Битирув ишида Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаларининг касбий фаолиятини ҳисобга олган ҳолда "Ўзбекистон тарихи" фанидан маъруза ва семинар машғулотларни касбга боғлаган холда ташкил этиш масаласи ёритилган


I боб. Ўзбекистон тарихи фанини ўқитишнинг назарий масалалари



Download 0,63 Mb.
bet4/18
Sana13.07.2022
Hajmi0,63 Mb.
#791038
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
БЛИ Самарканд

I боб. Ўзбекистон тарихи фанини ўқитишнинг назарий масалалари



    1. Ўзбекистон тарихи фани тараққиётининг устувор йўналишлари



Ўзбек халқининг неча минг йиллик тарихида қандай мураккаб даврлар,оғир синовлар бўлганини барчамиз яхши биламиз1.
Ш.Мирзиёев
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини қўлга киритиши туфайли халқимизнинг асрий орзуси ушалди, ўз тақдири ва келажагини ўзи яратадиган бўлди. Тарихан қисқа даврда жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида кескин бурилиш ясалди. Мамлакатимизни модернизация қилиш, фаол демократик янгиланишларни амалга ошириш билан боғлиқ қатор ислоҳотлар ўтказилди. Жумладан, ана шу буюк ўзгаришларни асрлар давомида орзу қилган халқимизнинг кўҳна тарихига бўлган муносабати тубдан ўзгарди.
Бугунги кунда тарихий тафаккурнинг янгиланиши нафақат умумий маънавий муҳитнинг, балки ҳар бир жамият аъзосининг ижтимоий қиёфаси, руҳий дунёси, мақсад ва эҳтиёжларининг ўзгариши ҳамдир. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек: “Биз ўз тарихимизни йўққа чиқара олмаймиз. Бу тарихимизда ҳам қаҳрамонона, ҳам фожиали саҳифалар кўп бўлган. Ахир, кекса авлодларнинг, ота-боболаримизнинг кураши ва меҳнатини инкор этиб бўладими? Улар ярим феодал ҳолидаги қолоқ мамлакатни ижтимоий ва илмий-техникавий жиҳатдан тараққий этган замонавий даражага кўтардилар. Бу аниқ-равшан далилни ҳеч ким ким рад қила олмайди. Айни вақтда социалистик қурилишнинг кўпгина босқичларида қўпол хатолар ва бузилишларга йўл қўйганини ҳам ҳеч ким, ҳеч нарса шубҳа остига қўяолмайди”2 Шундагина инсон буюк алломалар орзу қилган фозил одамларнинг комил фазилатларини шакллантириш ва такомиллаштиришга муносиб ҳисса қўша олади.
Ўзбекистон тарихи фанини таълим тизимининг барча бўғинларида ва бочқичларида ўқитиш доирасида давлат ва ҳукуматнинг кўплаб қарор ва фармонлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2012 йил 27 январидаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик илмий Кенгаши ва Маркази ташкил этилди. Кенгаш ва Марказ Ўзбекистоннинг энг янги тарихини яратиш, Ўзбекистон тарихидан дарслик, қўлланмалар, хрестоматиялар тузиш бўйича ташкилий ва илмий ишларни бошлаб юборди, жойларда илмий семинарлар ўтказди.
Ўзбекистон тарихи умумжаҳон-инсоният тарихининг ажралмас қисми ҳисобланади. Жонажон Ватанимиз тарихи шу воқеаларга жуда бой. Ўзбекистон тарихи фани шу воқеаларни бошидан кечирган қадим ва яқин аждодларимизнинг ҳаётий кечмишлари қандай бўлганлиги, жаҳон тарихи тараққиётига қўшган ҳиссаларини холисона ва ҳаққоний ўрганади.
Ўзбекистон тарихи фани бошқа ижтимоий фанлардан фарқли ўлароқ мустақил фан. Бу унинг ўрганиш предмети ва объекти ҳамда вазифасида тўла намоён бўлади. Ўзбекистон тарихи фанининг бу ўзига хос хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлади:

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish