Birinchi prezidenti, buyuk davlat va siyosat



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/44
Sana28.06.2022
Hajmi1,72 Mb.
#717362
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44
Bog'liq
xoldor

Адабиётлар: 
1. Миллий истиқлол ғояси: Асосий тушунча ва тамойиллар. – Т.: 
Ўзбекистон, 2000. – Б.56. 
2. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият,
2008. – Б.176. 
ИСЛОМ КАРИМОВ – МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН БУНЁДКОРИ 
Кубаева Н., 
СамДЧТИ талабаси 
Жаҳон халқлари ва миллатларининг озодлик йўлидаги курашлар 
тарихи шунчалик узоқ вақт давом этганки, жамият ҳаётидаги туб 
бурилишлар, ўзгаришлар даврида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзи буюк 
йўлбошчиларни майдонга олиб чиқди, уларни миллат келажаги, халқ 
эртасини қуришга масъул этиб белгилади. Халқининг манфаатларини 
ўзиникидан устун қўйиб, миллати келажаги йўлида умрини бахшида этган, 
ватани тақдирини қурган баҳодирларгина ўзига юклатилган бу вазифани
уддалашга муваффақ бўлди.


25 
Маълумки, жамият тараққиётида шахснинг ўрни муҳим аҳамият касб 
этади. Айниқса, ўтиш даврида давлат арбобининг, сиёсий етакчининг 
бошқариш салоҳияти янада яққолроқ кўзга ташлана бошлайди. Чунки, бу 
пайтда ҳали маълум сиёсий тузум, қатлам ва жамиятни йўналтирадиган оқим 
шаклланмаган бўлиб, турли қарама-қаршиликлар ҳамда зиддиятлар мавжуд 
бўлган мураккаб вазиятлар вужудга келади. Бундай шароитда, халқ ўз 
келажагини асосан давлат раҳбарига қараб белгилайди. Ўзининг иймон-
эътиқодини, тақдирини у билан боғлайди. 
Жаҳон тарихида дунёни адолат билан забт этган Амир Темур, 
Ҳиндистон халқининг эркига тинчлик йўли билан етишган Маҳатма Ганди, 
АҚШ мустақиллик реформаси бошчиси Жорж Вашингтон, Франциянинг 
жаҳон саҳнасида мустақил овоз ҳуқуқи учун умрини фидо қилган Шарль де-
Голль, Туркия давлати суверенитети учун жон-жаҳди билан курашган 
Мустафо Камол Отатурк каби даҳолар туфайли давлат ва жамиятларнинг 
ҳаёти тубдан ўзгарганига тарих гувоҳ. Бобокалонимиз Амир Темур ХIV асрда 
Туркистон заминини мўғуллар зулмидан озод этиб, буюк “Темурийлар 
давлати”ни тузгани, дунёни зулмдан озод этиб, халқлар нажоткорига 
айлангани сир эмас. 
Соҳибқирон Темурнинг издоши – ўзбек ифтихори, халқ таянчи бўлган 
буюк шахс Ислом Каримовни ёдга олар эканмиз, умрини «Мустақилликни 
эркинлик тўғрисидаги шиорлар билан эмас, балки сиёсий, иқтисодий, 
маънавий мазмун билан тўлдириш керак» деган шиорни фаолиятининг бош 
мезонига айлантирган сиймони ҳотирлаймиз. Ўзбекистон Республикасининг 
Биринчи Президенти И.А.Каримов бир пайтнинг ўзида улкан назариётчи, 
моҳир ташкилотчи ҳамда амалиётчи сифатида халқ ва миллат олдида 
кўндаланг турган кўпдан-кўп саволларга пухта илмий-назарий асосда жавоб 
топгани ҳамда уларнинг энг мақбул ечимини кўрсатиб бергани унинг дунё 
аҳамиятидаги буюк сиёсат арбоби эканлигига яна бир бор шоҳид бўламиз. 
Ислом Абдуғаниевич ўтган асрнинг мураккаб 90-йилларида юритган 
сиёсати, қатъияти ва жасорати халқимиз интилган кўп асрлик озодлик 


26 
неъматига эришишида асосий омил бўлди. Тақдирнинг қалтис ўйин ва 
синовларидан ўтган, қисқа давр ичида Ўзбекистондаги аҳволни тубдан 
ўзгартиришга эришган Ислом Каримов Ўзбекистон раҳбари бўлиб 
сайланганининг эртасига, яъни 1989-йилнинг 24-июнь куни республика 
ҳукуматининг мажлисида «Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай 
яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди» дея қатъий ишонч билан халқни олға 
интилишга, мустақиллик аталмиш неъматни эзозлашга чорлагани унинг 
қандай азм-у шижоат билан янги вазифага киришганидан далолат берар эди. 
Улкан масъулият ва жавобгарликни бутун қалби билан ҳис қилган 
миллат етакчиси буюк вазифани — Ўзбекистонни, унинг жафокаш халқини 
қарийб 130 йилдан буён давом этиб келаётган мустамлакачилик зулмидан 
озод этиш вазифасини ўз зиммасига олди ва 1991 йилнинг 31 августида 
тантанали равишда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилди. 
Республикада жамиятни демократлаштириш, Ўзбекистонда ҳақиқий 
суверенитетни ўрнатиш, мамлакатда яшаётган кўп сонли миллатларнинг 
тотувлиги ва тенглигини таъминлаш Ислом Каримов бошлиқ сиёсий 
раҳбариятнинг асосий вазифаларидан бирига айланди.
Тарихий ривожланиш кўрсатганидек, ҳар қайси жамият келажакни 
кўзлаб яшайди ва унинг пойдеворини имкон қадар мустаҳкамроқ қуришга 
ҳаракат қилади. Фақат миллий истиқлол, давлат мустақиллигига эришиш 
туфайли 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
тамомила 
янги, 
инсон 
манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилувчи чинакам демократик 
Конституциясини яратишдек улкан тарихий имконият вужудга келди. 
Ўзбекистон Республикаси ХII чақириқ Олий Кенгашининг 1992 йил 8 
декабрдаги ўн биринчи сессияси томонидан Ўзбекистоннинг биринчи 
Конституцияси қабул қилиниши мамлакат тарихида оламшумул воқеа эди. 
Биринчи Президентимизнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-
маънавий соҳаларга — Ўзбекистон ҳаётининг деярли барча жабҳаларига 
тааллуқли бўлган муаммоларни аниқ рақам ва кўрсаткичлар асосида билиши 
ва уларнинг ечимини аниқ кўрсатиб бериши унинг қалбида ислоҳот ҳамда 


27 
мустақиллик ғоялари узоқ йиллар давомида шаклланиб борганини кўрсатди. 
И.А.Каримов ўзбек халқи ўзининг кейинги бир ярим минг йиллик тарихида 
бор-йўғи 376 йил ҳур мамлакат рутбасида бўлганлигини эътиборга олган 
ҳолда қатъият ва жасорат билан тараққиётнинг “ўзбек модели”ни ишлаб 
чиққани миллат ҳаётининг кейинги тарихида туб бурилиш ясади. 
Миллат отаси Ўзбекистон ҳаётига дахлдор бўлган ҳар бир масалага 
комплекс ёндашиб, уларнинг ягона тўғри ва муқаррар ечими — бу 
мустақиллик ва фақат мустақиллик дея халқни буюк ишларга чорлар эди. 
Бундай дадил фикрни катта-катта минбарлардан туриб баён этишдан 
тортиниб ҳам ўтирмасди. Халқ дарди билан ёниб, нафас олиб, ўзини улкан 
ишларга бағишлаб, ҳеч қандай хавф-у хатардан қўрқмади. Бутун халқнинг 
эзгу ниятлари кўринмас қудратли кучга айланиб, уларни қўллаб-қувватлаб 
турди. Мустақил Ўзбекистон номини жаҳон саҳнасига олиб чиққан 
йўлбошчининг олиб борган оқилона сиёсати аста-секинлик билан ўз 
ҳосилини бера бошлади. Ўлкамиз чорак аср ичида мисли кўрилмаган 
натижаларга эришди, халқлар ичида ўзининг муносиб ўрнини топди.
Президент Ислом Каримовнинг маънавий ва руҳий покланиш, юксак 
инсоний баркамоллик соҳасида амалга оширган ишлари миқёси булар билан 
чекланмади. У киши мамлакат аҳолиси маънавий эхтиёжларидан келиб 
чиққан ҳолда ўзбек халқининг минг йиллик урф-одат ва анъаналари 
равнақига кенг йўл очиб берди, советлар тузуми даврида юртимизнинг 
хорижий ислом мамлакатлари билан бутунлай узилиб қолган алоқаларини 
бутунлай янгидан ташкил этди. Юртбоши Туркия, Эрон, Малайзия, 
Индонезия, Покистон, Миср каби мамлакатларга сафарлари чоғида 
минтақавий барқарорликни таъминлаш, дини ва дили бир-бирига яқин бўлган 
халқлар орасида манфаатли ҳамкорликларни ўрнатишни ўз олдига мақсад 
қилиб қўйди. 
У кишига хос фидойилик, ватанпарварлик, адолатпарварлик ва 
меҳрибонлик каби олижаноб хислатлари бутун ўзбек халқини янада 
жипслаштирди. Фаолиятида ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб, 


28 
“Ёшларни Ватанни севиш руҳида тарбиялаш – келажаги буюк жамият 
қуришнинг муҳим шарти”, - деган шиорга амал қилди. Ёш авлод учун кўплаб 
имкониятлар эшигини очиб берган бобомиз бу борадаги фикрини давом 
эттириб “Ҳар қандай қалъа ичидан олинади. Демак, биз ичкарини мустаҳкам 
қилишимиз керак. Бунинг учун ёшлар қалбига юртга садоқат, катталарга 
ҳурмат, тарихга меҳр, келажакка умид туйғулари уруғини сочишимиз лозим”, 
- дея таъкидлаган эдилар.
Бу ишлар бугунги кун ўлчови билан қаралганда, табиий жараёнга 
ўхшаши мумкин. Бироқ, ҳар бир ҳодисани ўз вақтида баҳоласак, у рўй берган 
ё амалга оширилган вазият ва шароитни чуқур таҳлил этсак, мазкур 
ишларнинг нақадар тарихий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий воқеа бўлганини 
англаш мумкин бўлади.
Шу 
асосда, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Шавкат 
Миромонович Мирзиёев 2017 йил 27 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси 
Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич 
Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни 
имзолади. Қарорга мувофиқ, И.А.Каримовнинг она-Ватан мустақиллиги, эл-
юрт равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини инобатга олган ҳолда ул 
зотнинг мўътабар хотирасини абадийлаштириш бўйича бир қатор эзгу ишлар 
амалга оширила бошланди.
Ислом Абдуғаниевичнинг амалга оширишга улгурмаган мақсад, эзгу 
ишларини собитқадамлик билан давом эттираётган сафдоши, яқин дўсти 
ҳамда шогирди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович 
мустақил Ўзбекистон асосчисини ёдга олар экан: “Ислом Каримовни 
эъзозлаш нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир. У киши 
ҳотирасини қанча эъзозлаб, улуғласак, тараннум этсак, халқимиз, ўзлигимиз, 
миллатимизни шунча улуғлаган бўламиз”,- деган эдилар. 
Орадан йиллар, асрлар ўтса-да, Ислом Абдуғаниевич Каримов 
ҳотираси авлодлар қалбида мангу яшайди. Миллионлаб инсонлар юрагидан 
жой олиб, халқларнинг чуқур муҳаббатини қозонган бобомиз сиймоси 


29 
осмонимизда йўлчи юлдуз каби чарақлаб, бизни олижаноблик ва 
бунёдкорликка чорлайди. Юртбоши айтган ҳар бир сўз, ёзган ҳар китоби 
мард, 
танти, 
ҳалол 
ва 
ғайратли 
ҳалқимизни 
бирлаштиришда, 
жипслаштиришда, қудратли келажагимизни қуришда куч-қудрат ҳамда 
шижоат бағишлайди.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish