Birinchi prezidenti, buyuk davlat va siyosat


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/44
Sana28.06.2022
Hajmi1,72 Mb.
#717362
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Bog'liq
xoldor

Foydalanilgan adabiyotlar 
1.
I.Karimov. O`zbekiston XXI asrga intilmoqda. -T.: SHarq, 1999. 
2.
Karimov.I.A. O‘zbekiston mustaqillikka erishish ostonasida. - T.: 
„O‘zbekiston“, 2011. 
3.
Karimov I. “Yuksak ma’naviyat yengilmas kuch”. -T.: “Ma’naviyat” 
nashriyoti, 2008. -108 b. 
4.
И.А.Каримов. Наша вышая цель – незовисимость и процветание 
Родины, свобода и благополучие народа\\ Доклад на первой сессии Олий 
Мажлиса Республики Узбекитан второго созыва от 22.01.2000. –Т: 
Узбекистан 2000. Т.8-С.322-340. 
5.
И.А.Каримов Гармонично развитое поколение - основа прогресса
Узбекистана. Т.1998. Стр 156-168 
6.
Milliy istiqlol g‘oyasi: asosiy tushuncha va tamoyillar. -T.: «O‘zbekiston», 
2001. 
7.
6. “O‘zbekiston ovozi” gazetasi. 12-son, 28-yanvar 2010- yil. 
8.
 
http://e-adabiyot.uz/kitoblar/qollanmalar/867-uzbek-xalq-ogzaki-
ijodi.html?start=6 
9.
http://kitob.uz/ 


22 
МАЪНАВИЯТ – ИНСОН ҚАЛБИНИНГ БЕЗАГИ 
 
Имомов Ш., 
СамДУ магистранти 
Маънавият – инсон қалб кўзини очувчи, уни юксаклик ва улуғлик сари 
етакловчи маёқдир. Маънавиятни, маърифатни англаш учун ҳар бир инсон 
аввало, ўзлигини англамоғи, ўз қўнглига теран назар солмоғи, миллий 
қадриятларни, миллий урф-одатларни англамоғи лозим. Юртимиз истиқлолга 
эришганидан кейин маънавиятга, миллий қадриятларга эътибор кучайди. 
Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 
ҳар бир нутқларида, китобларида “маънавият”, “маърифат” деган сўзлар 
доимо ишлатилган.
Жумладан, “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида шундай 
дегандилар:
“Маълумки, ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, 
авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади” 
(Юксак маънавият – енгилмас куч, 83-б), - деган ҳикматни илгари 
сургандилар.
Мана шундай ҳикматга бой сўзлардан туртки олиб, бу сўзга, яъни 
маънавият ва тилнинг боғлиқ жиҳатларига, ундаги маъно-моҳиятга 
диққатимизни қаратдик. Ҳақиқатан ҳам ҳурматли биринчи Президентимиз 
таъкидлаганларидек, маънавият аввало инсон қалбига унинг гудаклигида она 
сути, она алласи ва она тилининг гўзал ва жозибадор оҳанги билан жо бўлади. 
Тил орқали инсоннинг гўзал туйғулари, меҳр-муҳаббати аксланади. 
Миллатнинг миллийли тилда, унинг маънавий қадриятларида, миллий 
бойликлари-ю, бадиий адабиётларида акс этади. Ахир бежизга биринчи 
Президентимиз мустақиллик сари ташланган илк одимини ўзбек тилига 
давлат тили мақомини бериш билан бошламаган. Бу эса маънавиятимизни, 


23 
маърифатимизни юксалтириш сари қўйилган одим десак адашмаган бўламиз. 
Тилга муҳаббат орқали Ватанга муҳаббат туйғуси шаклланади.
Маънавиятнинг мазмун-моҳияти, унинг луғавий маъноси ҳақида 
сиёсатшунослар, файласуфлар, адабиётшунослар бир қанча таърифларни 
келтиришган. Лекин менинг назаримда энг мукаммал таъриф: “маънавият – 
инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички 
дунёси иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини 
уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир” (“Юксак 
маънавият – енгилмас куч”, 19-б).
Бу 
мукаммал 
таъриф 
барчамизнинг 
аъмолимизга 
айланса, 
камчиликларимиз, нуқсонларимиз бартараф бўлиб, инсоннинг қадр-қиммати 
ортади, комиллик сари юксалади. Шу билан бирга бугунги кун ёшларини 
манавиятли, ор – номусли килиб тарбиялаш жуда муҳим масала, чунки 
бугунги ёшлар эртанги кунимизнинг яратувчиларидир.
Мен бир ҳақиқатни доимо тан олишни хоҳлар эдим, муҳтарам биринчи 
Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” 
асарини қўлимга олганимда, кўз ўнгимда гўё дунё қайтадан яралганидек, 
ўзим янгидан туғилгандек бўлавераман. Чунки бу китоб инсонни қалбан 
гўзаллик сари етаклайверади, кўнгилларни равшанлаштиради. Бу китоб 
биринчи Президетимизнинг инсоннинг яшашдан мақсади, зоҳирий ва 
ботиний олами ҳақидаги қарашларидан иборатдир. Китобда инсоннинг 
муқаддас маскани Оила, Маҳалла, Ватан ҳақидаги туйғулари, миллий 
қадриятларимизга эъзоз, буюк аждодларимиз меросига ҳурмат, моддий ва 
маънавий қадриятларимизни асраш ҳақидаги теран мушоҳадаларини баён 
этганлар. Бу каби теран ҳикматга бой фикрлар бугуннинг муҳим шиорига 
айланмоқдаки, айнан ана шундай сермаъно фикрларидан бирини 
келтирмоқликни жоиз топдим: “Бу ёруғ оламда ҳар бир одам ўзининг 
меҳрибон ота-онасига, устоз-муаллимларига нисбатан ҳамиша миннатдорлик 
туйғуси билан яшайди. Инсон ўз умри давомида қандай ютуқ ва натижаларга 
эришмасин, қаерда, қандай лавозимда ишламасин, мактаб даргоҳида олган 


24 
таълим-тарбияси унинг етук шахс ва малакали мутахассис бўлиб 
шаклланишида улкан аҳамиятга эга экани шубҳасиз” (“Юксак маънавият – 
енгилмас куч”, 130-б).
Дарҳақиқат, инсон маънавиятининг шаклланишида яна бир улуғ 
даргоҳ-мактабнинг ўрни беқиёсдир. Чунки мактаб билимлар маскани. 
Инсоннинг олам ҳақидаги, дунё ҳақидаги, табиат, жамият ҳақидаги фикрлари 
шаклланадиган гўшадир. Мана шу шаклланган фикрлар маънавиятга
маърифатга етаклайди. 
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, муҳтарам биринчи 
Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг маънавият, маърифат 
ҳақидаги муқаддас ўгитлари доимо ўзбек ёшларининг, балки бутун 
Ўзбекистон аҳлининг қалбининг қурида, онгу шуурида яшайверади. Бунга 
шубҳа йўқ.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish