Битирув ишида Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаларининг касбий фаолиятини ҳисобга олган ҳолда "Ўзбекистон тарихи" фанидан маъруза ва семинар машғулотларни касбга боғлаган холда ташкил этиш масаласи ёритилган



Download 0,63 Mb.
bet16/18
Sana13.07.2022
Hajmi0,63 Mb.
#791038
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
БЛИ Самарканд

МАЪРУЗА МАТНИ
Туркистонда жадидчилик ҳаракати”
Ўқув режа:
1.Мавзу тарихшунослиги Х1Х аср урталарида ўзбек хонликларининг ижтимоий- сиёсий аҳволи.
2.Россия империясининг Ўрта Осиёни босиб олиши.
3.Россия империясининг мустамлакачилик зулмига карши миллий озодлик ҳаракатлари.
4.Туркистонда жадидлар ҳаракатининг юзага келиши.Уларнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари.
Таянч иборалар: Жадид, Усули савтия, чор Россияси, Низом, Гаспирали, Беҳбудий, Авлоний, “Ҳуррият”,”Хуршид”, Театр, Падаркуш
Дарснинг ўқув ва тарбиявий мақсади: ушбу мавзу орқали Жадидчилик ҳаракатининг юзага келиши ҳамда буюк маърифатпарварларнинг ўлка иижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётига киритган янгиликлари, миллий истиқлол ғоялари ва уларнинг аҳамиятини тарихий манбалар асосида ёритиб, буюк маърифатпарварлар қилган хиззмати ва меросидан фахрланиш туйғусини шакллантиришдан иборат.
Дарс методи: “Ақлий ҳужум”, “Маъруза-суҳбат” талабалар диққатини мавзунинг муҳим саволларига жалб қилади, саволлар маъруза бошида ва уни ўтказиш давомида тавсия этилади.
ХIХ аср иккинчи ярми бошларида Туркистон хонликларини бўйсундириш мақсадида чор Россия ўзининг ҳаракатларини бошлади.1853 йилда Оренбург генерал губернатори граф.В.Перовский ташаббусни ўз қўлига олиб Окмачит қалъасига ҳужум бошлади ва йигирма икки кунлик қуршовдан сўнг Оқмачит қалъасини забт этидилар.Оқмачит ҳалокати ҳақида “Тарихи амир лашкар Алимқул” китобида шундай маълумот келтирилади:”Бу орада Урусия аскаридан бир катта сардор бирмунча аскар ва тўб тўбхона бирлан келиб, Оқмачитда Абдувалини (қалъа ҳокими) муҳосара айлаб... муҳосарани қаттиқ қилиб, қўрғон деворига нақб кавлаб, дору тўкуб, ўт қўйиб қўрғонни йиқиб, раҳнадин аскар шаҳарға югуриб ва Абдували ва неча тобе бирла ўлуб ва ярадор бўлғон.Русия аскари қаҳр ва ғалаба бирла шаҳарға тўлуб кетди.”[2]
Чор Россияси Ўрта Осиёси бостириб олишни тўрта босқичда амалга оширди.1860 йилда Қўқон хонлигига қарши эълон қилинмаган уруш бошлади.Авлиёота ,Туркистон,Чимкент,Тошкент шаҳарлари генерал Черняев томонидан 1865 йилда забт этилди.Рус истилочилари Бухоро хонлигига қарши уруш ҳаракатларини икки ҳарбий мавсумда 1866 ва 1868 йилларда ўтказди. 1867 йил Туркистон ўлкасининг генерал губернатори ва туркистон ҳарбий округи қўмондони этиб К.П.Кауфман тайинланди.1873 йил 29 майда Хива ишғол этилди. 1876 йил феврал ойидан Россия империяси губерниялари қаторига вилоят сифатида қўшиб олинган Қўқон хонлигининг чинакам ҳукмдори сифатида расман эълон қилинган генерал Скобелев минглаб рус зобитлари учун жасорат рамзига айланди.
Фарғонани “Фарғона вилояти” номи остида Туркистон генерал губернаторлиги таркибидаги рус чоризмига қарамлиги 1917 йилги большевик инқилобига қадар давом этди”.[3]
Ўрта Осиё истилосидан сўнг чор Россияси минтақада мустамлака ҳукмронлигини ўрнатди. Туркистон шаҳарлари ичида генерал губернаторликнинг сиёсий, маъмурий ва маданий маркази тошкент бошқарувига мустамлака маъмурияти алоҳида эътибор берди. 1886 йилда “Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом” тасдиқланди.
Туркистондаги мустамлака идораси 1898 йилгача “ҳарбий халқ бошқаруви”, ундан кейин эса “маъмурий полиция бошқаруви” деб аталган бўлса ҳам, унинг моҳияти мазмунан ўзгармади.Барча ваколатлар рус маъмуриячти қўлида жамланиб, мустамлака истибдоди йил сайин кучайиб борди.
Мамлакатимиз биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек,”...чоризм мустамлакаси даврида маърифат ғоясини баланд кўтариб чиққан жадид боболаримизнинг фаолияти бунга яна бир ёрқин мисол бўла олади. Маҳмудхўжа Беҳбудий,Мунавварқори,Абдулла Авлоний,Исҳоқхон Ибрат,Абдурауф Фитрат,Абдулла Қодирий,Абдулҳамид Чўлпон,Усмон Носир каби юзлаб маърифатпарвар, фидойи инсонларнинг ўз шахсий манфаати, ҳузур-ҳаловатидан кечиб, эл- улус манфаати, юртимизни тараққий топтириш мақсадида амалга оширган эзгу ишлари авлодлар хотирасидан асло ўчмайди.”[1]
Х1Х асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида Туркистон заминида мустамлакачилик ва улуғ миллатчиликка асосланган сиёсий маъмурий тизим ҳукм сурди.Рус ҳукумати ўзбек ба бошқа туб аҳолига сиёсий ва инсоний ҳуқуқларни беришни хаёлига ҳам келтирмади.Мустақилликнинг йўқотилиши, сиёсий ҳақсизлик ва адолатсизлик бутун жамият аҳлини рус давлатига қарши кучли мухолифатга айлантирди.Уларнинг орасида маҳаллий юқори табақаларнинг илғор вакилари ҳам бўлиб, озодлик ғоялари бирган сари куч қувватга тўиб борди.Бу ғоялар жадидлар сиёсий фаолиятининг асосини ташкил этди.Шунинг учун жадидлар мазлум халқни озодлик курашига даъват этдилар.Зуро,Абдурауф фитрат шундай ёзган;”Эй улуғТурон, арслонлар ўлкаси Сенга на бўлди.Дунёни “Урхавалари” билан титратган йўлбарс балаларинг қани.Нечун товушлари чиқмайди?...Нечун чекиндилар?нечун кетдилар? Кураш майдонларин ўзгаларга нечун қўйдилар”[4]
Россиянинг Ўрта Осиёда ўтказилган мустамлака сиёсати,айниқса, иқтисодга катта таъсир кўрсатди.рус ҳукумати ва капиталистлар биринчи навбатда, пахтачиликни ривожлантириш ва тўқимачилик саноатини арзон хом ашё билан таъминлашга қаттиқ қарашдилар.Мустамлака даврида пахта тозалаш заводларининг сони 208 тага етиб, уларда пахта тозаланди ва тайёрланди.Уларнинг талай қисми маҳаллий бойларга тегишли эди.Масалан,Фарғона вилоятидаги 157 та пахта тозалаш заводининг 107 таси миллий буржуазиянинг қўлида эди.Мустамлакачлик сиёсати ўлканинг маънавий ҳаётига ҳам зарба берди.Чунончи, у миллий тилни ривожланишига йўл бермай, рус тилига давлат мақомини берди. ХХ аср бошларида бир нечта газеталарни чиқаришга рухсат берилди, лекин улар кўп умр кўрмай беркитилиб юборилди.Рус ҳукумати халқ маорифини ривожлантиришни хаёлига ҳам келтирмай,мактаб ва мадрасаларни маблағ билан таъминламади.Айрим маълумотларга қараганд, Туркистон генерал губернаторлиги бюджнтининг фақат бир фоизигина маорифга ажратилган.Унинг 74 фоизи рус мактабларини, 26 фоизи рус тузем мактабларини таъминлашга сарфланди.
Яхшиямки, миллий буржуазия ва жадидлар бор экан, улар биргаликда мактаб ва мадрасаларни таъминлаб турдилар.
Рус маъмурияти ва зиёлилари орасида агар мактаб ва мадрасаларни фаллиятига имкон яратилса,”ғафлатда ётган мусулмонларни уйғониши” ва”нонимиз яримта” бўлиши мумкин, деган хавотирланиш йўқ эмас эди. Босқинчилар ўзбекларни жаҳон тараққиётидан четда қолдириб, фан ва маданиятнинг ўсишига катта тўсқинлик қилди. Бундай миллатнинг бу кунинигина эмас, балки келажагини ҳам барбод этувчи миллйи зулм жадидларнинг маънавий курашининг асосини шакллантирди.
ХIХ аср иккинчи ва ХХ асрнинг бошларида Tуркистон тарихида “жадидлар” номи билан аталган маърифатпарвар зиёлилар зулм натижасида ўлка халқининг саводсизлик, қашшоқлик, жаҳолатга маҳкум бўлганлигини теран англаб етдилар.Жадидларнинг фикрича, бу иллатлардан қутулиш учун халқни маърифатли қилиш зарур эди.
Улар биринчи навбатда, халқнинг саводини чиқариш ва жаҳон андозаси даражасида билимини оширишга киришдилар.Улар ёшларни ўқитиш учун Германия,Франция,Туркия,Миср ва бошқа мамалкатларга юборишга талаб этдилар.Масалан, бундай таклифлар М.Беҳбудийнинг “Эҳтиёж миллат”(1909),Ҳамзанинг “Муалиф афандиларга улуғ рижомиз”(1914) ва Чўлпоннини “Дўхтир Муҳаммадёр”(1915) сингари мақолаларида баён этилди.
ХХ аср бошларида Tуркистон ўлкасида рўй берган ижтимоий-сиёсий жараёнларни Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти И.А.Каримов “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асрида таҳлил қилиб,”Асримизнинг бошида Tуркистонда кечган воқеаларни бир эсланг.нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки,чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга,халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумуикн эди. Маърифатпарварлик биз учун бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ, йўқотмайди ҳам”[5],- деб эътироф этади.
Жадидлар матбуотни ривожлантириш билан ҳам халқнинг кўзини очишга ҳаракат қилдилар.Чунончи, улар 1905 йилнинг охирида “Ўзта Осиёнинг умр гулзорлиги” номли газета чиқаришиб, мактаб ислоҳотларига ва бошқа ҳаётий масалаларга оид мақолаларни чоп этдилар.Аммо газета икки ойдан кейин фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. 1906 йилда жадидларнинг “Тараққий” деган газетаси чиқарилди. Унда маорифда ислоҳотларни ўтказишга даъват этувчи фикр мулоҳазалар, ўлка сиёсий маъмурий тизимини танқид қилиш ва мусулмонларнинг бирлигини таъминлашни ўз ичига олган мақолалар чоп этилди.шунинг учун ҳам газета кўп ўтмай ҳукумат томонидан тўхтатилиб қўйилди.[6]
Туркистоннинг ижтимоий- сиёсий,маданий-маърифий ҳаётида ва халқ тафаккурида муҳим аҳамиятга молик бўлган маърифатпарварлик жадидчиликни холисона ўрганиш зарурияти унинг “таъқиқланган мавзу”(“ёпиқ муаммо”) сирасига кирганлиги билан изоҳланади. Бундай фикр билдиришнинг сабабишундаки, жадидлар томонидан Туркистоннинг равнақини кўзлаб олға сурилган ижтимий иқтисодий муаммолар, миллий истиқлол ғоялари шўро тузуми мафкураси “қолип”ига сиғмас эди.
Туркистон жадидларининг хотин- қизлар масаласидаги фаолиятлари кам ўрганилган мавзудир. Шунинг учун Туркистон жадидиларининг хотин- қизлар борасидаги фаолиятларини бугунги кун нуқтаи назаридан мустақиллик, истиқлол ғоялари асосида тўғри талқин этиш ғоят муҳимдир.
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида юзага келган Туркистон жадидчилиги ҳаракати ўзларининг қарашларида хотин- қизларга нисбатан ўрта асрчилик муносабатларини ўзгартириш, уларни маърифат илму фанга жалб этиш, аёллар тўғрисидаги Қуръони Карим ҳукмлари ва ҳадислар кўрсатмалари бузилиши олди олиниши билан боғлиқлиги ҳақидаги масалаларни илгари сурмаслиги мумкин эмас эди. Исмоил Гаспирали ўзининг “Дору-р-роҳат” асарида никоҳ муҳаббат асосида қурилиши, никоҳ низомининг ўзи ҳам одилона, инсоний ҳуқуқлардан келиб чиқиб тузилиши кераклигини таъкидлайди.
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳам аёллар масаласига бағишланган кўп мақолаларининг тайёрлиги, лекин уларни чоп этмаган бўлса- да, кўпгина ўзининг суҳбатлари ва мажлислардаги чиқишларида мусулмон хотин- қизларининг асоратга қолишига қарши фикрларни ифода этган. Уларнинг ҳуқуқига, хурофот ва жаҳолат, мутлақ ҳокимият эгалари, феодал патриархал хонлик, амирлик ва мустамлакачиликнинг тазйиқ ва таъқибларига ўзининг кескин қарашларини билдирган.
Абдурауф Фитрат ҳам “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” номли асарида ўзи яшаган даврдаги аёлларнинг турмуш тарзи, эр- хотинларнинг ўзаро муносабати ва уларнинг аҳвол руҳияти ҳақида куюниб ,қуйидагиларни ёзади.; “мамлакатимиздаги хотинлар ҳар дақиқада қанчадан қанча таҳқир ва жафоларга дучор бўлиб яшамоқдалар. Биз туркистонликлар ўз хотинларимизни одамият доирасидан ташқарида деб уйлаймиз ва у бечораларга одамга қилгандек муомала қилмаймиз. Хотинларимизни марҳаматга сазовор, инсофга лойиқ ва шафқатга ҳақли деб билмаймиз. Бизда хотинларни сўкиш фахр ва ғурур саналади, уриб майиб қилишни эркакчиликнинг фазилати деб уйлаймиз. Гўё, Аллоҳ уларга ҳуқуқ,эътибор ва фикрлаш фазилатлари бермагандек. Ҳатто, бечора хотинларимиз бахт ва саодатларидан батамом ноумид бўлиб, шундай хулосаларга келганларки, Аллоҳ одамзотнинг ҳама фазилатларини эркакларга бериб, аёлларни уларнинг жабру зулмларига асир ва гирифтор қилган”[7]. Фитрат эркаклар дунёвий ишларнинг бир қисмини бажаришга қанчалик масъул бўлсалар, хотин- қизларга ҳам бир қисм ишларни бажариши шунчалик зарур, деб таъкидлайди.
Жадидлар фикрича хотин- қизлар ўз аёллик ҳуқуқини англаши, талаб қилиши, тиклашга интилиши, уни тубан кимсалардан ҳимояланиши, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиши учун диний ва дунёвий билим имкониятларидан фойдаланиш шароитлари яратилиши зарур. Абдулла Авлоний ўлкани қолоқликдан, тубанликдан ва жаҳолатдан чиқариш йўлларини қидирар экан, хотин- қизларни илму фан, маърифатдан баҳраманд қилиш зарурлиги тўғрисида қўйидаги фикрларни билдирган:” Расули акрам набиййи муҳтарам саллоҳу алайҳи вассалам афандимиз: “Илм ўқимак ҳар бир мўмин эру хотунга фарздур”, демишлар. Ажабо, Қуъонимиз, пайғамбаримиз ўқингиз деб амр қилғон ҳолда, бизлар на учун ҳаракат қилмаймиз...бизлар ҳамон уйқудан ғафлатдан , жаҳолатдан бошимизни кўтармаймиз, ибрат олмаймиз”[8].
Жадидлар қарашларида жамият ривожланишини тўхтатаётган хотин- қизлар ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ ҳолатлар: маърифат қолоқлиги, қайғу, кулфат, уруғчилик ва ўрта асрчилик муносабатларидан қутулиш йўл йўриқлари ўз аксини топганди.
Ўзбек жадид драматургияси ҳамда театрининг шаклланиши, аввало, ижтимоий ҳаёт тақозоси ва эҳтиёжи туфайли содир бўлди.
Ўрта Осиё Россия империяси томонидан забт этилгач мустамлака ҳукумати сиёсий мақсадларни назарда тутиб, ўлкада рус маданиятини жадал ёйишига кириша бошлади. Бунда нафақат таълим, балки театр соҳаси ҳам муҳим ўрин тутган.
Туркистонга рус, татар, озарбайжон театрларининг кириб келиши ўзбек миллий театр санъатининг антик даврларда шаклланган қадимий юнон театри кўринишидаги театр маданиятини орадан икки минг йилдан кўпроқ давр ўтиб ҳам мазмун, ҳам шакл жиҳатидан кескин ўзгаришларга учраб, янгитдан туғилиши учун муҳим омил бўлди.
Туркистоннинг аср бошлари матбуотида оврупоча театр санъатининг миллий негизини барпо қилишга бўлган интилишлар бу санъат тури бизда 1913 йил расман шаклланмасидан бироз илгарироқ бошлашганига оид далиллар учрайди. Ўзбек театри янги тарихини махсус ўрганган Б.О.Пестовский «Инқилоб» журналининг бир неча сонларида эълон қилинган катта мақоласида «Қорақўл шаҳрига яқин бир қишлоққа 1909 йилда «ўзбек театри ўйналди», деган хабар борганлигини қайд этган эди».Туркистон вилоятининг газети» 1910 йил январ сонларидан бирида эса «тез фурсатда Тошкент шаҳрида театр, яъни «муқаллид» ўйини уйналатурғон мусулмон жамияти (труппа) очилур эмиш…Ул жамият мусулмон забонида «муқаллид» ўйнар эканлар», деган хабар босилади. Яна шу газетада ерли татар ҳаваскорлари доимий театр труппаси тузгани ҳақида ҳам кичик ахборот берилган. Агар «Ойина» журналидаги «Дохилия хабарлари» деб номланган рукнни кўздан кечирсак, театр ё концерт томошалари ҳақидаги хабарларда маҳаллий ҳаваскорлар татар театрчилари билан ҳамкорликда спектакллар қўйгани, аксарият миллий пьессалардан сўнг татар пьессалари ўйналгани, ҳар бир спектаклда татар ва ўзбек актёрларининг биргалашиб иштирок этганидан огоҳ бўламиз.
Умуман, театр масаласига эътибор 10-йилларда жуда кучли бўлган.1911 йила Маҳмудхўжа Беҳбудий «Падаркуш ёхуд ўқумаган боланинг ҳоли» номли «парда 4 манзарали миллий, биринчи фожиа»сини ёзади. 1913 йил Самарқандда «Падаркуш»нинг нашрдан чиқиши том маънода ўзбек миллий театрининг туғилишини белгилади. Шу йилнинг ўзидаёқ Самарқандда Беҳбудий, Тошкентда Мунаввар қори ва Абдулла Авлоний раҳбарлигида саҳналаштириш ҳаракатлари бошланади.
«Падаркуш» илк бор ҳаваскорлар томонидан 1914 йил 15 январ куни Самарқанднинг янги шаҳар қисмида намойиш этилади. Шу муносабат билан «Ойина» журналининг 1914 йил 25 январ 14-сонида «Туркистонда биринчи миллий театр» ҳамда «Падаркуш» кетидан татар труппаси қўйган «Олдадуқ ҳам олдандуқ»номли татарча спектакл ҳақида 1 феврал 15-сонида «Самарқандда театр» номли давомли ахборот тақризлар эълон қилинади. Унда «Падаркуш» фожиасининг «ниҳоятда яхши амалга қўйилгани» айтилиб, театр-ибратхонага минглаб халк «ҳужум» қилгани, 320 ўринлик театр залига яна элликта қўшимча жой қилиниб, билетлар баланд нархларда аввалдан сотилгани баён қилинади.
Хабарда асарни саҳналаштирувчи режиссёр ҳақида маълумот берилмайди. Лекин жадид театри тарихини биринчилардан бўлиб кенг таҳлил қилган Миён Бузрук Солиҳовнинг ёзишича «Озарбайжонли Алиасқар Асқаровнинг саҳнани тартибга солишда таъсири булган. Ҳатто унинг режиссёрлик вазифасини бажарганини профессор Абдулла Авлоний сўзлаган эди. Иккинчи бир хабарга кўра, режиссёрликни Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ўзи қилган эмуш».(Миён Бузрук Солихов,1976.76 б.) «Падаркуш»нинг илк муваффақияти бутун Туркистонда ейилди.
Демак, 1914 йил ўрталарида келиб, Самарқандда мунтазам труппа мавжуд эди. Аммо бу мунтазамликни нисбий маънода (бир мартагина спектакл қилиш учун жамланиб, сўнг тарқалиб кетадиган муваққат жамоалар ҳам бўларди) тушунмоқ керак. Чунки спектакллар қўйиш ва актёрларни доимий иш ҳақи билан таъмин этиш учун хеч қандай моддий база мавжуд эмас эди. Аксикча спектаклларнинг ўзи маърифий муассаса ва тадбирларни маблағ билан таъминловчи асосий манбалардан бири эди. Шунинг учун актёрлар ўзларининг асосий касб-корларидан бўш пайтларидагина театр билан машғул бўлардилар. Масалан, Абдулла Бадрий матбаада ҳарф терувчилик, Хожи Муъин муаллимлик, Ҳошимқул баққолчилик, Раббимқул машиначи тикувчи, Абдусалом бойвачча рангфурушлик, Мардонқул турли ширкатларда коммерсантлик, Акобир Шомансуров эса савдогарлик билан тирикчиликларини юргизардилар. Улар спектакллардан тушган даромаддан ҳам бирор улуш олмас эдилар.
Туркистондаги илк театр труппаларини, шу жумладан, Самарқанд труппасини ҳам ҳозирги давлат таъминотидаги труппалар каби тасаввур этмаслик керак. Бу кўнгилли ёшларнинг ишончли ақидалари юзасидан ўз ҳаловатларидан кечиб амалга оширган саъй-ҳаракатлари, оврупоча театр санъатини тарғиб этиш йўлидаги интилишлари бирлаштирган ижодий-маърифий жамоалар эди.
Дарҳақиқат, ўзбек миллий театрининг шаклланишида жадидларнинг ўрни катта эди. Президентимиз Ислом Каримов бу борада « Қачонки миллий маданиятимизнинг узвий қисми бўлган театр санъати хусусида сўз борар экан, буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Театр- бу ибратхонадир» деб айтган фикрини эслаш ўринлидир», деб ёзади.
Мустақиллик туфайли ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий қайта қуришлар қаторида маданият соҳасида ҳам тубдан ўзгаришлар рўй берди. Бу аввало театр санъати, миллий мусиқа, меъморчилик, адабиёт соҳаларида яққол кўзга ташланди. Республиада янги театр жамоалари ташкил этилди. 1998 йил 26 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг « Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.. Бу фармонга мувофиқ Ўзбекистон томоша саъатининг кўп асрлик анъаналарини ўрганиш, бойитиш ва тарғиб қилиш, театр санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, унинг моддий техника базасини янада мустаҳамлаш, мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳотларни амалга оширишда театр арбобларининг фаол қатнашишини таъминлаш мақсадида
« Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилди.

Ўзбекистон мустақилика эришгандан сўнг халқимизнинг ижтимоий сиёсий, адабий бадиий тафаккури тарихида алоҳида мавқега эга бўлган жадидчиликни ўрганишга катта аҳамият берилмоқда.Жадидчиликнинг пайдо бўлиш сабаблари, тадрижий ривожланиш жараёни, ундаги ижтимоий сиёсий, маънавий маърифий, миллий истиқлол ғояларини тадқиқ қилишга оид илмий изланишлар олиб борилди.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish