувга ўтиши долзарб аҳамиятга эга бўлмоқда. 2014-2015-ўқув йили бошига қадар олий таълим муассасаларида ўқитилаётган фанларни 20%, 2015-2016-ўқув йили бошига қадар 50%, 2016-2017- ўқув йили бошига қадар 100% фанларни модулли тизимга ўтказиш режалаштирилган. Ушбу тизимнинг фаолият механизми шундан иборатки, профессор-ўқитувчи ўз фани бўйича модулини, электрон мажмуани шакллантиради. Унинг тартиби фан бўйича яратилган тақдимотлар тарқатма материаллар, силлабус, вазиятли топшириқлар ва бошқалар жойлаштирилади. Кафедра муҳокамасидан ўтказгандан сўнг, профессор ўқитувчи уни курс бошланишидан аввал веб-сайтдаги махсус порталга жойлаштиради.
Бугунги кунда илм-фан жадал тараққий этаётган, замонавий ахборот-коммуникация воситалари кенг жорий этилган жамиятда барча фан соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб бориши, таълим олувчилар олдига уларни тез ва сифатли эгаллаш билан бир қаторда, мунтазам ва мустақил равишда билимларни эгаллаш вазифасини қўймоқда. Шунинг учун миллий истиқлол ғоясига содиқ, етарли интелектуал салоҳиятга эга, илм-фаннинг замонавий ютуқлари асосида мустақил фикр ва мушоҳада юрита оладиган шахсларни тарбиялаш ҳамда рақобатбардош, юқори малакали кадрларни тайёрлаш масаласи электрон ўқув-услубий мажмуаларининг янги авлодини яратишни талаб қилмоқда.
“Ўзбекистон тарихи” фанинг электрон ўқув-услубий мажмуаси Давлат таълим стандарти ва фан дастурида белгиланган талаблар асосида талабалар томонидан эгалланиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларни компетентлик даражасида ривожлантиришни, ўқув жараёнини комплекс лойиҳалаш асосида кафолатланган натижаларни олишни, мустақил билим олиш ва ўрганишни ҳамда назоратни амалга оширишни таъминлайдиган, талабанинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган электрон кўринишдаги ўқув–методик манбалар, дидактик воситалар ва материаллар, мезонларини ўз ичига олади.
Мамлакатимизда таълим соҳасида рўй бераётган туб янгиланишлар ҳар бир таълим муассасасида ўқув жараёни услубий таъминотини ривожлантиришни талаб этади. Замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари яқин йиллар ичида педагогик инновацияларнинг асосий манбаи бўлиб қолади.
Таълим олувчилар учун мустақил билим олиш имкониятларини ошириш, таълимнинг электрон ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш таълим мазмунини такомиллаштиришнинг зарурий шартларидан бири саналади.
Таълим тизимига электрон таълимни жорий этиш биринчи навбатда жамиятнинг интеллектуал салоҳиятига, жумладан, таълим соҳасининг ахборотлашувига, ахборот таълим ресурсларини ишлаб чиқишга боғлиқ. Дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида таълимни ахборотлаштириш, шу жумладан электрон таълимни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Электрон таълимни ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш йўллари изланмоқда, таълимда янги ахборот технологияларини жорий этиш таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг диққат марказидан ўрин олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |